Skip to main content

ОЛОПАН

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОЛОПАН

OLOPAN

 

Препаратнинг савдо номи: ОЛОПАН

Таъсир этувчи модда (ХПН): олопатадин

Дори шакли: кўз томчилари, 0,1%.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: олопатадин (олопатадин гидрохлориди кўринишида) – 1 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, динатрий гидрофосфат додекагидрати, бензалконий хлориди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: аллергияга қарши восита (фосфолипаза А2 ингибитори).

АТХ коди: S01GX09.

Фармакологик хусусиятлари

Олопатадин Н1-гистамин рецепторларининг селектив ингибитори ҳисобланади, шунингдек семиз хужайралардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини ингибиция қилади. Яққол яллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Альфа-адренергик, допамин, 1 ва 2 тип мускарин, шунингдек серотонин рецепторларига самара кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланилганда тизимли сўрилиши паст.

Қон плазмасидаги олопатадиннинг максимал концентрацияси (Сmax) га маҳаллий қўлланилгандан кейин 2 соат давомида эришилади ва 0,5 нг/мл дан ва 1,3 нг/мл дан камроқни ташкил қилади. Плазмада ярим парчаланиш даври (Т1/2) 3 соатни ташкил қилади. Асосий буйраклар орқали, 60-70% ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Қўлланилиши

Аллергик конъюнтивитларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий қўлланади. Қўллашдан олдин флаконни чайқатиш керак.

Катталар ва 3 ёшдан ошган болалар: конъюнктивал қопчага 1 томчидан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги 4 ойгачани ташкил қилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий. Айрим ҳолларда (5% дан камроқ): кўришни ноаниқлиги, кўзларда ачишиш ва оғриқ, кўз ёши оқиши, кўзларда ёд жисм ҳисси, конъюнктива гиперемияси, кератит, ирит, қовоқларни шиши.

0,1-1% ҳолатларда ҳолсизлик, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, фарингит, ринит, синусит, таъм билишни ўзгариши кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат 3 ёшдан кичик болаларда, шунингдек ҳомиладорлик ва лактация даврида, “қуруқ кўз” синдромида ва шох парда патологиясида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Зарурати бўлганида бошқа маҳаллий офтальмологик препаратлар билан мажмуада қўлланиши мумкин. Бундай ҳолларда уларни қўллаш орасидаги интервал камида 5 минутни ташкил этиши керак.

Махсус кўрсатмалар

ОЛОПАН консервант бензалконий хлориди сақлайди, у контакт линзалар томонидан сўрилиши мумкин. Препаратни томизишдан олдин линзаларни ечиш ва препарат томизгандан камида 20 минутдан кейин такроран тақиш керак.

Эритмани ифлосланишидан сақланиш учун, пипетка учи билан бирон-бир юзаларга тегиш мумкин эмас.

Агар препаратни қўллагандан кейин пациентда кўриши вақтинча пасайса, у тикланмагунча автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладор аёлларга фақат, пациент учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандигина буюриш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

3 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. ОЛОПАН 3 ёшдан ошган болаларда катталардаги дозаларда ишлатилиши мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Агар препаратни қўллагандан кейин пациентда кўриши вақтинча пасайса, у тикланмагунча автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Маҳаллий қўлланилганда дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам. Кўзларга препаратнинг ортиқча миқдори тушганида кўзларни илиқ сув билан ювиш керак.

Чиқарилиш шакли

Тегишли маркировкага эга, сиғими 5 мл бўлган пластик флакон-томчилагич.

1 флакон ва қўллаш бўйича йўриқномасини сақловчи картон қути.

Сақлаш шароити

Герметик беркитилган ҳолатда, қуруқ, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб: 2 йил;

Флакон очилгандан кейин: 28 кун.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: