Skip to main content

Омепразол-Nikapharm

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОМЕПРАЗОЛ–NIKAPHARM

OMEPRAZOLNIKAPHARM

 

Препаратнинг савдо номи: Омепразол-Nikapharm

Таъсир этувчи модда (ХПН): омепразол

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 20 мг – омепразол сақловчи, омепразол микрогранулари (пеллетлар) – 233 мг;

Таърифи: оқ желатин капсулалар.

Капсула таркиби: оқ еки оқ билан оч-сарик, тусдаги, қобиқ билан қопланган, думалоқсимои шаклдаги микрогранулалар .

Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши воситалар (Н+, К+-АТФ-аза ингибиторлари).

АТХ коди: A02BC01

Фармакологик ҳусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Хлорид кислотаси секрециясининг охирги босқичини катализловчи фермент – Н+, К+-АТФ-аза протон насосини ингибирлаши орқали париетал ҳужайраларидан хлорид кислотасининг секрециясини камайтиради. Бунда препарат кислотанинг ҳам асосий, ҳам рағбатлантирилган (табиатидан қатъий назар) секрециясини ингибирланишига ёрдам беради. Кислота секрециясини ингибирланиши бир марта қабул қилинганидан сўнг 24-72 соат давом этади. Препаратни қабул қилиш тўхтатилганида секретор фаоллик 3-5 кундан сўнг аста-секин ўз ҳолига қайтади. Пепсин секрециясини сусайтирмайди, гастриннинг зардобдаги миқдорини оширади, препарат билан даволаш тўхтатилганидан сўнг 1-2 ҳафта давомида у аввалги ҳолатига қайтади.

 

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, плазмадаги концентрациясининг энг юқори чўққисига 0,5-3,5 соат давомида эришилади. Соғлом субъектларда плазмадан ярим чиқарилиш даври 0,5-1,5 соатни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 95% ни ташкил қилади.

Жигарда метаболизмга учрайди ва қабул қилинган дозанинг катта қисми сийдик билан қолган қисми аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Меъда ва ўникки бармоқичак ярасини олдини олиш ва даволаш, шу жумладан Н2-рецепторлари антагонистларига чидамли, ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан даволаш оқибатида юзага келган эрозив-ярали шикастланишлар, рефлюкс-эзофагит, Золлингер-Эллисон синдромида қўлланади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган беморларда Helicobacter pylori ни йўқотишда (антибиотиклар билан бирга) ҳам қўлланади.

 

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан олдин (одатда эрталаб), кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бирга ичилади. Капсулани бутунлигича, чайнамасдан ва очмасдан ютиш лозим. Меъда яраси ва рефлюкс-эзофагитда кунига тавсия этиладиган доза-20 мг дан 4 ҳафта давомида. Бошланғич курсдан сўнг бутунлай тузалмаган ва бошқа даволаш усулларига чидамли беморлар учун препаратнинг дозаси бир кунда 40 мг гача кўпайтирилади ва даволаш яна 4 ҳафта давом эттирилади. Дуоденал ярада одатдаги доза 20 мг ҳар куни 2 ҳафта давомида. Бошланғич курсдан сўнг бутунлай тузалмаган беморлар учун даволаш 2 ҳафтага узайтирилади. Яранинг ёмон битишида бошланғич доза 40 мг ва даволашнинг давомийлиги 4 ҳафтани ташкил этади.

Яра ва рефлюкс – эзофагит қайтарилишини олдини олиш учун кунига 10-40мг доза тавсия этилади.

Препарат билан узоқ муддат танаффуссиз даволаш тавсия этилмайди.

Золлингер-Эллисон синдромида тавсия этиладиган бошланғич доза ҳар кунига 60мг.

Шахсий доза кунига 80-180 мг гача оширилиш мумкин (бу ҳолда у икки қабулга бўлинади), даволашнинг давомийлиги касаллик белгиларининг динамикасига боғлиқ бўлади.

Helicobacter pylori га бактерицид таъсирга эришиш учун препарт 20 мг дозада кунига 2 марта, мос антибиотиклар (амоксициллин, кларитромицин, тетрациклин) билан 7 ёки 14 кун давом этувчи турли схемаларда қабул қилинади. Ярани бутунлай тузатиш учун, икки ёки уч препаратни қўшиб даволашдан сўнг, антацидлар билан қўшимча даволашнинг зарурияти туғилиши мумкин.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиши чақирган яраларни даволаш учун тавсия этиладиган доза кунига 20-40 мг.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда жудда яхши ўзлаштирилади. Баъзи ҳолларда (1% атрофида) қуйидагилар кузатилиши мумкин:

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик, лоҳаслик, парестезиялар, айрим ҳолларда – депрессия ва галлюцинациялар (мойиллиги бўлган беморларда).

Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: диарея, қабзият, қорин оғриғи, кўнгил айнаши, қайт қилиш, метеоризм, таъм билишнинг ўзгариши, стоматит, билирубин миқдорининг ошиши ва ошмаслиги билан кечадиган жигар ферментлари фаоллигини ошиши.

Нафас тизими томонидан: камдан-кам-бронхоспазм.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, миалгия, мушаклар заифлиги.

Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда лейкопения, тромбоцитопения.

Тери реакциялари: тери тошмаси, эшакем ва/ёки қичима, мультиформ эритема.

Бошқа реакциялар: айрим ҳолларда – периферик шишлар, кўришни бузилиши, тер ажралишини кучайиши, иситма.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация. Етарли клиник тажриба бўлмаганлиги сабабли болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Жигарда цитохором P450 иштирокида микросомал оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайдиган диазепам, варфарин ва фенитоин, ҳамда бошқа дори воситаларининг организмдан чиқилишини секинлаштиради.

Меъда ширасининг рН биологик кираолишлиги учун муҳим белгиловчи омил бўлган айрим дориларнинг (масалан, кетоконазол, ампициллин эфирлари, темир тузлари) сўрилиши, препаратни қабул қилиш фонида пасайиши мумкин.

Препарат антацидлар, метопролол, теофиллин, лидокаин ва хинидин билан бир вақтда қўлланганида, дори воситаларининг таъсирини ўзгариши кузатилмайди.

Маҳсус кўрсатмалар

Даволашни бошлашдан аввал меъдада ҳавфли ўсмалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки препарат ўсма белгиларни ниқоблаши, бу эса тўғри ташхис қўйишни қийинлаштириши ва узоқлаштириши мумкин.

Кекса беморлар ва буйраклар ёки жигар фаолияти бузилган беморлар учун дозани махсус танлаш талаб этилмайди.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат 400 мг гача дозада бир марта қабул қилинганида қандай-бўлмасин ҳавфли белгиларнинг ривожланишига олиб келмайди.

Доза янада ошириб юборилган ҳолда, унинг заҳарли таъсирига қарши маҳсус воситалар (антидотлар) йўқлиги сабабли, меъдани ювиш ва симптоматик даволаш ўтказилади.

Гемодиализ билан қонни препаратдан тозалаш самара бермайди.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлган ҳароратда сақлансин.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан контур уяли ўрамда.

1, 3, 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365