Skip to main content

MR Глицерин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR ГЛИЦЕРИН

MR GLITSERIN

 

Препаратнинг савдо номи: MR Глицерин

Таъсир этувчи модда (ХПН): глицерол

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глицерол – 1,24 г ёки 2,11 г;

ёрдамчи моддалар: стеарин кислотаси, натрий карбонат декагидрати, полиэтиленгликол 400.

Таърифи: тиниқ ёки яримтиниқ, деярли рангсиз ёки сарғиш-жигарранг тусли рангли, торпедосимон шаклли суппозиторийлар. Гигроскопик,

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сурги воситаси.

АТХ коди: А06AG04

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Сурги воситаси бўлиб, қотган аҳлат массаларини юмшатади, уларни йўғон ичак бўйлаб ўтишини енгиллаштиради, ичак шиллиқ қаватига қитиқловчи таъсир кўрсатиб, ичак моторикасини рефлектор рағбатлатлантиради.

Фармакокинетикаси

Ректал қўлланганда деярли сўрилмайди.

 

Қўлланилиши

Турли этиологияли қабзият, шу жумладан ҳомиладорлик ва эмизиш даврида симптоматик даволаш учун қўлланади.

Дефекация вақтида кучаниш мумкин эмас бўлган пациентларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал қўлланади. Овқат қабул қилинганидан кейин 15-20 минут ўтгач буюрилади.

Суппозиторийлар 2,11 г: катталар ва 7 ёшдан ошган болаларга – 1 суппозиторий суткада 1 марта буюрилади.

Суппозиторийлар 1,24 г: ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб қўллашга рухсат берилади. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга – 1 суппозиторий суткада 1 марта ьуюрилади.

Зарурати бўлганида доза суткада 2 суппозиторийгача оширилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, маҳаллий реакциялар (терини қичишиши ва ачишиши). Узоқ муддат қўлланганида – ич келиши физиологик жараёнини сусайиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, зўриқиш босқидаги геморрой, тўғри ичак яллиғланиш касалликлари ва ўсмалари, қоринда сабаблари аниқланмаган оғриқларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Глицерин билан суппозиторийлар ректал қўлланадиган дори воситаларнинг таъсирини камайтириши мумкин. Бошқа ректал препаратлар қўллаш зарурати бўлса, улар қўллаш орасида  1 соатдан кам бўлмаган интервал сақлаш лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Мунтазам қабул қилиш тавсия этилмайди. Ичакни нормал перистальтикаси тикланганидан кейин даволаш тўхтатилади. Суппозиторийларга суюқ ёки қуюқ минерал мойларни суркаш мумкин эмас.

Қўлланганда ичакдан суппозиторийларни қолдиқлари аҳлат билан чиқарилади.

Транспорт воситаларни, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Препаратни қўллаш транспорт воситаларни, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳолатлари номаълум. Препарат қўллаш бўйича йўриқнома мувофиқ қўлланса дозани ошириб юборилиши эҳтимолдан узоқ.

 

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар 1,24 г ёки 2,11 г. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда жойланади. 1 ёки 2 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: