Skip to main content

Пиралгин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПИРАЛГИН

PYRALGIN

Препаратнинг савдо номи:  Пиралгин.

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: метамизол натрий (анальгин) – 300 мг, напроксен – 100 мг, кофеин –
50 мг, фенобарбитал – 10 мг, кодеин – 8 мг;

Ёрдамчи моддалар: магний стеарати (Е-470), натрий лаурильфати (Е-487), тальк (Е-553), картошка крахмали.

Таърифи: оқдан ёки деярли оқдан ёки сарғиш оқдан ёки сарғиш тусли рангли, яссицилиндрик, фаска ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетиклар. Бошқа анальгетиклар ва антипиретиклар. Пиразолонлар.

АТХ коди: N02BB72.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи, яллиғланишга қарши, спазмолитик ва седатив таъсирга эга. Мажмуавий препаратнинг фармакологик самаралари унинг фаол ингредиентлари хусусиятларига боғлиқ.

Метамизол натрий ва напроксен – ностероид яллиғланишга қарши воситалар, иситмани туширувчи, оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. Бундан ташқари, напроксен яққол яллиғланишга қарши таъсири билан характерланади.

Кодеин ва кофеин Пиралгин препаратининг таркибига кирувчи анальгетикларнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради.

Фенобарбитал седатив, ухлатувчи, спазмолитик таъсир кўрсатади, скелет мушакларининг тонусини пасайтиради.

Қўлланилиши

  • турли генезли ўртача яққолликдаги оғриқ синдроми: бўғим, мушаклардаги оғриқ, радикулит, менструал оғриқлар, невралгиялар, бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи;
  • иситмали ҳолатлар;
  • оғриқ синдроми ва яллиғланиш кўринишлари билан кечувчи шамоллаш ва бошқа касалликларда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, одатда 1 таблеткадан кунига 1-3 марта қабул қилинади. Максимал суткалик доза – 4 таблетка. 12 ёшдан ошган болаларга катталарнинг дозасини ярми буюрилади. Препаратни шифокор кузатувисиз 5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Агар дори воситасининг навбатдаги дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, ўтказиб юборилган препаратнинг таблеткасини қабул қилиш ва сўнгра таблеткаларни қабул қилишни одатдаги схема бўйича давом эттириш керак.

 

 

Ножўя таъсирлари

Диспепсик бузилишлар (қусиш, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қабзият), терининг аллергик реакциялари (тошма, қичишиш, эшакеми), бош айланиши, уйқучанлик, психомотор реакциялар тезлигини камайиши, юракни тез уриб кетиши бўлиши мумкин. Кам ҳолларда қон яратилишини сусайиши (лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз) ривожланиши мумкин. Юқори дозаларда узоқ муддат назоратсиз қабул қилинганда – кўникиб қолиш (оғриқ қолдирувчи самарани сусайиши), дорига қарамлик (кодеин), жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши кузатилиши мумкин.

Келтирилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек илова-варақада эслатилмаган ножўя самаралар пайдо бўлганида, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш зарур.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг зўрайиш босқичидаги яра касаллиги; бронхоспазм; қон касалликлари (анемия, лейкопения), нафасни сусайиши билан кечувчи ҳолатлар; бош мия ички босимини ошиши, бош мия жароҳати; ўткир миокард инфаркти; юрак ритмини бузилиши; артериал босимни ошиши; глаукома; алкоголли мастлик ҳолати; 12 ёшгача бўлган болалар; ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас (даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Опиоид бўлмаган анальгетикларнинг токсик таъсирини кучайтиради, циклоспориннинг концентрациясини плазмада пасайтиради. Седатив воситалар ва транквилизаторлар препаратнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради. Трициклик антидепрессантлар, перорал контрацептивлар, аллопуринол метамизол натрийнинг (препаратнинг таркибига кирувчи) токсик таъсирини кучайтиради, барбитуратлар ва фенилбутазон ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари – сусайтиради.

Қўллашнинг ўзига хослиги

Пациент шифокорнинг мувофиқ назоратисиз препаратни узоқ муддат қўллаганда, дорига қарамлик ривожланиши мумкинлиги ҳақида маълумотга эга бўлиши керак. Даволаниш даврида кофеин сақловчи маҳсулотлар (кофе, чой) ни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш дозани ошириб юборилиши симптомларини чақириши мумкин. Препаратни қабул қилиш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишида, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг ремиссия даврида, анамнезида алкоголни узоқ муддат қабул қилганларда ва кекса ёшли шахсларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Препаратни 5 кундан ортиқ қабул қилинганда периферик қон манзараси ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Шифокор маслаҳатисиз препаратни иситма синдромида 3 кундан ортиқ, оғриқ синдромида 5 кундан ортиқ қўлланилмасин.

Препарат спортчиларда допинг-назорат таҳлили натижаларини ўзгартириши мумкин.

Атопик бронхиал астмаси, поллинозлари бўлган беморларда аллергик реакцияларни ривожланиш хавфи юқори бўлади.

Препаратни қабул қилиш қорин соҳасидаги ўткир оғриқ синдромида ташҳис қўйишни қийинлаштириши мумкин.

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас. Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препаратни қабул қилишда автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, тахикардия, юрак аритмиялари, ҳолсизлик, уйқучанлик, алаҳсираш, нафасни сусайиши.

Даволаш: қусишни чақириш, меъдани ювиш, адсорбентларни буюриш (фаоллаштирилган кўмир), ҳаёт учун зарур фаолиятларни бир маромда сақлаб туриш учун йўналтирилган симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Бир, икки контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Стационарлар учун ўрам: 150 контур уяли ўрамдан мувофиқ миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: