• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Пантодерм

Home Йўриқномалар Пантодерм
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАНТОДЕРМ®

PANTHODERM

 

Препаратнинг савдо номи: Пантодерм®

Таъсир этувчи модда (ХПН): декспантенол

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма

Таркиби:

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: декспантенол 100% моддага қайта ҳисобланганда – 5 г;

ёрдамчи моддалар: вазелин – 15 г, суюқ парафин – 10 г, бодом мойи – 10 г, оқ асалари муми – 3 г, ланолин – 25 г, цетостеарил спирти (цетил спирти 60%, стеарил спирти 40%) – 3 г, ланолин спирти – 4 г, тозаланган сув – 100 г гача.

Таърифи: сарғиш тусли оқдан оч сариқ ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли суртма.

Фармакотерапетик гуруҳи: тўқималар трофикаси ва регенерацияси стимулятори

АТХ коди: D03AX03

 

Фармакологик хусусиятлари

В гуруҳи витамини – пантотен кислотасининг ҳосиласи. Декспантенол организмда коэнзим А нинг таркибий қисми бўлган пантотен кислотасига айланади ва организмда ацетилланиши жараёнларида, углевод ва ёғ алмашинувида, ацетилхолин, кортикостероидлар, порфиринлар синтезида иштирок этади; тери, шиллиқ қаватларнинг регенерациясини рағбатлантиради, хужайралар метаболизмини нормаллаштиради, митозни тешлаштиради ва коллаген толаларнинг мустаҳкамлигини оширади. Регенерацияни рағбатлантирувчи, метаболик ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида тери орқали тез сўрилади ва пантотен кислотасига айланади, плазма оқсиллари билан (асосан бета-глобулин ва албумин билан) боғланади. Унинг қондаги концентрацияси –  0,5-1 мг/л, қон зардобидаги – 100 мкг/л ни ташкил қилади. пантотен кислотаси организмда (Ко-А га киришишидан ташқари) метаболизмга учрамайди, ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

Терининг қуруқлиги; шикастланган тери: кичик жароҳатлар ва куйишлар (қуёш нури таъсиридаги), шилинишлар, буллёз дерматит, абсцесс, фурункул, болдирнинг трофик яралари, ётоқ яралар, ёриқлар, операциядан кейинги асептик жароҳатлар, ёмон битувчи тери трансплантатларини даволаш; лактация вақтида сут безларининг сўрғичларини яллиғланиши ва ёриқларини олдини олиш ва даволаш; эмизикли болаларда тери бичилишларини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга.

Пантодерм терининг шикастланган ёки яллиғланган соҳасига суткада бир ёки бир неча марта қўйилади.

Эмизикли аёлларнинг сут безларини парвариш қилиш: суртма ҳар эмизишдан сўнг сўрғичларга суртилади; компресс сифатида ишлатиш мумкин.

Эмизикли болаларни парвариш қилиш: суртма таглик (йўргак) ҳар алмаштирилганида қўйилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Пантодерм® препаратини ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида ишлатиш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳолатлари кузатилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 5% ли суртма.

30 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
1
321 Views
ОлдингисиПантогам06.05.2018
Гальвусмет®06.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Пантодерм
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.