Skip to main content

Омнопон-ЗН

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА

омнопон-ЗН

OmNoPOnZN

Препаратнинг савдо номи: Омнопон-ЗН

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 11,5 мг морфин гидрохлориди, 5,4 мг носкапин, 0,72 мг папаверин гидрохлориди, 1,44 мг кодеин, 0,1 мг тебаин;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, глицерин, 0,1 М хлорид кислотасининг эритмаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи. Анальгетиклар. Опиоидлар. Опийнинг табиий алкалоидлари. АТХ коди: N02AА51.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Опиоид анальгетик. Яққол анальгетик таъсирга эга. Таъсир механизми опиат рецепторларининг турли кичик турларини (дельта-, мю- ва каппа) рағбатлантириши билан боғлиқ. Дельта-рецепторларини қўзғалиши анальгезияга; мю-рецепторларини қўзғалиши – супраспинал анальгезия, эйфория, жисмоний қарамлик, нафасни сусайиши, адашган нерв марказларини қўзғалишига; каппа- рецепторларини рағбатлантирилиши – спинал анальгезия, седатив таъсир, миозга олиб келади.

Афферент йўлларининг марказий қисмида оғриқ импульсларни нейронлараро узатилишини сусайтиради, оғриқни эмоционал баҳоланишини пасайтиради (жисмоний ва руҳий), қарамликни шаклланишига олиб келувчи эйфорияни чақиради. Оғриқ марказларининг қўзғалувчанлигини камайтириб, шокка қарши таъсир кўрсатади. Юқори дозаларда седатив фаолликни намоён қилади, ухлатувчи таъсирга эга. Шартли рефлексларни тормозлайди, марказий нерв тизимининг умумийлаштириш хусусиятини пасайтиради, марказий нерв тизимига сусайтирувчи воситаларнинг таъсирини потенциялайди. Терморегуляция марказининг қўзғалувчанлигини камайтиради, вазопрессиннинг чиқарилишини рағбатлантиради. Томирлар тонусига амалда таъсир қилмайди. Нафас марказини сусайтиради, йўтал марказининг қўзғалувчанлигини камайтиради, адашган нерв марказини қўзғатиб, брадикардияни чақиради, кўзни харакатлантирувчи нервларининг нейронларини қўзғатади, қорачиқни торайтиради (миоз). Узунчоқ миядаги триггер зоналарининг хеморецепторларини рағбатлантириши ва кўнгил айнашини ва қайт қилишни чақириши  мумкин. Қусиш марказини сусайтиради, шунинг учун, препаратни такрорий дозаларда қўллаш ва ундан кейин қустирувчи воситаларни юбориш қусишни чақирмайди. Ички аъзоларининг: Одди сфинктери, қовуқ, меъданинг антрал қисми, ичак, сафро чиқариш йўллари, бронхларнинг силлиқ мушаклари тонусини оширади. Ича перистальтикасини сусайтиради, овқат массаларининг ҳаракатини секинлаштиради, қабзиятни ривожланишига ёрдам беради.

Омнопон-ЗН баъзи ҳолларда морфинга қараганда яхшироқ ўзлаштирилади, унга нисбатан силлиқ мушакларнинг камроқ спазмини (папаверин, тебаин ва наркотиннинг спазмолитик таъсири туфайли) чақиради.

Фармакокинетикаси

Тери остига юборилганида қонга тез сўрилади. Гистогематик  тўсиқлар, шу жумладан гематоэнцефалик  ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади (ҳомиланинг нафас марказини сусайишини чақириши мумкин), кўкрак сутига тушади. Ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил қилади. Метаболитлари кўринишида асосан буйраклар орқали – 90%, қолгани – сафро билан чиқарилади, озгина миқдори ички секреция безлари томонидан чиқарилади. Жигар ва буйраклар фаолияти бузилганда, шунингдек кекса ёшли беморларда ярим чиқарилиш даври узайиши мумкин.

6-yillik-qizil-jenshen

 

Қўлланилиши

Кучли оғриқлар, шу жумладан хавфли ўсмаларда, миокард инфарктида, оғир жароҳатларда, операцияга тайёрлашда ва операциядан кейинги даврда.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат тери остига юборилади. Дозалаш тартиби шахсий белгиланади. Одатда, катталарга 1 мл дан юборилади.

Кекса ёшли пациентларда, рухий ҳолатини бузилишлари бўлган шахсларда, жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда дозани пасайтириш талаб этилади.

Омнопон-ЗН онкологик касалликларда танлов опиоиди ҳисобланади. Оғриқнинг кучига қараб мувофиқ доза ҳар 12-24 соатда юборилади.

Катталар учун максимал доза: бир марталик – 1,5 мл, суткалик – 5 мл.

2 ёшдан то 7 ёшгача бўлган болаларга тери остига 0,05 мл ҳар бир ёшига, 8-10 ёшдаги болаларга – 0,3 мл, 10 ёшдан ошган болаларга – 0,4 мл юборилади.

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: давомли қўлланганида – брадикардия ёки тахикардия, юрак ритмини бузилиши, ортостатик гипотензия.

Нафас тизими томонидан: нафасни сусайиши, бронхоспазм.

Нерв тизими томонидан: седатив ёки қўзғатувчи таъсири (айниқса кекса беморларда), делирий, галлюцинациялар, кейинчалик мия қон айланишини бузилишларини эҳтимоли билан, бош мия суяги ички босими ошиши, бош оғриғи, гипотермия, кайфиятни ўзгариши, қорачиқни торайиши. Юқори дозаларда қўлланганида эйфория ва мушаклар регидлиги ривожланиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, сафро йўлларининг, сафро энзимларининг даражасини кейинги ошиши билан спазми.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдик оқиб чиқишини бузилиши ёки простата безининг аденомасида ва уретра стенозида бу ҳолатни янада оғирлашиши.

Бошқалар: аллергик реакциялар, шу жумладан қичишиш, эшакеми, анафилактик шок, либидони пасайиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Нафас марказини сусайиши туфайли нафасни бузилиши, оғир жигар етишмовчилиги, бош миянинг жароҳати, бош мия суяги ички гипертензияси, инсульт, кахексия, эпилептик статус, кучли умумий дармонсизлик, номаълум этиологияли қорин оғриқлари, алкогол билан ўткир заҳарланиш, делирий, моноаминоксидаза ингибиторлари билан бир вақтда даволаниш, иситма, препаратнинг компонентларига шахсий юқори сузувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганида: марказий нерв тизимига депрессив таъсир кўрсатувчи бошқа препаратлар билан – марказий нерв тизимининг сусайиши кучайиши мумкин; бета-адреноблокаторлар билан – марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирни кучайиши; бутадион билан – морфиннинг кумуляцияси бўлиши мумкин; допамин билан – Омнопон-ЗН нинг анальгетик таъсирини камайиши; циметидин билан –нафасни сусайишини кучайиши;  фенотиазин ҳосилалари ва барбитуратлар билан – гипотензив таъсирни  кучайишива нафасни сусайишини кучайиши рўй бериши мумкин. Барбитуратларни (айниқса фенобарбитал) ёки наркотик анальгетикларни узоқ вақт қўллаш қарама-қарши толерантликнинг ривожланишини чақириши мумкин. Хлорпромазин Омнопон-ЗН нинг анальгетик,  шунингдек миотик ва седатив самараларини кучайтиради.

Налоксон наркотик анальгетиклар томонидан чақирилган нафаснинг сусайишини ва аналгезияни бартараф қилади. Налорфин, наркотик анальгетикларнинг оғриқни қолдирувчи таъсирини сақлаб қолган ҳолда, улар чақирган нафас депрессиясини бартараф қилади.

Махсус кўрсатмалар

Туғруқни оғриқсизлантириш учун қўлланмайди, чунки морфин  йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва янги туғилган чақалоқда нафасни сусайишини чақириши мумкин.

Жигар ва буйраклар фаолиятини бузилишларида, гипотиреозда, буйрак усти безиларининг етишмовчилигида, простата безининг гипертрофиясида, шокда, миастенияда, меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш касалликларида, шунингдек 60 ёшдан ошган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Яққол эйфория чақиради. Қайта қўлланганида дорига қарамлик ривожланиши мумкин. Бекор қилиш синдроми узоқ даволаш курси тўхтатилгандан кейин бир неча соатдан кейин пайдо бўлиши ва 36-72 соатдан кейин максимумига етиши мумкин.

Даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилишга йўл қўйилмасин.

Доза ошириб юборилган ҳолда бемор хушида бўлганида оғиз орқали фаоллаштирилган кўмир қўллаш мумкин. Нафасни етишмовчилиги респиратор тутиб туришни ўтказилиши ва стимуляцион опиоид антагонисти – Налоксонни юборилишига мухтож. Опиоид антагонист Налоксинни юборилиши наркотикларга қарам шахсларга бекор қилиш синдромига олиб келиши мумкин. Тутиб турувчи даволаш респиратор тутиб туриш ва Налоксонни юбориш йўли билан беморни шок ҳолатидан чиқаришга қаратилган. Юбориладиган препаратнинг миқдори нафас етишмовчилигининг даражаси ва коматоз ҳолатнинг даражасига боғлиқ. Препаратнинг юқори дозалари қўлланганида, айниқса кекса ёшли беморларда нафас депрессиясини ва циркулятор етишмовчилигик ва коматоз ҳолатнинг ривожланиши билан гипотензияга олиб келиши мумкин. Ножўя реакцияларини ривожланиши опиоид рецепторларга беморларни шахсий сезувчанликка боғлиқ. 2 ёшдан ошган болаларда тиришишлар пайдо бўлиши мумкин, катта дозалар қўлланганида буйрак етишмовчилигини зўрайиши мумкин. Конвульсиялар кўпроқ болаларда кузатилади. Препаратнинг токсиклиги морфинга шахсий сезувчанлик ва юборилган препаратнинг миқдорига боғлиқ.

Коматоз ҳолат қорачиқларни торайиши, нафас депрессияси билан намоён бўлади, у доза ошириб юборилганидан далолат бериши мумкин. Қорачиқларнинг дилатацияси гипотоксия ривожланишидан гувоҳлик беради.

Болалар. Препарат 2 ёшгача бўлган болаларга тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишларда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Омнопом-ЗН билан даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Энг эрта ва хавфли кўриниши – нафас марказини сусайишидир.

Даволаш: умумий реанимацион чора-тадбирлар, опиат рецепторларининг антагонистлари ва агонист-антагонистларини (налоксон, налорфин) буюриш. Омнопон-ЗН билан заҳарланишда специфик антидот налоксондир (0,01 мг/кг дан вена ичига, зарурати бўлганида – ҳар 20-30 минутда, сўнгра 2 соатли танаффус билан мушак ичига нафас тиклангунча). Трансфузион даволаш, оксигенотерапия, перитонеал диализ ўтказилади. Аналептикларни қўллаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли

1 мл дан ампулаларда; 5 ампуладан блистерларда; 20 блистердан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: