Skip to main content

MR Дфулак

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR ДФУЛАК

MR DFULAC

 

Препаратнинг савдо номи: MR Дфулак

Таъсир этувчи модда (ХПН): лактулоза

Дори шакли: сироп

Таркиби:

100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: лактулоза – 66,7 мг;

ёрдамчи моддалар: тозаланган сув 100 мл гача.

Таърифи: рангсиздан жигарранг тусли, оч-сариқ ранглигача бўлган тиниқ қовушқоқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сурги воситаси.

АТХ коди: А06АD11

 

Фармакологик хусусиятлари

Йўғон ичак флорасининг таъсири остида, лактулоза паст молекуляр органик кислоталаргача трансформация учрайди. Кислоталар йўғон ичакда рНни камайтиришга ёрдам беради ва осмотик таъсири остида ичак ичидагисининг хажмини ошишига олиб келади. Бу йўғон ичак перистальтикасини рағбатлантиради ва ахлат массасининг консистенциясини нормалаштиради, бу қабзиятни бартараф этиш ва йўғон ичакнинг физиологик ритмини тиклашга ёрдам беради.

Портал тизимдаги патология оқибатидаги энцефалопатияда ёки жигар комаси ёки прекомасида, лактулоза қонда аммиак миқдорини камайтириш учун ишлатилади. Ушбу мақсадлар учун лактулозанинг юқорироқ дозалари қўлланилади. Йўғон ичакда рН нинг пасайиши натижасида, протеолитик бактерияларнинг ўсиши сусаяди, бу аммиакни ва бошқа токсинларни ишлаб чиқарилишини камайиши билан кечади. Бундан ташқари, рН нинг шундай паст даражасида аммиакнинг юқори фоизи, сўрилиши қийин бўлган  аммиакнинг ион шаклига айланади. рН нинг даражаси паст бўлганида аммиак қондан чамбар ичак бўшлиғига диффузия йўли билан ўтади. Одатда, йўғон ичакнинг ичидагисини эвакуациясини тезлашиши оқибатида таъсири кучаяди. Аммиак метаболизмининг санаб ўтилган ўзгаришлари фонида, жигар энцефалопатияси бўлган пациентларда оқсилга толерантлик ошади.

Айни пайтда портал тизим патологияси оқибатидаги энцефалопатиянинг барча психоневрологик симптомлари фақат гипераммониемия натижасида юз бермаслигини тушуниш жуда муҳимдир.

Лактулоза, пребиотик воситаси каби, бифидо- ва лактобактерияларни ўсишига ёрдам беради, айни пайтда клостридий ва ичак таёқчасининг ўсиши эса бостирилиши мумкин. Ичак флорасининг бундай мувозанати қабзиятга тўсқинлик қилади ва пациентни ҳолатини яхшилайди.

 

Фармакокинетикаси

Лактулоза ичга қабул қилингандан кейин ёмон сўрилади ва йўғон ичакка ўзгармаган ҳолда тушади, бу ерда ичак флораси томонидан метаболизмга учрайди. 25-50 г ёки
40-75 мл дозаларда тўлиқ метаболизмга учрайди, юқорироқ дозаларда қисман ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин.

Қўлланилиши

  • Қабзият: йўғон ичакни бўшалишини физиологик ритмини бошқариш.
  • Аҳлатни тиббий мақсадларда юмшатиш (геморрой, йўғон ичакда ва анал ёриғи соҳасидаги операциялардан кейинги ҳолатлар).
  • Жигар энцефалопатияси: жигар комаси ёки прекомасини даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.

Лактулоза эритмасини суюлтирилган ҳолда ҳам, суюлтирмасдан ҳам қабул қилиш мумкин.

Қабул қилинган бир марталик дозани оғизда тутиб турмасдан, дарҳол ютиш керак. Барча дозалар шахсий равишда танланиши лозим. Кунига бир дозани қабул қилиш буюрилган бўлса, уни айнан бир вақтда, масалан нонушта вақтида қабул қилиш керак.

Сурги воситалари билан даволаниш вақтида кунига етарли миқдорда суюқлик (1,5-2 литр, бу 6-8 стаканга тўғри келади) қабул қилиш тавсия этилади.

Қабзиятни даволашда ва ахлатни тиббий мақсадларда юмшатиш учун дозалаш:

Лактулозани суткалик дозасини бир марта ўлчов стаканчадан фойдаланиб ёки иккига бўлиб қўллаш мумкин. Бошланғич доза препаратни қабул қилишга бўлган реакцияга қараб, бир маромда ушлаб турувчи дозагача тузатиш киритиш мумкин. Баъзида даволаш самараси намоён бўлиши учун бир неча кун (2-3 кун) керак бўлиши мумкин.

 

Пациентнинг ёшиБошланғич суткалик дозаБир маромда ушлаб турувчи доза
Катталар ва ўсмирлар15-45 мл15–30 мл
7–14 ёшли болалар15 мл10–15 мл
1–6 ёшли болалар5–10 мл5–10 мл
1 ёшгача болалар5 мл гача5 мл гача

 

Жигар комаси ва прекомасини даволашда дозалаш:

Бошланғич доза: 20-30 г ёки 30-45 мл (2-3 пакетча) дан кунига 3-4 марта буюрилади.

Сўнгра шахсий танланган бир маромда ушлаб турувчи дозага шундай ўтиладики, бунда юмшоқ ич келиши максимал кунига 2-3 марта бўлиши керак.

Ножўя таъсирлари

Лактулозани қабул қилишнинг биринчи кунлари метеоризм бўлиши мумкин. Одатда у бир неча кундан кейин ўтиб кетади. Тавсия этилган дозалар оширилганда, қорин соҳасида оғриқ, диарея кузатилиши мумкин, бу дозани камайтиришни талаб қилади. Одатда жигар энцефалопатиясини даволашда, юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўллаш ҳолларида пациентларда диарея оқибатида электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин.

Ножўя реакциялар ҳақидаги қуйидаги маълумотлар спонтан характерга эга бўлиб, ноаниқ ўлчамдаги популяциядан олинган, шунинг учун уларнинг тез-тезлиги аниқ баҳолашни иложи йўқ.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: метеоризм, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш. Жуда юқори дозаларда қўлланилганида – диарея кузатилади.

Бошқа бузилишлар: диарея оқибатида электролит мувозанатини бузилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг ҳар қандай фаол компонентига ёки фаол бўлмаган компонентларига юқори сезувчанлик.
  • галактоземия,
  • ичак тутилишида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири бўйича тадқиқот ўтказилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қабул қилгандан кейин, бир неча кун давомида терапевтик самара етарли бўлмаса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Лактозани ўзлаштираолмайдиган пациентларга лактулозани эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Одатда қабзиятни даволаш учун қўлланиладиган дозани, қандли диабети бўлган пациентларда тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Болаларни даволашда сурги воситалари кам ҳолларда ва шифокор назорати остида қўлланиши лозим.

Даволаниш вақтида бўшалиш рефлексини бузилишлари рўй бериши мумкинлигини ҳисобга олиш дозим;

MRДфулак лактоза, галактоза ва фруктозанинг жуда оз миқдорини  сақлашини ҳисобга олиш лозим, шунинг учун галактоза ёки фруктозани ўзлаштираолмаслик, лактоза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши каби кам учрайдиган наслий бузилишлари бўлган пациентларга ушбу дори препаратини буюриш мумкин эмас.

Тузатилмаган дозаларни доимий қабул қилиш ва ҳаддан зиёд истеъмол қилиш диареяга ва сув-электролит мувозанатини бузилишига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши:

Ҳомилага ёки эмадиган болага таъсири тахмин қилинмайди, чунки ҳомиладор ёки эмизикли аёлга лактулозанинг тизимли таъсири жуда кам.

Ҳомиладор аёлларга тегишли маълумотларнинг (1000 тадан кўп экспозиция) кўп қисми  лактулозанинг фето/неонатал заҳарлиги ва ривожланиш нуқсонларини чақириш хусусияти йўқлигидан далолат беради.

MRДфулакни ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида буюриш мумкин.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

MRДфулак препаратини қўллаш автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки жуда оз таъсир қилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ҳаддан ташқари юқори дозалар қабул қилинганида қоринда оғриқ ва диарея рўй бериши мумкин.

Даволаш: дозани камайтириш ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак, диарея ёки қусиш оқибатида кўп миқдорда суюқлик йўқотилганида электролит дисбалансига тузатиш киритиш керак.

Чиқарилиш шакли

667 мг/мл сироп.

200 мл, 500 мл ёки 1000 мл дан полиэтилен флаконларда. Флаконга қўллаш бўйича йўриқномасини сақлаган ёрлиқ ёпиштирилади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: