Skip to main content

Никомекс

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИКОМЕКС

NIKOMEX

 

Препаратнинг савдо номи: Никомекс

Таъсир этувчи модда (ХПН): этилметилгидроксипиридин сукцинати

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма 50 мг этилметилгидроксипиридин сукцинати сақлайди;

ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити (Е 223), инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: нерв тизимига таъсир кўрсатувчи восита.

АТХ коди: N07XX.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Никомекс эркин радикал жараёнларнинг ингибитори, мембаранани барқарорлаштирувчи восита бўлиб, антигипоксик, стресс-протектор, ноотроп, тиришишга қарши ва анксиолитик таъсир кўрсатади. Препарат организмнинг турли шикастловчи омиллар таъсирига, кислородга боғлиқ патологик ҳолатларга (шок, гипоксия ва ишемия, бош мияда қон айланишини бузилиши, алкоголь ва антипсихотик воситалар (нейролептиклар) билан интоксикация) резистентлигини оширади.

Препарат бош мияда метаболизмни ва бош мияни қон билан таъминланишини яхшилайди, микроциркуляция ва қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Қон хужайралари (эритроцитлар ва тромбоцитлар)нинг мембранали структураларини барқарорлаштиради. Гиполипидемик таъсир кўрсатади, умумий холестерин ва паст зичликдаги липопротеидларнинг умумий даражасини камайтиради. Ўткир панкреатитда ферментатив токсемия ва эндоген интоксикацияни камайтиради.

Таъсир механизми унинг антиоксидант ва мембранани барқарорлаштирувчи таъсири билан боғлиқ. Препарат липидларни перекисли оксидланишини ингибиция қилади, супероксидаза фаоллигини оширади, липид-оқсил нисбатини оширади, мембрананинг қовушқоқлигини камайтиради. Мембрана билан боғланган ферментлар (кальцийга боғлиқ бўлмаган фосфодиэстераза, аденилатциклаза, ацетилхолинэстераза), рецептор комплекслар (бензодиазепин, ГАМК, ацетилхолин) фаоллигини модуляция қилади, бу уларни лигандлар билан боғланиш қобилиятини кучайтиради, биомембраналарнинг структур-функционал ташкил этилишини сақлашга, нейромедиаторлар ташилишига ва синаптик ўтказувчанликни яхшиланишига ёрдам беради. Никомекс бош мияда дофаминнинг даражасини оширади. АТФ ва креатинфосфат даражасини ошиши билан кечувчи гипоксия шароитларида Кребс циклида аэроб гликолизни компенсатор фаоллашишини кучайиши ва оксидланиш жараёнларини сусайиш даражасини пасайишини, митохондрийларнинг энергия синтез қилувчи функциясини фаоллашиши, хужайра мембраналарини барқарорлашишини чақиради.

Никомекс ишемияга учраган миокардда метаболик жараёнларни нормаллаштиради, некроз соҳасини камайтиради, миокарднинг электрик фаоллигини ва қисқарувчанлигини тиклайди ва яхшилайди, шунингдек ишемия соҳасида коронар қон айланишини оширади, ўткир коронар етишмовчиликда реперфузион синдром оқибатларини камайтиради. Нитропрепаратларнинг антиангинал фаоллигини оширади. Никомекс сабаблари сурункали ишемия ва гипоксия бўлган авж олиб борувчи нейропатияда кўз тўр пардасининг ганглиоз хужайралари ва кўрув нерви тутамларини сақлаб қолишга ёрдам беради. Кўриш ўткирлигини ошириб, кўз тўр пардаси ва кўрув нервининг функционал фаоллигини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Препарат мушак ичига юборилгандан кейин қон плазмасида юборилгандан кейин 4 соат ўтгач аниқланади. Максимал концентрациясига эришиш вақти 0,45-0,5 соатни ташкил қилади. 400-500 мг дозаларда максимал концентрацияси – 3,5-4,0 мкг/мл ни ташкил қилади. Никомекс қон оқимидан аъзолар ва тўқималарга тез ўтади ва организмдан тез чиқарилади.

Препарат асосан глюкурон конъюгацияланган кўринишда ва аҳамиятсиз миқдорда – ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

  • Бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши;
  • бош мия жароҳати, бош мия жароҳати оқибатлари;
  • дисциркулятор энцефалопатия;
  • нейроциркулятор дистония;
  • атеросклеротик генезли енгил когнитив бузилишлар;
  • невротик ва неврозсимон ҳолатларда хавотирли бузилишлар;
  • ўткир миокард инфаркти (биринчи суткаларда), мажмуавий даволаш таркибида;
  • турли даражадаги бирламчи очиқ бурчакли глаукома, мажмуавий даволаш таркибида;
  • неврозсимон ва нейроциркулятор бузилишлар устунлиги билан кечувчи алкоголизмда абстинент синдромни бартараф этиш;
  • антипсихотик воситалар билан ўткир интоксикация;
  • қорин бўшлиғидаги ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнлари (ўткир панкреатит, перитонит), мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Никомекс мушак ичига ёки вена ичига (оқим билан, томчилаб) буюрилади. Доза индивидуал равишда танланади. Инфузион юбориш усулида препаратни натрий хлоридининг физиологик эритмасида (200 мл) суюлтириш керак. Катталарни даволаш терапевтик самара кузатилгунча доза аста-секин ошириб, суткада 1-3 марта 50-100 мг дозадан бошланади. Никомекс оқим билан 5-7 минут давомида секин, томчилаб – 1 минутда 40-60 томчи тезликда юборилади. Максимал суткалик доза 800 мг дан ошмаслиги керак.

Бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишларида Никомекс мажмуавий даволаш таркибида биринчи 2-4 кун вена ичига оқим билан ёки томчилаб катталарга 200-300 мг дан суткада 1 марта буюрилади, сўнгра мушак ичига 100 мг дан суткада 3 марта буюрилади. Даволаш муддати 10-14 суткани ташкил қилади.

Бош мия жароҳатида ва бош мия жароҳати оқибатиларида Никомекс 200-500 мг дан суткада 2-4 марта вена ичига томчилаб юбориш орқали 10-15 кун давомида қўлланади.

Декомпенсация босқичидаги дисциркулятор энцефалопатияда Никомексни вена ичига оқим билан ёки томчилаб 100 мг дан суткада 2-3 марта 14 кун давомида буюрилади. Сўнгра кейинги 2 хафта давомида препарат суткада 100 мг дан мушак ичига юборилади.

Дисциркулятор энцефалопатияни курсли профилактикаси учун препарат катталарга
100 мг дан суткада 2 марта 10-14 кун давомида мушак ичига юборилади.

Кекса ёшдаги беморларда енгил когнитив бузилишларда ва хавотирли ҳолатларда препарат 14-30 кун давомида суткада 100-300 мг дозада мушак ичига буюрилади.

Ўткир миокард инфарктида мажмуавий даволаш таркибида Никомекс нитратлар, бета-адреноблокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, тромболитиклар, антикоагулянтлар ва антиагрегант воситалар, шунингдек кўрсатмалар бўйича симптоматик даволашни ўз ичига олувчи миокард инфарктини анъанавий даволаш фонида 14 кун давомида вена ичига ёки мушак ичига юборилади. Максимал самарага эришиш учун биринчи 5 суткада Никомексни вена ичига юборган афзал, кейинги 9 суткада Никомексни мушак ичига юбориш мумкин. Никомексни вена ичига юбориш 30-90 минут давомида 100-150 мл хажмдаги 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки 5% ли декстроза (глюкоза) эритмасида секин (ножўя самаралардан сақланиш учун) томчили инфузия кўринишида амалга оширилади. Зарурати бўлганида Никомексни камида 5 минут давомида секин оқим билан юбориш мумкин.

Никомексни юбориш (вена ичига ёки мушак ичига) ҳар 8 соатда суткада 3 марта амалга оширилади. Суткалик терапевтик дозаси кунига тана вазнига 6-9 мг ни, бир марталик дозаси – тана вазнига 2-3 мг/кг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза 800 мг, бир марталик доза – 250 мг дан ошмаслиги керак.

Турли босқичдаги очиқ бурчакли глаукомада мажмуавий даволаш таркибида Никомекс 100-300 мг дан суткада 1-3 марта 14 кун давомида мушак ичига юборилади.

Абстинент алкоголли синдромда Никомекс суткада 2-3 марта 100-200 мг дозада мушак ичига ёки 5-7 кун давомида суткада 1-2 марта вена ичига томчилаб юборилади.

Антипсихотик воситалар билан ўткир интоксикацияда катталарга препарат 7-14 кун давомида суткада 50-300 мг дозада вена ичига юборилади.

Қорин бўшлиғининг ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир некротик панкреатит, перитонит) препарат биринчи суткада операциядан олдинги даврда ҳам, операциядан кейинги даврда ҳам буюрилади. Дозалаш касалликнинг шакли ва оғирлик даражаси, жараённи тарқалганлиги, клиник кечишнинг вариантларига боғлиқ. Препаратни фақат турғун ижобий клиник-лаборатор самарадан кейингина аста-секин бекор қилиниши керак. Ўткир шишли (интерстициал) панкреатитда Никомекс катталарга 100 мг дан суткада 3 марта вена ичига (натрий хлоридининг изотоник эритмасида) ва мушак ичига буюрилади. Енгил даражали некротик панкреатитда: 100-200 мг кунига 3 марта вена ичига томчилаб (натрий хлоридининг изотоник эритмасида) ва мушак ичига буюрилади. Ўрта оғирлик даражаси: катталарга 200 мг дан сутка 3 марта вена ичига томчилаб (натрий хлоридининг изотоник эритмасида) буюрилади. Оғир даражада кечганида: биринчи суткада икки марта юборишга 800 мг пульс-дозада, кейинчалик – суткалик дозани аста-секин камайтириш билан 300 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Жуда оғир даражада кечганида: панкреатоген шок кўринишлари барқарор бартараф этилгунча суткада 800 мг бошланғич дозада, ҳолат барқарорлашгандан кейин – 300-400 мг дан суткада 2 марта вена ичига томчилаб (натрий хлоридининг изотоник эритмасида) юборилади, кейинчалик суткалик доза пасайтирилади.

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, оғиз шиллиқ қаватини қуриши, аллергик реакциялар, уйқучанлик, уйқуга кетиш жараёнини бузилиши, хавотирлик ҳисси, эмоционал реактивлик, дистал гипергидроз, бош оғриғи, координацияни бузилиши, артериал босимни ошиши, артериал босимни пасайиши кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўткир жигар ёки буйрак етишмовчилиги, препаратга индивидуал юқори сезувчанлик, болалар, ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Никомекс бензодиазепин анксиолитиклар, тиришишга қарши воситалар (карбамазепин), паркинсонга қарши воситалар (леводопа) нинг таъсирини кучайтиради. Этил спиртининг токсик самараларини камайтиради.

Номутаносиблик. Препаратни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас. Фақат йўриқномада кўрсатилган эритувчилар ишлатилсин.

Махсус кўрсатмалар

Айрим ҳолларда, айниқса аллергологик анамнези чекланган беморларда, бронхиал астмаси бўлган пациентларда, сульфитларга юқори сезувчанликда ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари ривожланиши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақида маълумотлар йўқ, шунинг учун Никомекс бу даврда қўлланилмайди.

Болалар. Болаларда қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақида маълумотлар йўқ, шунинг учун Никомекс бу тоифадаги пациентларда қўлланилмайди.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Реакция тезлиги ва диққатни жамлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ножўя самаралар кузатилиши мумкинлиги туфайли, даволаш даврида автотранспортни бошқариш ёки мураккаб механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганда уйқучанлик кузатилиши мумкин. Даволаш – дезинтоксикацион даволаш.

Чиқарилиш шакли

2 мл дан нейтрал ёруғликдан ҳимояланган шиша ампулаларда №10 (5х2) блистерларда картон қутида.

5 мл дан нейтрал ёруғликдан ҳимояланган шиша ампулаларда №5 (5х1) блистерларда картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ёруғлик таъсиридан ҳимоялаш учун ампулаларни ташқи ўрамида сақлансин.

Яроқлилик муддати

Оригинал ўрамдаги дори воситасининг яроқлилик муддати – 2 йил.

Ампула очилгандан кейин яроқлилик муддати

Ампуланинг ишлатилмаган ичидагисини йўқ қилиш керак, уни кейинги қўллашлар учун ишлатиш мумкин эмас.

Суюлтиргандан кейин яроқлилик муддати

Микробиологик нуқтаи назардан препаратни дарҳол ишлатиш керак.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365