Skip to main content

MR Панангин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR ПАНАНГИН

MR PANANGINUM

Препаратнинг савдо номи: MR Панангин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): калий аспарагинати, магний аспарагинати.

Дори шакли: инфузион эритма тайёрлаш учун концентрат

Таркиби

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 452 мг калий аспаргинати (103,23 мг калийга мувофиқ келади) ва 400 мг магний аспаргинати (33,7 мг магнийга мувофиқ келади).

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 10 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал препаратлар.

АТХ коди: А12СС55.

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Калий ва магний ионлари муҳим ҳужайра ичидаги катионлар сифатида қатор ферментларнинг ишига, макромолекулаларни субцеллюляр элементлари билан боғланиш  жараёнига ва молекуляр даражадаги мушак қисқариши механизмига киришади. Калий, кальций, натрий ва магний ионларининг хужайра ичидаги ва ташқарисидаги концентрацияларининг нисбати миокарднинг қисқарувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатади. Аспарагинат эндоген модда сифатида калий ва магний ионларининг ташувчисидир; ҳужайраларга юқори аффинитетга эга, унинг тузлари аҳамиятсиз даражада диссоциацияга учрайди. Бунинг оқибатида ионлар ҳужайра ичидаги бўшлиққа комплекс бирикмалар кўринишида киради. Калий ва магний аспарагинати юрак мушаклари метаболизмини яхшилайди. Калий ва магнийни организмга тушишини етишмовчилиги артериал гипертензияни, коронар томирларнинг склеротик тури патологиясини, юрак ритмини бузилишларини, миокарднинг дегенерациясини ривожланишига ёрдам беради.

Аъзо ва тўқималарга бир текис тақсимланади. Қон плазмасида кальций ионлашган шаклда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига ўтади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Етарли клиник тажрибалар йўқ.

 

Қўлланилиши

Препарат юракнинг сурункали касалликларида (юрак етишмовчилигида, инфарктдан кейинги даврда), юрак ритмининг бузилишларида, энг аввало вентрикуляр аритмияларда қўшимча даволаш учун қўлланади.

Препаратни ангишвонагул препаратлари билан мажмуада қўллаш тавсия қилинади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Бу мақсадда 1-2 ампуланинг ичидагиси 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириб, вена ичига секин, томчилаб юборилади. Зарурати бўлганида доза 4-6 соатдан кейин такрорланиши мумкин.

Препарат мажмуавий даволаш учун яроқли.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат тез юборилганда гиперкалиемия/гипермагниемиянинг симптомларини пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, Аддисон касаллиги, III даражали атриовентрикуляр блокада, кардиоген шокда (АБ<90 мм. сим. уст.) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Калий тежовчи диуретиклар ва/ёки ААФ ингибиторлари билан бир вақтда буюриш гиперкалиемияни ривожланиш хавфини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Тез юбориш юзнинг гиперемиясини чақириши мумкин.

Препаратни гиперкалиемия билан кечувчи касалликлари бўлган беморларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бу тоифа пациентларда қонда ионлар даражасини мунтазам текшириш тавсия қилинади.

Ҳомиладорлик ва лактация. Ҳозирги вақтгача препарат бу тоифа пациентларда қўлланганида қандай бўлмасин хавф пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилмаган.

Препаратни транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препарат транспортни ҳайдашга таъсир қилмайди.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Доза ошириб юборилганда гиперкалиемия/гипермагниемиянинг симптомларининг пайдо бўлишини хавфи ошади.

Гиперкалиемиянинг симптомлари: толиқиш, миастения, парестезиялар, онгни чалкашиши, юрак функциясини бузилишлари (брадикардия, атриовентрикуляр блокада, аритмиялар, юракни тўхтаб қолиши).

Гипермагниемиянинг симптомлари: нерв мушак қўзғалувчанлигини пасайиши, қусишга қистовлар, қусиш, летаргия, АБ ни пасайиши. Қонда магний ионининг концентрацияси кескин ошганида: чуқур пайлар рефлексларини сусайиши, нафасни фалажи, кома.

Доза ошириб юборилган ҳолларда Папангин билан даволашни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш (вена ичига кальций хлоридини 100 мг/мин дозада юбориш, зарурат бўлганида гемодиализни буюриш) керак.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузион эритма тайёрлаш учун концентрат 10 мл.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепти бўйича.

Улашиш: