Skip to main content

Нейротон

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕЙРОТОН®

NEUROTON

 

Препаратнинг савдо номи: Нейротон®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бенфотиамин, пиридоксин гидрохлориди

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100% қуруқ моддага ҳисоблаганда 100 мг бенфотиамин, 100% қуруқ моддага ҳисоблаганида 100 мг пиридоксин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, повидон, кальций стеарати, тальк, сувсиз коллоид кремний диоксиди;

плёнка қобиғи Opadry II 85 F 18422: поливинил спирти, полиэтиленгликоль, тальк, титан диоксиди (Е 171).

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: В1 витамини В6 ва/ёки В12 витаминлари билан мажмуада.

АТХ коди: А11DB

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

В гуруҳи нейротроп витаминлари нерв ва таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва/ёки дегенератив касалликларида ижобий таъсир кўрсатади. Уларни танқислик ҳолатларини бартараф қилиш учун қўллаш керак, катта дозаларда эса оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга, қон айланишни яхшиланишига ёрдам беради, нерв тизими фаолиятини ва қон яратиш жараёнини нормаллаштиради.

Фармакокинетикаси

В6 витамини ва унинг ҳосилалари кўпроқ овқат ҳазм қилиш йўлларининг юқори қисмида пассив диффузия йўли билан тез сўрилади ва тахминан 2-5 соат ичида чиқарилади (экскреция қилинади).

 

Қўлланилиши

В1, В6 витаминларини исботланган танқислиги билан боғлиқ неврологик касалликларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Тавсия қилинган доза суткада 1 таблеткани ташкил қилади. Индивидуал холатларда дозани ошириш ва 1 таблеткадан суткада 3 марта қўлланади.

Таблеткаларни бутунлигича овқатдан кейин қабул қилинади.

Даволаш курсини давомийлигини хар бир холатда шифокор шахсий равишда белгилайди. Даволашнинг максимал давридан кейин (4 хафта) препаратнинг дозасини камайтириш ва дозасига тузатиш киритиш хақида хулоса қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, меъда ширасининг кислоталилигини ошиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия.

Иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари шу жумладан анафилактик шок; анафилаксия, эшакеми.

Тери томонидан: тери тошмаси, қичишиш.

Жуда кам холларда – шок холати кузатилган.

В6 витаминини хар куни 50 мг дан ортиқ дозада (6-12 ойдан кўпроқ) узоқ қўлланганда периферик сенсор нейропатияга, нерв қўзғалувчанлигига, бош айланишига, бош оғриғига олиб келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

В1 витаминини аллергик реакцияларда қабул қилиш мумкин эмас.

В6 витаминини меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайиш босқичида қабул қилиш мумкин эмас (чунки меъда ширасини кислоталилиги ошиши мумкин).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пиридоксин леводопани сақловчи препаратлар билан номутаносиб, чунки бир вақтда қўлланганида леводопани периферик декарбоксилланиши кучаяди ва оқибатда унинг антипаркинсоник таъсири пасаяди.

Бенфотиамин оксидловчилар ва ишқорий бирикмалар: симоб хлориди, йодиди, карбонати, ацетати, танин кислотаси, темир аммоний цитрати, шунингдек фенобарбитал натрий, рибофлавин, бензилпенициллин, глюкоза ва метабисульфит 5-фторурацил билан номутаносиб, чунки уларнинг иштирокида фаолсизланади. Мис бенфотиаминни парчаланишини тезлаштиради; бундан ташқари тиамин рН кўрсаткичи (3 дан юқори) ошганида ўзининг таъсирини йўқотади.

Антацидлар тиаминни сўрилишини камайтиради.

Калавали сўрилишини сусайтирувчи халқали диуретиклар (масалан фуросемид), узоқ даволаш вақтида тиаминни чиқарилишини ошириши ва шу билан тиамин даражасини пасайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Декомпенсацияланган юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакли бўлган пациентларни даволаш учун Нейротон®ни қўллаш тўғрисидаги масалани, беморнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда шифокор шахсий равишда хал қилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида В6 витаминига бўлган суткалик эҳтиёж 25 мг гачани ташкил қилади. Препарат 100 мг В6 витамини сақлайди, шунинг учун уни бу даврда қўллаш мумкин эмас.

Болалар

Препарат болаларда қўлланганда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун пациентларнинг бу ёш тоифасига буюриш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти

Препарат айрим пациентларда бош айланиши, бош оғриғи ва тахикардия каби ножўя холатлар чақириши мумкинлиги туфайли, автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида препаратнинг ножўя таъсирлари симптомларини кучайиши кузатилади.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш керак. Симптоматик даволаш.

В1 витаминининг юқори дозалари кураресимон самарани намоён этади.

В6 витаминининг ҳар куни 50 мг кўпроқ дозада (6-12 ойдан кўпроқ) узоқ қўлланганда периферик сенсор нейропатияга олиб келиши мумкин.

В1 витамини суткада 2 г дан ортиқ дозада узоқ қўлланганида атаксия билан кечувчи нейропатия ва сезувчанликни бузилишлари, ЭЭГ да ўзгаришлар билан кечувчи церебрал тиришишлар, шунингдек айрим холларда – гипохром анемия ва себореяли дерматит кузатилган.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 3 ёки 5 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: