Skip to main content

MR Димeдролини

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR ДИМЕДРОЛИНИ

MR DIMЕDROLINI

 

Препаратнинг савдо номи: MR Димeдролини

Таъсир этувчи модда (ХПН): дифенгидрамин гидрохлориди

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: дифенгидрамин гидрохлориди – 10 мг.

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 мл.

Таърифи: тиниқ рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши восита.

АТХ коди: R06AA02

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат гистамин Н1-рецепторларини блоклайди. Организмнинг гистаминга бўлган реакциясини камайтиради, гистамин чақирган силлиқ мушаклар спазмини бартараф этади, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, гистамин чақирган тўқималар шишларни ривожланишини олдини олади, аллергик реакцияларнинг ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради. Седатив ва ухлатувчи таъсир кўрсатади, вегетатив ганглияларда нерв қўзғалишини тормозлайди (ўртача ганглияларни блокловчи таъсир кўрсатади). Марказий холинолитик, яллиғланишга қарши таъсирларга ҳам эга. Маҳаллий оғриқ қолдирувчи ва ўртача қусишга қарши таъсир кўрсатади, силлиқ мушакларни бўшаштиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин препарат меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Биокираолишлиги 50% ни ташкил қилади. Препаратнинг таъсири 15-30 минут давомида юз беради, 1 соатдан сўнг максимал таъсирга эришади ва таъсир давомийлиги 4-6 соатни ташкил қилади.

Қон плазмаси оқсиллари билан фаол боғланади (98%-99%). Организмнинг тўқималари ва суюқликларида кенг тақсимлади, йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Асосан жигарда дифенилметоксисирка кислотасини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди; шунингдек бошқа метоболитларни ҳам ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври 3 соатдан 10 соатни ташкил қилади. Сийдик орқали (асосан ўзгармаган кўринишда) 24-48 соат давомида чиқарилади.

Қўлланилиши

Аллергик реакциялар (эшакеми, пичан иситмаси, ангионевротик шиш), аллергик конъюнктивит, вазомотор ринит; геморрагик васкулит, зардоб касаллиги, қичимали дермотозлар. Уйқунинг бузилиши (монотерапия ёки уйқу препаратлари билан мажмуада), хорея, денгиз ва ҳаво касаллиги, ҳомиладор аёллардаги қусиш, Меньер синдромида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига 0,01-0,05 г дан 1% ли эритма кўринишида, вена ичига 0,02-0,05 г дифенгидрамин гидрохлориди натрий хлоридининг 75-100 мл изотоник эритмасида томчилаб юборилади.

Катталар учун мушак ичига юқори дозалари: бир марталик 0,05 г (5мл 1% ли эритма), суткалик 0,15 г (15 мл 1% ли эритма).

Болалар учун мушак ичига юбориладиган бир марталик дозалари: 1 ёшгача бўлган болаларга 0,002-0,005 г; 2 ёшдан 5 ёшгача 0,005-0,015 г; 5 ёшдан 12 ёшгача 0,015-0,03 г.

Тери остига таъсирловчи самараси туфайли юбориб бўлмайди.

Ножўя таъсирлари

Қон ва юрак томир тизими томонидан: гипотензия, юрак уриши, тахикардия, экстрасистолия, агранулоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия.

Меъда-ичак йўллари (МИЙ) тизими томонидан: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг қисқа муддатли увишиши, анорексия, кўнгил айниши, эпигастрал дистресс, қусиш, диарея, қабзият.

Сийдик жинсий тизими томонидан: тез-тез ва/ёки сийишни қийинлашиши, сийдик ажралишининг кечикиши, эрта менструациялар.

Респиратор тизими томонидан: бурун ва томоқнинг қуриши, бурунни битиши, бронхлар секретининг қуюқлашиши ва нафасни қийинлашиши.

Аллергик реакциялар: тошма, эшакеми, анафилактик шок.

Бошқалар: кўп терлаш, эт увишиши, фотосенсибилизация, ҳаракат координациясининг бузилиши.

Ножўя таъсирлари препаратнинг дозаси камайтирилганида ёки препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безининг гипертрофияси, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, қовуқ бўйнининг стенози, бронхиал астма, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Препаратни юрак касалликларида ва гипертония касаллигида вена ичига ва мушак ичига юбориш тавсия этилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат анальгетиклар ва психотроп воситаларининг таъсирини кучайтиради, шунинг учун уни трициклик антидепрессантлар, моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари, барбитуратлар, анксиолитиклар, седатив ва ухлатувчи воситалар, опиат рецепторларининг агонистлари билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди. М-холиноблокловчи воситаларининг самарасини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Дифенгидрамин гидрохлориди седатив ва ухлатувчи таъсирга эга, шунинг учун  препаратни транспорт билан ишлаганда ва ундан олдин, шунингдек касбий фаолияти адекват руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган бошқа шахсларга буюриб бўлмайди; димедрол билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Препаратни ҳомиладорлик вақтида, айниқса III уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди. Препарат буюрилганида она учун бўладиган терапевтик самара билан ҳомила учун потенциал хавфни таққослаш керак. Препаратни эмизиш вақтида буюриш чақалоқнинг марказий нерв тизими (МНТ) ни парадоксал стимуляциясини чақириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: юқори уйқучанлик, умумий ҳолсизлик, бош айланиши, бош оғриғи, оғизнинг қуриши, кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм қилишни бузилиши, координациянинг бузилиши, ҳушдан кетиш.

Даволаш: трансфузион даволаш ўтказиш. Вена ичига преднизолон юбориш. Тиришишларда – натрий оксибутирати, гексенал. Жадаллаштирилган диурез. Перитонеал диализ. Гемосорбция. Оксигенотерапия.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция  учун эритма 1 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: