• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Пантенол спрей

Home Йўриқномалар Пантенол спрей
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАНТЕНОЛ СПРЕЙ

PANTENOL SPREY

 

Препаратнинг савдо номи: Пантенол спрей

Таъсир этувчи модда (ХПН): декспантенол

Дори шакли: сиртга қўллаш учун аэрозоль

Таркиби:

100 г аэрозоль қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 4,63 г декспантенол;

ёрдамчи моддалар: цетостеарил спирти, суюқ мум, суюқ парафин, сув, пиросирка кислотаси, пропеллент уч хил газдан таркиб топган: пропан, изо-бутан, н-бутан.

Таърифи: бироз нордон ҳидли оқ кўпик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ўта юқори чандиқланишни даволаш учун бошқа препаратлар. Декспантенол.

АТХ коди: D03AX03.

Фармакологик ҳусусиятлари

Декспантенол – Пантенол спрейи препаратининг фаол моддаси ҳисобланади. Организмда декспантенол пантотен кислотасига ўтади, у кофермент А нинг таркибий қисми ҳисобланиб, ацетил гуруҳини қўшилиш ва оксидланиш жараёнида муҳим роль ўйнайди, углевод, ёғ алмашинуви ва ацетилхолин синтезида иштирок этади. Яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади ва тўқималар регенерациясини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Сиртга қўлланилганида тери орқали тез сўрилади ва пантотен кислотасига айланади, плазма оқсиллари билан (асосан бета-глобулинлар ва альбуминлар) боғланади.

 

Қўлланилиши

  • жароҳатлар, қуёшдан ва термик куйишлар,
  • буллёз ва пуффакли дерматит, бичилиш, фурункулларни очилиши ва санациясидан кейин,
  • асептик операциядан сўнгги яралар, ёмон битаётган тери трансплантантлари,
  • тери ёриқлари, шу жумладан лактация давридаги сут безлари ёриқларини ва яллиғланишини даволаш ва олдини олиш
  • эмизикли болаларга парвариш учун: эмизикли болаларда бичилишларни олдини олиш ва даволаш, кичик шикастланишларда, йўргакдан эритема бўлишда, терининг битиш жараёнини фаоллаштиришда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Аэрозоль суткада 1 ёки бир неча марта бутун шикастланган юза препарат (кўпик) билан қопланиши учун 10 – 20 см узоқликдан сепиш йўли билан сиртга қўлланилади. Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Тери аллергик реакциялари кузатилиши мумкин, бунда препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Қўллашдан олдин флаконни яхшилаб силқитиш лозим.

Баллонча босим остида. Қуёш нури тушишидан ва 50°С дан юқори ҳароратдан сақлансин. Қўлланиб бўлгандан сўнг баллонча куч билан очилмасин ва ёқиб юборилмасин. Очиқ олов ва қизиб турган буюмлар яқинида сепилмасин. Олов оладиган манбалардан узоқда сақлансин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни кўрсатма бўйича қўллаш мумкин.

Педиатрияда ва кекса ёшдаги шахсларда қўлланилиши

Кекса ёшдаги шахсларда ва ёш болаларда қўлланишида чеклашлар мавжуд эмас, аммо болаларга катталар назорати остида қўллаш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

130 г дан 150 мл ҳажмли алюмин аэрозол баллонда, клапан ва полипропилен пуркагич учлик ва полиэтилен қалпоқча билан таъминланган. Баллон қўллаш бўйича йўриқномаси  билан бирга картон қутида жойланган.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш:
3
328 Views
ОлдингисиГалоперидол06.05.2018
Галоперидол-Рихтер06.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Пантенол спрей
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks