• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Никлозамид

Home Йўриқномалар Никлозамид
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИКЛОЗАМИД

NICLOSAMID

 

Препаратнинг савдо номи: Никлозамид

Таъсир этувчи модда: Фенасал

Дори шакли: Таблеткалар

Фаол модда: Фенасал (100% фаол моддага қайта ҳисобланганда).

Ёрдамчи моддалар: сут қанди, картошка крахмали, кальций стеарати, аэросил).

Таърифи: Оч кулрангдан сариқ ранглигача бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.

АТХ коди: Р02DA01

 

Фармакологик хусусиятлари

Юқтирилган тасмасимон чувалчанглар (цестодалар): кенг тасмасимон, қорамол занжирсимон ва митти занжирсимон чувалчангларга препарат антигельминт таъсир кўрсатади. Таъсир механизмида, препаратни оксидланувчи фосфорланишни сусайтириши, тасмасимон гижжаларни фалаж қилиши, шунингдек уларни парчаловчи меъда-ичак протеолитик ферментларга чидамлилигини камайтириши, асосий роль ўйнайди.

Қўлланилиши

Ичак цестодозларни: дифиллоботриоз (кенг тасмасимон), тениаринхоз (қорамолларни занжирсимон) ва гименолепидоз (митти занжирсимон) чувалчанглар инвазиясини даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Оғиз орқали қабул қилинади, суткалик дозаси беморнинг ёшига қараб белгиланади (жадвалга қаранг).

А. Тениаринхоз ва дифиллоботриоз.

Даволашни бошлаш кунидан, енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлар тавсия қилинади (қайнатма, суюқ бўтқалар, пюре, сут, кисель, мева шарбатлари, ширин чой ва б.) Препарат наҳорга ёки кечқурун кечки енгил овқатдан сўнг 3-4 соат ўтгач суткалик дозада бир марта қабул қилинади. Препаратни қўллашдан олдин 2 г озиқа содаси буюрилади. Таблеткалар яхшилаб чайналади ёки уни 1/4 стакан илиқ сувда эритиб суспензия тайёрлаб қабул қилинади Икки соатдан сўнг печенье ёки қуритилган нон билан бир стакан ширин чой иcтеъмол қилинади. Сурги дори берилмайди.

Б. Гименолепидоз.

Препаратнинг суткалик дозаси 4 бир марталик дозаларга бўлинади ва ҳар 2 соатда (10, 12 14 ва 16 соатда) қабул қилинади, овқатни қабул қилиш 8,13, ва 18 соатларда амалга оширилади. Шу кўрсатилган дозада ва соатларда 4 кун давомида буюрилади. 4 кундан сўнг даволаш курси такрорланади. Даволаш тугаганидан сўнг 15 кун ўтгач, ва кейинги ҳар ойда назорат текширувлари ўтказилади. Касаллик қайталанганида даволаш юқорида кўрсатилган тарзда такрорланади. Назорат текширувларининг давомийлиги ўтказилган даволашдан кейин -6 ой, касалликни узоқ кечиши ҳолларида-12 ой.

Жадвал

Беморнинг ёши Суткалик дозаси
2 ёшгача 2 таблетка (0,5 г)
2 ёшдан 5 ёшгача 4 таблетка (1,0 г)
5 ёшдан 12 ёшгача 6 таблетка (1,5 г)
12 ёш ва ундан катта 8-12 таблетка (2,0-3,0 г)

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Меъданинг яраси касаллигида, жигар ёки буйраклар фаолиятини яққол бузилишларида, анемияда, ҳомиладорликда, кексалик ёшда ва цистицеркознинг ривожланишини ҳавфи туфайли тениозда (чўчқа занжирсимон чувалчанги инвазияси) қўлланмайди.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 0,25 г дан.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳиомяланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
5
175 Views
ОлдингисиНикафлон27.04.2018
Бензилбензоат27.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Никлозамид
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks