Skip to main content

Нимесулид АТМ

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИМЕСУЛИД АТМ

NIMESULIDUM АТМ

Препаратнинг савдо номи: Нимесулид АТМ

Таъсир этувчи модда (ХПН): нимесулид

Дори шакли: ичиш учун суспензия тайёрлашга гранулалар.

Таркиби:

фаол модда: нимесулид – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза ёки шакар, мальтодекстрин, сувсиз лимон кислотаси, макроголнинг цетостеарил эфири, апельсин ёки лимон ароматизатори.

Таърифи: оч­сариқ рангли, таркибига кирадиган ўзига хос ароматизатор таъмли гранулаланган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: M01AX17

Фармакологик хусусиятлари

Нимесулид – метансульфонанилидлар гуруҳи ностероид яллиғланишга қарши воситаси (НЯҚВ), яққол яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Терапевтик самараси унинг арахидон кислотасини метаболизмига таъсири ва яллиғланиш ўчоғида простагландинларни биосинтезини, ЦОГ ни ингибиция қилиш йўли орқали пасайиши билан боғлиқ. ЦОГ-2 га селектив таъсири ҳисобига препарат меъда шиллиқ қаватида цитопротектор самарага эга бўлган простагландинлар синтезини бузмайди, бу ножўя самараларининг ривожланиши хавфини пасайтиради. Бундан ташқари, препарат гемостазга ва фагоцитозга таъсир қилмасдан липидларнинг перекисли оксидланишини сусайтиради, шунингдек нейтрофил гранулоцитлар томонидан супероксид анионларнинг ҳосил бўлишини камайтиради ва яллиғланишда ҳосил бўладиган эркин радикалларнинг ҳосил бўлишини сусайтиради.

Фармакокинетикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрацияга (Смах) 1-2 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 95% ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2-3 соатни, таъсирининг давомийлиги эса тахминан 6-8 соатни ташкил қилади. Жигарда тўқима монооксигеназалари томонидан биотрансформация бўлади. Асосий метаболити бўлиб фармакологик фаол гидроксинимесулид ҳисобланади. Препаратнинг тахминан 98% организмдан асосан буйраклар орқали 24 соат давомида чиқарилади. Узоқ муддат қўлланганида организмда тўпланмайди.

Қўлланилиши

Келиб чиқиши турли бўлган оғриқ синдроми:

  • невралгия;
  • миалгия;
  • бош оғриғи;
  • тиш оғриғи;
  • операциядан кейинги оғриқлар;
  • травмадан кейинги оғриқлар;
  • альгодисменореяда (оғриқ билан кечадиган ҳайз) қўлланади.

Гипертермия (тана харорати кўтарилиши):

  • инфекцион- яллиғланиш касалликларида;
  • гинекологик касалликларида;
  • урологик касалликларида;
  • қон томир касалликларида қўлланади.

Таянч ҳаракат тизимининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларда:

  • ревматоид артрити,
  • остеоартрит,
  • остеартроз,
  • синовит,
  • бурсит,
  • тендинит,
  • тендовагинит,
  • анкилозловчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги),
  • юмшоқ тўқималарни ва таянч ҳаракат аппаратини травматик яллиғланишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат катталарга, ичга, овқатдан кейин буюрилади.

Нимесулид АТМ суспензиясини тўғри тайерлаш учун:

  • ўрамнинг ичидагиси қуруқ, тоза стаканга тўкилади;
  • 150-200 мл илиқ қайнатилган сув билан тўлдирилади;
  • қошиқ билан астойдил аралаштирилади.

Тайёр суспензияни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш лозим.

Ўртача бир марталик доза 100 мг суткада 2 мартани ташкил қилади. Кекса пациентларда препаратнинг дозаси индивидуал танланади.

Ножўя таъсирлари

Препаратни одатда яхши ўзлаштирилади, аммо даволаш курсини бошида ёки катта дозаларда қуйидаги бузилишлар кузатилиши мумкин:

Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, энцефалопатия, (Рей синдроми), қўрқув ҳисси, асабийлик, қўрқинчли туш кўришлар. Доза камайтирилганида ва кейинчалик доза янада эҳтиёткорлик билан оширилганида бу ҳолатлар ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Меъда-ичак йўлларининг аъзолари томонидан: кам ҳолларда – диарея, кўнгил айниши, қусиш; баъзида – қабзият, метеоризм, гастрит; жуда кам ҳолларда – диспепсия, қора мойсимон ахлат, меъда-ичакдан қон кетишлар, меъда яраси ва перфорация.

Нафас аъзолари томонидан: кам ҳолларда – ҳансираш, бронхоспазм.

Юрк-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, гипертензия, геморрагия, қон қуйилиш хисси.

Сезги аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўришни бузилиши.

Тери қопламалари томонидан: гиперергик реакциялар (қичишиш, терини қизариши, тери тошмаси), терлаш, кам ҳолларда – эритема, дерматит, жуда кам ҳолларда – эшакеми, юзни шиши, Стивенс-Жонсон синдроми, ангионевротик шиш.

Жигар ва сафро чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – гепатит, сариқлик, холестаз, жигар ферментларининг кўрсаткичларини ошиши мумкин.

Буйраклар ва сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – дизурия, гематурия, сийдикни тутилиши, жуда кам ҳолларда – буйрак етишмовчилиги, олигурия, интерстициал нефрит.

Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – анемия, эозинофилия, жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения, панцитопения, пурпура.

Препаратнинг барча ножўя самаралари тўғрисида шифокорга хабар қилиш лозим.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан препаратнинг ҳар қандай компонентига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ ларга);
  • ўткир меъда-ичак қон кетишлари;
  • меъда ёки ўникки бармоқ ичакнинг зўрайиши босқичидаги яра касаллиги;
  • калла суяги ички қон қуйилишлари;
  • аспиринли астма;
  • буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) 30 мл/миндан кам);
  • қон ивишини оғир бузилишлари;
  • жигар етишмовчилиги;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даврида (эмизиш) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги, II тур қандли диабет.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни кўпчилик дори воситаларини плазма оқсиллари билан боғланиш жойидан сўриб чиқариши ва қонда эркин фракцияларни ошиши оқибатида уларнинг самарадорлиги ва токсиклигини ошириши мумкин (мунтазам шифокор назорати керак).

Препарат билан бир вақтда қўлланганида қоннинг ивишини камайтирувчи дори воситаларининг самаралари кучаяди, бунда литийнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши кузатилади.

Препаратни қўллаш фуросемиднинг таъсирини пасайтириши мумкин.

Шунингдек метотрексат қабул қилинганида ножўя таъсирларни юз бериши эхтимолини ошиши кузатилиши мумкин.

Нимесулидни плазма оқсиллари билан юқори даражасида боғланиши туфайли, бир вақтда гидантоин ва сульфаниламидлар билан даволанаётган пациентлар, қисқа вақт оралиғида текширишдан ўтган ҳолда шифокорнинг кузатуви остида бўлишлари керак.

Препарат циклоспориннинг нефротоксик таъсирини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Кекса ёшдаги пациентларда, юрак-томир касалликларида, шу жумладан артериал гипертензияда, қон кетишга мойилликда, меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимини бузилишларида, буйраклар функциясининг бузилишларида (дозани камайтириш тавсия қилинади), антикоагулянтлар ва антиагрегантлар билан даволаш фонида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Кўришни бузилиши пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни дарҳол тўҳтатиш ва окулистга мурожаат қилиш лозим. Узоқ муддат қўлланганида жигар ва буйракларнинг функциясини мунтазам назорат қилиш керак.

Қандли диабети бўлган беморлар ва паст калорияли парҳезга риоя қиладиган пациентлар препаратнинг таркибига сахароза киришини ҳисобга олишлари керак.

Препаратнинг таъсири транспорт воситаларини ҳайдовчиларига ва касби диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ одамларга ўрганилмаган, шунинг учун Нимесулид АТМ препарати билан даволаш даврида ишлаш вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: апатия, летаргия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш (одатда беморларга бир маромда сақлаб турувчи парвариш кўрсатилганда қайтувчи), эпигастрия соҳасида оғриқлар, меъда-ичак қон кетишлари, артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши, анафилактик реакциялар, кома.

Даволаш: махсус антидоти йўқ. Агар дозани ошириб юборилиши оҳирги 4 соат давомида юз берган бўлса, қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш (катта одам учун 60-100 г), осмотик сургиларни қўллаш керак. Жадаллаштирилган диурез, гемодиализ препаратни оқсиллар билан юқори боғланиши туфайли самарасиз. Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

2,0 г дан дориларни қадоқлаш учун қоғоз ўрамларда.

30 ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365