Skip to main content

Октолипен

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОКТОЛИПЕНâ

OCTOLIPEN®

 

Препаратнинг савдо номи: Октолипен®

Таъсир этувчи модда (ХПН): тиоктат кислотаси

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тиоктат кислотаси (α-липой кислотаси) 100% моддага қайта ҳисобланганда – 300 мг

ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфати – 23,7 мг, қайта желатинланган крахмал –     21,0 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 1,8 мг, магний стеарати – 3,5 мг, қаттиқ желатин капсулалар – 97,0 мг [титан диоксиди (Е 171) – 2,667%, хинолин сариғи (Е 104) – 1,839%, қуёш шафағи сариқ бўёвчиси (Е 110) – 0,0088%, тиббий желатин – 100% гача].

Таърифи: Қаттиқ, сариқ рангли тиниқ бўлмаган желатин капсулалар №0.

Капсуланинг ичидагиси – оч-сариқ ёки сариқ рангли кукун. Оқ рангли доғлар бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик восита.

АТХ коди: А16АХ01

 

Фармакологик хусусиятлари

Тиоктат кислотаси (альфа-липой кислотаси) – эндоген антиоксидант бўлиб (эркин радикалларни боғлайди), организмда альфа-кетокислоталарни оксидланишли декарбоксилизациясида ҳосил бўлади. Митохондриал мультифермент комплексларнинг коэнзими сифатида пируват кислотаси ва альфа-кетокислоталарнинг оксидланишли декарбоксилизациясида иштирок этади. Қонда глюкозанинг концентрациясини пасайишига ва жигарда гликогеннинг миқдорини ошишига, шунингдек инсулинга резистентликни енгишга ёрдам беради. Биокимёвий таъсир характери бўйича В гуруҳи витаминларига яқин. Липид ва углеводларни алмашинувини бошқаришда иштирок этади, холестерин алмашинувини рағбатлантиради, жигар фаолиятини яхшилайди. Гепатопротектор, гиполипидемик, гипохолестеринемик, гипогликемик таъсир кўрсатади. Нейронларнинг трофикасини ва аксонларни ўтказувчанлигини яхшилайди, диабетик ва алкоголли полинейропатияларнинг кўринишларини камайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида тез ва тўлиқ сўрилади, овқат билан бир вақтда қабул қилиш сўрилишини пасайтиради. Биокираолишлиги – жигар орқали “биринчи ўтиши” самараси оқибатида 30-60%. Плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти (TCmax) –                 25-60 минут. Жигарда ён занжирларининг оксидланиши ва конъюгацияланиши йўли билан метаболизмга учрайди. Тиоктат кислотаси ва унинг метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади (80-90%). Ярим чиқарилиш даври – 20-50 минут. Умумий плазма клиренси – минутига 10-15 мл ни ташкил этади.

 

Қўлланилиши

– диабетик полинейропатия;

– алкоголли полинейропатияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, 600 мг (2 капсула) дан кунига 1 марта буюрилади. Овқат қабул қилишдан 30 минут олдин чайнамасдан ва етарли миқдордаги сув билан, оч қоринга қабул қилинади. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор белгилайди.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: эшакеми, тизимли аллергик реакциялар (ҳатто анафилактик шок ривожланишигача) бўлиши мумкин.

Гипогликемия симптомлари (глюкозани ўзлаштирилишини яхшиланиши туфайли) ривожланиши мумкин.

Ичга қабул қилинганида диспептик кўринишлар, шу жумладан қусиш, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик (тиоктат кислотаси ва препаратнинг компонентларига), ҳомиладорлик ва эмизиш даври (препаратни қўллашнинг етарли тажрибаси йўқлиги туфайли), 18 ёшгача бўлган болаларда (қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Инсулин ва бошқа перорал гипогликемик воситалар билан бир вақтда қабул қилинганида, гипогликемик самарасини кучайиши кузатилади.

Тиоктат кислотаси эрталаб қабул қилинганидан сўнг темир, магний препаратларини шунингдек сут маҳсулотларини (уларда кальций борлиги сабабли) пешиндан сўнг ёки кечқурун истеъмол қилиш тавсия этилади.

Этанол тиоктат кислотасининг терапевтик самарадорлигини пасайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабети бўлган беморларда, айниқса даволашнинг бошида, қонда глюкозанинг концентрациясини тез-тез назорат қилиш керак. Айрим ҳолларда гипогликемик воситаларнинг дозаларини пасайтириш талаб қилинади.

Даволаш вақтида алкоголь истеъмол қилишдан қатъий сақланиш керак, чунки алкоголнинг таъсирида тиоктат кислотасининг терапевтик самараси сусаяди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда тиоктат кислотасини қўллашнинг клиник тажрибаси етарли эмаслиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Репродуктив токсикликнинг текширишлари фертилликка, ҳомилани ривожланишига нисбатан хавфлар ва препаратнинг бирон-бир эмбриотоксик хусусиятларини аниқламаган. Тиоктат кислотасини кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқлиги туфайли Октолипен® препаратини лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири махсус ўрганилмаган. Транспорт воситаларини ҳайдаганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 300 мг дан.

10 капсуладан контур уяли ўрамда.

3 ёки 6 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: