Skip to main content

Орнилатекс

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОРНИЛАТЕКС

ORNILATEX

 

Препаратнинг савдо номи: Орнилатекс

Таъсир этувчи модда (ХПН): орнитин

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: орнитин аспартати (қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) – 5,0 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 10 мл гача.

Таърифи: рангсиз ёки оч-сариқ рангли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гипоазотемик восита.

АТХ коди: А05ВА

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Организмда аммиакнинг юқори концентрациясини, хусусан жигар касалликларида камайтиради. Препаратнинг таъсири, унинг Кребснинг мочевинани ҳосил бўлишининг (аммиакдан мочевина ҳосил бўлиши) орнитин циклида иштирок этиши билан боғлиқ. Орнитин карбамоилфосфатсинтетаза ва орнитин карбамоилтрансфераза ферментлари учун катализатор сифатида иштирок этади, шунингдек мочевинанинг синтези учун асос бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, препарат мочевинани ҳосил бўлишининг орнитин циклини фаоллаштиради, бу шунингдек аммиак даражасини камайишига ёрдам беради. Инсулин ва соматотроп гормонни ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Парентерал озиқлантириш талаб қилинадиган касалликларда оқсил алмашинувини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

In vivo шароитларда иккита фаол метаболит: 0,3-0,4 соатлик қисқа ярим чиқарилиш даврига эга бўлган аспартат ва орнитинни ҳосил қилади, мочевинани ҳосил бўлиш цикли орқали буйрак орқали чиқарилади. Аспартатнинг жуда оз қисми буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

  • гипераммониемия билан кечувчи жигарнинг ўткир ва сурункали касалликлари;
  • жигар энцефалопатияси, шу жумладана онгни бузилишини (прекома ва кома) мажмуавий даволаш таркибида;
  • оқсил етишмовчилиги бўлган пациентларда парентерал озиқлантириш учун қўлланадиган препаратларга мувофиқлаштирувчи қўшимча сифатида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига (в/и) томчилаб юбориш буюрилади. Ампула ичидаги моддани инфузион эритманинг (0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли декстроза (глюкоза) эритмаси ёки Рингер эритмаси) 500 мл билан аралаштирилади.

Катталар

Ўртача терапевтик доза суткада 20 г орнитинни ташкил этади.

Жигар энцефалопатиясида (ҳолатнинг оғирлик даражасига қараб) в/и суткада 40 г гача орнитин юборилади.

500 мл инфузион эритмада кўпи билан 30 г орнитин эритиш тавсия қилинади.

Инфузиянинг максимал тезлиги соатига 5 г орнитин.

Препарат билан даволаш давомийлиги ҳар бир ҳолатда патология ва пациентнинг ҳолатидан келиб чиқиб, шахсий равишда белгиланади. Жигар фаолиятини оғир бузилишларида пациентнинг ҳолатини жиддий мониторинг қилиш ва кўнгил айниши ва қусишни ривожланишини олдини олиш учун препаратни юбориш тезлигини мувофиқлаштириш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Жуда кам ҳолларда (0,01 % дан кам):

  • кўнгил айниши, қусиш;
  • аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • оғир буйрак етишмовчилиги (зардобдаги креатинин > 3 мг/1 дл);
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • эмизиш даври;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

ОРНИЛАТЕКС ни бошқа дори препаратлари билан аралаштириш мумкин эмас. Суюлтириш учун фақат йўриқномада кўрсатилган эритмаларни ишлатиш лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни юқори дозаларда юборилганда қон плазмасида ва сийдикда мочевинанинг концентрациясини назорат қилиш керак. Жигар фаолиятини оғир бузилишида пациентнинг ҳолатига мувофиқ равишда кўнгил айниши ёки қусишни ривожланишини олдини олиш учун препаратни юбориш тезлигини камайтириш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик даврида ОРНИЛАТЕКС препаратини фақат она ва ҳомила учун фойда/хавф нисбатини ҳисобга олиб, шифокорнинг қатъий кузатуви остида қўллаш мумкин.

Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар

Препаратни педиатрия амалиётида қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

ОРНИЛАТЕКС транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: дозага боғлиқ ножўя самараларнинг яққоллиги кучайиши мумкин.

Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат, 500 мг/мл.

10 мл дан рангли синдириш халқаси ёки рангли нуқтаси ва ўйиқчаси бўлган ёруғликдан ҳимояланган ампулаларда. Ампулаларга қўшимча равишда бир, икки ёки учта рангли халқа ва/ёки икки ўлчамли штрих-код ва/ёки ҳарф-рақам кодировкаси туширилади ёки қўшимча рангли халқаларсиз икки ўлчамли штрих-код, ҳарф-рақам кодировкасиз ампулалар.

5 ампуладан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольга ёки полимер плёнка, ёки фольга ва плёнкасиз контур уяли ўрамда; ёки поливинилхлорид плёнкадан ёйилмайдиган қопқоқли контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365