• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Никотиновая кислота

Home Йўриқномалар Никотиновая кислота
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИКОТИНОВАЯ КИСЛОТА

ACIDUM NICOTINICUM

 

Препаратнинг савдо номи: Никотиновая кислота

Таъсир этувчи модда (ХПН): никотин кислотаси

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди::

фаол модда: никотин кислотаси – 0,05 г;

ёрдамчи моддалар: декстроза – 0,148 г, стеарин кислотаси – 0,002 г.

Таърифи: оқ рангли яссицилиндрик фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар.

АТХ коди: С10АD02

 

Фармакологик хусусиятлари

Никотин кислотаси (РР витамини) специфик пеллаграга қарши воситадир. Углеводлар алмашинувини яхшилайди, қон томирларни, шу жумладан мия қон томирларини кенгайтирувчи таъсир кўрсатади, гиполипидемик фаолликка эга. Катта дозаларда никотин кислотаси қонда триглицеридлар ва b-липопротеидларнинг миқдорини камайтиради, паст зичликдаги липопротеидларда холестерин/фосфолипидлар нисбатини камайтиради. Дезинтоксикацияловчи хусусиятларга эга.

 

Қўлланилиши

Никотин кислотаси пеллеграни (РР авитаминози) олдини олиш ва даволаш учун, мия қон айланишини ишемик бузилишларини, оёқ қон томирларининг касалликларини (облитерацияловчи эндартериит, Рейно касаллиги) мажмуавий даволашда, қўл-оёқ қон томирларининг, ўт ва сийдик чиқариш йўлларининг спазмида, қандли диабетнинг асоратларида (диабетик полинейропатия, микроангиопатия), жигар касалликларида (ўткир ва сурункали гепатитлар), паст кислотали гастритларда, шунингдек юз нервининг невритларида, узоқ битмайдиган жароҳатлар ва трофик яраларда буюрилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Никотин кислотасининг таблеткалари ичга овқатдан кейин қабул қилинади.

Антипеллагрик восита сифатида никотин кислотаси катталарга 0,1 г (2 таблетка) дан суткада 2-4 марта буюрилади (юқори суткалик доза 0,5 г).

Болаларга, 3 ёшдан бошлаб, ёшига қараб, 0,05 г дан кунига 2-3 марта буюрилади. Даволаш курси 15-20 кун.

Катталарга мия қон айланишини ишемик бузилишларида, қўл-оёқ қон томирларининг спазмларида, паст кислотали гастритларда, юз нервининг невритида, жароҳатлар ва яраларда никотин кислотаси 0,05-0,1 г бир марталик дозада тавсия қилинади, суткалик доза – 0,5 г гача. Даволаш курси – 1 ой. Такрорий курслар – шифокорнинг тавсияси бўйича.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Юқори дозалари ичга қабул қилинганида: юз ва гавданинг юқори қисми терисининг гиперемияси, парестезиялар, бош айланиши, юз терисига қон “қуйилишлари”, аритмия, ортостатик гипотензия, диарея, тери ва кўз шиллиқ қаватининг қуруқлиги, гипергликемия, гиперурикемия, миалгия, кўнгил айниши, қусиш, пептик яра, ҳолсизлантирадиган тери қичимаси.

Узоқ вақт қўлланганида – жигарнинг ёғли дистрофияси, гиперурекемия, глюкозага толерантликни пасайиши, қонда аспартатаминотрансфераза, лактатдегидрогеназа, ишқорий фосфатазанинг концентрациясини ошиши, қизишни хис қилиш, терини қизариши (айниқса юз ва бўйинни), бош оғриғи, бош айланиши, астения.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори шахсий сезувчанлик.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

Меъда ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллиги (зўрайиш босқичидаги), жигар фаолиятини яққол бузилишлари, подагра ва гиперурикемия, гипертония касаллиги ва атеросклерознинг оғир шакллари, болалар (3 ёшгача).

Эҳтиёткорлик билан

Геморрагиялар, глаукома, жигар етишмовчилиги, артериал гипотензия, гиперацид гастрит, меъда ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллиги (зўрайиш босқичидан ташқари).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар никотин кислотаси бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланадиган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Гипотензив дори воситалари, антикоагулянтлар ва ацетилсалицил кислотаси билан бирга мажмуада қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Жигар томонидан асоратларни олдини олиш учун (катта дозаларда узоқ вақт қўлланганида) парҳезга метионинга бой маҳсулотларни (творог) қўшиш ёки метионин, липой кислотаси ва бошқа липотроп воситаларни қабул қилиш керак.

Никотин кислотаси билан даволаш жараёнида (айниқса катта дозалар билан) жигар фаолиятини синчиклаб назорат қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6
477 Views
ОлдингисиБензилпенициллина натриевая соль27.04.2018
Бензилпенициллиннин-Sanita27.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Никотиновая кислота
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks