Skip to main content

Панум

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАНУМ®

PANUM®

 

Препаратнинг савдо номи: Панум®

Таъсир этувчи модда (ХПН): пантопразол

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: пантопразол натрий сесквигидрати – 45,1 мг, бу пантопразолга эквивалент – 40,0 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, инъекция учун сув.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизат.

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши восита (протон насоси ингибитори).

АТХ коди: А02ВС02

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Протон насоси ингибиторидир. Меъданинг париетал хужайраларида H+/K+-АТФ-азани ингибиция қилади, париетал хужайрадан водород ионларини меъда бўшлиғига ташиб ўтилиши жараёнини издан чиқаради ва хлорид кислотасини гидрофил секрециясининг якуний босқичини блоклайди. Таъсирловчининг табиатидан қатъий назар (гистамин, гастрин, ацетилхолин) базал ва рағбатлантирилган секрецияни узоқ вақт сусайтиради. Максимал самараси фақат кучли кислотали муҳитда (рН < 3) намоён бўлади, рН юқорироқ кўрсаткичларида деярли нофаол бўлиб қолади.

Helicobacter pylori билан ассоциацияланган ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида меъда секрециясини пасайиши микроорганизмларнинг антибиотикларга сезгирлигини оширади. Меъда-ичак йўлларининг моторикасига таъсир кўрсатмайди. Препаратни қабул қилиш якунланганидан кейин 3-4 кун ўтгач секретор фаоллик тикланади.

Протон насоснинг бошқа ингибиторларига нисбатан пантопразол цитохром Р450 га боғлиқ жигарнинг оксидаза тизими билан ўзаро таъсирининг паст потенциалига эга. Шунинг учун препарат кўпчилик бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлашмайди.

Фармакокинетикаси

Тақсимланиш хажми 0,15 л/кг, клиренси – соатига 0,1 л/кг ни ташкил қилади.

Препаратнинг ярим чиқарилиш даври – 1 соат. Пантопрозолнинг фармакокинетикаси препаратни бир марта қўллагандан кейин ҳам, кўп марта қўллагандан кейин ҳам бир хил. 10 мг дан 80 мг гача дозалар диапазонида пантопразолнинг қон плазмасидаги концентрациясининг эгри чизиғи перорал қўлланилгандан кейин ҳам, вена ичига юборилгандан кейин ҳам пропорционал боғлиқликка эга.

Пантопразол қон плазмасидаги оқсиллар билан юқори даражада (98%) боғланади. Жигарда метаболизмга учрайди. Препаратнинг 80% метаболитлари кўринишида буйраклар орқали, камроқ миқдори ахлат билан чиқарилади. Қон плазмасидаги ва сийдикдаги асосий метаболити – сульфатлар билан конъюгацияга учровчи десметилпантопразолдир; асосий метаболитнинг ярим чиқарилиш даври – тахминан 1,5 соатни ташкил қилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда (шу жумладан гемодиализда бўлган беморларда ҳам) препаратнинг дозасини камайтириш талаб этилмайди.

Гарчи бу беморларда асосий метаболитнинг ярим чиқарилиш даври 2-3 соатгача ошсада, препаратни чиқарилиши тез амалга ошади ва тўпланиши кузатилмайди. Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда пантопразолнинг ярим чиқарилиш даври 7-9 соатгача ошади, плазмадаги максимал концентрациясига эришиш вақти соғлом пациентларга нисбатан 1,5 марта ошади.

Қўлланилиши

  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичидаги), эрозив гастрит, шу жумладан ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ гастрит.
  • гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги; эрозив рефлюкс-эзофагит (даволаш), гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини (яъни ноэрозив рефлюкс касаллигини) симптоматик даволаш;
  • Золлингер-Эллисон синдроми;
  • антибактериал воситалар билан мажмуада Helicobacter pylori эрадикацияси;
  • стресс яралари, шунингдек уларнинг асоратларини (қон кетиши, перфорация, пенетрация) даволаш ва олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни перорал қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатларда вена ичига юбориш тавсия этилади.

Тавсия этилган суткалик дозаси 40 мг ни ташкил этади.

Золлингер-Эллисон синдроми ва бошқа патологик гиперсекретор ҳолатларни узоқ вақт даволаганда, даволашнинг бошида суткалик доза 80 мг ни ташкил этади, у тақсимланиши ва кунига икки марта юборилиши керак. Суткалик дозани 160 мг гача вақтинча ошириш мумкин.

Стресс яралари, шунинг яра касаллигининг асоратлари (қон кетиши, перфорация, пенетрация) бўлганида препарат 80 мг суткалик дозада буюрилади, у тақсимланиши ва кунига икки марта юборилиши керак. Суткалик дозани 160 мг гача вақтинча ошириш мумкин.

Қўллашга тайёр инъекцион эритмани тайёрлаш учун лиофилизат сақловчи флаконга 10 мл натрий хлоридининг физиологик эритмаси қўшилади.

Бу эритмани бевосита юбориш мумкин ёки у натрий хлоридининг физиологик эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмаси билан аралаштирилгандан кейин қўлланиши мумкин. Тайёрланган эритма 2-15 минут давомида вена ичига юборилади ва у тайёрлангандан кейин дарҳол қўлланади. Тайёрланган эритмани бошқа дори препаратлари билан аралаштириш тавсия этилмайди.

Ножўя таъсирлари

Тавсия этилган дозаларда буюрилганда ножўя самаралар жуда кам ҳолларда пайдо бўлади, лекин қуйидаги каби ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин:

а) типик ножўя самаралар: қориннинг юқори қисмида оғриқ, диарея, қабзият, метеоризм, бош оғриғи.

б) кам учрайдиган ножўя самаралар (пайдо бўлиш тез-тезлиги 10000 ҳолатдан 1 тадан кўп эмас): оғизни қуриши, артралгия, депрессия, галлюцинациялар, дезориентация ва онгни чалкашиши.

в) жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (10000 ҳолатдан 1 тадан камроқ): лейкопения, тромбоцитопения, препаратни юбориш жойида тромбофлебит, периферик шишлар, гепатоцеллюляр етишмовчилик (сариқлик билан ёки жигар етишмовчилигини ривожланишисиз), анафилактик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок), жигар ферментлари фаоллигини ошиши, триглицеридлар даражасини ошиши, тана ҳароратини ошиши; эшакеми, ангионевротик шиш, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, ёруғликка сезувчанлик, Лайелл синдроми; миалгия, интерстициал нефрит.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, невротик генезли диспепсия, меъда-ичак йўлларининг хавфли касаллиги, оғир жигар етишмовчилиги, болалар, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Эҳтиёткорлик билан

Ҳомиладорлик; жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Панум® ни бир вақтда қўллаш биокираолишлиги меъданинг рН муҳитига боғлиқ препаратларнинг (масалан: темир тузлари, кетоконазол, атаназавир ва ритонавир) сўрилишини камайтириши мумкин.

Препарат қуйидаги беморлар гуруҳига дориларнинг ўзаро таъсири хавфисиз буюрилиши мумкин:

  • юрак гликозидари (дигоксин), секин кальций каналлари блокаторлари (нифедипин), бета-адреноблокаторлар (метопрозол) қабул қилаётган юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган пациентлар;
  • антацидлар, антибиотиклар (амоксициллин, кларитромицин) қабул қилаётган меъда-ичак йўллари касалликлари бўлган пациентлар;
  • перорал контрацептивларни қабул қилаётган пациентлар;
  • ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (диклофенак, феназон, напроксен, пироксикам) қабул қилаётган пациентлар;
  • глибенкламид, левотироксин натрий қабул қилаётган эндокрин тизими касалликлари бўлган пациентлар;
  • диазепам қабул қилаётган хавотирли ҳолатлар ва уйқуни бузилишлари бўлган пациентлар;
  • карбамазепин ва фенитоин қабул қилаётган тутқаноғи бўлган пациентлар;
  • варфарин ва фенпрокумон каби билвосита антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентлар;
  • циклоспорин, такролимус қабул қилаётган трансплантация ўтказган пациентлар.

Препаратни теофиллин, кофеин ва этанол билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни перорал қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатларда вена ичига юбориш тавсия этилади.

Пантопразол невроген генезли диспепсия каби меъда-ичак томонидан енгил бузилишларини даволаш учун тавсия этилмайди.

Даволашни бошлашдан олдин қизилўнгач ва меъданинг хавфли касалликларини инкор этиш керак, чунки симптоматик яхшиланиш тўғри диагноз қўйишни кечиктириши ва симптоматикани ниқоблаши мумкин. Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги ташҳиси эндоскопик тасдиқланиши керак. Кекса беморларда ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида суткада 40 мг дозани ошириш тавсия этилмайди. Оғир жигар етишмовчилигида препаратнинг суткалик дозаси 20 мг гача камайтирилиши керак, бунда жигар ферментларини доимий назорат қилиш зарур (улар ошган ҳолларда – пантопразол билан даволаш тўхтатилиши керак).

Ҳомиладорлик

Препаратни ҳомиладорлик даврида фақат она учун қўллашдан фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Автомобилни ва турли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автомобилни ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Тавсия этилган дозаларда қўлланилганда препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган. Специфик антидоти мавжуд эмас. Гемодиализ самарасиз. Клиник кўринишлар (ножўя самаралар кучайиши мумкин) бўлганида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 40 мг дан флаконда.

Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365