Skip to main content

Папаверин гидрохлорид

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАПАВЕРИН ГИДРОХЛОРИД

PAPAVERINI HYDROCHLORIDI

 

Препаратнинг савдо номи: Папаверин гидрохлорид

Таъсир этувчи модда (ХПН): папаверин гидрохлориди (papaverine)

Дори шакли: тери остига (т/о), мушак ичига (м/и), вена ичига (в/и) инъекция учун 2% ли эритма

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: папаверин гидрохлориди – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: ЭДТА, метионин, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч яшил тусли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: миотроп, спазмолитик восита.

АТХ коди: A03AD01

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат силлиқ мушакларни бўшаштиради. Унинг таъсирида қон тимирлари кенгаяди (айниқса спазмга учраганлари). Артериал босим пасаяди. Ички аъзоларнинг мушакларини спазмни камайтиради.

Фармакокинетикаси

Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан глюкоурон кислотасининг фенол бирикмалари шаклида катта бўлмаган миқдорларда, ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5-2 соат.

Қўлланилиши

Томирлар, қорин бўшлиғи ва бронхларнинг силлиқ мушакларининг спазмлари билан кечадиган функционал бузилишлар ва оғриқлар. Бош мия томирларининг спазми; тож томирлар спазми; гипертоник кризлар; спастик колитлар; холецистит; сийдик чиқариш йўлларининг спазми ва буйрак санчиқларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Тери остига, мушак ичига ва вена ичига инъекция қилинади. Вена ичига инъекция қилинганда шифокорнинг назорати остида секин юборилади!

Бир марталик дозаси 0,04 г (2 мл 2% ли эритма). Катталар учун энг юқори дозаси: бир марталик – 0,1 г, суткалик – 0,3 г. Болалар учун – ёшга қараб 0,005-0,06 г дан суткада         2 марта.

Ножўя таъсирлари

AV блокада, қоринчалар экстрасистолияси, гипотензия, қонда трансаминазалар даражасини ошиши, уйқучанлик, кўп терлаш, диплопия, кам \олларда – препаратни компонентларига индивидуал сезувчанликбилан боғлиқ аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипотензия, AV блокада, болалар (1 ёшгача) ёки кексалик ёши, глаукома, оғир жигар етишмовчилиги, препаратга шахсий сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Юрак гликозидлари билан мажмуаси миокарднинг қисқарувчанлик функциясини яққол кучайишини чиқаради.

Номутаносиблик

Маълумотлар мавжуд эмас.

Махсус кўрсатмалар

Бош мия жароҳатларидан кейинги ҳолатларда, сурункали жигар етишмовчилигида, буйрак усти безлари функциясини етишмовчилигида, гипотериозда, простата безининг гиперплазиясида, қоринчалар усти тахикардиясида ва шок холатларида эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препаратнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Шифокор кўрсатмасига биноан қатъий эҳтиёткорлик билан қўлланади!

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Механизмлар билан ишлашда ва автомобилни бошқаришда препаратни алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг катта дозаларини вена ичига юбориш аритмия ва AV блокадани чақириши мумкин.

Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

2 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365