Skip to main content

Неовит В6

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙҚРИҚНОМА

НЕОВИТ В6

NEOVITUM B6

 

Препаратнинг савдо номи: Неовит В6

Таъсир этувчи модда (ХПН): пиридоксин гидрохлориди

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: пиридоксин гидрохлориди – 5,0 мг;

ёрдамчи моддалар: магний стеарати, глюкоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, тальк.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, ясси цилиндрик шаклли, ҳидсиз таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин.

АТХ коди: А11НА02

 

Фармакологик хусусиятлари

Пиридоксин гидрохлорид (В6 витамин), модда алмашинувида иштирок этади ва марказий, периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур. Организмга тушиб, у фосфорланиб, пиридоксаль 5-фосфатга айланади ва аминокислоталарни декарбоксилланиш ва переаминланишни амалга оширувчи ферментлар таркибига киради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин кислотасини алмашинувида, шунингдек аминокислоталарни хужайра мембранаси орқали ташилишида ҳам иштирок этади.

Пиридоксин гидрохлорид (витамин В6) гистамин алмашинувида муҳим роль ўйнайди, В12 витамини, фолат кислотасининг алмашинувида, порфирин синтезида, тўйинмаган ёғ кислоталарнинг алмашинувида иштирок этади, липидлар алмашинувини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Пиридоксин гидрохлориди (витамин В6) дируезни оширади ва диуретиклар таъсирини кучайтиради.

Пиридоксиннинг алохида танқислиги жуда кам, асосан махсус сунъий озуқлантиралаётган болаларда учрайди. Болалар учун витамин В6 аминокислотларни бир бирига олинишини таъминлаш қобилияти айниқса мухимдир. Бу мушаклар, суяклар, томирлар, нерв ва бошқ. тузилиши учун жуда мухим. Витамин В6 болаларда ёшига яраша жисмоний ривожланишини, шунингдек нормал иммунитетни таъминлайди.

Витамин В6 нинг гипо ва авитаминозни асосий сабаби қуйидагилар ҳисобланади:

  • нотўғри овқатланиш;
  • юқори жисмоний юкламалар;
  • ҳомиладорлик;
  • овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларининг патологияси (витамин В6 ни сўрилиши ва ўзлаштирилишини ёмонлашиши, ичак микрофлокраси томонидан витамин В6 синтезини бузилиши);
  • жигар касалликлари;
  • оғир эндокрин ва метаболик бузилишлар.

Авитаминознинг биринчи симптомлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • юқори толиқиш ва психоэмоционал лабиллик;
  • кайфиятни бирданига тушиб кетишига мойиллиги бўлганлар;
  • ақлий иш қобилиятини пасайиши фонида, кайфиятни ёмонлашиши.

Унчалик кам холларда ривожланади:

  • депрессив холатлар;
  • қўл ва оёқларда полиневритлар;
  • парастезиялар;
  • сезувчанликни бузилиши.

Кўпчилик пациентларда уйқу (уйқусизлик) ва иштаха билан муаммолар бошланади, кўнгил айнишини пайдо бўлади.

Авитаминознинг бошқа кўринишларига киради:

  • тери қопламларининг патологик ўзгаришлари (бошда себорейяли дерматит, юзда (аниқса кўзлар олдида), айрим холларда бўйинда);
  • шиллиқ қаватларнинг шикастланиши (хейлит-лабларни ёрилиши, глоссит, стоматит, конъюнктивит);
  • эритроцитлар ва гемоглобин даражасини пасайиши;
  • овқат-хазм қилиш тизими аъзоларининг шикастланиши (гастрит, ичак дисбактериози);
  • жисмоний юкламалари ва уларсиз мушакларни кучсизлиги ва увишиши;
  • артритлар.

Сунъий озуқланаётган болаларда авитоминозни пайдо бўлиши, диарея, тиришишлар,  периферик нейропатияни ривожланиши, ўсишни кечикиши, меъда-ичак бузилишлари, юқори қўзғалувчанлик, макроцитар анемияни бўлиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Бутун ингичка ичак бўйлаб тез сўрилади, катта миқдори йўғон ичакда сўрилади.

Пиридоксиннинг қон плазмадаги нормал концентрациялари 3-18 мг/мл ни ташкил қилади.

Қонда альбумин билан боғланган ҳолатда эритроцитлар гемоглобини билан ташилади. Жигарда пиридоксин бир-бирига ўзаро ўтиш қобилиятига эга 3 витамерга айланади: пиридоксин, пиридоксаль, пиридоксамин. Организмда пиридоксиннинг асосий депоси, организмдаги ҳамма пиридоксиннинг 80-90% ни сақловчи скелет мушаклари ҳисобланади.

Жигарда фармакологик фаол метаболитлари (пиридоксаль фосфати ва пиридоксаминфосфат) ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Пиридоксаль фосфат плазма оқсиллари билан 90% га боғланади.

Ҳамма тўқималарга яхши ўтади, асосан жигарда, камроқ – мушакларда ва марказий нерв тизимида тўпланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади.

Пиридоксин фаол бўлмаган пиридоксаль кислотаси кўринишида сийдик билан чиқарилади.

Ярим элиминация даври 25-33 кунни ташкил қилади.

Ярим чиқарилиш даври 15-20 кун. Буйраклар орқали, шунингдек гемодиализ ўтказилганда ҳам чиқарилади.

Қўлланилиши

Пиридоксинни қўллашга унинг танқислик симптомлари ҳисобланади.

Неовит В6 янги туғилган ва эмизикли болаларда мажмуавий даволаш кўрсатилган:

  • сунъий озиқланишда, азоб чекаётганлар, тери қопламаларини қуруқлиги шиши ва кепакланишида;
  • болалар учун ишлаб чиқарилган мувозанатланмаган махсус болалар аралашмалар билан эмас, балки донор сути ёки қишлоқ хўжалиги хайвонларининг сути билан сунъий озиқлантиришда;
  • тана вазни кам (гипотрофия);
  • тиришиш синдроми билан;
  • нерв тизимининг шикастланишлари ва модда алмашинувининг бузилишлари билан боғлиқ;

Неовит В6 катталарда ва болаларда мажмуавий даволаш учун:

нерв тизимини касалликларида:

  • невралгиялар, радикулитлар, периферик невритларда;
  • неврозларда;
  • депрессияларда (серотонинни ва норэпинефрин ишлаб чиқарилишини рағбатлантириши туфайли);
  • Меньер синдроми, денгиз ва хаво касалликларида (диуретик таъсири ҳисобига, шу туфайли ўрта қулоқ бўшлиғини суюқлик билан тўлиши тезлиги пасаяди);
  • постэнцефалик паркинсонизм ва унинг бошқа турлари;
  • ёйилган хавотирлик;
  • аутизм;
  • кичик хорея;
  • Литтл касаллиги;
  • миастения ва мушак дистрофиясини авж олишида;
  • тутқаноқ.

Меъда-ичак йўлларининг касалликларида:

  • энтерит (диареяда витамин В6 ни йўқотганда ўрнини тўлдириш учун), шу жумладан радиацион;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида;
  • ўткир ва сурункали гепатитларда;
  • сурункали холециститда;
  • сурункали гастритда ахлоргидрияси билан;
  • кам сўрилишиш синдроми билан сурункали энтеритда;
  • секретор етишмовчилиги билан сурункали панкреатитда;
  • меъда ёки ичак қисми олиб ташланган ҳолатларда;
  • глютен энтеропатияда;
  • Уиппл касаллигида;
  • Крон касаллигида.

Тери касалликларида:

  • дерматитларда (себорея ва эксфолиатив), айниқса эрта ёшли болаларда;
  • ўраб олувчи темираткида;
  • нейродермитда;
  • экссудатив диатезда;
  • қўпол ва пушти хусунбузарларда;
  • экземада;
  • псориазда;
  • склеродермияда;
  • фотодерматозларда;
  • хейлиитлар, стоматитларда.

Мажмуавий даволаш ҳамда бошқа касалликлар ва холатларда:

  • ортирилган ва наслий темир танқислиги анемиясида;
  • миокард дистрофияси, сурункали юрак етишмовчилигида;
  • ГИНК препаратларини қўллашда (изоникотин кислотаси гидразиди -изониазид, фтивазид ва бошқа туберкулезга қарши препаратлар) ножўя токсик кўринишларини бартараф этиш учун жумладан тиришишларни олдини олиш учун;
  • хар қандай ёшдаги одамларда фибрил тиришишларда (тананинг юқори ҳароратига жавобан ривожланадиган);
  • массив антибиотикотерапияда;
  • гемодиализда;
  • алкоголизмда.

Неовит В6 ни профилактика сифатида қўлланиши – кўрсатмалар:

  • кўнгил айниши ва билан кечувчи ҳомиладорларнинг эрта токсикозларда тез-тез қусиш;
  • лактацияда;
  • эмизикли болаларни сунъий озиқлантиришида;
  • ахамиятли жисмоний юкламаларда (спортда), айниқса пархез фонида;
  • ўта тўйинган оқсилли пархезларда, айниқса спортчиларда.

Қўллаш усули ва дозалари

Ёш ва жинсга қараб пиридоксинга бўлган эхтиёж фарқ қилади:

Жинс/ёшПиридоксинга суткадаги        эхтиёжи мг/сут.
Эркаклар2-2,5 мг
Аёллар2 мг
Ҳомиладор аёллар2,3 мг
Эмизикли аёллар2,5 мг
6 ойликгача бўлган – янги туғилган чақалоқлар0,1 мг
6 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар0,5 мг
1-1,5 ёш0,9 мг
1,5-2 ёш1 мг
3-4 ёш1,3 мг
5-6 ёш1,4 мг
7-10 ёш1,7 мг
11-13 ёш2 мг
14-17 ёшли ўсмирлар2,2 мг
14-17 ёшли қизлар1,9 мг

Дозани тўғри бўлиши учун пиридоксинни бир марталик дозаси жадвалда берилган:

Таблеткалар миқдоримг
¼ таблетка1,25 мг
½ таблетка2,5 мг
1 таблетка5 мг
2 таблетка10 мг
4 таблетка20 мг
6 таблетка30 мг
20 таблетка100 мг

Препарат ичга (овқатдан кейин) кунига 1-2 марта қабул қилинади.

Гиповитаминозни олдини олишда: катталарга суткада 2-5 мг, 0 ойликдан бошлаб болаларга суткада 2 мг. Турли патологияларда даволаш дозаси: катталарга – 1-2 қабул учун суткада 50-100 мг, 0 ойлик болаларга – 20 мг дан. Катталарга даволаш курси – 1-2 ой, болаларга 2 ҳафтадан-1 ойгача.

Даволаш курсининг давомийлиги диагноз касалликнинг босқичи ва оғирлигига қараб индивидуал танланади, уни тиббиёт ходими индивидуал тартибида буюради.

Туберкулезларга қарши препаратлар (изониазид, фтивазид ва бошқ.) билан йўлдош даволашда – суткада 5-10 мг дан (ўртача 1 г туберкулезга қарши препарат юборилганда 0,1 г пиридоксин буюрилади) невритлар ва бошқа асоратларини олдини олиш учун.

Сидеробласт анемияни даволашда пиридоксин таблеткалар кўринишида суткада 100 мг дан буюрилади. Бу холда В гуруҳини бошқа витаминларини (цианокобаламин, рибофлавин), фолат кислотаси бир вақтда қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Спорт амалиётида дозани 100 мг гача ошириш мумкин, бироқ ундан кўп ошириш мумкин эмаса, у захарланишга ва гипервитаминозга олиб келиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, меъда ширасини кислоталигини ошиши, эпигастрал сохада оғриқлар, оёқ-қўлларда оғир сиқилиш ҳиссини – “пайпоқ” ва “қўлқоп” симптомларини пайдо бўлиши, лактацияни пасайиши кузатилиши мумкин.

Жигарнинг оғир шикастланишларида пиридоксин катта дозаларда, унинг функциясини ёмонлашишини чақириши мумкин. Эрлих реагенти ёрдамида уробилогенни текширишда натижаларни нотўғри кўрсатиши мумкин.

Меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигида ИБС эхтиёткорлик билан қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик.

Эхтиёткорлик билан:

  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (меъда ширасининг юқори кислоталиги билан боғлиқ бўлганда);
  • юрак ишемик касаллиги;
  • жигарнинг оғир шикастланишларида.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради, леводопанинг фаоллигини сусайтиради.

Изоникотин гидразиди, пеницилламин, циклосерин ва эстроген сақловчи перорал контрацептивлар пиридоксиннинг самарасини сусайтиради.

Юрак гликозидлари, (пиридоксин миокардда қисқарувчан оқиллар синтезини ошишига ёрдам беради), глутамин кислотаси, шунингдек калий ва магний аспаргинати, (аспаркам) тўғри келади.

Пиридоксин бошқа токсик кўринишлари, шу жумладан изониазид ва туберкулезга қарши бошқа препаратларни қўллаганда кузатиладиган жигарнинг шикастланишларини олдини олади ёки камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

В6 витамини ўсимликларда ва ҳайвон организми аъзоларида, айниқса тозаланмаган буғдой махсулотлари, сабзавотларда, гўштда, балиқда, сутда, треска балиғи ва қорамол жигарида ва тухум сариғида сақланади. B6 витамини хамиртурушда деярли кўп. В6 витаминига эхтиёт озуқа махсулотлари билан қопланади: қисман у ичак микрофлораси томонидан ҳам синтезланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Пиридоксин гидрохлориди ҳомиладор аёлларда ва ёш болаларда В6 витамини етишмовчилигини олдини олади. Ҳомиладорлар токсикоз ва қусишда қўлланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан ПВХ/алюмин фольга контур-уяли ўрамда.

2 ёки 5 контур-уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан каробкали картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: