Skip to main content

MR Клотримазол

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR КЛОТРИМАЗОЛ

MR CLOTRIMAZOLE

 

Препаратнинг савдо номи: MR Клотримазол

Таъсир этувчи модда (ХПН): Клотримазол

Дори шакли: Суртма

Таркиби:

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Клотримазол 100% моддага қайта ҳисобланганда – 1 г.

Ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль – 12,5 г, метилпарагидроксибензоат (нипагин) – 0,2 г, қаҳрабо кислотаси – 0,5 г, натрий бензоати – 6 г, эмульсион мум – 3 г, канакунжут мойи – 14 г, метилцеллюлоза – 3 г, дистилланган моноглицеридлар – 1,5 г, тозаланган сув – 100 г гача.

Таърифи: Оқ ёки деярли оқ рангли, кучсиз ўзига хос ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди: D01AC01

 

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўллаш учун имидазол ҳосилалари гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши восита, микроб деворининг ҳужайра мембранасининг таркибий қисми бўлган эргостеролнинг синтезини пасайтиради ва унинг структураси ва хусусиятларини ўзгаришига олиб келади.

Кичик концентрацияларда фунгистатик, катта (20 мг/мл дан ортиқ) концентрацияларда эса – фунгицид, айни пайтда нафақат пролиферацияланувчи хужайраларга таъсир қилади.

Фунгицид концентрацияларда митахондриал ва пероксидаз ферментлар билан ўзаро таъсир қилади, бунинг натижасида водород пероксидининг концентрациясини токсик даражагача ошиши юз беради, бу ҳам замбуруғ ҳужайраларининг парчаланишга ёрдам беради.

Патоген дерматофитлар (Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton floccosum, Microsporum canis), ачитқисимон ва моғор замбуруғлари (Candida spp., Torulopsis glabrata, Rhodotorula spp., Pityrosporum orbiculare) га нисбатан фаол.

 

Фармакокинетикаси

Клотримазол тери ва шиллиқ қаватлар орқали ёмон сўрилади ва деярли тизимли таъсир кўрсатмайди. Эпидермиснинг шох қаватида тўпланади, тирноқларнинг кератинига киради. Эпидермиснинг чуқур қаватларидаги концентрацияси дерматофитлар учун минимал бостирувчи концентрациясидан юқорироқ.

 

Қўлланилиши

  • терининг, шу жумладан тери бурмалари ва оёқ панжасининг дерматофитлар, ачитқисимон (Candida spp.), моғор ва бошқа замбуруғлар ва клотримазолга сезгир бўлган қўзғатувчилар чақирган касалликлари: дерматомикоз, дерматофития, трихофития, эпидермофития, микроспория, кандидомикоз, бармоқлар орасининг замбуруғли эрозияси, замбуруғли паронихия.
  • иккиламчи пиодермиялар билан асоратланган микозлар, мажмуавий даволаш таркибида.
  • кепаксимон темиратки, ранг-баранг темиратки, эритразмада қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга.

Катталарга бошқа тавсиялар бўлмаса, суртмани бир кунда 2-3 марта олдиндан тозаланган ва терининг қуруқ жароҳатланган соҳаларига юпқа қилиб суртиш тавсия қилинади. Кафт ўлчамига тенг юзаси майдонига бир марталик доза – 5 мм узунликдаги суртманинг устунчаси. Муваффақиятли даволаш учун суртмани мунтазам қўллаш лозим.

Даволашнинг давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва касалликнинг оғирлиги ва жойлашишига боғлиқ. Тўлиқ соғайишга эришиш учун суртма билан даволашни яллиғланишнинг ўткир симптомларини йўқолиши ёки субъектив шикоятларни камайиши билан дарров тўхтатиш тавсия этилмайди. Даволашнинг давомийлиги ўртача тахминан 4 ҳафтани ташкил қилиши лозим.

Кепаксимон темиратки асосан 1-3 ҳафта давомида, эритразма эса 2-4 ҳафта давомида тузалади.

Оёқ терисидаги замбуруғли касалликларида даволашни касаллик симптомлари бартараф қилингандан кейин тахминан 2 ҳафта давом эттириш тавсия қилинади.

Болаларда 2 ёшдан бошлаб препарат юқорида кўрсатилган дозаларда қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: ачишиш, шиш, терини таъсирланиши ва қипиқланиши, парестезиялар, эритематоз тошмалар, қавариқларни пайдо бўлиши.

Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Клотримазолга ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.
  • ҳомиладорлик (I уч ойлиги).
  • 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: лактация даври, ҳомиладорликда (II ва III уч ойликда) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Амфотерицин В, нистатин, натамицин бир вақтда қўлланганида клотримазолнинг самарадорлигини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Кўзнинг шиллиқ қаватига тушишига йўл қўймаслик лозим.

Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда жигарнинг функционал ҳолатини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Ўта юқори сезувчанлик ёки таъсирланишнинг белгилари пайдо бўлганида даволаш тўхтатилади.

4 ҳафта давомида самара бўлмаса ташҳисни тасдиқлаш керак.

Болаларда катта юзаларга суртишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Сиртга қўлланганида препаратнинг фаол компонентини паст тизимли сўрилиши деярли дозани ошириб юборилишини йўққа чиқаради.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун суртма 1%.

20 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 15оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: