Skip to main content

Ньюбортез

Улашиш:
  Reading time 17 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЬЮБОРТЕЗ

NEWBORTEZ

 

Препаратнинг савдо номи: Ньюбортез

Таъсир этувчи модда (ХПН): бортезомиб

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 3,5 мг бортезомиб,

ёрдамчи моддалар: маннитол, инъекция учун сув.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизация қилинган масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсмаларга қарши бошқа препаратлар.

АТХ коди: L01XX32

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ўсмаларга қарши препарат, протеасомалар ингибиторидир. Бортезомиб – бу сут эмизувчилар ҳужайралари 26S-протеасомасининг қайтувчан ингибиторидир. 26S-протеасома ўзи билан убиквитин билан конъюгацияланган оқсилларни парчалайдиган ва химотрипсинга ўхшаш таъсирга эга бўлган йирик оқсил комплексидан иборат. Убиквитин-протеасома йўли айрим оқсилларнинг ички ҳужайра концентрациясини тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга ва шу орқали ҳужайра ички гомеостазини тутиб туради. Протеасоманинг химотрипсинга ўхшаш таъсирини сусайтирилиши ушбу селектив протеолизни олдини олади, бу ҳужайрада сигнални ўтказилиши реакцияларининг кўпчилик каскадларига таъсир кўрсатиши мумкин. Гомеостазни тутиб туриш механизмини издан чиқиши ҳужайрани нобуд бўлишига олиб келади.

In vivo шароитда бортезомиб одамдаги ўсмаларнинг кўпчилик экспериментал моделлари, шу жумладан кўп сонли миелома ўсишининг секинлашишини чақирган.

Фармакокинетикаси

Вена ичига бир марта юборилганидан кейин қон плазмасида бортезомибнинг концентрацияси икки фазали пасаяди, AUC тезда юз берадиган бошланғич тақсимланиш фазаси ва анча узоқроқ давом этадиган якуний чиқарилиш даври билан характерланади. Бошланғич тақсимланиш фазасида бортезомибнинг T1/2 5 соатдан 15 соатгача ўзгариб туради. Биокираолишлиги 1,45 дан 2 мг/м2 гача дозалар диапазонида дозага боғлиқ характерга эга, 1–1,3 мг/м2 дозалар диапазонида эса дозага пропорционал равишда ошади. Бортезомибни кўп марта юборилганидан кейин унинг клиренси пасайиши кузатилади, бу чиқарилиш фазасида T1/2 ва AUC0-24 ни тегишли равишда ошишига олиб келади. Такрорий юборилишлар бортезомиб бошланғич тақсимланиши кинетикасига таъсир кўрсатмайди, Сmax ва T1/2 кўрсаткичлари ушбу фазада ўзгармайди. Даволашнинг биринчи циклида учинчи доза юборилганидан кейин бортезомибнинг якуний фазада чиқарилишининг ўртача муддати 5,45 соатдан 19,7 соатгача, AUC0-24 эса соатига 30,1 дан 54 нг/мл гача ошади. Бортезомибнинг 0,01-1 мкг/мл концентрацияларида қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 82,9% ни ташкил этади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланган бортезомиб улуши унинг концентрациясига боғлиқ бўлмайди. Бортезомиб метаболизми асосан CYP3A4 ва CYP2C19 изоферментлари иштирокида амалга оширилади. Ўзгармаган модданинг фақат катта бўлмаган миқдори сийдик билан чиқарилади, сафро ва ахлатда ўзгармаган бортезомиб аниқланмайди.

 

Қўлланилиши

  • кўп сонли миеломада (иккинчи қатор даволашда) қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ньюбортез 3–5 секунд давомида вена ичига оқим билан юборилади.

Тавсия этилган бошланғич доза икки ҳафта давомида ҳафтада икки марта (1, 4, 8 ва 11-кунда) кейинги 10 кунлик танаффус билан (12–21-кунларда) тана юзасининг 1,3 мг/м2 ни ташкил этади. Даволаш цикли 21 кунни ташкил этади. Ньюбортезнинг кейинги дозаларини юбориш орасида камида 72 соат ўтиши керак. Клиник жавоб даражасини 3 ва 5-даволаш цикллари ўтказилганидан кейин баҳолаш тавсия этилади. Тўлиқ клиник жавобга эришилганда 2 қўшимча даволаш циклини ўтказиш тавсия этилади. Қисман жавобга эришилганда Ньюбортез билан 8 циклдан ортиқ бўлмаган даволашни давом эттириш тавсия этилади.

Ньюбортез дозасига тузатиш киритишга ва юбориш тартибига доир тавсиялар

Ҳар қандай ІІІ даражадаги ногематологик токсик таъсир ривожланганида, бундан нейропатиялар ёки ІV даражадаги гематологик токсикликдан ташқари, Ньюбортез билан даволашни тўхтатиш зарур. Токсиклик симптомлари бартараф этилгандан кейин Ньюбортез билан даволашни 25% га пасайтирилган дозада (1,3 мг/м2 бўлган дозани
1,0 мг/м2 гача; 1,0 мг/м2 бўлган дозани 0,7 мг/м2 гача пасайтирилади) қайта бошлаш мумкин. Агар токсиклик симптомлари бартараф этилмаса ёки минимал дозада яна пайдо бўлса, у ҳолда, агар уни қўллашдан фойда хавфдан ошмаса, Ньюбортез қўлланилишини бекор қилиш имкониятини кўриб чиқиш лозим.

Нейропатик оғриқ ва/ёки периферик нейропатия пайдо бўлганида препарат дозаси 1-жадвалга мувофиқ ўзгартирилади. Анамнезда оғир нейропатияси бўлган беморларни даволаш учун Ньюбортезни фақат фойда/хавф нисбати синчковлик билан баҳоланганидан кейин қўллаш лозим.

1-жадвал. Ньюбортез чақирган нейропатик оғриқ ва/ёки периферик сенсор нейропатия ривожланганида дозани тавсия этиладиган ўзгартирилиши

Периферик нейропатиянинг оғирлик даражаси
Дозани ва юборилиш тез-тезлигини ўзгартириш
I даража (парестезия ва/ёки рефлексларнинг сўниши) оғриқсиз ёки функцияни йўқотмасданДозани ва юборилиш тез-тезлигига тузатиш киритишга эҳтиёж йўқ
I даража оғриқ билан ёки II даража

(функцияни бузилиши, аммо кундалик фаолликни эмас)

Дозани 1 мг/м2 гача пасайтирилсин
I даража оғриқ билан ёки III даража

(кундалик фаолликнинг бузилиши)

 

Ньюбортез қўлланилишини токсиклик симптомлари бартараф этилгунча тўхтатилсин. Бундан кейин даволашни доза 0,7 мг/м2 гача пасайтирилган ва юбориш тез-тезлиги ҳафтада бир мартагача камайтирилган ҳолда қайта бошлаш
IV даража (сезувчанликни функция бузиладиган даражада турғун йўқотилиши)Ньюбортез қўлланилиши тўхтатилсин

 

Кекса ёшдаги пациентларда

Ҳозирги пайтга қадар кекса ёшдаги пациентлар учун дозага тузатиш киритиш заруратини кўрсатувчи маълумотлар йўқ.

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда

Гарчи буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларни даволашда Ньюбортезни қўллаш тажрибаси бўлмаса-да, буйрак функцияси нормал бўлган пациентларга таққосланганда енгил ва ўртача даражада буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда нохуш самараларнинг намоён бўлиши ҳоллари ошганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Буйрак функциясини бузилиши кўп сонли миеломаси бўлган пациентларда кўпинча учрайди ва бундай пациентлар, айниқса креатинин клиренси
30 мл/мин бўлган пациентлар дозага тузатиш киритиш масаласини кўриб чиқиш эҳтимоли билан синчков кузатувга муҳтож бўладилар.

Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда

Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларни даволашда Ньюбортезни қўллаш тажрибаси йўқ. Жигар функциясини оғир бузилишлари бортезомиб чиқарилиши жараёнига таъсир кўрсатиши ва дориларнинг ўзаро таъсирлари эҳтимолини ошириш мумкин. Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларни даволаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак, шунингдек дозага тузатиш киритиш эҳтимоли масаласини кўриб чиқиш лозим.

Қўллаш усули

Препарат 0,9% ли натрий хлориди эритмаси (3,5 мл) билан 1 мг/мл концентрациягача асептика қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда суюлтирилади (препарат консервантлар сақламайди). Препаратни суюлтириш давомийлиги 2 минутдан ошмаслиги керак. Эритма бевосита тайёрланганидан кейин периферик ёки марказий вена катетери орқали вена ичига 3-5 секунд давомида оқим билан инъекция йўли орқали юборилади, кейинчалик инъекция учун 0,9 % ли натрий хлориди эритмаси билан ювилади.

Препаратни битта шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Юборишдан олдин эритма механик киритмалар ва ранг ўзгариши мавжудлигига визуал ҳолда текширилиши керак. Ньюбортез эритмаси тиниқ ва рангсиз бўлиши керак. Механик киритмалар ёки ранг ўзгариши аниқланганида, тайёрланган эритмадан фойдаланиш мумкин эмас.

Тайёрланган эритманинг максимал яроқлилик муддати – 8 соат.

Ҳар бир флакон битта пациент учун бир марталик қўллашга мўлжалланган.

Ньюбортез қўлланилганида цитотоксик препаратлар билан муомалада бўлишнинг умум қабул қилинган қоидаларига риоя қилиш лозим!

 

Ножўя таъсирлари

Қайд этилган ножўя кщринишлар ЖССТ нинг ножўя реакциялар терминологиясига (WHO-ART) мувофиқ таснифланган. Қуйида Ньюбортез қўлланилиши билан эҳтимол ёки боғлиқ бўлган ҳолда кўриб чиқилган нохуш ножўя самаралар санаб ўтилган.

Нохуш ножўя самаралар тизимлар ва юзага келиши тез-тезлиги бўйича гуруҳланган. Юзага келиш тез-тезлиги жуда тез-тез >10%, тез-тез 1-10%, тез-тез эмас 0,1-1%, кам ҳолларда 0,01-0,1%, жуда кам ҳолларда <0,01%, шу жумладан якка ҳолатлар каби аниқланган.

Жуда тез-тез

  • тромбоцитопения, анемия, нейтропения;
  • иштаҳани йўқолиши;
  • периферик нейропатия, периферик сенсор нейропатия, бош оғриғи;
  • парестезия («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг);
  • ҳансираш;
  • тери тошмаси;
  • миалгия, холсизлик, тана ҳароратини ошиши.

Тез-тез

  • лейкопения, лимфопения, қон зардобида лактатдегидрогеназа даражасини ошиши;
  • тана вазнини камайиши, сувсизланиш;
  • гипергликемия, гипокалиемия;
  • иштаҳани пасайиши, ҳиқичоқ, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, метеоризм, диспепсия, ични суюқ келиши, диарея, қабзият;
  • стоматит, оғиз бўшлиғи яралари, таъм сезиш ҳиссини бузилиши, оғиз қуриши, фаринголарингеал оғриқ;
  • буйрак функциясини бузилиши, дизурия («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг);
  • бош айланиши, вертиго, ўткир периферик нейропатия, полинейропатия, ортостатик гипотензия, артериал гипотензия, артериал гипертензия;
  • дизестезия, гипоэстезия;
  • уйқусизлик, юқори толиқиш, астения, онгни хиралашиши, депрессия, летаргия;
  • кўриш ўткирлигини пасайиши, кўзларда оғриқ, кўзлар атрофида шиш;
  • гематомалар, бурундан қон кетиш, флебит;
  • зўриқиш вақтида ҳансираш, йўтал, бронхит, пневмония, кўкракда оғриқ;
  • ринорея, синусит, назофарингит;
  • тери қичишиши, эритема, терини қуриши, эшакеми, экзема;
  • кўп терлаш;
  • тремор, тиришишлар, қўл-оёқларда оғриқ, белда оғриқ, артралгия, суякларда, мушакларда оғриқ, мушак кучсизлиги;
  • периферик шишлар;
  • Herpes zoster келтириб чиқарган герпетик инфекция, шу жумладан тарқалган шакли;
  • Herpes simplex келтириб чиқарган герпетик инфекция;
  • қалтираш, лоҳаслик, гриппсимон ҳолат.

Тез-тез эмас

  • лимфоаденопатия, фебрил нейтропения, панцитопения, гемолитик анемия, тромбоцитопеник пурпура;
  • иммун комплексларни ҳосил бўлиши билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик реакциялари;
  • антидиуретик гормон (АДГ) секрециясини бузилиши, гипогликемия;
  • аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза, ишқорий фосфатаза, гамма-глутамилтрансфераза, амилаза фаоллигининг ошиши, қон зардобида креатинин, мочевина, билирубин даражасининг ошиши, жигар синамаларининг нормал бўлмаган натижалари, С-реактив оқсил даражасининг ошиши;
  • гипонатриемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гипомагниемия, гиперкальциемия, гипофосфатемия, қонда бикарбонатлар даражасининг пасайиши, гиперурикемия;
  • иштаҳани ошиши, тана вазнини ошиши, кахексия, гипопротеинемия, В1 витамини етишмовчилиги, паралитик илеус;
  • анемия, лейкопения;
  • бурунни битиши, ринит;
  • оғриқ, кўкракда дискомфорт, томоқда, кўкракда сиқилиш ҳисси, хириллашлар, плевра бўшлиғида суюқлик тўпланиши, бронхиал астма, гипервентиляция, гипоксия, респиратор алкалоз, ортопноэ, тахипноэ, нафас олишни тўхтаб қолиши;
  • кекириш, дисфагия, эзофагит, рефлюкс-эзофагит, гастрит, қорин соҳасида дискомфорт, қоринда оғриқ, меъда-ичак йўллари моторикасини бузилиши, гастроэнтерит, энтерит, колит, шу жумладан антибиотикка боғлиқ бўлган колит, геморрагик диарея, гастроинтестинал қон кетишлар, қонли қусиш, тўғри ичакдан қон кетишлар, талоқда оғриқ, диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси, ичакни таъсирланиши синдроми, ичак тутилиши, ўткир панкреатит («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг), гепатит, жигарга қон қуйилиши;
  • шиллиқ қаватларни яллиғланиши, шиллиқ қаватлардан қон кетиши, оғизда оғриқ, милкларда оғриқ ва қонаши, оғиз шиллиқ қаватининг петехиялари, гиперсаливация, тилни қараш билан қопланиши, тил рангини ўзгариши;
  • совуқ қотиш ҳисси;
  • инъекциядан кейинги флебит, инъекциядан кейинги эритема, экстравазацион яллиғланиш;
  • невралгия;
  • ўсма лизиси синдроми («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг);
  • буйрак етишмовчилиги, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги, буйрак санчиғи, гематурия, протеинурия, тез-тез сийиш, сийишда оғриқ ҳисси, олигурия, сийдикни тутилиши, энурез, чов соҳасида оғриқ, моякда оғриқ, эректил функциясини бузилиши;
  • қисқа муддатга ҳушдан кетиш, диққатни жамлашни бузилиши, безовталик, юқори даражада фаоллик, уйқучанлик, мигрень;
  • авгезия (таъм сезишни йўқотилиши);
  • периферик мотор нейропатия, ишончсиз ҳаракатлар, қадам ташлашни бузилишлари, ишиас, когнитив бузилишлар, мононейропатия, парезлар, «чарчаган оёқлар» синдроми, нутқни бузилиши;
  • бош мия ички ва субарахноидал қон қуйилишлар, параплегия, қўзғалиш, делирий, толиқиш ҳисси, кайфиятни бузилишлари, ментал ҳолатни ўзгариши, уйқуни бузилиши, таъсирчанлик, галлюцинациялар, нормал бўлмаган туш кўриш;
  • кўзларнинг қуруқлиги, конъюнктивит, кўзлардан ажралмалар ажралиши, кўришни бузилишлари, кўздан қон кетишлар, фотофобия, ачишиш, кўз ёши оқиши, конъюнктиванинг гиперемияси, кўзларнинг шиши, блефарит;
  • тинитус, карлик, гипокаузия, эшитиш қобилиятини заифлашиши;
  • ўткир ўпка шиши, ўпка гипертензияси;
  • димланган юрак етишмовчилиги, кардиоген шок, юрак уришини тўхташи, тахикардия, аритмиялар, шу жумладан синусли тахикардия, суправентрикуляр тахикардия, юрак бўлмачалари фибрилляцияси, юрак қоринчалари гипокинезияси, синус тугуни блокадаси, тўлиқ атриовентрикуляр блокада; стенокардия, ностабил стенокардия, миокард инфаркти, юрак тампонадаси («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг;
  • қон «оқиб келишлари», петехиялар, экхимозлар, пурпура, васкулитлар, қон томирларни кенгайиши, яралардан қон кетиши, инсульт;
  • тунда терлаш;
  • эритематоз тошмалар, алопеция, тарқалган қичишиш, доғли тошмалар, папулёз тошмалар, терида тугунлар, тарқалган тошмалар, дерматитлар, терлама, псориаз, васкуляр тошмалар, ётоқ яралар;
  • қовоқларни шиши, юзни шиши, бўғимларни шиши;
  • тирноқ ўсишини бузилиши, ихтиоз;
  • бўғимларнинг танглиги, думбаларда оғриқ, мушак спазмлари, мушакларни тортишиши, мушакларда оғирлик ҳисси, мушакларнинг танглиги, жағда шиш ва оғриқ;
  • кандидозли инфекция, шу жумладан орал кандидоз, замбуруғли инфекция, сепсис, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, Нaemophilus келтириб чиқарган инфекциялар, пневмококкли пневмония, постгерпетик невралгия, бактериемия, цитомегаловирус инфекция, инфекцион мононуклеоз, сувчечак, юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, грипп, бронхопневмония, плеврал инфекциялар;
  • катетерларни ўрнатиш билан боғлиқ асоратлар: муолажадан кейинги оғриқ, қон кетиши, препарат билан кимёвий куйишлар, катетер билан боғлиқ инфекциялар.

Кам ҳолларда

  • юрак чап қоринчасидан отилиб чиқаётган қон ҳажмини камайиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • бортезомибга, борга юқори сезувчанликда;
  • жигар етишмовчилигида;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида;
  • 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсирлари

Перорал гипогликемик препаратларни қабул қилган қандли диабети бўлган беморларда гипогликемия ва гипергликемия ҳолатлари қайд этилган. Бортезомибни дори воситалари билан ўзаро таъсири бўйича маълумотлар мавжуд эмаслигига қарамай, CYP3A4 нинг фаол ингибиторлари (кетоконазол, ритонавир) ва CYP2C19 нинг фаол ингибиторлари (флуоксетин) билан ёки CYP3A4 нинг индукторлари (рифапицин) билан бир вақтда қўлланилганида пациентларни синчковлик билан кузатиш талаб қилинади. CYP3A4 ва CYP2C19 изоферментларининг субстратлари билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйрак функцияларини оғир бузилишларида, анамнезда ҳушдан кетишлар, диабетик нейропатия бўлганида, гипотензив препаратларни қабул қилаётган пациентларда, шунингдек диарея ёки қусиш фонида сувсизланишда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ортостатик гипотензия ривожланганида гидратацияни амалга ошириш, ГКС ва/ёки симпатомиметикларни юбориш тавсия этилади; зарурати бўлганида антигипертензив препаратлар дозасини камайтириш лозим. Препаратни тиришишлар ривожланиши хавфи омиллари мавжуд бўлган пациентларга буюрилганида алоҳида эҳтиёткорлик талаб қилинади. Даволашнинг ҳар бир цикли бошланишигача ва даволаниш вақтида лейкоцитар формула ва тромбоцитлар сони ҳисобланган ҳолда қоннинг тўлиқ таҳлилини ўтказиш зарур. Тромбоцитлар сони <25000/мкл дан пасайганида даволашни тўхтатиб туриш лозим. Тромбоцитлар сони тикланганида даволашни камайтирилган дозаларда даволашдан келадиган фойда ва хавфни синчков таққослаган ҳолда давом эттириш лозим. Гематологик токсиклигини даволаш учун колония рағбатлантирувчи омилларни қўллаш, тромбоцитар ва эритроцитар массаларни қуйиш мумкин. Кўнгил айниши ва қусишни бартараф қилиш мақсадида қусишга қарши препаратларни қўллаш тавсия этилади. Диарея юзага келганида диареяга қарши препаратлар буюрилади. Сувсизланишни бартараф қилиш ёки даволаш учун беморларда регидратация даволашни олиб бориш ва сув-электролит мувозанатини тутиб туриш зарур. Қабзияти бўлган беморларда ичак тутилишини ривожланиши эҳтимоли туфайли, динамик кузатувни ўтказиш лозим. Нейропатия юзага келганида тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Одатда периферик нейропатия ривожланиши тез-тезлигининг энг юқори даражасига даволашнинг 5-циклида эришилади. Периферик нейропатиянинг янги симптомлари пайдо бўлганида ёки мавжудлари кучайганида Ньюбортез дозасини пасайтириш ва юбориш тартибини ўзгартириш талаб қилиниши мумкин. Юрак етишмовчилиги симптомлари ривожланишига суюқликни ушланиб қолиши сабаб бўлиши мумкин. Ўсма лизиси синдроми билан боғлиқ бўлган гиперурикемия ривожланиши эҳтимоли туфайли, даволаш вақтида пациентларда қон зардобида сийдик кислотаси ва креатинин даражасини аниқлаш тавсия этилади. Гиперурикемияни бартараф этиш учун кўп миқдорда суюқлик ичиш, зарурати бўлганида аллопуринол ва сийдикни ишқорлаш тавсия этилади. Амилоидози бўлган беморларни Ньюбортез билан даволашда эҳтиёткорликни намоён қилиш лозим, чунки оқсил миқдори ошиши билан кечувчи касалликларда протеас билан фаолликни сусайиши таъсири номаълум. Перорал гипогликемик препаратларни қабул қилаётган пациентларда қўлланилганида қонда глюкоза даражасини синчковлик билан назорат қилиш ва зарурати бўлганида гипогликемик препаратлар дозасига тузатиш киритиш лозим. Ньюбортез билан ишланганда цитотоксик препаратлар билан муомалада бўлишнинг умум қабул қилинган қоидаларига риоя қилиш лозим.

Жинсий шериклардан бирини даволаш даврида ва кейинги 3 ой давомида контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланиш тавсия этилади. Агар Ньюбортез ҳомиладорлик даврида ёки ҳомиладорлик юзага келганида қўлланилса, пациентлар ҳеч бўлмаганида ҳомила учун кутиладиган хавф ҳақида хабардор бўлишлари керак.

Транспорт воситасини бошқариш ёки потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига дори воситаси таъсирининг ўзига хослиги

Препаратнинг юқори толиқиш, бош айланиши, ортостатик гипотензия ва кўришнинг бузилиши каби айрим ножўя самаралари автомобилни бошқариш ва диққатни юқори даражада жамлаш ва психомотор реакциялари тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлашдан сақланиш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: сепсиси бўлган беморда бортезомиб дозасини ошириб юборилишининг битта ҳолати (тавсия этилган дозани икки мартадан ортиқ ошириб юборилиши) маълум. Дозани ошириб юборилиши артериал босимнинг ўткир пасайиши ва тана ҳароратини бузилиши билан кечган.

Даволаш: гемодинамика ва тана ҳарорати кўрсаткичларини назорат қилиш, инфузион даволаш йўли билан гипотензияни жадал даволаш ва бошқа симптоматик тадбирлар. Специфик антидоти номаълум.

 

Чиқарилиш шакли

3,5 мг дан (фаол модда) резина тиқин билан ёпилган, алюмин қалпоқча билан бураб ёпилган ва оқ рангли пластик қопқоқлар билан ёпилган рангсиз шиша флаконларда.

1 флакондан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароитлари

Ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тайёрланган эритмани оригинал ўрамида 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда 8 соатдан кўп бўлмаган вақт давомида сақлансин.

 

Сақлаш шароити

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365