Skip to main content

МультиЛак

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МУЛЬТИЛАК®

MULTILAC®

 

Препаратнинг савдо номи: МультиЛак®

Дори шакли: гемофильтрация учун эритма

1000 мл эритма таркиби:

 Калий 0 ммоль/лКалий 2 ммоль/л Калий 4 ммоль/л
Натрий хлориди5,9610 г5,9610 г5,9610 г
Калий хлориди0,1491 г0,2982 г
Кальций хлориди дигидрати0,2205 г0,2205 г0,2205 г
Магний хлориди гексагидрати0,1017 г0,1017 г0,1017 г
Натрий лактати (50% ли эритма)8,5200 г8,5200 г8,5200 г
Глюкоза моногидрати

(сувсиз глюкозага мос келади)

1,1000 г

(1,0000 г)

1,1000 г

(1,0000 г)

1,1000 г

(1,0000 г)

Инъекция учун сув1000 мл гача1000 мл гача1000 мл гача

рН ни мувофиқлаштириш учун 25% ли хлорид кислотаси ва натрий гидроксиди ишлатилади.

1000 мл нинг ион таркиби:

 Калий 0 ммоль/лКалий 2 ммоль/л Калий 4 ммоль/л
Натрий140,0140,0140,0
Калий2,04,0
Кальций1,51,51,5
Магний0,50,50,5
Хлорид106,0108,0110,0
Глюкоза5,55,55,5
Лактат38,038,038,0
Назарий осмолярлиги292 мосмл/л296 мосмл/л300 мосмл/мл

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гемодиализ учун эритмалар. Гемофильтратлар.

АТХ коди: B05ZB

Фармакологик хусусиятлари

Ишлатиш учун тайёр МультиЛак® эритмаси гемофильтрацияда суюқлик ва электролитларнинг мувозанати тутиб туриш ва/ёки мувофиқлаштириш учун ишлатиладиган глюкоза ва лактат буфери сақловчи электролитларнинг эритмасидан иборатдир. Гемодиализ жараёнида сув, тузлар, уремик токсиклар, электролитлар ва бошқа қуйимолекуляр бирикмалар диффузия градиенти бўйича қон ва диализ эритмаси орасида алмашинади. МультиЛак® эритмаси шунингдек гемодиализ учун ҳам ишлатилиши мумкин.

Вена ичига юбориш учун лактат буфери асосидаги МультиЛак® эритмаси шунингдек ўткир буйрак етишмовчилигида узлуксиз муолажалар учун диализ қилувчи эритмаси сифатида ҳам ишлатилади. Юборилган лактат бикарбонатгача метаболизмга учрайди. Na+, K+, Mg2+, Ca2+, Clионлари ва бикарбонатнинг ўтмишдоши – лактат суюқлик ва электролит гомеостази (айланиб юрувчи қон хажми, осмотик мувозанат) ва КАХ (кислота-асос ҳолати) ни тутиб туриш ва мувофиқлаштириш учун зарур. Глюкоза энергетик алмашинув бузилишларидан сақланиш ва қонда углеводларинг физиологик кўрсаткичларини тутиб туриш учун керак.

Фармакодинамикаси

Мураккаб эритманинг фармакодинамик самаралари яхши мувозанатлаштирилган алоҳида компонентларнинг аддитив самараларидан иборат. Гемофильтрация учун мураккаб эритма фильтрация жараёнида чиқариб юбориладиган сув, электролитлар, буфер асослари ва глюкозанинг маълум бир қисмини ўрнини тўлдириб таъсир кўрсатади, шу орқали турли компонентларнинг физиологик даражасини ва самараларини сақлаб туради. У диализ қилувчи эритма сифатида қўлланилганида пациентнинг қони ва диализатда эриган молекулаларнинг алмашинуви концентрация гардиентига мувофиқ диффузия йўли орқали амалга ошади. Пациентнинг талабларига мувофиқ буюрилган мураккаб эритманинг фармакодинамик самаралари организмда табиий шароитда мавжуд бўлган турли компонентларнинг физиологик самараларидан фарқ қилмайди. Буйрак етишмовчилигида тўпланадиган сувда эрувчан шлаклар гемофильтрация жараёни вақтида чиқарилади.

Калийнинг аномал концентрациялари аҳамиятли хавф омили ҳисобланади ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларни даволаганда алоҳида эътиборни талаб этади. Даволовчи шифокор пациентнинг шахсий равишдаги талабларига мос калийнинг турли концентрацияларини сақловчи эритмаларга эга бўлиши керак. МультиЛак® 2 ва 4 ммоль/л калий сақлайда ва калийнинг турли концентрацияларини мувофиқлаштириш учун адекват даволаш усулларини таъминлайди (яққол гипокалиемия ҳолатларида калийни қўшиш мумкин).

Фармакокинетикаси

МультиЛак® препаратининг барча компонентлари – бу вена ичига юборилгандан кейин маълум тақсимланиш профилига эга қоннинг табиий ва физиологик таркибий қисмларидир. Барча компонентлар гемофильтрация учун эритмалар ва диализ қилувчи эритмалар таркибида кўп йиллар давомида қўлланилган.

МультиЛак® эритмасининг алоҳида компонентлари, глюкоза ва лактатдан ташқари метаболизмга учрамайди. Лактатдан ташқари, МультиЛак® препаратининг барча комопентларининг концентрацияси физиологик кўрсаткичлар черасида бўлади.

МультиЛак® препаратининг таркиби глюкозанинг физиологик концентрацияси, яъни
5,5 ммоль/л асосида ишлаб чиқилган. Фильтрация маҳсулоти плазма таркибига жуда ўхшаш таркибга эга. Глюкоза ҳам гемофильтрация жараёнида фильтрланади. Энергетик алмашинув бузилишларидан сақланиш учун гемофильтрация жараёни вақтида глюкозани ўрнини тўлдириш керак Физиологик даражаларда глюкоза карбонат ангидриди ва сувгача тўлиқ метаболизмга учраши мумкин.

Гемофильтрация жараёнида бикарбонат ультрафильтрация йўли билан чиқарилади. Буфер асосни йўқотилишини алмаштирувчи эритма билан компенсация қилиш керак. Гемодиализ муолажаси жараёнида бикарбонат пациентнинг қонидан диффузия йўли орқали чиқарилади, лактатнинг зарур миқдори эса диализ қилувчи эритмадан пациентнинг қонига диффузияланади. Бундан ташқари, эритмада мавжуд бўлган лактат шунингдек буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кўпинча пайдо бўладиган ацидозни олдини олади ёки мувофиқлаштиради. Лактат бир неча йўл билан метаболизмга учрайди. Лактат метаболизми протонлар сарфи билан боғлиқ, бу бикарбонатларни ишлаб чиқаришга эквивалент ҳисобланади. Лактатнинг маълум бир қисмини метаболик ўзгаришлари эквимоляр миқдорда бикарбонат ишлаб чиқарилишига олиб келади.

Тақсимланиши

Алмашинувчи эритмани тақсимланиши экстра- ва хужайра ичидаги бўшлиқ орасидаги осмотик градиентга боғлиқ. Айни вақтда электролитларни тақсимланиши уларнинг хужайра ичидаги ва ташқарисидаги концентрациясига мувофиқ бошқарилади.

Физиологик жиҳатдан электролитларни тақсимланиши организмнинг табиий эҳтиёжи, метаболик шароитлар, қолдиқ буйрак фаолияти ва суюқликни йўқотилишига олиб келувчи (тери ва ўпка орқали) бир қатор сабабларга мувофиқ бошқарилади. Ўринбосар даволанаётган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда буйрак фаолияти махсус даволаш ёрдамида сақлаб турилади. Агар пациентнинг плазмасидаги электролит концентрацияси унинг алмашинувчи (диализ қилувчи) эритмадаги концентрациясидан юқори бўлса, муолажа жараёнида даволашнинг адекват давомийлиги шароитида концентрацияларни тенглашиши юз беради. Тўғри танланган усул электролит бузилишларни мувофиқлаштиради. Лактат ва глюкоза хужайра ташқарисидаги бўшлиқда тақсимланади ва хужайра ичига киради. Инсулин глюкозани хужайра ичида тутилишига ёрдам беради.

Қон плазмасида лактатнинг физиологик концентрацияси 0,47-1,92 ммоль/л (4,2 мг/дл – 17,45 мг/дл) ни ташкил этади. Шокда ва жисмоний юкламада унинг концентрацияси ошади. Бикарбонатни тақсимланиши хужайра метаболизмига боғлиқ.

Қўлланилиши

Узлуксиз гемофильтрация, гемодиализ, гемодиафильтрацияда қўлланади. Эритма шундай даволашни ўтказиш тажрибасига эга шифокор томонидан буюрилади. Ўткир буйрак етишмовчилигида бундай даволаш усули даволашнинг бошқа турларига ўтиш имконини берувчи буйрак фаолияти тиклангунча қисқа вақт давомида олиб борилади. Сурункали буйрак етишмовчилигида доимий гемодиализ учун қўлланади. Агар токсинлар сувда эрувчан бўлса ва гемофильтрация ва диализ ёрдамида чиқарилса, МультиЛак® дезинтоксикацион даволаш таркибида қўлланиши мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Эритма тана ҳароратигача иситилгандан ва яхшилаб аралаштирилгандан кейин вена ичига юборилади ёки диализ қилувчи эритмаси сифатида ишлатилади.

Гемофильтрацияда МультиЛак® вена ичига юбориш учун тайёр алмашинувчи эритма сифатида ишлатилиши мумкин. МультиЛак® шунингдек гемодиализ ёки гемодиафильтрацияда диализ қилувчи эритмаси сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Гемодиафильтрацияда МультиЛак® юборилган хажмни назорат қилувчи насос ёрдамида юборилиши керак.

Даволаш тури, унинг тез-тезлиги ва давомийлиги пациентнинг клиник ҳолати ва тана вазнига қараб танланади.

Пациентнинг клиник ҳолати ва тана вазнига қараб даволовчи шифокор томонидан юбориш тезлиги аниқланади. Агар ўзгача буюрилмаган бўлса, тана вазни 70 кг бўлган, ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган катталар учун. Бу доза беморнинг моддалар алмашинувига қараб метаболик маҳсулотларни чиқариш учун етарли бўлади. Дозани пациентнинг тана вазнини ҳисобга олган ҳолда танлаш керак. Максимал тавсия этиладиган суткалик ҳажми 75 л ни ташкил этади.

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун МультиЛак® эритмасининг дозаси ҳафтада уч марта даволаш тартибида тана вазнининг учдан бирини ташкил этиши керак.

Дезинтоксикацион даволаш таркибида МультиЛак® эритмасининг дозаси клиник симптомларнинг оғирлик даражаси ва пациентнинг шахсий ҳолати билан белгиланади. Тизимли лактат-ацидозни ортиб бориши лактатни етарли даражада метаболизмга учрамаслигидан далолат беради, бундай ҳолларда бикарбонат буфер асосидаги эритмаларни қўллашга ўтиш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари

  • кўнгил айниши,
  • қусиш,
  • тиришишлар,
  • гипотензия,
  • гипертензия,
  • гипер- ёки гипогидратация,
  • электролит бузилишлари (шу жумладан гипокалиемия),
  • гипофосфатемия,
  • гипергликемия,
  • метаболик алкалоз,
  • гиперлактатемия.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг фаол компонентлари ва ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик;
  • гипокалиемия;
  • метаболик алкалоз;
  • гиперлактатемия, лактацидоз, лактат метаболизмини пасайиши;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • болаларда қўллаш мумкин эмас.

Мавжуд оғир даражадаги юрак-қон томир касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги) бўлган пациентларда лактат-сақловчи эритмаларни (МультиЛак®) фақат бўлиши мумкин бўлган фойда ва хавфларни синчковлик билан таҳлил қилгандан кейин буюриш мумкин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Жадал даволашда одатда буюриладиган электролит эритмалар, парентерал озиқлантириш ва бошқа инфузиялар қон плазмаси ва пациентнинг сув мувозанатини ўзгартириши мумкинлигини ёдда тутиш керак, буни гемофильтрация, гемодиализ ёки гемодиафильтрация ўтказганда эътиборга олиш керак.

Гемофильтрация, гемодиализ ёки гемодиафильтрация қонда дори препаратларининг, айниқса оқсил билан боғланиши паст, тақсимланиш ҳажми кичик, молекуляр массаси гемофильтрат мембранасининг ўтказувчанлик бўсағасидан паст, шунингдек гемофильтрат мембраналари томонидан сўриладиган моддаларнинг концентрациясини пасайтириши мумкин.

Дигиталиснинг токсик самараси гиперкалиемия, гипермагниемия ва гипокальциемия билан ниқобланиши мумкин. Бу электролит бузилишларни гемофильтрация (ёки диализ) томонидан мувофиқлаштириш дигиталис интоксикация белгиларини пайдо бўлишини, масалан, юрак аритмияларини жадаллаштириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Агар лактат буфер асосидаги эритмалар ишлатилганида ацидоз ривожланса, қуйидаги сабабларни кўриб чиқиш керак:

  • лактат метаболизмини пасайиши;
  • ва/ёки умумий буфер асосни етарли миқдорда инфузия қилмаслик.

Лактат метаболизмини сусайиши тизимли лактатни пропорционал бўлмаган ошишига олиб келади. Бундай ҳолларда гемофильтрация учун бикарбонат буфер асосидаги эритмаларга ўтишни кўриб чиқиш керак.

Агар ацидоз гемофильтрация вақтида умумий буфер асосини етарли даражада инфузия қилмаслик натижаси бўлса, гемофильтрация жараёнида натрий бикарбонатини қўшимча юбориш ёки алмашинув хажмини ошириш мумкин.

Гемофильтрация жараёнида алкалозни ривожланиши эритмадаги буфер асоснинг (лактатнинг концентрацияси) ҳаддан ташқари юқори эканлигини кўрсатади. Бундай ҳолларда лактатнинг пастроқ концентрациядаги эритмаларига (ёки муқобил бикарбонатга) ўтишни қайта кўриб чиқиш керак. Концентрациянинг пастки чегарасини белгилаганда бикарбонат ва лактат организмдан ультрафильтрат кўринишида чиқарилишини эътиборга олиш керак.

Дегидратация ёки гипергидратация ривожланишидан сақланиш учун суюқлик ва тана вазни мувозанатини доимо аниқ фиксация қилиш керак.

Калий концентрациясини ва бошқа лаборатор кўрсаткичларни (натрий, кальций, магний, фосфатлар, лактат, креатинин, қонда глкюаоза, кислота-ишқор ҳолати) вақти-вақти билан мониторинг қилиш мажбурий ҳисобланади.

Қандли диабети бўлган пациентларда инсулиннинг дозасига глюкоза билан ошиб борувчи юкламага мос равишда тузатиш киритиш керак.

Эритма сақловчи пластик пакетлар транспортировка вақтида шикастланиши мумкин. Пакетнинг ҳатто аҳамиятсиз шикастланишларини мавжудлигига ҳам эътибор қаратиш керак.

Эритмани фақат, агар пакет шикастланмаган бўлса ишлатинг!

Пакет ичидагиси тиниқ бўлмаса эритмани ишлатманг.

Эритма сақловчи пакет бир марта қўллаш учун мўлжалланган; эритманинг барча ишлатилмаган миқдори йўқ қилиниши керак.

Гемофильтрация ва диализда гемофильтрацион эритмани қўллаш бўйича узоқ муддатли клиник тажрибадан келиб чиқиб, бундай эритмаларнинг потенциал нохуш самаралари яхши маълум. Улар алоҳида компонентлар билан боғлиқ эмас, балки компонентлар орасидаги дисбаланс билан боғлиқ. Узоқ муддатли клиник тажриба лактат-сақловчи эритмаларнинг қониқарли даражада хавфсизлик даражасини намойиш қилади.

Бир томондан гемофильтрацион ва диализловчи эритмаларда билвосита буфер асос сифатида ишлатиладиган лактатнинг аниқланган самарадорлиги ва хавфсизлиги ва бошқа томондан маълум клиник ҳолатларда лактатни қўллаш билан боғлиқ етишмовчиликлар ва хавфларни эътиборга олиб, лактат метаболизмини сусайиши ва лактат-ацидоз белгилари бўлган пациентларда буйрак касаллигини ўринбосар даволашни ўтказиш учун лактат сақловчи эритмаларни истисно қилиш керак.

Оғир даражадаги юрак-қон томир касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги) бўлган пациентларда, бу гуруҳ пациентларида лактатни қўллашдан бўлиши мумкин бўлган асоратларни эътиборга олиб лактат-сақловчи эритмаларни қўллашни синчковлик билан кўриб чиқиш керак.

Автотранспортни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Қўллаб бўлмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилишининг ҳолатлари қайд этилмаган. Гипергидратация ривожланган ҳолларда юрак ва/ёки ўпка етишмовчилиги симптомлари кучайиши мумкин, бундай ҳолларда ультрафильтрацияни ошириш тавсия этилади. Дегидратация ривожланган ҳолларда ультрафильтрация камайтирилиши ёки тўхтатилиши керак.

Чиқарилиш шакли

Гемофильтрация учун эритма (калий 2 ммоль/л), (калий 4 ммоль/л). Чиқарувчи найча, ташқи томондан беркитилган тиқинли портга эга 5000 мл хажмли “Biofine®” тиниқ пластик қопчада. Эритма сақловчи қопча, найча ва порт ҳимоя герметик, тиниқ пластик қопчага жойланган.

2 қопча тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

4°С дан паст бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Препарат рецепт бўйича берилади.

Улашиш: