Skip to main content

Нефронорм

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕФРОНОРМ

NEPHRONORM

 

Препаратнинг савдо номи: Нефронорм

Таъсир қилувчи моддалар: Ўтлардан олинган мажмуавий препарат (Доривор ўсимлик хом ашёси аралашмасидан тайёрланган мажмуавий препарат).

Чиқарилиш шакли:. Овал, икки томони қавариқ, жигирранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан альюмин блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Бир таблетканинг таркиби:

Фаол моддалар:Миқдори, мг
Десмодия стиракбаргли ўтлари

(Desmodium styracifolium (Osb.) Merr., дуккаклилар оиласи – Fabaceae)

 
Мовий Аденосматис ўтлари

(Adenosma caeruleum R.Br., Сигир қуйруқдошлар оиласи – Scrophulariaceae)

 
Байкал шлемники илдизлари

(Scutellaria baicalensis George, Ясноткадошлар оиласи – Lamiaceae)

 
Узун зардчўба илдизпоялари

(Curcuma longa L., Имбирдошлар оиласи – Zingiberaceae)

 
Арек пальмаси уруғи

(Areca catechu L., Арекадошлар оиласи – Arecaceae)

 
Аччиқ ва ширин апельсин мевалари

(Citrus aurantium L., Citrus sinensis Osbeck, Рутасимонлар оиласи – Rutaceae) (Померан)

 
Доривор магнолия пўстлоғи

(Magnolia officinalis Rehd et Wils. var. biloba Rehd. et Wils., Магнолиядошлар оиласи – Magnoliaceae)

 
Цилиндрик императанинг илдизпояси

6-yillik-qizil-jenshen

(Imperata cylindrical P.Beauv., Ғалладошлар оиласи – Poaceae)

 
Катта аукупандиянинг илдизи

(Saussurea lappa Clarke, Астрадошлар оиласи – Asteraceae)

 
Тангун равочи илдизпояси ва илдизи

(Rheum palmatum L. or Rheum officinale Baill., Торондошлар оиласи – Polygonaceae)

 
Ёрдамчи моддалар Мағзи: 
Лактоза190
Магний стеарати6,2
Қобиғи: 
Гипромеллоза12,96
Тальк12,90
Титан диоксиди4,2
Макрогол 60003,22
Темир (II, III) оксиди бўёвчиси2,1
Темир (III) оксиди бўёвчиси2,1

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сийдик-тош касаллигида қўллаш учун воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

Десмодия стиракбаргли – спазмолитик, яллиғланишга қарши, антибактериал, сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади, бу диурезни ошишига ва сийдик йўли шиллиқ қаватининг шишини камайишига ёрдам бериб, сийдик тошларини чиқишини енгиллаштиради, шунингдек кальций-оксалатли тошларга нисбатан липолитик самара кўрсатади.

Мовий Аденомастик – антибактериал таъсирга эга, ўт-сафрони чиқарилишини оширади, жигарнинг антитоксик фаолиятини кучайтиради, шунингдек антитоксик таъсир кўрсатади.

Байкал шлемники илдизлари Кўп сонли шохланган пояли лабранглилар оиласига мансуб кўп йиллик ўтли ўсимлик.

Организмни қувватловчи, тинчлантирувчи, иситма туширувчи, юмшатувчи ва гижжаларга қарши таъсир кўрсатади.

Даволаш мақсадида флаваноидлар: байкалин, вогонин сақловчи илдизи ва илдизпояси ишлатилади. Илдизида 2,5% гача пирокатехинлар аниқланган. Барглари ва илдизпоясида 8,4-10,3% скутелларин сақланади.

Байкал шлемники препаратлари нерв тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва қон босимини пасайтиради, бундан ташқари, қон томирларини тонуси ошганида томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади.

Куркума имбирдошлар оиласига мансуб, табиий антибиотик. У қонни қиздиради ва тозалайди ва янги қон хужайраларини ҳосил бўлишига ёрдам беради. Овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун яхши восита ҳисобланади.

Арек пальмаси антибактериал таъсир кўрсатади.

Доривор Магнолия – антибактериал таъсир кўрсатади. Доривор Магнолиянинг эфир мойи ўсимликнинг барча қисмларида сақланади. Магнолиянинг баргларида сесквитерпенлар, монотерпенлар, цитраль, цинеолдан ташқари, 0,5% дан бироз кўпроқ эфир мойи сақланади. Эфир мойидан ташқари доривор магнолия баргларида флавонли гликозидлар, рутин ва қатор алкалоидлар сақланади.

Тиббиётда доривор Магнолиянинг гипотензив таъсир кўрсатувчи суюқ экстракти қўлланади, бунда артериал босимнинг турғун ва давомли тушиши, юрак соҳасидаги оғриқларни ва юрак уришини камайиши билан кечади.

Аччиқ апельсин мевалари (померанец) – антисептик, микробларга қарши, яллиғланишга қарши ва антикоагулянт таъсир кўрсатади.

Цилиндрик императа – сийдикнинг электролит таркибини, рН ни тиклаш ва буйраклар фаолиятини нормаллаштириш хусусиятига эга.

Катта Аукупандия – яққол гепатопротектор таъсирга эга.

Тангут равочи – ўт-сафро ҳайдовчи таъсирга эга.

Қўлланиши

Буйрак-тош касаллиги, ўт-сафро тошлари, сийдик-чиқариш йўлларининг тошлари, ўт қопини яллиғланиши.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга 3 таблеткадан кунига 3 марта, болаларга 12 ёшдан бошлаб 1 таблеткадан кунига 3 марта овқатдан олдин буюрилади. 3 ой давомида қабул қилиш тавсия қилинади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: овқат хазм қилишни бузилишлари (оғриқлар, диарея, қусиш) бўлиши мумкин

Жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қандайдир ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
  • ҳомиладорлик
  • лактация даври
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалар билан ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири хақида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Агар пациентларда преапаратни қўллагандан кейин бош айланиши кузатилса, улар автомобилни бошқариш ва юқори эътиборни талаб қиладиган ишларни бажаришдан сақланишлари лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда саклансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари: препаратнинг ножўя самаралари кучаяди.

Даволаш: қусишни чақириш ва меъдани ювиш. Сурги воситаларни қўллаш. Пациент шифокор кузатуви остида бўлиши зарур. Симптоматик  даволаш ўтказилади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: