• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Никобал

Home Йўриқномалар Никобал
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИКОБАЛ

NICOBAL

 

Препаратнинг савдо номи: Никобал.

Таъсир этувчи модда (ХПН): коамид

Дори шакли: инъекция учун эритма 1%

Таркиби:

1 мл эритма куйидагиларни сақлайди:

фаол модда: коамид – 10 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ пушти рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гемопоэзни рағбатлантирувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакокинетика

Кобальт тўқималарда кам миқдорда учрайдиган микроэлементларга киради. Жигарда, буйракда, суяк кўмигида, тўлиқ қон (оқсил ва эритроцитларда) сақланади. Асосан буйраклар, ичак деворлари орқали ажралади.

 

Фармакодинамика

Эритропоэтинни ишлаб чиқарилишини рағбатлантириши ҳисобига кон айланишини рағбатлантиради, организм томонидан темирни сўрилишини яхшилайди ва уни моддалар алмашинувига киритади. Булардан ташқари, аминокислоталар синтезини индуцирлайди, тўқималардаги полисахаридлар, ДНК ва РНК миқдорини оширади, сукцинатдегидрогеназалар, ишқорий фосфатазалар ва цитохромоксидазалар фаоллигини оширади.

 

Қўлланилиши

Гипохром анемия (қонда гемоглабин миқдорининг камлиги), гипопластик анемия (суяк кўмигида қон айланиш фаолиятининг пасайиши ҳисобига қондаги гемоглабиннинг камайиши), темир танқислиги анемияси (темир моддасининг ажралиши, ӯзлаштирилиши ва кириб келишини бузилиши оқибатида қонда гемоглабиннинг камайиши).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Тери остига 1%ли эритмани кунига 1 мл дан юборилади.

Даволаш давомийлиги касаллик турига ва олинадиган натижаларга биноан белгиланади.

Ўртача даволаш курси 25-30 кун давом этади.

12 ёшдан қўллаш рухсат этилган.

 

Ноъжўя таъсирлари

Баъзан бош айланиши ва кунгил айнаши, кам холларда- юзнинг қизариши, тахикардия, артериал босимнинг камайиши, коллапс.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Юрак-қон томир тизимининг оғир касалликлари.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Марганец ва никельга синергист ҳисобланади. Темир сақлаган дори воситалари билан бирга қўлланилганда уларнинг камайишига олиб келади.

Чиқарилиш шакли

1% инъекция учун эритма 1 мл дан ампулаларда. 5, 10 ёки 20 ампуладан ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қурук, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
2
117 Views
ОлдингисиБензилбензоат27.04.2018
Никомекс27.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Никобал
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks