Skip to main content

НАЗОЛ

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

Илова-варақа

(пациентлар учун)

НАЗОЛ® (NAZOL®)

 

Халқаро патентланмаган номи

Оксиметазолин гидрохлориди (Oxymetazoline Hydrochloride)

 

Дори шакли

Назал спрей.

Таърифи

Тиниқ, рангсиз, ҳидсиз суюқлик.

Таркиби

Таъсир этувчи модда: оксиметазолин гидрохлориди 0,5 мг/мл.

Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, динатрий эдетати дигидрати, макрогол 400, повидон, пропиленгликоль, динатрий фосфати дигидрати, натрий дигидрофосфати дигидрати, тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Деконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошқа воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Оксиметазолин гидрохлориди бурун, қўшимча бўшлиқлар ва евстахиев найи шиллиқ қаватларининг қон томирларини торайишини чақиради, бу улардаги шишни юмшоқ ва узоқ муддатли камайишини чақиради ва бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради. Бурун орқали нафас олишни енгиллашиши бурун бўшлиғига пуркалганидан кейин 5-10 минутдан сўнг бошланади ва тахминан 12 соат давом этади.

Препарат таркибидаги гликоллар таъсирланган бурун бўшлиғи шиллиқ қаватларига юмшатувчи таъсир кўрсатади ва уни ҳаддан зиёд қуриб қолишидан ҳимоя қилади. Бунинг натижасида бурун шиллиқ қавати нафас олинаётган ҳавони табиий иситиш, намлаш ва тозалаш қобилиятини сақлайди.

 

Қўлланилиши

Шамоллаш касалликлари, грипп, ЎРВИ, аллергик ринит, синуситлардаги бурун орқали нафас олишни  қийинлашишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ҳар бир бурун йўлига навбатма-навбат пуркалади, пуркашда бошни орқага ташламанг.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: ҳар бир бурун йўлига 2-3 мартадан пуркалади.

6-12 ёшли болаларга: 1 марта пуркалади.

Пуркашни камида 12 соатдан кейин такрорлаш мумкин.

Тавсия этилган доза оширилмасин ва препаратни 7 кундан кўп қўлланмасин.

Ножўя таъсирлари

Тез-тез: бурун шиллиқ қаватларини ачишиши ёки қуриши, аксириш.

Тез-тез эмас: препаратни қўллашдан бўлган самара ўтиб кетганидан сўнг, бурунни кучли «битиб» қолишининг ҳисси (реактив гиперемия), бурундан қон кетиши, аллергик реакциялар (Квинке шиши, эшакеми, қичишиш) кузатилади.

Кам ҳолларда:  юракни тез уриши, тахикардия, артериал гипертензия.

Жуда кам ҳолларда: чақалоқларда апноэ, уйқусизлик, чарчоқлик (уйқучанлик, седатив самара), бош оғриғи, безовталик, галлюцинациялар (айниқса болаларда), аритмия, тиришишлар (айниқса болаларда).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанлик; атрофик ринит; артериал гипертензия; яққол атеросклероз; тахикардия; кўз ички босимини ошиши; ёпиқ бурчакли глаукома; гипертиреоз; қандли диабет; феохромоцитома; буйрак фаолиятини яққол бузилишлари; простата безини катталашиши билан боғлиқ бўлган сийишни қийинлашиши; трансфеноидал гипофизэктомиядан кейин ёки миянинг қаттиқ қобиғига тегиб ўтадиган бошқа жарроҳлик аралашувидан кейинги ҳолат; МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш; 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани аҳамиятли даражада ошириб юборилишида ёки ичга тасодифан қабул қилиб юборилганидан кейин марказий нерв тизимининг гиперактив босқичи ва тормозланиш босқичи билан боғлиқ симптомлар юз бериши мумкин.

Марказий нерв тизимини рағбатлантириши безовталик, қўзғалиш, галлюцинациялар ва тиришишлар билан намоён бўлади.

Марказий нерв тизимини сусайиши тана ҳароратини пасайиши, ҳолсизлик, уйқучанлик, кома билан намоён бўлади.

Қўшимча симптомлар кузатилиши мумкин: миоз, мидриаз, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, тана ҳароратини кўтарилиши, кўп терлаш, оқариш, спазмлар, пальпитация, тахикардия, брадикардия, аритмия, юрак – томир етишмовчилиги, юракни тўхташи, артериал гипертензия, нафасни сусайиши, апноэ, ўпка шиши.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, натрий сульфатини (ични юмшатувчи) қабул қилиш, меъдани ювиш. Вазопрессор воситаларни қўллаш мумкин эмас. Зарурати бўлганида тана ҳароратини пасайтириш, тиришишга қарши даволаш ўтказилади.

 

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Узоқ муддат қўлланганида ва топик (маҳаллий) декогенстанларнинг дозаси ошириб юборилганида уларнинг самараси сусайиши мумкин. Уларни суиистеъмол қилишнинг оқибати сифатида: бурун шиллиқ қаватини реактив гиперемияси (ребаунд самара), бурун шиллиқ қаватини сурункали шишиши (медикаментоз ринит), шиллиқ қават атрофияси учраши мумкин.

Препаратнинг таркибига кирувчи бензалконий хлориди (консервант) узоқ муддат қўлланганида бурун шиллиқ қаватини шишишини чақириши мумкин. Юқорида санаб ўтилганларга шубҳа туғилганида препаратни қўллашни тўхтатиш ёки консерванти бўлмаган дори воситасига алмаштириш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланганда, тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас. Она ва ҳомила учун фойда ва хавф нисбати фақат синчков баҳолангандан кейин қўлланилиши мумкин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Трициклик антидепрессантлар ёки МАО ингибиторларини бир вақтда ёки бевосита оксиметазолинни қўллаш олдидан қабул қилиш артериал босимини ошишига олиб келиши мумкин.

 

Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Тавсия этилган дозадан юқори дозаларда узоқ муддат қўллангандан кейин, юрак–қон томир ва марказий нерв тизимига умумий таъсирини истисно қилиш мумкин эмас. Бундай ҳолларда транспорт воситалари ёки механизмларни бошқариш қобилияти пасайиши мумкин.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг ишлатилмасин.

Флакон очилганидан кейин препарат 1 йил давомида қўллашга яроқлидир.

Ўрами

Пуркагич-учлик билан таъминланган 15 мл ёки 30 мл ли флакон, илова-варақа билан бирга картон қутига жойланган.

Бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: