• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Нооцин

Home Йўриқномалар Нооцин
Улашиш:

ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома

НООЦИН

NOOCIN

Препаратнинг савдо номи: Нооцин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Пирацетам, циннаризин.

Дори шакли: Капсулалар.

Таркиби:

Фаол моддалар: Пирацетам, циннаризин.

Ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, магний субкарбонати.

Қобиқ таркиби: желатин, глицерин, титан диоксиди, тозаланган сув, натрий лаурилсульфати.

Таърифи: Оқ рангли томонлари полусферик цилиндр шаклли, “0” ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ноотроп.

Фармакологик хусусиятлари

Яққол гипоксияга қарши, ноотроп ва томирларни кенгайтирувчи самараларга эга бўлган мажмуавий препарат.

Пирацетам – мия тўқимасида АТФ концентрациясини оширади, рибонуклеин кислотаси ва фосфолипидларнинг биосинтезини кучайтиради, гликолитик жараёнларни рағбатлантиради, глюкозани утилизациясини кучайтиради. Бош миянинг интегратив фаолиятини яхшилайди, хотиранинг яхшиланишига ёрдам беради, церебрал гипоксиянинг турли шаклларида ҳимоя қилувчи таъсир кўрсатади, таълим олиш жараёнини енгиллаштиради. Церебрал фаолиятни тиклайди ва турғунлаштиради, айниқса онг, хотира, нутқни, меҳнат қобилиятини оширади, бош мияда қон оқимини яхшилайди.

Циннаризин – кальций каналлари блокатори, томир ҳужайраларига кальций ионларининг киришини бузади ва плазмолеммалар (сарколемлар) заҳирасидаги уларнинг миқдорини камайтиради. Томирларнинг силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир кўрсатади, бош мияда қон оқимини оширади ва мия томирларининг қаршилигини пасайтиради. Тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади. Артериал босимга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Гистаминга қарши фаолликка эга, вестибуляр аппаратининг қўзғалувчанлигини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Терапевтик самараси 1-6 соатдан кейин намоён бўлади.

Пирацетам – қон плазмасида максимал концентрацияга (Сmax) 2-4 соатдан кейин, орқа мия суюқлигида – 2-8 соатдан кейин эришилади. Биокиришаолишлиги 100%. Организмнинг барча аъзо ва тўқималарида тақсимланади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Бош мия пўстлоғида танлаб тўпланади, асосан пешона, чакка ва энса соҳаларида, мияча ва базал ганглийларда тўпланади. Метаболизмга учрамайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) плазмадан 4-5 соатни, орқа мия суюқлигидан 6-8 соатни ташкил қилади. Юборилганидан сўнг 30 минутдан кейин 90% буйраклар орқали чиқарилади.

Циннаризин – қон плазмасида Сmax 1-4 соатдан кейин жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди. Т1/2 – 4 соат. Сийдик билан (1/3) ва аҳлат билан (2/3) чиқарилади.

Қўлланилиши

Бош мияда қон айланишининг бузилиши; бош мия томирларининг атеросклерозида, ишемик инсультда, геморрагик инсультдан кейинги тузалиш даврида; бош мия жароҳатларидан кейин; хотирани, фикрлаш фаолиятини ва диққатни жамлашни бузилиши; кайфиятни бузилиши (тушкунлик ва таъсирланишда); турли генезли энцефалопатияларда; турли генезли лабиринтопатияларда (бош айланиши, қулоқларда шовқин, нистагм, кўнгил айниши ва қусиш); Меньер синдроми; кинетозларни олдини олиш; мигренни олдини олиш; интеллектуал ривожланиши орқада қолган болаларни ўқитиш ва хотирасини яхшилаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Катталарга 1-2 капсуладан суткада 3 марта 1-3 ой давомида касалликнинг оғирлигига қараб буюрилади.

5 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан суткада 1-2 марта буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Таъсирчанлик, уйқуни бузилиши, бош айланиши, бош оғриғи, эпигастрийда оғриқлар, диспепсия, оғизни қуриши, тана вазнини ошиши, жуда кам ҳолларда – ёруғликка сезувчанлик, тери тошмаси кўринишидаги аллергик реакциялар, оёқ-қўллар тремори, юқори мушак тонуси.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, жигар ва/ёки буйрак фаолиятининг оғир даражали бузилишлари, Паркинсонизм, 5 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алкогол ва марказий нерв тизимини фаолиятини сусайтирувчи воситалар, шунингдек ноотроп ва гипотензив воситалари билан бир вақтда қўлланганда седатив таъсирни потенцияланиши мумкин. Томирларни кенгайтирувчи воситалар препаратнинг таъсирини кучайтиради, гипотензив воситалар эса – камайтиради. Антипсихотик дори воситаларини (нейролептиклар) ва трициклик антидепрессантларни ўзлаштираолишлигини яхшилайди. Препарат перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратда таркибида циннаризин мавжудлиги туфайли, спортчиларда допинг – синамаси ўтказилганида мусбат реакцияни чақириши мумкин. Шунингдек радиофаол йодни аниқлаш (капсула қобиғидаги бўёвчилар йод сақлайди) натижаларини ҳам ўзгартириши мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва машина, қурилмалар билан ишлашда препаратни терапевтик дозаларда (агар асосий касаллик имкон берса) қўллаш мумкин. Бироқ агар марказий нерв тизимининг қўзғалиши ёки уйқучанлик ва треморни пайдо бўлиши билан намоён бўладиган ножўя таъсирлар пайдо бўлса, у ҳолда транспорт воситаларини бошқариш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: дозани ошириб юборилишида ножўя самаралар кучайиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Капсулалар. 10 капсуладан контур уяли ўрамда.

3 ёки 6 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
9
205 Views
ОлдингисиВизиПрес04.05.2018
Визмеро04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Нооцин
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.