Skip to main content

Нейрофен

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙҚРИҚНОМА

НЕЙРОФЕН

NEYROPHENUM

 

Препаратнинг савдо номи: Нейрофен

Таъсир этувчи модда (ХПН): аминофенил мой кислотаси

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

фаол модда: фенибут 250 мг, 500 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, магний стеарати.

Таърифи: оқ рангли желатин қаттиқ капсулалар, оқ рангли, хидсиз кукун сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп воситалар.

АТХ коди: N05BX

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Ноотроп препарат – g-амино мой кислотаси (ГАМК) ва β-фенилэтиламиннинг ҳосиласидир. Нейрофен бош миянинг нерв ҳужайраларида метаболик жараёнларни нормаллаштиради.

Унинг антигипоксик ва антиамнестик таъсирлари устунлик қилади. Нейрофен ноотроп фаолликга эга, ГАМК ҳосиласи сифатида эса, транквилизацияловчи таъсирга эга, хотиранинг яхшиланиши ва ўқитиш жараёнларини рағбатлантиради, жисмоний иш қобилиятини кучайтиради, зўриқиш, қўрқиш, хадиксирашни йўқотади ва уйқу жараёнини яхшилайди; ухлатувчи, наркотик, нейролептик, ва тиришишга қарши воситаларнинг таъсирини кучайтиради.

Холино- ва адренорецпторларга таъсир этмайди. Нейрофен нистагамнинг латент даврини узайтиради ва унинг давомийлиги ва яққоллигини қисқартиради. Нейрофен астения ва вазовегетатив симптомлар, шу жумладан бош оғриши, бошда оғирлик сезиш, уйқуни бузилиши, жиззакилик, эмоционал лабилликнинг кўринишлари сезиларли даражада пасайтиради ва ақлий иш қобилиятини оширади.

Психологик кўрсаткичлар (хотира ва диққат сенсор-мотор реакцияларнинг тезлиги ва аниқлиги) транквилизаторлар таъсиридан фарқли Нейрофен таъсирида яхшиланади. Астенияси бўлган пациентларда ва эмоционал лабил пациентларда даволашнинг биринчи кунлариданоқ аҳволи яхшиланади, қизиқиш ва аниқлаш фаол хатти харакатга бўлган ҳоҳиш седатив самара ёки қўзғалишсиз кўтарилади.

Препаратга нисбатан кўникиш ва қарамлик, бекор қилиш синдромини шаклланиши кўрилмаган. Калла суяги ва мия жароҳатларидан кейин қўлланилган Нейрофен, мия митохондрияларининг сонини ошириш ва биоэнергетикасини яхшиланиши аниқланган.

Нейрофен липидлар пероксидацияси жараёнларини нормаллаштиради.

 

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилингандан кейин яхши сўрилади ва организмнинг ҳамма тўқималарига кириб боради. Препаратнинг қабул қилинган дозасининг y-амино-β-фенил ёғ кислотаси гидрохлоридининг тахминан 0,1% бош мия тўқимасига киради, ёш ва кекса ёшдаги пациентларда гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭБ-ГЭТ) дан ўтиши ортиши мумкин. Жигар ва буйракларда тақсимланиши бир текис яқин, бош мия ва қонда бир текисдан пастроқ. 80-95% препарат жигарда фармакологик фаол бўлмаган метаболитларгача метаболизмга учрайди.

Тахминан 5% ўзгармаган ҳолда буйрак орқали, қисман ўт билан чиқарилади. Юборилган препаратнинг сезиларли миқдори 3 соатдан кейин сийдикда аниқланади, шу пайтнинг ўзида препаратнинг концентрацияси мия тўқимасида камаяди, уни мияда яна 6 соатдан кейин ҳам аниқлаш мумкин. Кейинги куни препаратни фақат сийдикда аниқлаш мумкин, уни сийдик таркибида қабул қилингандан 2 кундан кейин ҳам аниқлаш мумкин, лекин аниқланган миқдор киритилган дозанинг фақат 5% ни ташкил этади. Қайта қабул қилинганда кумуляция (тўпланиш) кузатилмайди.

Қўлланилиши

  • астеник ва хавфсираш невротик ҳолатлар: безовталик, қўрқув, хавфсираш; шилқим холатлар неврози, психопатия;
  • уйқусизлик, кексаларда тундаги безовталик;
  • болаларда дудуқланиш, энурез ва тик холатларини даволаш;
  • жаррохлик ва оғриқли диагностик текширишлардан олдин стресс ҳолатларини олдини олиш;
  • алкоголли абститенция синдромидаги психопатологик ва соматовегетатив бузилишларни комплекс даволаш таркибида;
  • Меньер касаллиги, вестибуляр аппаратнинг турли генезли дисфункцияси билан боғлиқ бош айланишлари;
  • чайқалишлар олдини олиш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин, сув билан ичилади. Капсулаларни чайнаш мумкин эмас.

14 ёшдан ошган болаларга ва катталарга 250-500 мг дан кунига 3 марта.

Бир марталик энг катта дозалар: катталар учун – 750 мг, 60 ёшдан ошган шахсларга – 500 мг. Даволаш курси – 2-3 ҳафта. Зарурат бўлган ҳолатларда курсни 4-6 ҳафтагача узайтириш мумкин.

11 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга – 250 мг дан кунига 2-3 марта.

Кекса пациентларда уйқусизлик ва тунги хавсираш ҳолатларида – 250-500 мг дан суткада 3 марта буюрилади.

Алкоголли абстинеция синдромини бартараф этиш учун биринчи кунларида кундузги 250-500 мг дан 3 марта кун давомида ва тунгга 750 мг қабул қилинади ва кейин секин-аста суткалик доза одатдагигача камайтирилади.

Вестибуляр анализаторнинг инфекцион генезли (отоген лабаринтити) дисфункциясида ва Меньер касаллигидаги бош айланишини йўқотиш учун зўрайиш даврида 5-7 кун давомида 750 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади. Вестибуляр бузилишлар даражаси пасайганда 5-7 кун давомида препарат 250-500 мг дан суткада 3 марта ва кейин 5 кун давомида 250 мг дан суткада 1 марта қабул қилинади. Касалликлар нисбатан енгил кечаётганда 5-7 кун давомида 250 мг дан суткада 2 марта, кейин 7-10 кун давомида  250 мг дан суткада 1 марта қабул қилинади.

Вестибуляр анализаторнинг қон томирлари билан боғлиқ ва травматик генезли дисфункцияларидаги бош айланишини даволаш учун 12 кун давомида 250 мг дан суткада 3 марта буюрилади.

Денгизда сузиш шароитида чайқалиш ҳолатларини олдини олиш учун, чайқалиш юз бериши тахмин қилинган вақтда бир соат олдин ёки чайқалишнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганда 250-500 мг бир марта буюрилади.Нейрофеннинг чайқалишга қарши таъсири препаратнинг дозаси оширилганда кучаяди. Денгиз касаллигининг яққол кўринишлари ривожланганда (тўхтовсиз қайд қилиш ва бошқа.) препаратни оғиз орқали хатто 750-1000 мг дозаларда қабул қилиш кам самаралидир.

Ҳаво баландлиги касаллигини олдини олиш учун, учишдан бир соат олдин 250-500 мг бир марта буюрилади.

Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препарат узоқ вақт қабул қилинганда буйрак ва/ёки жигар функцияси кўрсаткичларини назорат қилиш лозим.

Жигар функцияси бузилганда, препаратнинг юқори дозалари гепатотоксикликни чақириши мумкин. Бундай пациентларга препарат кейин дозаларда буюрилади.

Агар қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, эсингизга тушиши билан қабул қилинг, лекин, кейинги қабул қилиш вақти яқин келган бўлса, ўтказиб юборинг. Хеч қачон икки баробар дозани қабул қилманг.

Ножўя таъсирлари

Одатда Нейрофен яхши ўзлаштирилади. Бироқ ножўя таъсирлар бўлиши мумкин, ҳамма пациентларда ҳам кузатилавермайди:

  • уйқучанлик, кўнгил айниши, жиззакликни кучайиши, қўзғалиш, хавотирлик, бош оғриғи, бош айланиши.

Кам ҳолатларда:

  • аллергик реакциялар (тери тошмалари, қичишиш);
  • гепатотоксиклик – юқори дозалар узоқ қўлланилганда кузатилади.

Агар Сизда ушбу йўриқномада кўрсатилмаган қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, ёки келтирилган ножўя таъсирлар, айниқса, кучли намоён бўлса, даволаётган шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
  • ўткир буйрак етишмовчилиги;
  • 11 ёшгача бўлган болалар (ушбу дори шакли учун);
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

Препаратни меъда-ичак йўлларининг эрозив ярали касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак (препаратнинг таъсирловчи таъсири туфайли, препаратни кичик дозаларда буюриш тавсия этилади).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро потенция қилиш Нейрофенни бошқа бирга қўлланиладиган воситалари дозасини бошқа ноотроп препаратлар билан мажмуалаштириш мумкин.

Нейрофен ухлатувчи, наркотик анальгетиклар, тутқаноқга қарши ва паркинсонизмга қарши воситалар, транквилизаторлар ва нейролептиклар таъсирини узайтиради ва кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Узоқ вақт (2 ҳафтадан ортиқ) қўлланилганда периферик қон кўрсаткичлари ва жигар функциясини хар 2-3 ҳафтада назорат қилиб туриш керак.

Дори воситасининг транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлар.

Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка амал қилиш керак, чунки айрим пациентларда уйқучанлик ёки бош айланиши каби марказий нерв тизими томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида қўллаш тавсия этилмайди, чунки етарли даражадаги кузатувлар йўқ.

Ҳайвонлардаги экстперментал тадқиқотларда препаратнинг мутаген, тератоген ва эмбриотоксик таъсири аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Нейрофен – кам захарли препаратдир. Ўртача даволовчи кўрсатилган доза 500-2500 мг ни ташкил этади, фақат энг юқори дозада қўлланилганда эозинофилия ва жигар ёғ дистрофияси кузатилган.

Симптомлари: уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, эозинофилия, артериал босимни пасайиши.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш, ҳаёт учун муҳим аъзолар функциясини тутиб туриш керак. Специфик антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

ПВХ/алюмин фольгали контур уяли ўрамда 10 тадан капсулалар.

Контур уяли ўрамларни қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: