Skip to main content

Неотроп

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома

НЕОТРОП

NEOTROP

Препаратнинг савдо номи: Неотроп

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): пирацетам, циннаризин.

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

фаол моддалар: пирацетам – 400 мг, циннаризин – 25 мг;

ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, магний субкарбонати.

қобиқ таркиби: желатин, глицерин, титан диоксиди, тозаланган сув, натрий лаурилсульфати.

Таърифи: оқ рангли томонлари полусферик цилиндр шаклли, “0” ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: Психостимуляторлар ва ноотроп препаратлар.

АТХ коди: N06BX

Фармакологик хусусиятлари

Яққол гипоксияга қарши, ноотроп ва томирларни кенгайтирувчи самараларга эга бўлган мажмуавий препарат. Дорининг иккита унсури бир бирининг яккол гипоксияга таъсирини кучайтириб томирларни кенгайтирувчи самарага эга. Миянинг қон айланишининг ошишига ёрдам беради.

Пирацетам – ноотроп восита. Миянинг қон айланишига мусбат таъсир этади: мия тўқимасида АТФ концентрациясини оширади, РНК кислотаси ва фосфолипидларнинг биосинтезини кучайтиради, гликолитик жараёнларни рағбатлантиради, глюкозани утилизациясини кучайтиради. Бош миянинг интегратив фаолиятини яхшилайди, хотиранинг яхшиланишига ёрдам беради, урганиш жараёнини енгиллаштиради. Кўзғалиш импульсларининг тарқалишини тезлигини оширади, томирларни кенгайтирмасдан микроциркуляцияни яхшилайди, фаоллашган тромбоцитларнинг бирлашишага йул қўймайди. Гипоксия, интоксикация ва электрошок билан чақирилган миянинг шикастланишларида ҳимоя вазифасини бажаради, альфа ва бета фаолликни кучайтиради, ЭГГдаги дельта-фаолликни сусайтиради, вестибуляр нистагманинг ифодасини камайтиради. Неокортикал тизимдаги нейронал ора кучишларни ва синаптик ўтказувчанликни кучайтиради, аклий қобилиятни оширади, лацеребрал гипоксиянинг турли шаклларида ҳимоя қилувчи таъсир кўрсатади, миянинг қон айланишини оширади. Дорининг самараси аста-секинлик билан ривожланади. Седатив ва психотроп таъсирга деярли эга эмас.

Циннаризин – секин кальций каналлари селектив блокатори, томир ҳужайраларига кальций ионларининг киришини камайтиради ва плазмолеммалар (сарколемлар) заҳирасидаги уларнинг миқдорини камайтиради, артериол силлиқ мушакларнинг тонусини пасайтиради, биоген томирларни кенгайтирувчи воситаларга бўлган сезивчанликни камайтиради (эпинефрин, норэпинифрин, дофамин, ангиотензин, вазопрессин, серотонин). Томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга бўлиб (хусусан бош миясининг томирларига нисбатан, пирацетамнинг гипоксияга қарши таъсирини кучайтиради), артериал босимни кўтармайди. Гистаминга қарши фаолликни меъёрида намоён этиб, вестибуляр аппаратнинг кўзғалиш даражасини пасайтиради, асаб тизимининг симпатик тонусини камайтиради. Перифик қон айланишида бузилишлар бўлган беморларда ички аъзоларнинг ва тўқималарнинг (миокардда ҳам) қон айланишини яхшилайди, ишемик холидан кейинги холатларда томир кенгайишини кучайтиради. Эритроцитлар қобиғининг қайишқоқлигини ва деформацияга қобилиятини оширади, қоннинг ёпишқоқлигини пасайтиради.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Терапевтик самараси 1-6 соатдан кейин намоён бўлади.

Пирацетам – қон плазмасида максимал концентрацияга (Сmax) 2-4 соатдан кейин, орқа мия суюқлигида – 2-8 соатдан кейин эришилади. Биокиришаолишлиги 100%. Организмнинг барча аъзо ва тўқималарида тақсимланади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Бош мия пўстлоғида танлаб тўпланади, асосан пешона, чакка ва энса соҳаларида, мияча ва базал ганглийларда тўпланади. Метаболизмга учрамайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) плазмадан 4-5 соатни, орқа мия суюқлигидан 6-8 соатни ташкил қилади. Юборилганидан сўнг 30 минутдан кейин 90% буйраклар орқали чиқарилади.

Циннаризин – қон плазмасида Сmax 1-4 соатдан кейин жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди. Т1/2 – 4 соат. Сийдик билан (1/3) ва аҳлат билан (2/3) чиқарилади.

Қўлланилиши

-бош мияда қон айланишининг бузилиши; бош мия томирларининг атеросклерозида, ишемик инсультда, геморрагик инсультдан кейинги тузалиш даврида; бош мия жароҳатларидан кейин;

– турли генезли энцефалопатияларда;

-бош мия жарохатларидан ва интоксикацияларидан кейинги коматоз ва субкаматоз холатларида;

– марказий асаб тизимининг касалликларида кузатиладиган интеллектуал-мнестичестик вазифаларининг сустлашиши;

– турли генезли лабиринтопатияларда (бош айланиши, қулоқларда шовқин, нистагм, кўнгил айниши ва қусиш);

– Меньер синдроми;

– депрессия, псиорганик синдроми астения асоратлари билан ва адинамия, психоген келиб чиққан астенияда;

– мигренни ва кинетозларни олдини олиш;

– хотирани, фикрлаш фаолиятини ва диққатни жамлашни бузилиши;

– болаларда аклий ривожланишнинг бузилиши.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Катталарга 1-2 капсуладан суткада 3 марта 1-3 ой давомида касалликнинг оғирлигига қараб буюрилади.

5 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан суткада 1-2 марта буюрилади.

Даволаш даврийлиги 1 йилда 2-3 марта. Сурункали буйрак етишмовчиликда (КК 60 мл/дак камида) дорининг миқдорини (дозасини) камайтириш ёки дори воситасини қабул қилиш оралиғини ошириш зарур.

 

Ножўя таъсирлари

Таъсирчанлик, уйқуни бузилиши, бош айланиши, бош оғриғи, эпигастрийда оғриқлар, диспепсия, оғизни қуриши, тана вазнини ошиши, жуда кам ҳолларда – ёруғликка сезувчанлик, тери тошмаси кўринишидаги аллергик реакциялар, оёқ-қўллар тремори, юқори мушак тонуси.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, жигар ва/ёки буйрак фаолиятининг оғир даражали бузилишлари, Паркинсонизм, 5 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алкогол ва марказий нерв тизимини фаолиятини сусайтирувчи воситалар, шунингдек ноотроп ва гипотензив воситалари билан бир вақтда қўлланганда седатив таъсирни потенцияланиши мумкин. Томирларни кенгайтирувчи воситалар препаратнинг таъсирини кучайтиради, гипотензив воситалар эса – камайтиради. Антипсихотик дори воситаларини (нейролептиклар) ва трициклик антидепрессантларни ўзлаштираолишлигини яхшилайди. Препарат перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратда таркибида циннаризин мавжудлиги туфайли, спортчиларда допинг – синамаси ўтказилганида мусбат реакцияни чақириши мумкин. Шунингдек радиофаол йодни аниқлаш (капсула қобиғидаги бўёвчилар йод сақлайди) натижаларини ҳам ўзгартириши мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва машина, қурилмалар билан ишлашда препаратни терапевтик дозаларда (агар асосий касаллик имкон берса) қўллаш мумкин. Бироқ агар марказий нерв тизимининг қўзғалиши ёки уйқучанлик ва треморни пайдо бўлиши билан намоён бўладиган ножўя таъсирлар пайдо бўлса, у ҳолда транспорт воситаларини бошқариш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: дозани ошириб юборилишида ножўя самаралар кучайиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан контур уяли ўрамда.

3 ёки 6 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: