• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Муфлексин

Home Йўриқномалар Муфлексин
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МУФЛЕКСИН

MUFLEKSIN

 

Препаратнинг савдо номи: Муфлексин

Таъсир этувчи модда (ХПН): тиоколхикозид

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун капсулалар, мушак ичига инъекция учун эритма

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 4 мг тиоколхикозид;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, магний стеарати, желатин, натрий лаурилсульфат, тозаланган сув.

Ҳар бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 4 мг тиоколхикозид;

ёрдамчи моддалар: 16,8 мг натрий хлориди, 2 мл инъекция учун сув.

Таърифи:

Капсулалар: сариқ гранулалар, желатинли рангсиз капсулалар №2

Эритма: оч-сариқ рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: марказий таъсирга эга бошқа миорелаксантлар.

АТХ коди: М03ВХ05

Фармакологик хусусияти

Фармакодинамикаси

Муфлексин – табиий гликозид колхикозидидан олинадиган ярим синтетик мушак релаксантидир. Препарат гамма-аминомой кислотаси (ГАМК) ва глицинергик рецепторларига селектив аффинликни намоён қилади. Ушбу мушак релаксантини фаоллигини исботи орқа мия кўмиги даражасида ГАМК рецепторларини тўғридан тўғри фаоллашувини натижаси деб хисоблаш мумкин. Тиоколхикозидни глициномиметик самарасини нерв тизимининг турли даражаларида, ҳам маҳаллий характерга эга спазмларда, ҳам марказий спастик спазмларда препаратнинг таъсири билан ифодаланади.

У кураресимон таъсир кўрсатмайди. Мушаклар фалажини чақирмайди ва нафасни сусайтирмайди. Бундан ташқари препарат кардиоваскуляр тизимга бирон-бир таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: Муфлексин ичга қабул қилинганда қонда тез тақсимланади, плазмадаги чўққи концентрациясига 15-45 минутдан кейин эришилади.

Плазмадаги максимал концентрацияси 61 нг/мл ташкил қилади.

Тақсимланиши: Оқсиллар билан боғланиши 13% ни ташкил қилади. Тиоколхикозид альбумин билан боғланади.

Метаболизм: Ярим чиқарилиш вақти 2,5-5 соат.

Чиқарилиши: Қабул қилинган дозанинг тахминан 20% ўзгармаган метаболитлар кўринишида сийдик билан, 75-81% меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Муфлексин спастик характерга эга бўлган оғриқларни енгиллаштириш учун қуйидагиларда кўрсатилган:

  • Умуртқа поғонасининг дегенератив касалликларида (қийшайишида, умутрқа поғонасининг статик касалликларида)
  • Тортиколисда
  • Дорсалгияда
  • Травматологик ва неврологик касалликларда
  • Бўғимлардаги операциялардан кейинги реабилитация вақтида.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Муфлексин капсулалари: ўткир мушак оғриқларида – 1 капсуладан кунига 2 марта овқатдан кейин стакан сув билан ичиш керак. Даволаш курси 5-7 кун.

Муфлексин ампулалари: 4 мг дан мушак ичига кунига 2 марта буюрилади.

Тавсия этиладиган даволаш курси 3-5 кун. Зарур бўлганда даволашни препаратни перорал қабул қилиш билан давом эттириш мумкин.

Физио даволаш муолажаларини ўтказишда Муфлексинни миорелаксация қилувчи самарасини кучайтириш учун муолажадан 1-2 соат олдин буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: тери тошмаси, шиш, аллергик ва аллергиядан кейинги реакциялар (аллергик васкулит), гастралгия, диарея, гипотензия, таъсирчанлик ва уйқучанлик (мушак ичига юборилганда) кузатилиши мумкин.

Огоҳлантиришлар/эҳтиёткорликлар

Диарея пайдо бўлганда дозани кунига бир капсулагача камайтириш керак.

Кутилмаган самаралар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат қилинг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • тиоколхикозидга ёки колхицинга юқори сезвувчанлик
  • мушаклар гипотонияси
  • енгил фалаж
  • ҳомиладорлик ва лактация даври
  • 14 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дориларнинг ўзаро таъсири кузатилмаган. Аналогик хусусиятларга эга препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маълумотлар йўқ. Дозани ошириб юборилиш симптомларида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар: 10 капсула блистерда. 2 блистер йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Эритма: 6 ампула йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

+25ºС дан паст хона ҳароратида, оригинал ўрамда сақлансин.

Яроқлилик муддати 

Капсулалар: 48 ой.

Эритма: 60 ой.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
11
911 Views
ОлдингисиМускомед23.04.2018
Мяты перечной листья23.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Муфлексин
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.