• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Натрий хлорид-RG

Home Йўриқномалар Натрий хлорид-RG
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БУЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАТРИЙ ХЛОРИД-RG

NATRII CHLORIDUM-RG

Препаратнинг савдо номи: Натрий хлорид-RG

Таъсир қилувчи модда (ХПН): натрий хлорид

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритмада қуйидагилар сақланади:

фаол модда: натрий хлорид – 0,9 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 100 мл гача.

Таърифи: тиниқ рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

АТХ коди: B05CB01

Фармакологик хусусиятлари

Изотоник эритма. Дегидратация ҳолатида организмда суюқлик танқислигини тўлдиради. Натрий ва хлор ионлари қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг мувофиқ осмотик босимини меъёрда тутиб турувчи ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий ноорганик таркибий қисми ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Натрий хлоридни одатда венага ёки тери остига юборилади. Препарат томирларда кисқа вақт ушланиб туради ва жуда тез интерстициал секторга ва ҳужайра ичига киради. 1 соатдан кейиноқ томир ичида фақат дозанинг ярми атрофидагиси қолади. Диурезни ошириб, тез буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Турли генезли дегидратация. Операция вақтида ва ундан кейин қон плазмаси ҳажмини тутиб туриш, жарохатларни, кўзларни, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини ювиш, ҳамда турли препартлар учун эритувчи сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни олдиндан 38°С иситилиб вена ичига (кўпинча томчилаб, минутига 40-120 томчи тезлигида), тери остига ва хўқналарда клиник кўрсатмаларга қараб суткасида 3 литргача юборилади. Препаратни қўллашни гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясининг назорати остида ўтказилади. Киритилган ва йўқотилган суюқликнинг баланси ҳар 6 соатда аниқланади. Жароҳатларни, кўзларни, бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватини ювишда препаратни бевосита ювилаётган юзага қуйилади ёки препарат билан ҳўлланган стерил салфеткалар ишлатилади

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда спазмлари, чанқоқлик, кўз ёшини  оқиши,  терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония. Буйраклар фаолиятни бузилиши, шишлар, ҳансираш, бош оғриғи, бош айланиши, безовталик, бўшашиш, мушакларни  тортилиши ва гипертонус. Эритмани катта миқдорларда юбориш хлоридли ацидозга, гипергидратацияга ва организмдан калийнинг чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин. Маҳаллий қўлланилганида  ҳозирги вақтгача ҳеч қандай ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, ўпкаларни, мияни шиши ҳавфи, кортикостероидларнинг юқори дозалари билан даволаш.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостеродларни катта дозаларда қабул қилаётган беморларга препаратни буюриш тавсия қилинмайди. Дори воситалари билан аралаштирилганида визуал мутаносибликни назорат қилиш зарур, чунки терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Буйракларнинг чиқариш фаолияти бузилган, гипокалиемия ҳолатидаги беморларда препаратнинг катта ҳажмларини эҳтиёткорлик билан қўлланади. Узоқ муддат қўлланганида суткалик диурез ва плазмадаги электролитларнинг концентрациясини назорат қилиш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун 0,9% изотоник эритма 100 мл, 200мл, 250 мл дан шиша бутилкаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
4
189 Views
ОлдингисиНатрий хлорид-SEEM23.04.2018
Натрия аденозинтрифосфат23.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Натрий хлорид-RG
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks