Skip to main content

Оргалутран

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОРГАЛУТРАН®

ORGALUTRAN

 

Препаратнинг савдо номи: Оргалутран®

Таъсир этувчи модда (ХПН): ганиреликс.

Дори шакли: тери остига юбориш учун эритма

Таркиби:

Олдиндан тўлдирилган бир шприц қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,25 мг ганиреликс ацетати 0,5 мл сувли эритмада.

ёрдамчи моддалар: маннитол, 99,8% ли сирка кислотаси, натрий гидроксиди ва/ёки сирка кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз сувли эритма

Фармакотерапевтик гуруҳи: гонадотропин-рилизинг гормон антагонисти.

АТХ коди: Н01С С01

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Оргалутран® жинсий безларда ГнРГ рецепторлари билан боғланиш орқали гипоталамус-гипофиз-жинсий безлар тизимини бошқарадиган ГнРГ (гонадотропин-рилизинг гормон) нинг антагонисти ҳисобланади. Натижада ГнРГ агонистлари томонидан индукция қилинган бошланғич стимуляциясини чақирмай, эндоген гонадотропинларнинг тез, кучли ва қайтувчан сусайтирилиши кузатилади. Оргалутран® препаратини 0,25 мг дозада аёл-кўнгиллиларга кўп марта қўлланганидан сўнг қон зардобида ЛГ, ФСГ ва Е2 ларнинг концентрациялари инъекциядан сўнг 4, 16 ва 16 соатлардан кейин мувофиқ равишда максимал даражада 74%, 32% ва 25% га ошган. Қон зардобидаги гормонларнинг даражаси охирги инъекциядан сўнг 2 кун давомида дастлабки кўрсаткичларга қайтган.

Тухумдонларни назоратли стимуляцияси ўтказилган пациент аёлларда Оргалутран® препаратини ўртача қўллаш давомийлиги 5 кунни ташкил этган. Оргалутран® препарати билан даволаниш вақтида прогестероннинг даражасини ошиши (> 1 нг/мл) билан бир вақтда ЛГ ни ўртача ошиш сони (> 10 ХБ/л) ГнРГ агонистлари билан даволаниш вақтида 0,8% га нисбатан 1,2% ни ташкил этган.

Тана вазни юқори (> 80 кг) бўлган аёлларда прогестероннинг даражасини ошиши билан бир вақтда ЛГ нинг даражасини ошиш ҳолатлари миқдорини кўпайишига тенденция аниқланган, бунда даволашга нисбатан клиник жавоб реакциясига таъсири кузатилмаган. Шундай бўлса ҳам, ҳозирги вақтгача даволанган пациентларнинг катта бўлмаган миқдорига асосланиб, ушбу таъсирини истисно қилиш мумкин эмас. Стимуляциянинг 6-кунида Оргалутран® препаратини қўллашни бошлашдан олдин, ЛГ ни муддатидан олдин ошиши асосан стимуляцияга тухумдонларни реакцияси юқори бўлган аёлларда кузатилган, аммо клиник натижасига таъсир кўрсатмаган. Бундай аёл пациентларда Оргалутран® препарати биринчи марта юборилганидан сўнг ЛГ ишлаб чиқарилиши тезда сусайган.

ГнРГ агонистларини узоқ муддат давомида қўллаш юзасидан стандарт протокол бўйича ишлатилган Оргалутран® препаратини қўллаб ўтказилган назоратли тадқиқотларда, Оргалутран® препарати билан даволаш биринчи кунлари стимуляция қилиш давомида фолликулаларни тезроқ ўсиши билан кечган, аммо ўсаётган фолликулаларнинг охирги авлоди бироз кичикроқ бўлган ва ўртача камроқ эстрадиол ишлаб чиқарилган. Фолликулаларни ўсишини бундай фарқли ҳусусияти, ФСГ дозасига тузатиш киритиш, қонда айланиб юрган эстрадиолнинг миқдорига эмас, балки ўсаётган фолликулаларнинг миқдори ва ўлчамларига боғлиқ бўлишини талаб этади.

Фармакокинетикаси

0,25 мг препаратни тери остига бир марта юборилганидан сўнг, қон зардобидаги ганиреликснинг даражаси тез ошиб, 1-2 соат (Тmax) давомида тахминан 15 нг/мл тенг бўлган максимал концентрацияга (Cmax) эришилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 13 соатни ташкил этади, клиренси эса – соатига тахминан 2,4 л ни ташкил этади. Препарат ахлат билан (тахминан 75%) ва сийдик билан (тахминан 22%) чиқарилади. Оргалутран® препаратининг биокиралишлиги тери остига юборилганидан сўнг тахминан 91% ни ташкил этади.

Оргалутран® препарати тери остига кўп марта юборилганидан сўнг (суткада бир инъекция) фармакокинетик кўрсаткичлари бир марталик дозаси тери остига юборилгандан кейинги кўрсаткичлар билан бир хил бўлган. Суткада 0,25 мг дозада такроран юборилганидан сўнг мувозанат ҳолатининг даражаси тахминан 0,6 нг/мл га тенг бўлган, унга 2-3 кун давомида эришилган.

Фармакокинетик таҳлил, тана вазни ва Оргалутран® препаратининг қон зардобидаги концентрациялари ўртасида қайтувчан боғлиқлик борлигини кўрсатди.

Метаболитларининг характеристикаси. Қон зардобида айланиб юрувчи асосий компонент ганиреликс ҳисобланади. Ганиреликс шунингдек сийдик билан чиқариладиган асосий модда ҳисобланади. Фақат метаболитлари ахлат билан чиқарилади. Метаболитлар маълум бир соҳаларда ганиреликснинг ферментатив гидролизида шаклланадиган пептиднинг катта бўлмаган фрагментларидир. Одамларда Оргалутран® препаратининг метаболитларини ҳусусиятлари ҳайвонлардаги метаболитларнинг ҳусусиятлари билан бир хил бўлган.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари

Клиника олди маълумотлар ҳавфсизлиги, такрорий дозаларининг токсиклиги ва генотоксиклиги бўйича тадқиқотларнинг натижаларидан келиб чиққан ҳолда, одам учун специфик ҳавфи йўқлигидан далолат беради.

Репродуктив фаолиятни ўрганиш бўйича ганиреликс препаратини каламушларда суткада 0,1 мкг/кг дан 10 мкг/кг гача бўлган дозаларни (тери остига) ва қуёнларда суткада
0,1 мкг/кг дан 50 мкг/кг гача бўлган дозаларни (тери остига) қўллаш билан ўтказилган тадқиқотлар, препаратнинг максимал дозалари қўлланган гуруҳларда ҳомилани резорбция бўлиш тез-тезлигини ошишини намойиш қилган. Тератоген самаралари кузатилмаган.

 

Қўлланилиши

Ёрдамчи репродуктив технология (ЁРТ) ёрдамида тухумдонларни назоратли стимуляцияси (ТНС) ўтказилаётган аёлларда лютеинловчи гормон (ЛГ) секрециясини муддатидан олдин чўққи даражасигача ошишини бартараф қилиш учун қўлланади.

Клиник тадқиқотларда Оргалутран® препарати рекомбинант фолликулаларни стимулловчи гормон (ФСГ) билан бирга қўлланган.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Оргалутран® препаратини бепуштликни даволаш тажрибасига эга бўлган мутахассисгина буюриши мумкин.

Дозалаш

Оргалутран® препарати тухумдонларнинг назоратли стимуляцияси (ТНС) ўтказилаётган аёлларда лютеинловчи гормон (ЛГ) секрециясини чўққи даражасигача ошишини бартараф қилиш учун қўлланади. Фолликулаларни стимулловчи гормон (ФСГ) томонидан тухумдонларни назоратли стимуляциясини ҳайз кўриш циклининг 2- ёки 3-кунидан бошлаш мумкин. Оргалутран® препарати (0,25 мг) одатда ФСГ ни қўллашнинг 5-чи ёки 6-кунидан бошлаб, корифоллитропин альфа қўлланганидан сўнг 5-чи ёки 6-кунида тери остига суткада 1 марта юбориш керак. Тухумдонларни стимуляцияга нисбатан юқори реакцияси кузатилганида, Оргалутран® препаратини ФСГ қўллашнинг 5-кунида юборишни бошлаб, ЛГ нинг даражасини муддатидан олдин ошишини олдини олиш мумкин. Фолликулаларни ўсиши кузатилмаса, Оргалутран® препаратини юборишни кечроқ бошлаш мумкин.

Оргалутран® препаратини ва ФСГ ни тахминан бир хил вақтда юбориш керак. Бироқ, ушбу препаратларни бир шприцда аралаштириш мумкин эмас, уларни юбориш учун тананинг турли соҳалари танланиши керак.

ФСГ нинг дозасига тузатиш киритиш қонда айланиб юрган эстрадиолнинг даражасига эмас, балки ўсаётган фолликулаларнинг ўлчами ва миқдорига боғлиқ бўлиши керак (“Фармакодинамикаси” бўлимига қаранг). Оргалутран® препаратини ҳар куни юборилиши, керакли ўлчамдаги фолликулаларнинг миқдори етарли даражага эришилмагунича давом эттирилиши керак. Фолликулаларни якуний етилиши одам хорионик гонадотропини (оХГ) препаратини юбориш орқали инициация қилиниши мумкин. Ганиреликснинг ярим чиқарилиш даврининг давомийлиги узоқ бўлганлиги туфайли, Оргалутран® препаратининг иккита инъекцияси ўртасидаги интервал 30 соатдан ошмаслиги керак, шунингдек Оргалутран® препаратини ва оХГ ни юбориш ўртасидаги интервал ҳам 30 соатдан ошмаслиги керак, акс ҳолда ЛГ муддатидан олдин чўққи даражасига етиши мумкин. Шунинг учун Оргалутран® препаратини эрталаб юборилганида, уни гонадотропинни қўллашни бутун даври мобайнида, шу жумладан овуляция инициация бўлган кунида ҳам давом эттириш керак. Агар Оргалутран® препарати куннинг иккинчи ярмида юборилса, охирги инъекцияни куннинг иккинчи ярмида, овуляция инициация бўлган кундан олдин бажариш керак.

Оргалутран® препарати кўп марталик даволаш циклини ўтаётган пациент аёлларда қўлланганида ҳавфсизлик ва самарадорликни намойиш қилган.

Лютеин фазасини тутиб туришни репродуктив тиббиёт маркази қабул қилган усулга мувофиқ ўтказиш керак.

Болалар. Болаларда Оргалутран® препаратини қўллаш кўрсатмаларга мувофиқ келмайди.

Буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши.

Жигар ва буйрак фаолиятини фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда Оргалутран® препаратини қўллаш тажрибаси йўқ, чунки бундай пациентлар клиник тадқиқотларга киритилмаган. Демак, буйрак фаолиятини ўртача ва оғир даражада бузилиши бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг).

Қўллаш усули

Оргалутран® препаратини тери остига юбориш керак, инъекцияни сон соҳасига амалга оширган афзал. Липоатрофияни олдини олиш мақсадида, препаратни юбориш жойини ўзгартириш керак. Пациент аёл ёки унинг шериги Оргалутран® препаратини, улар мувофиқ равишда йўл-йўриқ олганларидан кейин ва мутахассис билан маслаҳатлашганларидан кейингина, мустақил равишда юборишлари мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Қуйида тухумдонларни стимуляцияси учун рекомбинант ФСГ ёрдамида ўтказилган клиник тадқиқотлар вақтида Оргалутран® препарати қўлланган аёлларда ривожланган барча ножўя реакциялар кўрсатилган. Тухумдонларни стимуляцияси учун корифоллитропин альфа ёрдамида Оргалутран® препарати қўлланганида кузатиладиган ножўя реакциялар бир хил бўлади. Ножўя реакциялар аъзо-синф MedDRA тизими ва ривожланиш тез-тезлигига мувофиқ таснифланган; жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 < 1/100 гача). Ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиш тез-тезлиги (жуда тез-тез, < 1/10000) постмаркетинг кузатувлардан олинган.

Пациентнинг умумий аҳволини ва препаратни қўллаш усули билан боғлиқ бўлган бузилишлар.

Жуда тез-тез: Оргалутран® препаратини қўллаш инъекция бажарилган жойда маҳаллий тери реакциялари (асосан шиш билан ёки шишсиз кечувчи қизариш) ни ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Клиник тадқиқотларда препарат инъекция қилингандан сўнг 1 соатдан кейин даволаш цикли давомида ўртача ёки оғир даражадаги камида битта маҳаллий тери реакциясини ривожланиш тез-тезлиги (пациентларнинг хабарларига мувофиқ), Оргалутран® препарати билан даволанган пациентлар ўртасида 12% ни, ва тери остига юбориш учун мўлжалланган ГнРГ агонисти билан даволанган пациентлар ичида 25% ни ташкил этган. Маҳаллий реакциялар, одатда препарат юборилганидан сўнг 4 соат давомида йўқолиб кетган.

Тез-тез эмас: лоҳаслик.

Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: Оргалутран® препарати қабул қилган пациентлар ичида, препаратнинг биринчи дозаси қўлланганидан сўнг турли симптомлар (тошма, юзни шиши ва диспноэ кабилар) дан иборат бўлган ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиш ҳоллари юзасидан постмаркетинг хабарлар жуда кам бўлган.

Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар

Тез-тез эмас: бош оғриғи.

МИЙ томонидан кузатиладиган бузилишлар

Тез-тез эмас: кўнгил айниши.

Бошқа юз берган ножўя реакциялар, хусусан – чаноқда оғриқ, қоринни дам бўлиши, ТГС (тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми), бачадондан ташқари ҳомиладорлик ва ихтиёрсиз ҳомила ташлаш ЁРТ (ёрдамчи репродуктув технологиялар) да тухумдонларни назоратли стимуляцияси (ТНС) ни ўтказиш билан боғлиқ бўлган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг таркибига кирувчи компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик;
  • Гонадотропин-рилизинг гормон (ГнРГ) ёки ГнРГ ҳар қандай бошқа аналогига ўта юқори сезувчанлик;
  • Буйрак ёки жигар фаолиятини ўртача ёки оғир даражада бузилишлари;
  • Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Оргалутран® препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ўрганилмаган, шунинг учун кенг қўлланадиган препаратлар билан ўзаро таъсир қилиш эҳтимолини истисно қилиш мумкин эмас.

Номутаносиблиги

Препаратнинг мутаносиблиги ўрганилмаганлиги сабабли, ушбу препаратни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Фаол аллергик ҳолатларнинг белгилари ёки симптомлари бўлган аёлларга нисбатан жуда эҳтиёткорлик тавсия этилган. Постмаркетинг тадқиқотлар вақтида биринчи дозаси қабул қилингандан сўнг ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланганлиги юзасидан хабарлар берилган (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Оғир даражадаги аллергик ҳолатлари бўлган аёлларда Оргалутран® препаратини қўллаш тавсия этилмаган, чунки етарли даражада клиник тажриба йўқ.

Ушбу дори воситасининг ўрами аллергик реакцияларни чақириши мумкин бўлган табиий каучукли латекс сақлайди (“Чиқарилиш шакли” бўлимига қаранг).

Овуляция стимуляциясини ўтказиш вақтида ёки ўтказилгандан сўнг тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми (ТГС) ривожланиши мумкин. Гонадотропинлар билан стимуляция ўтказилганида ушбу асоратни ривожланиш ҳавфини ҳамиша ҳисобга олиш керак. ТГСда симптоматик даволаш ўтказилади, масалан, ётоқ ҳолати, электролитлар ёки коллоид эритмалар ва гепаринни вена ичига юбориш амалга оширилади.

Ёрдамчи репродукция, хусусан – экстракорпорал уруғлантириш ўтказиладиган бепушт аёлларда бачадон найлари томонидан патология кўпроқ ўрин тутиши сабабли, уларда бачадондан ташқари ҳомиладорликни ривожланиш тез-тезлиги юқори бўлиши мумкин. Шунинг учун бачадондан ташқари ҳомиладорликни УТТ ёрдамида имкон борича тезроқ тасдиқлаш муҳимдир.

Ёрдамчи репродуктив технология (ЁРТ) дан сўнг туғма патологияни ривожланиш частотаси спонтан уруғлангандаги туғма патологияга нисбатан бироз юқорироқ бўлиши мумкин. Бундай бироз юқори частота ота-онанинг ҳусусиятларидаги фарқлар (масалан, онанинг ёши, сперманинг ҳусусиятлари) ва ЁРТ дан сўнг кўп ҳомилали ҳомиладорликни ривожланиш частотасини катталиги билан боғлиқ деб тахмин қилинади. Ёрдамчи репродуктив технологияларда ГнРГ антагонистларини қўллаш туғма патологияни ривожланиш ҳавфини ошиши билан кечишидан далолат бермайди. 1000 дан ортиқ янги туғилган чақалоқларга нисбатан маълумотлардан йиғилган клиник тадқиқотларда, Оргалутран® препарати қўлланганида тухумдонларни назоратли стимуляциясидан сўнг туғилган болалар ўртасида туғма патологияни ривожланиш частотаси тухумдонларни назоратли стимуляцияси ГнРГ агонистлари қўлланганида хабар берилган частотаси билан бир хил эканлигини намойиш қилган.

Тана вазни 50 кг дан кам ёки 90 кг дан ортиқ бўлган аёлларда Оргалутран® препаратини қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Препаратнинг таркибига 1 ммоль (23 мг) натрий киради, яъни препарат деярли натрий сақламайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик. Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш юзасидан клиник маълумотлар йўқ.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ганиреликсни имплантация вақтида юбориш ҳомилани резорбциясига олиб келган (“Ҳавфсизлиги бўйича клиникагача бўлган маълумотлар” бўлимига қаранг). Одам учун ушбу маълумотларни қиймати аниқланмаган.

Эмизиш даври. Ганиреликсни кўкрак сутига ўтиши номаълум.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Оргалутран® препаратини қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Оргалутран® препаратини автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланмасин!

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши таъсир давомийлигини узайишига олиб келиши мумкин. Дозаси ошириб юборилганида Оргалутран® препарати билан даволашни тўхтатиш (вақтинчалик) керак.

Одамда Оргалутран® препаратининг ўткир токсиклиги юзасидан маълумотлар йўқ, аммо заҳарланиш белгиларини ривожланиш эҳтимоли кам. Клиник тадқиқотларда Оргалутран® препарати 12 мг гача бўлган бир марталик дозаларда тери остига юборилганида тизимли ножўя реакциялар кузатилмаган. Каламушлар ва маймунларда препаратнинг ўткир токсиклигини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда гениреликс мувофиқ 1 мг/кг ва  3 мг/кг дан ортиқ дозаларда вена ичига юборилгандан сўнг фақат носпецифик токсик симптомлар кузатилган.

 

Чиқарилиш шакли

0,5 мл дан стерил, ишлатишга тайёр, сувли эритмаси сақланган, таркибида латекс бўлмаган резина поршен билан бекитилган олдиндан тўлдирилган бир марталик шприцлар (I турдаги силикон шиша). Олдиндан тўлдирилган ҳар бир шприцга игна бириктирилган, табиий каучук латексдан тайёрланган ҳимоя қалпоқчаси бекитилган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

1 ёки 5 олдиндан тўлдирилган шприцлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

2-30оС ҳароратда, ёруғликдан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамда сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365