Skip to main content

Оптифуцин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОПТИФУЦИН

OPTIFUCIN

 

Препаратнинг савдо номи: Оптифуцин

Таъсир этувчи модда (ХПН): фузидин кислотаси

Дори шакли: 1% ли кўз томчилари

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фузидин кислотаси – 10,0 мг;

ёрдамчи моддалар: карбомер 980, маннитол, бензалконий хлориди, динатрий эдетати, натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Таърифи: оқ рангли қовушқоқ суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Микробларга қарши воситалар.

АТХ коди: S01AА13

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фузидин кислотаси – полициклик структурали антибиотик бўлиб, таъсир механизми элонгация G фактори билан ўзаро таъсир қилиши орқали бактериялардаги оқсиллар синтезини ингибиция қилишга асосланган. Бунда гуанозинтрифосфатларнинг гидролизи издан чиқади, бу пептид занжирини узайишини тўхташига олиб келади. Фузидин кислотаси бактериостатик, ва жуда юқори дозаларда эса бактерицид фаолликка эга.

Фузидин кислотаси граммусбат микроорганизмларнинг кенг доирасига, хусусан Staphylococcus aureus га нисбатан фаолдир. In vitro шароитларида фузидин кислотасининг кўз томчилари фаоллик намоён қилган бошқа микроорганизмларнинг турларига Streptococcus, Neisseria, Haemophilus, Moraxella ва Corynebacteria лар киради.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг дори шакли қовушқоқ кўз томчилари бўлиб, конъюнктива билан узоқ вақт давомида контактда бўлишни таъминлайди. Препаратни суткада 2 марта қўллаш кўзнинг барча тўқималарида фузидин кислотасининг концентрациясини етарли даражада бўлишини таъминлайди. Фузидин кислотаси кўз суюқлигига яхши ўтади.

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бактериал конъюнктивитни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Қўллашдан олдин кўз томчиларини чайқатиш керак.

Оптифуцин шикастланган кўзнинг конъюнктивасига 1 томчидан суткада 2 марта томизилади. Даволашни шикастланган кўзнинг ҳолати нормаллашганидан сўнг камида 48 соат давомида давом эттириш керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларнинг учраш тезлиги қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥1/100, аммо <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, аммо <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, аммо <1/1000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида ривожланиш тезлигини аниқлаш имкони йўқ).

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез – кўзларни ачишиши, санчиши, дискомфорт, таъсирланиши, қичишиши, оғриқ, қуриши, кўришни ўткинчи хиралашиши; тез-тез эмас – кўз ёшини оқиши; учраш тезлиги номаълум – конъюнктивитни зўрайиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: учраш тезлиги номаълум – қичишиш, периорбитал шиш, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Фузидин кислотасига/натрий фузидатига ёки препаратнинг бирор-бир компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни дорилар билан ўзаро таъсири бўйича маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Оптифуцин препаратини қўллаш вақтида контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди, чунки фузидин кислотасининг микрокристаллари линзаларда ёки шох пардада тирналишини чақириши мумкин.

Оптифуцин кўз томчилари таркибида бензалконий хлоридини сақлайди, у кўзни таъсирланишини чақириши ва юмшоқ контакт линзаларни рангсизлантириши мумкин.

Фузидин кислотаси қўлланганида бактериал резистентлик ривожланганлиги хақида хабар берилган. Барча антибиотиклар қўлланганида бўлгани каби, Оптифуцинни ҳам узоқ муддат ёки такроран қўлланиши бактериал резистентликни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Ҳар сафар ишлатилганидан сўнг флаконни яхшилаб ёпиш керак. Пипетканинг учини кўзларга ёки бирор-бир бошқа юзаларга текказиш мумкин эмас.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Фузидин кислотасини ҳомиладорликка таъсир қилиши юзасидан клиник маълумотлар чекланган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ва фузидин кислотасини тизимли ҳамда маҳаллий қўллашнинг кўп йиллик тажрибаси, фузидин кислотаси тератоген самарага эга эмаслигини кўрсатди. Демак, ҳомила учун ҳавфни ривожланиш эҳтимоли кам, чунки фузидин кислотаси кўз томчилари маҳаллий қўлланганида модданинг жуда кичик дозалари ишлатилади. Зарурат бўлганида препарат ҳомиладорлик вақтида қўлланиши мумкин.

Лактация даври

Гўдакларга таъсири кутилмайди, чунки эмизадиган онага фузидин кислотасининг тизимли таъсири аҳамиятсиз ҳисобланади. Фузидин кислотаси кўз томчилари лактация даврида қўлланиши мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Оптифуцин кўз томчилари педиатрия амалиётида қўлланиши мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат қўлланганидан сўнг кўз ўткирлиги вақтинчалик йўқотадиган пациентлар диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам.

Фузидин кислотасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик реакцияси бўлмаса, кўз томчилари бехосдан ютиб юборилганида уни зиён етказиш эҳтимоли кам. Бир флаконда фузидин кислотасининг умумий миқдори (50 мг) фузидин кислотасининг тасдиқланган умумий суткалик перорал дозасидан ошмайди. Ёрдамчи моддаларининг концентрацияси ҳавфли таъсир қилиши учун жуда паст ҳисобланади.

Чиқарилиш шакли

5 г дан кўз томчиси учун пластик бурунчаси ва оқ рангли қалпоқчаси бўлган алюмин тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тариби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: