Skip to main content

Нистатин-Здоровье

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИСТАТИН-ЗДОРОВЬЕ

NYSTATIN-ZDOROVYE

 

Препаратнинг савдо номи: Нистатин-Здоровье

Таъсир этувчи модда (ХПН): нистатин (nystatin)

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 4500 ТБ/мг ва 111,1 мг қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 500000 ТБ нистатин;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, тальк, кальций стеарати, метилцеллюлоза, натрий кроскармеллоза, гипромеллоза, титан диоксиди (Е 171), хинолин сариғи (Е 104), ванилин, коповидон.

Таърифи: кўкиш тусли оч-сариқ рангли, ванилин ҳидили, қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида икки қават кўринади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ичак инфекцияларида қўлланадиган микробларга қарши восита. Антибиотиклар.

АТХ коди: А07АА02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Streptomyces noursei актиномицет томонидан ишлаб чиқариладиган полиен гуруҳи антибиотигидир. Замбуруғларга қарши самара кўрсатади.

Таъсир механизми замбуруғларнинг хужайра мембраналаридаги стероллар билан боғланиши, хужайра мембранасига тизилиб олиши ва кўп сонли тешикларни ҳосил бўлиши билан боғлиқ, бу цитоплазматик мембранани ўтказувчанлигини бузилишига, замбуруғ хужайрасидаги аъзоларни йўқолишига ва уни нобуд бўлишига олиб келади.

Нистатин Candida ва Aspergillus авлоди патоген ачитқисимон замбуруғларига танлаб таъсир қилади. Фунгистатик, катта дозаларда эса – фунгицид таъсир кўрсатади.

Candida туридаги ва бошқа сезгир тур замбуруғларда нистатинга нисбатан чидамлилик секин ривожланади.

Препарат бактериялар, актиномицетлар ва вирусларга нисбатан фаол эмас. Trichomonas vaginalis ва Gardnerella vaginalis (Haemophilus vaginalis) га нисбатан самарасиз.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида овқат ҳазм қилиш йўлларида ёмон сўрилади (унинг биокираолишлиги 3-5% дан ошмайди). Қондаги фунгистатик концентрациясига ва ички аъзоларнинг тўқималарида эса терапевтик концентрациясига яқин концентрацияларига, фақат антибиотикни катта дозаларда юборилганидагина эришилади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди ва орқа мия суюқлигига кирмайди.

Ичга қабул қилинган антибиотикнинг асосий катта қисми ўзгармаган ҳолда аҳлат билан чиқарилади, бунда аҳлатда овқат ҳазм қилиш йўлларининг шиллиқ қаватлари кандидомикозида, даволовчи самара кўрсатиши учун етарли бўлган юқори концентрациялари ҳосил бўлади.

Сўрилган нистатин организмдан сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Candida (Candida albicans ва бошқ.) туркуми замбуруғлари чақирган касалликларни даволаш; овқат ҳазм қилиш йўллари, тери ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларининг кандидозини даволаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Нистатин таблеткалари овқатдан 40-60 минут олдин, чайнамасдан, ичга қабул қилиш буюрилади. Бир марталик дозаларни бир хил вақт оралиқларидан кейин қабул қилиш керак.

Катталарга препарат 500000 ТБ (1 таблетка) дозада суткада 3-4 марта буюрилади. Суткалик доза – 1500000-3000000 ТБ (3-6 таблетка), оғир ҳолларда – 4000000-6000000 ТБ (8-12 таблетка) ни ташкил қилади.

6 ёшдан ошган болаларга ушбу дори шаклида 500000 ТБ (1 таблетка) дозада суткада 3-4 марта, 13 ёшдан ошган болаларга – катталар каби дозада буюрилади. Болалар учун 6 ёшдан бошлаб максимал суткалик доза – 2000000 ТБ (4 таблетка), 13 ёшдан бошлаб – 4000000 (8 таблетка), оғир ҳолларда – 6000000 ТБ (12 таблетка) ни ташкил қилади.

Даволаш курси – 10-14 кун. Сурункали қайталанувчи кандидозларда 2-3 ҳафталик танаффус билан такрорий даволаш курслари ўтказилади.

Буйрак/жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани ўзгартириш талаб қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизда аччиқ таъм, диспепсик кўринишлар, кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, диарея.

Аллергик реакциялар: тана ҳароратини ошиши, эт увишиши, тери тошмаси, эшакеми, қичишиш, брохоспазм, юзни шиши; кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми.

Бошқалар: фотосенсибилизация, тахикардия, носпецифик миалгия; замбуруғларнинг резистент шаклларини тарқалиш хавфи бўлиши мумкин, бу препаратни бекор қилинишини талаб этади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонетларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клотримазол билан бир вақтда қабул қилинганида клотримазолнинг замбуруғларга қарши фаоллиги пасаяди. Полиен қатори антибиотиклари билан, масалан, амфотерицин В билан кесишган чидамлилик кузатилади.

Махсус кўрсатмалар

Препарат тизимли микозларни даволаш учун қўлланилмасин.

Тўлиқ даволаш курсини тугаллаш керак. Бутун даволаш курси давомида даволаш схемаси ва тартибига қатъий риоя қилиш, препаратни тенг вақтлар оралиғида қабул қилиш ва дозани ўтказиб юбормаслик керак. Доза ўтказиб юборилганида иложи борича уни тезроқ қабул қилиш керак; агар навбатдаги дозани қабул қилиш вақти деярли келган бўлса, қабул қилинмасин; дозани икки баробар ошириш мумкин эмас.

Нистатин қуёш нурларига нисбатан терининг сезувчанлигини ошириши мумкин, шунинг учун даволаш вақтида тўғри қуёш нурларидан ва сунъий ультрабинафша нурланишидан сақланиш керак.

Ножўя реакциялари ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.

Препарат лактоза сақлайди, буни галактозани ўзлаштира олмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси каби жуда кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар ҳисобга олишлари лозим.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратни қўллаш зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар.

Препарат ушбу дори шаклида болаларга 6 ёшдан бошлаб буюрилиши мумкин.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Ножўя самаралар кучайиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

500000 ТБ дан қобиқ билан қопланган таблеткалар № 10, № 10х2 блистерда қутида, № 10 блистерда.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик  муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: