Skip to main content

NS

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

NS

NS

Препаратнинг савдо номи: NS

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий хлориди

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

100 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: натрий хлориди – 0,9 г;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Таърифи: кўринадиган заррачалардан ҳоли бўлган тиниқ ва рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тузли эритма

АТХ коди: В05СВ01

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамика

Дезинтоксикацион ва регидратацияловчи таъсир кўрсатади. Организмнинг турли патологик ҳолатларида натрийни танқислигини тўлдиради ва қон-томирларда айланиб юрувчи суюқлик ҳажмини вақтинчалик оширади.

Эритманинг фармакодинамик ҳусусиятлари натрий ва хлорид ионларини борлиги билан ифодаланади. Қатор ионлар, шу жумладан натрий ионлари, турли транспорт механизмлари ёрдамида ҳужайра мембранаси орқали ўтади, уларнинг орасида натрий-калий насоси (Na-K- АТФаза) катта аҳамиятга эга. Натрий нейронлар бўйлаб сигналларни ўтишида, юракнинг электрофизиологик жараёнларида, шунингдек буйраклардаги метаболик жараёнларда муҳим роль ўйнайди.

Фармакокинетикаси

Натрий асосан буйраклар орқали чиқарилади, бироқ бундай натрийнинг катта миқдори реабсорбция (буйрак орқали реабсорбция) бўлади. Натрийнинг катта бўлмаган миқдори ахлат билан ва терлаганда чиқарилади.

Қўлланилиши

Ҳужайрадан ташқари изотоник дегидратация; гипонатриемия; парентерал юбориладиган дори воситаларини суюлтириш ва эритиш (асосий эритма сифатида) учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига (одатда томчилаб) юборилади. Эритманинг керакли дозаси мЭкв ёки ммоль натрий, натрий ионлари массаси ёки натрий хлориди массаси (1 г NaCl = 394 мг, 17,1 мЭкв ёки 17,1 ммоль Na ва Сl) да ҳисобланиши мумкин. Дозаси пациентнинг ҳолати, организм томонидан йўқотилган суюқлик, Na+ ва Сl- ионлари, пациентнинг ёши ва тана вазнига қараб аниқланади.

Плазмада ва сийдикда электролитларнинг концентрацияларини синчиклаб назорат қилиш керак. Катталар учун натрий хлориди эритмасининг дозаси суткада 500 мл дан 3 л гача бўлган ҳажмни ташкил этади. Болалар учун натрий хлориди эритмасининг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 20 мл дан 100 мл гача бўлган дозани (боланинг ёши ва тана вазнига қараб) ташкил этади. Юбориш тезлиги пациентнинг ҳолатига боғлиқ.

Парентерал юбориладиган дори воситаларни суюлтириш ва эритиш (асосий эритма-эритувчи сифатида) учун ишлатилганда тавсия этиладиган доза юбориладиган препаратнинг бир дозасига 50 мл дан 250 мл гача бўлган диапазонда бўлади. Бунда эритманинг дозаси ва юбориш тезлиги юбориладиган препаратни қўллаш бўйича тавсиялар билан аниқланади.

Ножўя таъсирлари

Ацидоз, гипергидратация, гипокалиемия. Тўғри қўлланганида нохуш самараларни ривожланиш эҳтимоли кам.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипернатриемия, ацидоз, гиперхлоремия, гипокалиемия, ҳужайрадан ташқари гипергидратация; мия ва ўпка шишига ҳавф туғдирувчи циркулятор бузилишлар; мия шиши, ўпка шиши, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, ГКС катта дозаларини ёндош буюришда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, периферик шишлар, преэклампсия, сурункали буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия), альдостеронизм ва организмда натрийни ушланиб қолиши билан боғлиқ бошқа ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

Бошқа дори воситалари билан аралаштрилганда мутаносиблигини визуал назорат қилиш керак. Бунинг учун эритманинг рангини ўзгариши ва/ёки чўкма ҳосил бўлиши, кристалларни, эримайдиган комплексларни пайдо бўлишини аниқлаш мақсадида тайёр бўлган эритмани визуал кузатиш керак. Шунингдек қўшиладиган препаратларни қўллаш бўйича йўриқномаларига эътибор бериш керак.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Организмга ортиқча миқдорда хлоридни тушиши гиперхлоремик ацидозга олиб келиши мумкин.

Бошқа препаратларни суюлтириш ва эритиш учун асосий эритма сифатида ишлатилганида, ортиқча юборилганда кузатиладиган симптомлар ва шикоятлар кўпроқ юбориладиган препаратларнинг ҳусусиятларига боғлиқ.

Эритма ихтиёрсиз равишда ортиқча юборилганида даволашни тўхтатиш ва пациентнинг аҳволини баҳолаш керак.

Чиқарилиш шакли

100 мл, 250 мл ёки 500 мл эритма пластик флаконда ёки пластик пакетчада. Бир флакон ёки пакетча тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ёки йўриқномасисиз пластик ўрамга жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: