Skip to main content

Нолицин

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

Илова – варақа: пациент учун маълумот

Нолицин®, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 400 мг

Норфлоксацин

Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, ушбу илова-варақанинг хаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у сиз учун мухим маълумот сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. У сизга такроран ўқиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
  • Агар сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Ушбу препарат шахсан сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Бу уларга зарар етказиши мумкин, хатто агарда сизда касалликнинг ўхшаш белгилари кузатилса ҳам.
  • Агар сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслахатлашинг. Бу шунингдек ушбу аннотацияда кўрсатилмаган ножўя самараларига ҳам тааллуқли. 4-бўлимга қаранг.

Ушбу аннотацияда қандай маълумот сақланади

  1. Нолицин® препарати ўзи нима ва у нима учун мўлжалланган
  2. Нолицин® препаратини қўллашдан олдин сиз нималарни билишингиз керак
  3. Нолицин® препарати қандай қўлланади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Нолицин® препаратини қандай сақлаш керак
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

  1. Нолицин® препарати ўзи нима ва у нима учун мўлжалланган

Нолицин® хинолонлар гурухига кирувчи микробларга қарши препарат. Унинг таъсири, одам организмида инфекцион касалликларни чақирувчи ва унга сезгир бактерияларнинг парчаланиши билан боғлиқ.

У қуйидагиларни даволаш учун кўрсатилган:

  • сийдик чиқариш йўлларининг ва простата безининг инфекциялари,
  • инфекцион диарея,
  • гонорея.

У шунингдек қуйидагиларни олдини олиш учун хам қўлланади:

  • сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари,
  • саёҳатчилар диареяси,
  • иммунитети сусайган пациентлардаги инфекциялар.

  1. Нолицин® препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак

Нолицин® препаратини қабул қилманг

  • агар Сизда норфлоксацинга, хинолонлар гуруҳига мансуб ҳар қандай бошқа дори препаратига ёки бу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига (6-бўлимда келтирилган) аллергия бўлса,
  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизаётган бўлсангиз.

Нолицин® препаратини болалар ва ўсаётган ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Нолицин® препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда тутқаноқ ёки марказий нерв тизими томонидан бошқа бузилишлар (айниқса тиришишларни чақириши мумкин бўлган бузилишлар) бўлса, шифокорингизга хабар беринг. Бундай ҳолларда ножўя самаралари кўпроқ пайдо бўлиши мумкин.

Нолицин® препарати билан даволаш вақтида Сизда қуёш ёруғлигига ва сунъий ультрабинафша нурланишга юқори сезувчанлик чақириши мумкин. Демак, Сиз қуёш нурлари ва сунъий ёруғлик ҳаддан зиёд таъсиридан сақланиш тавсия этилади.

Агар Сизда буйрак етишмовчилиги бўлса, Сизнинг шифокорингиз Сизга препаратни пастроқ дозада буюради.

Нолицин® препарати билан даволаш вақтида Сизга кўп суюқлик ичиш тавсия этилади. Сиз учун кунига қанча миқдорда суюқлик ичиш энг кўп мос келиши ҳақида шифокорингиздан сўранг.

Агар Сиз Нолицин® препарати билан даволаш вақтида пайлар бўйлаб оғриқ сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг. Жисмоний юкламалардан сақланинг.

Агар Сизда туғма QT интиервалини узайиши ёки оилавий анамнезда QT интервалини узайиши (ЭКГ да кузатилувчи, юракнинг электрик фаоллигини ёзуви), организмда туз алмашинувини бузилиши (айниқса, қонда калий ёки магнийнинг паст даражаси), жуда секин юрак ритми (“брадикардия” деб номланувчи), кучсиз юрак (юрак етишмовчилиги), анамнездаги юрак хуружи (миокард инфаркти) бўлса, агар Сиз аёл жинсли ёки кекса ёшли бўлсангиз, ёки агарда Сиз ЭКГ ни патологик ўзгаришларига олиб келувчи бошқа дори воситаларни қабул қилаётган бўлсангиз, бу препаратни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (Бошқа дори препаратлари ва Нолицин® бўлимига қаранг).

Агар Нолицин® препарати билан даволаш вақтида Сизда кўриш ёмонлашса, ёки кўриш аъзолари томонидан бошқа бузилишлар пайдо бўлса, дарҳол офтальмологга мурожаат қилинг.

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши

Нолицин® препаратини болалар ва ўсаётган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори препаратлари ва Нолицин®

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Агар Сиз жиғилдон қайнашини даволаш учун препаратлар (антацидлар), сукральфат, темир, алюминий, висмут, магний, кальций ёки рух сақловчи дори препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, норфлоксацинни сўрилиши пасаяди. Демак, Сизга Нолицин® препаратини бу дори препаратларни қабул қилишдан икки соат олдин қабул қилиш тавсия этилади.

Агар Сиз сурункали бронхитни ва бронхиал астмани даволаш учун дори препаратларни (теофиллин) ёки иммун тизимини бостириш учун дори препаратларни (циклоспорин) қабул қилаётган бўлсангиз, Нолицин® препарати билан даволаш вақтида, қонда теофиллин ёки циклоспориннинг даражасини ошиши мумкинлиги сабабли ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин. Шифокор бу дори препаратларни қондаги миқдорини ўлчаши ва пастроқ дозани буюриши мумкин.

Агар Сиз Нолицин® препарати билан бир вақтда қон ивишига тўсқинлик қилувчи дори препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, уларнинг таъсири кучайиши мумкин, ва қон кетиши пайдо бўлиши мумкин.

Кортикостероидлар ва Нолицин® препаратини мумкин бўлган бир вақтда қўллаш, пайларни яллиғланиш ёки узилиш хавфини ошириши мумкин.

Нолицин® препарати билан даволаш вақтида қандли диабетни даволаш учун маълум дори препаратларнинг (сульфонилмочевина) самараси кучайиши мумкин.

Сийдик чиқариш йўлларининг бактериал инфекцияларини даволаш учун дори препаратлари (нитрофурантиоин) билан бир вақтда Нолицин® препаратини қабул қилманг, чунки бирга қўллаш иккала препаратларнинг самарасини пасайтиради.

Агар Сиз юрак ритмини ўзгартириши мумкин бўлган бошқа дори препаратларни: антиаритмик препаратлар гуруҳига кирувчи препаратлар (масалан, хинидин, гидрохинидин, амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид), трициклик антидепрессантлар, айрим микробларга қарши препаратлар (макролидлар гуруҳига мансуб), айрим нейролептиклар қабул қилаётган бўлсангиз, Сиз шифокорингизга хабар беринг.

Нолицин® препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан қўлланиши

Сиз Нолицин® препаратини оч қоринга ёки овқат қабул қилиш вақтида қабул қилишингиз мумкин. Сиз уни сут ёки йогурт билан бир вақтда қабул қилмаслигингиз керак, чунки суюқ сут маҳсулотлари қонга тушаётган норфлоксациннинг миқдорини камайтиради. Нолицин® препаратини сут маҳсулотларини истеъмол қилишдан бир соат олдин ёки икки соат кейин қабул қилинг.

Даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладорлигингизни гумон қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, бу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомила томонидан ножўя самараларни ривожланиш хавфи истисно қилинмайди. Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, шифокор Сизга Нолицин® препаратини фақат, агар Сиз учун фойда бола учун хавфдан юқори бўлган ҳолда буюриши мумкин.

Сиз Нолицин® препаратини қабул қилаётганингизда болани эмизманг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Нолицин® препарати хушёрликни пасайтириши мумкин, шунинг учун Сиз транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш вақтида, Сиз организмингиз дори препаратига қандай реакция қилишини билмагунингизча, эҳтиёткорликка риоя қилишингиз керак.

Нолицин® сариқ “қуёш ботиши” FCF (E110) азо-бўёвчини сақлайди.

Азо-бўёвчи аллергик реакциялар чақириши мумкин.

  1. Нолицин® препаратини қандай қабул қилиш керак

Бу препаратни доимо аниқ Сизга шифокор ёки фармацевт айтгандек қабул қилиш керак. Агар Сизда гумонлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Шифокор Сизнинг касаллигингизга мувофиқ доза ва даволаш давомийлигини тўғрилайди. Доимо ҳар бир таблеткани бир стакан чой ёки суюқлик билан қабул қилинг. Одатдаги доза суткада икки марта 1 таблетка (400 мг) га тенг. Сийдик чиқариш йўлларининг ёки меъда-ичак йўлларининг инфекцияларини даволаш 3 кундан 14 кунгача давом этади, сурункали бактериал простатитни даволаш эса бир неча ҳафта давом этади.

Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларини олдини олиш учун Нолицин® препаратини суткада ярим таблетка (200 мг) дан, саёҳатчилар диареясини олдини олиш учун эса – суткада 1 таблетка (400 мг) дан қабул қилинг. Агар Сизда иммунитет сусайган бўлса, инфекцияларни олдини олиш учун 1 таблетка (400 мг) дан суткада икки марта қабул қилинг. Агар Сизда буйраклар фаолияти бузилган бўлса, шифокор Сизнинг дозангизни тўғрилайди.

Болалар ва ўсмирларда қўллаш

Нолицин® препаратини болалар ва ўсаётган ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз Нолицин® препаратини керагидан катта миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Жуда катта дозалари кўнгил айниши, қусиш, диарея, оғирроқ ҳолларда – шунингдек бош айланиши, чарчоқлик, онгни чалкашиши ва тиришишлар чақириши мумкин.

Нолицин® препаратининг дозасини ўтказиб юбориш

Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилиш мумкин эмас. Агар Сиз таблеткани қабул қилишни унутган бўлсангиз, агар фақат Сизга ҳали навбатдаги дозани қабул қилиш керак бўлмаса, уни эслаган заҳоти қабул қилинг.

Агар Сиз Нолицин® препаратини қўллашни тўхтатадиган бўлсангиз

Препаратни шифокор буюрган давр давомида қабул қилинг. Хатто агар Сиз ўзингизни яхши сезсангизда, инфекция ҳали организмда қолиши мумкин ва агар Сиз даволашни тез тўхтатсангиз у қайта тикланиши мумкин.

Агар Сизда бу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори воситалдари каби, бу препарат, гарчи у ҳаммада ҳам пайдо бўлмасада, ножўя самаралар чақириши мумкин.

Тез-тез: 10 одамдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин

  • кўнгил айниши

тез-тез эмас: 100 одамдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин

  • бош оғриғи, бош айланиши, депрессия, иштахани йўқолиши ёки диарея, эозинофиллар сонини ошиши (эозинофилия), лейкоцитлар сонини пасайиши (лейкопения) ёки айрим ферментлар (трансаминазалар, ишқорий фосфатаза ва лактатдегидрогеназа) фаоллигини ошиши

Диарея фақат истисно ҳолларда турғун бўлиши мумкин. Диарея сифатида, у йўғон ичакни яллиғланишининг алоҳида шаклини (сохтамембраноз колит) шакли бўлиши мумкин; демак, Сиз шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак.

Кам:  1000 одамдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин

  • чарчоқлик, қонда мочевина ёки креатинин даражасини ошиши, қонда эритроцитлар (гематокрит) улушини камайиши.

Жуда кам: 10000 одамдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин

  • уйқучанлик, онгни чалкашиши, безовталик, таъсирчанлик, қўрқув, мавжуд бўлмаган нарсаларни эшитиш ёки кўриш орқали хис қилиш (галлюцинациялар), қулоқларда жаранглаш, қичишиш, тошма, эшакеми каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари ёки анафилактик шок каби ўта юқори сезувчанликнинг оғирроқ шакиллари, оғир тери реакциялари, пайларнинг яллиғланиши ёки узилиши (одатда шунингдек бошқа омилларнинг таъсирини натижаси хисобланади).

Номаълум: мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас

  • патологик тезлашган юрак ритми, ҳаёт учун хавф солувчи номунтазам юрак ритми (ЭКГ да кўринувчи, юракнинг электрик фаоллигини ёзуви, “QT интервалини узайиши” номи остидаги)

Ножўя самаралари ҳақида хабарлар

Агар Сизда ножўя самаралари ривожланса шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларига ҳам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя самаралари ҳақида бевосита хабар беришингиз мумкин:

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз бу дори препаратининг хавфсизлиги ҳақида кўпроқ маълумот тақдим қилишга ёрдам беришингиз мумкин.

  1. Нолицин® препаратини қандай сақлаш керак

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Бу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлламанг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Дори препаратларни канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш керак эмас. Сиз бошқа қабул қилмайдиган дори препаратларни қандай утилизация қилиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни химоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Нолицин® препарати нима сақлайди

  • Таъсир қилувчи модда – норфлоксацин. Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 400 мг норфлоксацин сақлайди.
  • Ёрдамчи моддалар: повидон, натрий крахмал гликолят (А тур), микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, таблетка ядросида магний стеарити ва тозаланган сув, ва таблетка қобиғида гипромеллоза, тальк, титан диоксиди (Е171), дисперсион сариқ бўёвчиси (E110) ва пропиленгликоль.

Нолицин® препарати ва ўрам ичидагиси қандай кўринишга эга

Нолицин® пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар: думалоқ, бироз икки томонлама қавариқ, тўқ сариқ рангли пленка қобиқ билан қопланган, бир томони рискали таблеткалар.

10 таблеткадан ПВХ/ПВДХ ва алюмин фольга блистерда. 1 ёки 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Дорихоналардан бериш бўйича маълумот

Дори препарати шифокор рецепти бўйича берилади.

Улашиш: