• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Оптикард-LIK

Home Йўриқномалар Оптикард-LIK
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОПТИКАРД-LIK

OPTIKARD–LIK

 

Препаратнинг савдо номи: Оптикард-LIK

Таъсир этувчи моддалар: валериана, арслонқуйруқ ва дўлана.

Дори шакли: Настойка

валериана настойкаси – 33,4 мл

арслонқуйруқ настойкаси – 33,3 мл

дўлана настойкаси – 33,3 мл

Таърифи: яшил-жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив восита.

АТХ коди: N05CM

Фармакологик хусусиятлари

Валериана, арслонқуйруқ ва дўланадан ташкил топган мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг фармакологик ҳусусиятларига боғлиқ.

Валериана –  седатив ва спазмолитик таъсирга эга. Юрак уришини сийраклаштиради ва қон томирларини кенгайтиради.

Арслонқуйруқ – седатив таъсир кўрсатади. Бундан ташқари юрак-қон томир тизимига юрак ритмини секинлаштириб, агар у тезлашган бўлса ва қон босимини пасайтириб, агар у ошган бўлса, бошқарувчи таъсир кўрсатади.

Дўлана – юрак коронар томирларида ва бош мия қон томирларида қон айланишини кучайтиради, юрак мушагининг қисқаришини кучайтиради ва шу билан бирга унинг қўзғалувчанлигини камайтиради, миокарднинг юрак гликозидларига сезгирлигини оширади, кучсиз аритмияга қарши фаолликка эга.

Препарат умуман седатив таъсирга эга (валериана ва арслонқуйруқ алоҳида-алоҳида қўллангандагига нисбатан яққолроқ).

Қўлланилиши

Вегето-томир дистонияси, юқори нерв қўзғалувчанлигини, астеноневротик синдром, климактерик синдром.

– таъсирчанлик, хавотирлик, бош оғриғи, қўрқув, чарчоқлик, паришонхотирлик, руҳий қашшоқланиш билан бирга кечувчи неврастениянинг енгил шакллари;

– уйқунинг бузилилишларини енгил шакллари;

– доимий руҳий зўриқиш ҳолати;

-гипертония касаллигининг биринчи босқичи, сурункали юрак етишмовчилигида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қўлланади, катталарга 20-30 томчидан қабулга, кунига 3-4 марта буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Уйқучанлик, тушкинлик ва меҳнат қобилиятининг пасайиши, шунингдек юқори сезувчанликда-аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Автотранспортни ҳайдашда ва механизмларни бошқаришда, препаратда этанол сақланиши ва реакция тезлигининг секинлашиши мумкинлиги туфайли, қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат седатив, юрак воситалари, шунингдек спазмолитикларнинг самарасини кучайтиради.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

25 мл, 50 млдан суюқлик флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналга жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
5
171 Views
ОлдингисиВодород пероксиди 3% эритма05.05.2018
Водород пероксиди 3% эритмаси05.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Оптикард-LIK
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.