Skip to main content

Орадро

Улашиш:
  Reading time 19 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОРАДРО

ORADRO

Препаратнинг савдо номи: Орадро

Таъсир этувчи модда (ХПН): кларитромицин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг ёки 500 мг кларитромицин;

ёрдамчи моддалар: повидон К30, полисорбат 80, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тальк, стеарин кислотаси, ўта желатинланган крахмал, магний стеарати, кроскармеллоза натрий, микрокристалл целлюлоза;

қобиғининг таркиби: сариқ Опадри® II 85F32085 (қисман гидролизланган поливинил спирти, макрогол, титан диоксиди, тальк, хинолин сариғи алюмин лаки, темир (II)-оксиди, сариқ шафақ FCF алюмин лаки).

Таърифи: овал, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (макролидлар гуруҳи).

АТХ коди: J01FA09

Фармакологик ҳусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Орадро – кенг таъсир доирасига эга бўлган, макролидлар гуруҳининг иккинчи авлодига мансуб ярим синтетик бактериостатик антибиотикдир. Препарат микроб ҳужайрасининг рибосомалари мембраналаридаги 50S суббирликлари билан боғланиб, микроорганизмдаги оқсил синтезини бостиради. Кларитромицин ҳам in vitro, ҳам in vivo широитларида кўпчилик аэроб ва анаэроб граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан юқори самарали:

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus spp. (шу жумладан, метициллинга сезгир Staphylococcus aureus), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Streptococcus viridans, Listeria monocytogenes.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Legionella pneumophila, Bordetella pertussis, Helicobacter pylori, Campylobacter jejuni.

Микобактериялар: Mycobacterium leprae, Mycobacterium kansasii, Mycobacterium chelonae, Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium marinum, Mycobacterium avium complex ((MAC), включающий Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellulare).

Бошқа микроорганизмлар: Mycoplasma pneumoniae, Chlamydia pneumoniae (TWAR), Chlamydia trachomatis, Helicobacter pylori, Haemophilus ducreyi, Neisseria meningitides, Ureaplasma urealyticum, Propionibacterium acnes, Propionibacterium spp., Bacteroides fragilis, Bacteroides melaninogenicus, Eubacter spp., Peptococcus spp.,Peptostreptococcus spp., Pasteurella multocida, Toxoplasma gondii, Corynebacterium spp.

β-лактамазани ишлаб чиқарилиши кларитромициннинг фаоллигига таъсир кўрсатмайди.

Enterobacteriaceae, Pseudomonas spp., шунингдек лактазани парчаламайдиган грамманфий бактериялар кларитромицинга сезгир эмас. Стафилококкларнинг метициллин ва оксациллинга чидамли бўлган кўпчилик штаммлари кларитромицинга резистентдир. Кларитромицинга ва макролидлар гуруҳига мансуб бўлган бошқа антибиотикларга, шунингдек линкомицин ва клиндамицинга кесишган резистентлик ривожланиши мумкин.

Одам организмида кларитромициннинг асосий метаболити – 14-гидрокси-кларитромицинни Haemophilus influenzae га қарши микробиологик фаоллиги кларитромицинга нисбатан 2 марта юқоридир. Дастлабки модда ва унинг асосий метаболити кўрсатилган микроорганизмга нисбатан ёки аддитив, ёки синергик таъсир кўрсатади. Бироқ, MAC га 14-гидроксикларитромицин дастлабки бирикмасига нисбатан фаоллиги 4-7 марта камроқ. MAC га қарши бундай фаолликни клиник аҳамияти маълум эмас.

Фармакокинетикаси

Кларитромицин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Биокираолишлиги – ичга қабул қилинганида – 55% ни ташкил этади. Овқат унинг сўрилишини секинлаштиради, аммо кларитромициннинг биокираолишлигига аҳамиятли таъсир қилмайди. Оқсиллари билан боғланиши – 90% дан ортиқ. Кларитромициннинг тахминан 20% жигарда цитохром CYP3A4, CYP3A5 ва CYP3A7 ферментлари томонидан Haemophilus influenzae га нисбатан яққол фаолликка эга бўлган асосий метаболит – 14-гидроксикларитромицингача метаболизмга учрайди. Плазмада максимал концентрациясига (Сmах) 3 соатдан камроқ вақт давомида эришилади. Суткада 250 мг дозадан мунтазам равишда қабул қилинганида ўзгармаган препаратнинг мувозанат концентрацияси (Css) – 0,62-0,84 мкг/мл ва асосий метаболитники мувофиқ равишда 0,4-0,7 мкг/мл ни ташкил этади; дозаси суткада 500 мг гача оширилганида ўзгармаган препаратнинг Css 1,77-1,89 мкг/мл ва унинг плазмадаги метаболитиники 0,67-0,8 мкг/мл ни ташкил этади. Кларитромицин организмнинг тўқималари (ўпка, танглай муртаклари, сўлак, балғам ва ўрта қулоқ, тери ва организмнинг юмшоқ тўқималари) ва суюқликларига осон ўтади, у ерда зардобдаги концентрациясидан деярли 10 марта ортиқ концентрацияга эришади. Ярим чиқарилиш даври 250 мг дозаси қабул қилинганидан сўнг 3 соатдан 4 соатгача бўлган вақтни ташкил этади; 500 мг дозаси қабул қилинганидан сўнг 5 соатдан 7 соатгача бўлган вақтни ташкил этади. Клаитромициннинг 20% дан 30% гача қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда, қолган қисми метаболитлар ҳолида чиқарилади.

Қўлланилиши

  • Юқори нафас йўлларининг инфекциялари: фарингит, ларингит, тонзиллит, синусит;
  • Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари: бронхит, пневмония;
  • Тери ва тери ости ёғ тўқимасининг асоратланмаган инфекциялари: фолликулит, фурункулез, сарамас, импетиго, жароҳат инфекцияси;
  • Меъда ва/ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (мажмуавий даволашда) – ўн икки бармоқ ичакни ўткир ярасини даволаш, Helicobacter pylori эрадикацияси учун ва яра касаллигини қайталанишлари тезлигини камайтириш учун;
  • Mycobacterium avium, Mycobacterium inlracellulare чақирган, тарқалган ёки локализацияланган микобактериал инфекцияларни даволаш ҳамда олдини олиш; Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium kansasii ва Mycobacterium chelonae чақирган локализацияланган инфекцияларни даволаш ҳамда олдини олиш учун қўлланади.

12 ёшдан бошлаб болаларга:

  • Юқори нафас йўлларининг инфекциялари: фарингит, ларингит, тонзиллит, синусит, ўткир гайморит;
  • Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари: бронхит, пневмония;
  • Ўткир ўрта қулоқ отити;
  • Тери ва тери ости ёғ қаватининг асоратланмаган инфекциялари: фолликулит, фурункулез, сарамас, импетиго, жароҳат инфекцияси;
  • Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellulare чақирган тарқалган микобактериал инфекцияларни даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Орадро препарати ичга, чайнамасдан ва майдаламасдан, бутун ҳолда, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан, овқатланишдан қатъий назар сутканинг исталган вақтида (айнан бир вақтда бўлса афзал) қабул қилинади.

Препаратни қабул қилиш вақти ўтказиб юборилганида ўтказиб юборилган дозани иложи борича эртароқ қабул қилиш керак. Бироқ, агар навбатдаги қабулни вақти яқинлашган бўлса, у ҳолда ўтказиб юборилган дозани компенсация қилиш мақсадида препаратнинг дозасини икки марта ошириш мумкин эмас.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга одатда 250 мг дан ҳар 12 соатда буюрилади. Оғир инфекцияларда дозаси ҳар 12 соатда 500 мг гача оширилиши мумкин. Одатдаги даволаш давомийлиги 6-14 кунни ташкил этади.

Helicobacter pylori эрадикацияси учун 250-500 мг дан суткада 2 марта, одатда 7-14 кун давомида, бошқа дори воситалари билан мажмуада буюрилади.

Mycobacterium avium инфекцияси бўлган пациентларда бошланғич доза 500 мг ни ташкил этади, ҳар 12 соатда буюрилади. Агар 3-4 ҳафта давомида клиник ёки бактериологик маълумотлар асосида яхшиланиш кузатилмаса, у ҳолда доза суткада икки марта 1000 мг гача оширилиши мумкин.

ОИТС билан хасталанган беморларда MAC чақирган диссеминацияланган инфекцияни даволаш препаратнинг клиник ёки микробиологик самарадорлиги қанча давом этса, шунча давом эттириш тавсия этилади. Кларитромицинни бошқа антибактериал дори воситалари билан бирга қўллаш керак.

Одонтоген инфекцияларни даволашда тавсия этилган доза 250 мг ни ташкил этади, ҳар 12 соатда 5 кун давомида қабул қилинади.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентлар учун катталар учун мўлжалланган дозаларда қўлланади.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши

Буйраклар фаолияти нормал бўлганида кучсиз ифодаланган ва ўртача даражадаги жигар етишмовчилигида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши

Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам, буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда кларитромициннинг дозаси 2 мартага камайтирилиши керак, яъни суткада бир марта 250 мг гача ёки оғирроқ инфекцияларда 250 мг суткада икки марта бўлиши керак. Бундай пациентларда даволаш 14 кундан ортиқ давом этмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – диарея, қусиш, қоринда оғриқ, кўнгил айниши; кам ҳолларда – глоссит, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини кандидози, тил ва тишлар рангини ўзгариши (қайтувчан), жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан трансаминазаларнинг фаоллигини ўткинчи ошиши ва сариқлик билан ёки сариқликсиз кечувчи гепатоцеллюляр ва/ёки холестатик гепатит (жигар фаолиятини бузилиши оғир даражада бўлиши мумкин ва одатда қайтувчан бўлади), ўткир панкреатит, сохта мембраноз колит (ўртача даражадан ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи даражагача бўлиши мумкин). Жигар етишмовчилигидан ягона ўлим ҳолати қайд этилган, бу одатда жиддий ёндош касалликлари мавжуд бўлганида ва/ёки бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида кузатилган

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – ўткинчи бош оғриқлари, бош айланиши, безовталик, уйқусизлик, қўрқинчли тушлар кўриш, қулоқларни шанғиллаши; кам ҳолларда – тиришишлар; жуда кам ҳолларда – миалгия, парестезиялар, онгни чалкашиши, дезориентация, галлюцинациялар, психоз ва деперсонализация.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – қоринчалар тахикардияси, “пируэт” типидаги қоринчалар аритмияси, қоринчаларни липиллаши ва хилпиллаши, электрокардиограммада QT оралиғини узайиши (бошқа макролидларда бўлгани каби).

Сезги аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – қулоқларда шовқин, қулоқларни шанғиллаши, ҳид билишни бузилиши, таъм билишни бузилиши (дисгевзия); якка ҳолларда – препарат бекор қилинганидан сўнг ўтиб кетувчи эшитишни йўқолиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – интерстициал нефрит ва буйрак етишмовчилигини ривожланиши.

Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, терини қизариши; кам ҳолларда – анафилактик реакциялар, ҳавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз.

Лаборатор кўрсаткичлар: тез-тез эмас – “жигар” трансаминазалари, билирубиннинг даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения, протромбин вақтини узайиши, гиперкреатининемия, гипогликемия (гипогликемик дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганида).

Бошқалар: одатда кузатилмайдиган қон кетишлар, қон қуйилиши, миалгия, препарат узоқ муддат ёки такроран қўлланганида суперинфекция (микроорганизмларда чидамлиликни ривожланиши) ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Кларитромицинга, препаратнинг бошқа компонентларига ёки макролидлар гуруҳига мансуб антибиотикларга юқори сезувчанлик;
  • Порфирия;
  • Қуйидаги препаратлар: астемизол, цизаприд, пимозид, терфенадинни бир вақтда қабул қилиш (чунки QT оралиқни узайишига ва юрак аритмиялари, жумладан қоринчалар тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси ҳамда “пируэт” туридаги қоринчалар тахикардиясини ривожланишига олиб келиши мумкин);
  • Кларитромицин ва эрготамин ёки дигидроэрготаминни бир вақтда қўллаш (чунки эрготоксикликка олиб келиши мумкин);
  • Ҳомиладорликни I уч ойлиги;
  • Лактация даври;
  • 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кларитромицин верапамил (кальций каналларини блоклайдиган препарат) билан бирга қабул қилинганида артериал босим пасайиши, брадиаритмия ва сут кислотали ацидоз ривожланиши мумкин.

Теофиллиннинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентларда қон зардобида теофиллиннинг концентрациясини назорат қилиш керак, у кларитромицин билан бирга қабул қилиш сабабли ошиши мумкин.

Соғлом катта ёшдаги пациентларда кунига 40 мг омепразолни қабул қилиш фонида кларитромицинни 500 мг дан ҳар 8 соатда қабул қилиш омепразолнинг Css ошишига олиб келган (Cmax, AUC, T1/2 мувофиқ равишда 30%, 89% ва 34% га ошган). Меъда ширасининг рН қиймати омепразол билан монотерапияда 5,2 ва кларитромицин билан бирга қабул қилинганида 5,7 бўлган.

Кларитромицинни ранитидин висмут цитрати билан мажмуада қўллаш плазмада ранитидиннинг концентрациясини (57%), висмутникини (48%) ва 14-гидрокси-кларитромицинникини (31%) га ошишига олиб келган. Ушбу самараси клиник аҳамиятга эга эмас.

ОИТВ билан инфекцияланган катта ёшдаги пациентларга кларитромицин (250 мг таблетка) ва зидовудинни бир вақтда қўллаш зидовудиннинг мувозанатли концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин. Кларитромицин ва зидовудиннинг дозаларини танлаш керак. Антибиотикни қабул қилиш ОИТВ билан инфекцияланган катта ёшдаги пациентларда диданозиннинг фармакокинетикасига статистик аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Флуконазол 200 мг дозада ҳар куни ва кларитромицин суткада 1 г дозада бирга қабул қилинганида кларитромициннинг мувозанатли концентрацияси ва AUC мувофиқ равишда 33% ва 18% га ошиши мумкин. Кларитромициннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Кларитромицин ва ритонавир, атазанавир ёки бошқа протеаза ингибиторлари бир вақтда буюрилганида кларитромициннинг AUC қиймати 77% га ошади, 14-гидрокси-кларитромициннинг AUC қиймати эса 100% га пасаяди. Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, креатинин клиренси минутига 30-60 мл бўлган пациентларда кларитромициннинг дозасини 50% га камайтириш керак, креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган пациентларда кларитромициннинг дозасини 75% га камайтириш керак.

Дигоксин ва кларитромицинни бир вақтда олган беморларнинг плазмасида дигоксиннинг концентрациясини ошиши юзасидан хабарлар мавжуд. Дигиталис интоксикацияси ва потенциал летал аритмияларни ривожланишидан сақланиш учун зардобдаги дигоксиннинг миқдорини доимо назорат қилиш керак.

CYP3A ва Р-гликопротеин учун субстрат ҳисобланган колхицин ва кларитромицин бирга буюрилганида, бошқа макролидлар – CYP3A ва Р-гликопротеин ингибиторлари каби, ингибиция бўлиши колхициннинг таъсирини кучайишига олиб келиши мумкинлиги туфайли, колхицинни токсик таъсир қилиш симптомларини аниқлаш мақсадида пациентларни синчиклаб кузатиш керак. CYP2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентларда кларитромицин толтеродин билан бирга қўлланганида кларитромицин бўлганида (CYP3A изоферментларининг ингибитори) толтеродиннинг дозасини камайтириш талаб этилиши мумкин.

Кларитромицин ва CYP3A изоферментлари томонидан бирламчи метаболизмга учрайдиган дори воситалари бирга қабул қилинганида уларнинг концентрациялари ўзаро ошиши мумкин, бу ҳолат ҳам терапевтик, ҳам ножўя самараларини кучайтириши ёки узайтириши мумкин.

Астемизол, цизаприд, пимозид, терфенадин, эрготамин ва бошқа шохкуя алкалоидлари, алпразолам, мидазолам, триазолам билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Карбамазепин, цилостазол, циклоспорин, дизопирамид, ловастатин, метилпреднизолон, билвосита антикоагулянтлар (шу жумладан варфарин), хинидин, рифабутин, силденафил, симвастатин, такролимус, винбластин, фенитоин, теофиллин ва вальпроат кислотаси билан эҳтиёткорлик билан буюрилади (цитохром Р450 нинг бошқа изоферментлари орқали метаболизмга учрайдилар). Дори воситаларининг дозаларига тузатиш киритиш ва қон зардобидаги концентрациясини назорат қилиш керак.

Цизаприд, пимозид, терфенадин ва астемизол билан бирга қўлланганида қонда уларнинг концентрациялари ошиши, QT оралиғи узайиши ва юрак аритмиялари, шу жумладан қоринчалар пароксизмал тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси, қоринчалар липиллаши ёки хилпиллаши, “пируэт” туридаги полиморф қоринчалар тахикардияси ривожланиши мумкин. Бундай ўзаро таъсир механизми цитохром Р450 тизимининг бошқа изоферменти томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситалари – фенитоин, теофиллин ва вальпроат кислотаси қўлланганида кузатилади. Юқорида кўрсатилган препаратлар бир вақтда буюрилганида уларнинг қон зардобидаги концентрацияси ва ЭКГ ни мониторинги талаб этилади.

Кларитромицин триазоламнинг клиренсини камайтириши мумкин, ва шу орқали уйқучанликни ривожланиши ва онгни чалкашиши билан кечувчи фармакологик самараларини ошириши мумкин. Организмдан чиқарилиши CYP3A изоферментларига боғлиқ бўлмаган бензодиазепинлар (темазепам, нитразепам, лоразепам) учун кларитромицин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам.

Эфавиренз, невирапин, рифампицин, рифабутин ва рифапентин (цитохром Р450 индукторлари) кларитромициннинг плазмадаги концентрациясини пасайтирадилар ва унинг терапевтик самарасини сусайтирадилар ва шу билан бирга 14-гидрокси-кларитромициннинг концентрациясини оширадилар.

Эрготамин ва дигидроэрготамин (шохкуя дериватлари) билан бирга қўллаш оғир даражадаги периферик вазоспазм, қўл-оёқлар ва бошқа тўқималар ишемияси, шу жумладан марказий нерв тизими ишемияси ва сезувчанликни ўзгаришлари билан намоён бўлувчи ўткир эрготамин интоксикациясига олиб келиши мумкин.

Кларитромицин гидроксиметилглутарил-КоА-редуктаза ингибиторлари – ловастатин ва симвастатин билан бир вақтда қабул қилинганида рабдомиолиз ривожланганлигини жуда кам ҳоллари таърифланган.

Кларитромицин ва макролидлар гуруҳига мансуб бошқа антибиотиклар, шунингдек линкомицин ва клиндамицин ўртасида кесишган чидамлилик ривожланиши мумкинлигига эътибор бериш керак.

Кларитромицин ва итраконазол бирга қабул қилинганида плазмада препаратларнинг концентрацияси икки томонлама ошиши мумкин. Ушбу дори воситаларнинг фармакологик самаралари кучайиши ёки узайиши мумкинлиги туфайли итраконазол ва кларитромицинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларни синчиклаб кузатиш керак.

Кларитромицин (суткада 1 г) ва саквинавир (юмшоқ желатин капсулаларда, 1200 мг кунига 3 марта) бир вақтда қабул қилинганида саквинавирнинг AUC ва мувозанатли концентрацияси мувофиқ равишда 177% ва 187% га, кларитромицинники эса 40% га ошиши мумкин. Ушбу иккита дори воситасини чекланган муддат давомида, юқорида кўрсатилган дозалар / дори шаклларида бирга буюрилганида дозаларига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Орадро препаратини ҳомиладорликда, муқобил даволаш бўлмаган ҳоллардан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Бундай ҳолларда, шунингдек препаратни қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик кузатилганида ҳомила учун потенциал ҳавфни инобатга олиш керак.

Ўртача ва яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга кларитромицин буюрилганида жигарнинг функционал ҳолатидан қатъий назар ёки бир марталик дозани камайтириш, ёки антибиотикни қабул қилишлар ўртасидаги оралиқни узайтириш керак. Клиника амалиётида, айниқса кекса ёшдаги одамларга колхицин кларитромицин билан мажмуада қўлланганида колхициннинг токсиклиги таърифланган. Уларнинг баъзилари буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда кузатилган; бундай пациентларда бир неча ўлим ҳоллари кузатилганлиги юзасидан хабарлар берилган.

Креатинин клиренси минутига 25 мл дан кам бўлган пациентларга ва анамнезида ўткир порфирия ҳоллари бўлган пациентларга кларитромицинни ранитидин висмут цитрати билан мажмуада буюриш тавсия этилмайди.

Буйрак фаолияти нормал бўлган ва жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга буюрилганида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Препарат жигарда метаболизмга учрайдиган препаратларни қабул қилиш фонида эҳтиёткорлик билан буюрилади (қон зардобида уларнинг концентрациясини ўлчаш тавсия этилади).

Орадро препарати варфарин ёки бошқа билвосита антикоагулянтлар билан бирга буюрилганида протромбин вақтини назорат қилиш керак.

Даволаниш вақтида ёки даволангандан сўнг оғир ва давомли диарея ривожланганида, препаратни зудлик билан бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюриш талаб этиладиган сохта мембраноз колит ташхисини истисно қилиш керак.

Кларитромицин билан даволаш ўтказилганида gravis миастениясининг симптомларини зўрайиши ва миастеник синдромнинг симптомларини пайдо бўлиши кузатилган.

Антибиотик асоссиз давомли ёки такрорий қўлланганида суперинфекция (сезгир бўлмаган бактериялар ва замбуруғларни ўсиши) ривожланиши мумкин. Иккиламчи инфекция ривожланганида адекват даволаш буюрилиши керак. Орадро препарати ва макролидлар гуруҳига мансуб бошқа антибиотиклар, шунингдек линкомицин ва клиндамицинни ўртасида кесишган резистентлик ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Кларитромицин Helicobacter pylori ни эрадикацияси учун қўлланганида антибиотикни қабул қилиш тугаганидан сўнг камида 4 ҳафтадан кейин қўзғатувчини борлигига назорат текширувини ўтказиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда кларитромицинни қўллаш ҳавфсизлиги ўрганилмаган. Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида кларитромицинни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида кларитромицинни фақат муқобил даволаш бўлмаганида ва она учун препаратни қабул қилишдан кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина буюриш мумкин.

Кларитромицин кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

 

Педиатрияда қўлланиши

12 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Кларитромицинни автотранспортни ҳайдаш ва механик воситаларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Бироқ, транспорт ва механик воситаларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (кларитромицин билан даволаниш вақтида бош айланиши ва/ёки дезориентация ривожланиши мумкин).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, бош айланиши, онгни чалкашиши ривожланиши мумкин.

Даволаш: дозаси ошириб юборилганида зудлик билан меъдани ювиш ва симптоматик даволаш ўтказиш кўрсатилган.

Гемодиализ ва перитонеал диализ қон зардобида кларитромициннинг концентрациясини аҳамиятли даражада пасайишига олиб келмайди.

Чиқарилиш шакли

Орадро 250 мг: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 7 ёки 14 таблетка блистерда. 7 таблеткадан 2 блистер ёки 14 таблеткадан 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Орадро 500 мг: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 7 таблетка блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365