Skip to main content

Неладекс

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕЛАДЕКС

NELADEX

Препаратнинг савдо номи: Неладекс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): дексаметазон, неомицин, полимиксин В

Дори шакли: кўз суртмаси, кўз/қулоқ томчилари

Таркиби:

Кўз суртмаси

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: дексаметазон – 1,0 мг; неомицин (сульфати шаклида) – 3,5 мг; полимиксин В сульфати – 6000 ХБ;

Ёрдамчи моддалар:сувсиз ланолин, хлорбутанол, сариқ юмшоқ парафин.

Кўз/қулоқ томчилари

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: дексаметазон – 1,0 мг; неомицин (сульфати шаклида) – 3,5 мг; полимиксин В сульфати – 6000 ХБ;

Ёрдамчи моддалар: гидроксипропилметилцеллюлоза, бензалконий хлориди, динатрий эдетати, натрий хлориди, полисорбат 80, натрий гидроксиди ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи:

Кўз суртмаси: хидсиз, сарғишдан то оқ сарғиш ранггача бўлган гомоген тиниқ суртма.

Кўз/қулоқ томчилари: хидсиз оқ микродисперс суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: дексаметазон микробларга қарши препаратлар билан мажмуада.

АТХ коди: S01CA01

Фармакологик хусусиятлари

Антибактериал ва яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган мажмуавий препарат.

Дексаметазон – глюкокортикоид восита (ГКВ). Минералокортикоид фаолликка эга эмас. Яллиғланишга қарши яққол таъсир кўрсатади, аллергияга қарши ва десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатади. Эозинофиллар томонидан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини, семиз хужайраларнинг миграциясини сусайтириб ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтириб, яллиғланиш жараёнларини фаол бостиради.

Неомицин – аминогликозидлар гурухи мансуб, кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотикдир. Микроб хужайрасида оқсил синтезини бузиб, бактерицид таъсир кўрсатади. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, шу жумладан, Staphyloccocus aureus, Streptococcus pneumoniae, Escherichia coli, Proteus spp., Shigella spp. га нисбатан фаолдир.

Pseudomonas aeruginosa ва стрептококкларга нисбатан фаоллиги кам.

Патоген замбуруғлар, вируслар, анаэроб флорага нисбатан фаол эмас. Микроорганизмларнинг неомицинга чидамлилиги секин ва оз даражада ривожланади.

Полимиксин В – полипептид структурали антибиотик. Таъсир механизми микроб хужайралари мембраналарининг фосфолипидлари билан боғланиш ҳусусиятига боғлиқ, бу уларнинг деструкциясига олиб келади. Грамманфий микроорганизмлар, шу жумладан, Escherichia colii, Shigella spp., Enterobacter spp., Klebsiella spp., Hemophilus influenzae, Salmonella spp., Bordetella pertussis га нисбатан фаолдир. Pseudomonas aeruginosa га нисбатан фаоллиги юқори. Proteus spp., Neisseria spp., облигат анаэроблар ва граммусбат бактерияларга нисбатан фаол эмас.

Полимиксин В га Vibrio cholerae (eltor кичик туридан ташқари), шунингдек Coccidioides immitis сезгир, лекин асосан замбуруғлар бу антибиотикка чидамлилик номоён қилади

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида тизимли сўрилиши паст.

Қўлланилиши

Кўзларни ўткир ва сурункали бактериал касалликлари:

  • блефаритлар;
  • конъюнктивитлар;
  • кератитлар;
  • иридоциклит.

Кўзнинг олдинги бўлимини операциядан кейинги яллиғланишини олдини олиш учун қўлланади.

Ўткир ва сурункали ташқи ва ўрта қулоқ отитлар, эшитув аъзоларида ўтказилган жарроҳлик операциялари билан боғлиқ бўлган инфекцион асоратларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни буюришдан олдин беморда касаллик чақирган микрофлоранинг унга сезгирлигини аниқлаш тавсия қилинади.

Кўз суртмаси конъюнктивага (қовоқларнинг орқа юзаси ва кўз олмасининг олдинги юзаси орасидаги бўшлиқ) қўйилади.

Инфекциянинг оғир шаклларида кўз суртмаси суткада 4-6 марта ишлатилади; касалликнинг симптомлари енгиллашишига қараб, қўллашлар сони қисқартирилиши мумкин.

Инфекциянинг енгил шаклларида препарат одатда суткада 3-4 марта буюрилади.

Кўз/қулоқ томчилири инфекциянинг енгил шаклларида конъюнктивага 1-2 томчидан суткада 4-6 марта томизилади. Инфекциянинг оғир шаклларида кўз томчилари хар соатда ишлатилиши мумкин; касалликнинг симптомлари енгиллашишига қараб, қўллашлар сонини камайтириш мумкин.

Ташқи қулоқ йўлининг инфекцияларида 4 томчидан суткада 3-4 марта томизилади.

Эшитув аъзоларида ўтказилган жарроҳлик операциялари билан боғлиқ бўлган инфекцион асоратларда, ва ўрта қулоқ отитларида 4-10 томчидан суткада 3-4 марта томизилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат қўлланганида дексаметазон билан хам, антибактериал компонентлар билан хам, шунингдек уларнинг мажмуаси билан хам чақирилган ножўя реакциялар кузатилиши мумкин.

Аллергик реакциялар: қовоқларни қичишиши, шиши, конъюнктивани қизариши (одатда, антибиотикларнинг таъсири билан боғлиқ).

Дексаметазоннинг таъсири билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар:

Кўриш аъзолари томонидан: кўз ички босимини кейинчалик глаукомани ривожланиши билан боғлиқ ошиши; орқа субкапсуляр катарактани хосил бўлиши; жарохатларни битиш жараёнини секинлашиши (шох парда ёки склеранинг юпқалашишини чақирувчи касалликларда, ГКС махаллий қўлланганида фиброз пардаси тешилиши мумкин). Шунинг учун шох парда эпителийсининг нуқсони билан бирга кечувчи касалликларда Неладекс препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Антибиотиклар билан мажмуада ГКС ни сақловчи препаратлар қўлланганидан сўнг, иккиламчи инфекцияни (шу жумладан, замбуруғли) ривожланиши кузатилиши мумкин. Иккиламчи бактериал инфекция пациент организмининг химоя реакциясини бостирилиши оқибатида ривожланиши мумкин. Кўзнинг ўткир йирингли касалликларида ГКС лар мавжуд бўлган инфекцион жараённи яшириши ёки кучайтириши мумкин. Стероид препаратлари билан узоқ муддатли даволанишдан кейин шох пардада битмайдиган яраларни пайдо бўлиши, замбуруғли инвазияни ривожланишидан далолат бериши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Неладекс препаратини қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • Herpes simplex чақирган кератитда (дарахтсимон кератитда);
  • шох парда ва конъюнктивани вирусли касалликларида(шу жумладан сувчечакда);
  • кўзларни микобактериал инфекцияларида;
  • кўзларни замбуруғли касалликларида;
  • препаратнинг харқандай компонентига юқори сезувчанликда.

Шох пардадан ёт жисм асоратсиз олиб ташланганидан сўнг препарат буюрилмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Неладекс препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат фақат махаллий қўллаш учун мўлжалланган.

ГКС ларни сақловчи препаратлар 10 кундан ортиқ қўлланганида кўз ички босимини мунтазам равишда ўлчаб туриш керак.

Неладекс препарати тизимли антибиотиклар – аминогликозидлар билан бир вақтда қўлланганида, қон зардобида неомициннинг  концентрациясини назорат қилиш керак.

Даволаниш  вақтида контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди.

Ўрамнинг ичидагисини микроблар билан ифлосланишидан сақлаш учун, томчилагичнинг учи ва туба бирон-бир юзаларга тегишидан сақланиши керак.

Неладекс кўз/қулоқ томчилари флаконининг ичидагисини қўллаш олдидан чайқатиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Хомиладорликда препарат даволашнинг самарадорлиги хомила учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган холлардагина буюрилиши керак.

Лактация даврида эмизишни тўхтатиш масаласини хал қилиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Хозирги вақтда препаратни болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Хозирги вақтда Неладекс препаратининг дозасини ошириб юборилиш холлари юзасидан хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

Неладекс кўз суртмаси 5,0 г дан алюмин тубада чиқарилади. 1 алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Неладекс кўз/қулоқ томчилари 5 мл дан тиқин-томчилагичли ва химоя халқаси билан таъминланган, буралувчи ҳимоя қопқоқчали пластик флаконда чиқарилади. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Неладекс кўз томчилари

30°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг препарат бир ой давомида ишлатилсин.

Неладекс кўз/қулоқ томчилари

15-25° С хароратда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг препарат бир ой давомида ишлатилсин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: