Skip to main content

MR Амбрaбен сироп

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR АМБРAБЕН

MR AMBRABEN

 

Препаратнинг савдо номи: MR Амбрaбен

Таъсир этувчи модда (ХПН): Амброксол гидрохлориди

Дори шакли: сироп

Таркиби:

100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди

Фаол модда: амброксол гидрохлориди – 0,3 г.

Ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, тозаланган этил спирти, нипагин, нипазол, ер тут таъмли озуқа ароматизатори эссенцияси, тозаланган сув.

Таърифи: Рангсиз ёки бироз сарғиш рангли ер тут ҳидли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.

АТХ коди: R05CB06

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

MR Амбрaбен ўзгарган бронх – ўпка секрециясини нормаллаштиради, балғамнинг реологик кўрсаткичларини яхшилайди, унинг қовушқоқлигини камайтириб, бронхлардан балғамни чиқарилишини енгиллаштиради. MR Амбрaбен альвеолаларда 2 тур пневмоцитларга ва Клар–ҳужайраларига бевосита таъсир қилиш орқали сирт фаол моддалар тизимини фаоллашувига ёрдам беради, эмбрион ва етук ҳужайранинг альвеолар ва бронхиал соҳаларида сирт фаол моддаларни (сурфактанни) ҳосил бўлиши ва чиқарилишини рағбатлантиради.

Бундан ташқари, амброксолнинг антиоксидант самаралари аниқланган. MR Амбрaбенни қўллашдан кейин балғамда ва бронхиал секретда антибиотикларнинг концентрацияси ошади.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилгандан кейин Амброксол гидрохлориди меъда–ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг плазмадаги максимал концентрациясига 1–3 соатдан сўнг эришилади. Оқсиллар билан боғланиши тахминан 85% ни ташкил қилади. Ярим парчаланиш даври тахминан 22 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали метоболитлар кўринишида 90% ва 10% ўзгармаган амброксол кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

MR Амбрaбен балғамнинг ажралиши ва кўчиб чиқиши бузиладиган ўткир ва сурункали бронх – ўпка касалликларини, секретолитик даволаш мақсадида қўлланилади.

– ўткир ва сурункали бронхитлар, пневмония;

– балғам ажралишини қийинлашган бронхиал астма;

– бронхоэктатик касалликда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

MR Амбрaбен сироп ичга овқатдан кейин етарли миқдордаги суюқлик билан (масалан, сув) ўлчов қошиқчаси ёрдамида қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга: биринчи 2–3 кунда 10 мл дан суткада 3 марта, кейин 10 мл дан 2 марта ёки 5 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 5 мл дан суткада 2–3 марта буюрилади.

2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

2 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл дан суткада 2 марта буюрилади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишининг ҳусусиятларига боғлиқ. MR Амбрaбен сиропи шифокор кўрсатмасисиз 4 -5 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда

– гастралгиялар,кўнгил айниши, қусиш;

– ўта юқори сезувчанликнинг реакциялари (тери тошмаси, юзнинг шиши, диспноэ, қичишиш);

– иссиқлик.

Жуда кам ҳолларда

– аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– амброксолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;

– фруктозани ўзлаштираолмаслик;

– ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

MR Амбрaбен ва йўталга қарши препаратлар бир вақтда қўллаганда йўтал рефлексини камайиш фонида бронхлардан балғамни ажралиб чиқишини қийинлашиши кузатилиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабети бўлган беморлар учун MR Амбрабен сиропининг 1 та ўлчов стаканчасида 2,1 г сорбит сақлашини (0,18 СЕU га эквивалент) эътиборга олиш зарур.

Буйракларнинг функционал қобилияти чекланганда ва/ёки жигарнинг оғир даражали касалликларида MR Амбрабен ни, қабул қилаётган дозани камайтириб ва препаратни қабул қилиш орасидаги вақтни узайтириб алоҳида эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳозирги вақтгача MR Амбрaбенни ҳомила ва чақалоқларга салбий таъсири хақидаги етарли маълумотлар йўқ бўлишига қарамай, MR Амбрaбенни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида ва лактация даврида фақат фойда/хавф нисбатини даволовчи шифокор томонидан синчков таҳлилидан кейин қўллаш мумкин.

Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситаси таъсирининг ўзига хослиги

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қўзғалувчанлик, диарея, сўлакнинг кўп ажралиши, қусиш ва гипотензия.

Даволаш: симптоматик даволаш

 

Чиқарилиш шакли

Сироп, 15 мг/5 мл, 50 мл ва 100 мл дан.

50 мл ва 100 мл дан полимер флаконларда ва бураладиган қопқоғи бўлган шиша флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиқчаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: