Skip to main content

Моксифлон

Улашиш:
  Reading time 22 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МОКСИФЛОН®

MOXIFLON

 

Препаратнинг савдо номи: Моксифлон®

Таъсир этувчи модда (ХПН): моксифлоксацин гидрохлориди

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

100 мл инфузия учун эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 400 мг моксифлоксацин гидрохлоридига эквивалент бўлган моксифлоксацин

ёрдамчи моддалар: маннитол 5% ҳ/ҳ, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ яшил-сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун микробларга қарши препаратлар. Хинолонлар гуруҳи антибактериал воситалари.

АТХ коди: J01MA14.

Фармакологик хусусиятлари

Резистентлик

Хинолонлар орасида қарама-қарши чидамлилик ҳоллари кузатилган. Бироқ, бошқа хинолонларга чидамли бўлган айрим граммусбат ва анаэроб микроорганизмлар моксифлоксацинга сезгирдирлар.

In vitro сезувчанлик юзасидан маълумотлар

Моксифлоксацин – кенг таъсир доирали фторхинолон қатори бактерицид таъсирга эга микробларга қарши воситадир. In vitro шароитида моксифлоксацин кўпчилик граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, анаэроблар, кислотага чидамли бактериялар, шунингдек атипик бактериялар (масалан Mycoplasma spp., Chlamidia spp. ва Legionella spp.) га нисбатан самаралидир. Антибиотик b-лактам ва макролид препаратларга чидамли бактерияларга нисбатан самарали эканлиги аниқланган.

Моксифлоксацин бундай микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига таъсир қилади:

граммусбат бактериялар

Streptococcus pneumoniae (шу жумладан антибиотикларга чидамлилиги, шу жумладан пенициллинга кўпсонли чидамлилиги бўлган штаммлари, пенициллинлар гуруҳидан икки ва ундан ортиқ антибиотикларга (минимал сусайтирувчи фаоллиги ≥ 2 мг/мл бўлганида), 2-чи авлод цефалоспоринлари (цефуроксим), макролидлар, тетрациклинлар ва триметоприм/сульфаметоксазолга чидамли штамлари), Streptococcus pyogenes (А гуруҳи)*, Streptococcus milleri, Streptococcus mitior, Streptococcus agalactiae*, Streptococcus dysgalactiae, Streptococcus anginosus*, Streptococcus constellatus*, Staphylococcus aureus (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари)*, Staphylococcus aureus (метициллинга/офлоксацинга чидамли штаммлари) (ўртача сезгирлик)**, Staphylococcus cohnii, Staphylococcus epidermidis (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus epidermidis (метициллинга/офлоксацинга чидамли штаммлари) (ўртача сезгирлик)**, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus, Staphylococcus simulans, Corynebacterium diphtheria, Enterococcus faecalis (фақат ванкомицинга ва гентамицинга сезгир штаммлари) *;

грамманфий бактериялар

Gardnerella vaginalis, Haemophilus influenzae (шу жумладан ß-лактамазанегатив ва позитив штаммлари)*, Haemophilus parainfluenzae*, Moraxella catarrhalis (шу жумладан ß-лактамазанегатив ва позитив штаммлари)*, Bordetella pertussis, Escherichia coli*, Klebsiella pneumoniae*, Klebsiella oxytoca, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans Enterobacter cloacae*, Enterobacter intermedius, Enterobacter sakazaki, Pseudomonas aeruginosa (ўртача сезгирлик), Pseudomonas fluorescens (ўртача сезгирлик), Burkholderia cepacia (ўртача сезгир), Stenotrophomonas maltophilia (ўртача сезгирлик), Proteus mirabilis*, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Neisseria gonorrhoea (ўртача сезгирлик), Providencia rettgeri, Providencia stuartii;л

анаэроблар

Bacteroides distasonis, Bacteroides eggerthii, Bacteroides fragilis*, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron*, Bacteroides uniformis, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus spp.*, Porphyromonas spp., Porphyromonas anaerobius, Porphyromonas asaccharolyticus, Porphyromonas magnus, Prevotella spp., Propionibacterium spp., Clostridium perfringens*, Clostridium ramosum;

атипик

Chlamydia pneumoniae*, Chlamydia trachomatis*, Mycoplasma pneumoniae*, Mycoplasma hominis, Mycoplasma genitalum, Legionella pneumophila*, Cоxiella burnettii.

* Моксифлоксацинга сезувчанлик клиник тадқиқотларнинг натижалари билан тасдиқланган.

**Моксифлоксацин in vitro шароитида, фақат МесА ген ни экспрессия қилувчи метициллинга чидамли стафилококкларга нисбатан сезувчанлик диапазони МБК кўрсаткичларида бўлган фаолликни намоён қилди. Агарда бу штаммлар аниқланмаса, моксифлоксацинни қўллаш тавсия қилинмайди.

Репродуктив фаолиятига заҳарли таъсири

Каламушлар, қуёнлар ва маймунларнинг репродуктив фаолиятига моксифлоксациннинг таъсири ўрганилганида, моксифлоксацинни йўлдош орқали ўтиши исботланган. Каламушларда (моксифлоксацин ичга ва вена ичига қўлланганида) ва маймунларда (моксифлоксацин ичга қўлланганида) ўтказилган тажрибалар моксифлоксациннинг тератоген таъсирини ва унинг фертилликка бўлган таъсирини аниқламаган. Моксифлоксацинни қуёнларда 20 мг/кг дозада вена ичига қўлланганида скелетнинг мальформацияси кузатилган. Моксифлоксацин терапевтик дозаларда қўлланганида маймунлар ва қуёнларда бола ташлашларнинг сонини ошиши аниқланган.

Моксифлоксацин тавсия этилган дозадан 63 марта юқори дозада қўлланганида каламушларда ҳомила вазнини камайиши, бола ташлашлар сонини кўпайиши, ҳомиладорлик даврининг давомийлигини бироз ошиши ва иккала жинс авлодининг спонтан фаоллигини ошиши кузатилган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва биокираолишлиги

Препарат 400 мг дозада бир марта 1 соат давомида инфузия қилинганидан сўнг, препаратнинг максимал концентрациясига инфузия охирида эришилади ва тахминан 4,1 мг/л ни ташкил қилади, бу препаратни перорал қабул қилинганидаги шу кўрсаткич катталиги билан солиштирганда, уни тахминан 26% га ошганига тўғри келади. AUC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) кўрсатгичи бўйича аниқланадиган препаратнинг экспозицияси 39 мг*соат/л ни ташкил қилади ва бу параметр препаратни перорал қабул қилинганидан (35 мг*соат/л) бироз юқори бўлади, мутлоқ биокираолишлиги мувофиқ тахминан 91% ни ташкил қилади.

Препаратни суткада 1 марта 400 мг дозада 1 соат давомида кўп марталик вена ичига инфузиялардан кейин плазмадаги максимал ва минимал концентрациялари мувозанат ҳолатда мувофиқ равишда 4,1 мг/л дан то 5,9 мг/л ва 0,43 дан 0,84 мг/л гача оралиқда бўлган. Мувозанат ҳолатида препаратнинг дозалаш интервалидаги экспозицияси биринчи дозага қараганда 30% га юқори. 4,4 мг/л тенг бўлган ўртача барқарор концентрацияларига 1-соатлик инфузиянинг охирида эришилади.

Тақсимланиши

Моксифлоксацин томирларидан ташқари бўшлиқда тез тақсимланади. AUC кўрсаткичи билан аниқланадиган препаратнинг экспозицияси (AUCнорм = 6 кг*соат/л), мувозанат ҳолатидаги бўлган тақсимланиш ҳажмида юқори ва 2 л/кг га тенг бўлади. In vitro ва ex vivo шароитидаги экспериментларда 0,02 дан 2 мг/л гача диапазонда қон плазмаси оқсиллари билан (асосан альбуминлар билан) боғланиши тахминан 45% ни ташкил қилиши ва препаратнинг концентрациясига боғлиқ эмаслиги аниқланган. Бу унча катта бўлмаган қийматни эътиборга олиб, эркин модданинг юқори чўққи концентрациялари
(> 10 х МПК) кузатилади.

Моксифлоксацин тўқималарда, масалан ўпкада (эпителиал суюқликда, альвеоляр макрофагларда), бўшлиқларда (юқори жағ ва ғалвирсимон бўшлиқда, бурун полипларида) ва яллиғланиш ўчоғида плазмада эришилган концентрациялардан юқори умумий юқори концентрацияларга эришилади.

Интерстициал суюқликда (сўлакда, мушак ичидаги ва тери остидаги суюқликда) препарат эркин, оқсиллар билан боғланмаган ҳолда, юқори концентрацияларда аниқланади. Бундан ташқари, препаратнинг юқори концентрациялари абдоминал тўқималарда ва суюқликларда ва аёллар жинсий тизимида аниқланади.

Чўққи концентрациялари ва турли тўқима-нишонлар учун юборилган жойдаги концентрацияни плазмадаги концентрациясига нисбати, препаратни иккала юбориш йўли учун моксифлоксацин 400 мг дозада бир марта қўлланганидан кейин бир хил бўлган.

Метаболизми

Моксифлоксацин биотрансформациянинг II фазасига дучор бўлади ва организмдан буйраклар орқали, шунингдек аҳлат/сафро билан ўзгармаган ҳолда ҳам, фаол бўлмаган сульфобирикмалари (М1) ва глюкуронидлар (М2) кўринишида ҳам чиқарилади. In vitro тадқиқотлар ва клиник тадқиқотларнинг I фазаси вақтида цитохром Р450 тизими ферментлари иштирокида биотрансформациянинг I фазасига жалб қилинган бошқа препаратлар билан метаболик фармакокинетик ўзаро таъсирлари кузатилмаган.

Юбориш усулидан қатъий назар, М1 ва М2 метаболитлари, ўзгармаган бирикмага қараганда плазмада пастроқ концентрацияларда аниқланади. Клиника олди тадқиқотлари бир хил тарзда иккала метаболитни, хавфсизлик ва ўзлаштираолинишига потенциал таъсирни истисно қилган ҳолда ўз ичига олади.

Организмдан чиқарилиши

Препаратнинг яримчиқарилиш даври тахминан 12 соатни ташкил қилади. 400 мг дозада юборилганидан кейин ўртача умумий клиренси минутига 179 дан 246 мл гачани ташкил қилади. Буйрак клиренси тахминан минутига 24-53 мл ни ташкил қилади ва препаратни буйракдан қисман найчалар реабсорбциясидан далолат беради. Ранитидин ва пробенецидни бир вақтда юборилиши препаратнинг буйрак клиренсини ўзгартирмайди.

Турли гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси

Кекса ёшли пациентлар

Пациентнинг ёши моксифлоксациннинг фармакокинетик параметрларига таъсир қилмайди.

Жинси

Эркак ва аёл пациентларда моксифлоксациннинг айрим фармакокинетик параметрларида (AUC, Cmax) 33% фарқ бор. Бу фарқ жинсга нисбатан кўпроқ тана вазнига тааллуқлидир ва клиник аҳамиятли ҳисобланмайди.

Этник мансублиги. Турли этник гуруҳ вакилларида моксифлоксациннинг фармакокинетикасида клиник аҳамиятли фарқлар аниқланмаган.

Болалар. Моксифлоксациннинг фармакокинетикаси болаларда ўрганилмаган.

Буйрак етишмовчилиги. Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган (шу жумладан креатинин клиренси <30 мл/мин/1,73 м2 бўлган) ва узлуксиз гемодиализда ва узоқ муддатли амбулатор перитонеал диализда бўлган пациентларда, моксифлоксациннинг фармакокинетикасида аҳамиятли ўзгаришлар аниқланмаган.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини енгил ва ўртача даражали бузилишлари (Чайлд-Пью, А ва В синфи) бўлган пациентларда моксифлоксациннинг плазмадаги концентрацияларда, соғлом кўнгиллилар ёки жигар фаолияти нормада бўлган пациентлар билан солиштирганда клиник фарқлар аниқланмаган.

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги бактериал инфекцион касалликларни даволаш учун қўлланади:

  • ногоспитал пневмония, шу жумладан қўзғатувчилари антибиотикларга ўта резистент бўлган микроорганизмларнинг штаммлари чақирган пневмония (кўп антибиотикларга резистент бўлган Streptococcus pneumoniae, пенициллинга резистент штаммларни, икки ва ундан ортиқ антибиотикларга резистент штаммлар, масалан, пенициллинлар (минимал сусайтирувчи фаоллиги ≥ 2 мкг/мл), иккинчи авлод цефалоспоринлари (цефуроксим), макролидлар, тетрациклинлар ва триметоприм/сульфаметоксазолни ўз ичига олади);
  • тери ва тери ости тўқималарнинг асоратланган инфекцион касалликлари (шу жумладан инфекцияланган диабетик оёқ панжаси);
  • асоратланган интраабдоминал инфекциялар, шу жумлалан полимикроб инфекциялар (масалан абсцессланиш).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар учун

Моксифлоксациннинг тавсия қилинадиган дозалаш тартиби юқорида қайд қилинган ҳар қандай инфекцияларда  400 мг суткада 1 марта.

Тавсия қилинган дозани оширмаслик керак.

Даволаш давомийлиги

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражаси, шунингдек клиник самарага қараб белгиланади.

Даволашнинг дастлабки босқичларида инфузия учун Моксифлон® эритмаси, сўнгра эса даволашни давом эттириш учун кўрсатмалар бўлганида препарат ичга, таблетка шаклида буюриш мумкин.

Шифохонадан ташқари пневмония: босқичма-босқич даволашнинг (вена ичига юбориш, сўнгра ичга қабул қилиш) тавсия этилган умумий давомийлиги 7-14 кунни ташкил қилади.

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари: моксифлоксацин билан босқичма-босқич даволашнинг тавсия этилган умумий давомийлиги (вена ичига юбориш, кейинчалик оғиз орқали қабул қилиш билан) 7-21 кунни ташкил қилади.

Асоратланган интраабдоминал инфекциялар – босқичма-босқич даволашнинг умумий давомийлиги (вена ичига юбориш, кейинчалик оғиз орқали қабул қилиш билан) 5-14 кунни ташкил қилади. Тавсия этилган даволашнинг давомийлигини ошириш мумкин эмас.

Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари бўйича инфузия учун Моксифлон® эритмаси билан даволашнинг давомийлиги Моксифлон® таблеткаларини ичга қабул қилиш билан бирга 21 кунгача (тери ва юмшоқ тўмаларнинг асоратланмаган инфекцияларини даволашда) вақтни ташкил қилади.

Кекса ёшли пациентлар учун

Дозани тўғрилаш керак эмас.

Жигар фаолиятини бузилишида

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда дозани тўғрилаш керак эмас.

Буйрак етишмовчилигида

Буйраклар фаолиятини бузилиши (шу жумладан креатинин клиренси <30 мл/мин/1,73м2 бўлган) бўлган пациентлар, шунингдек узлуксиз гемодиализда ва узоқ муддатли амбулатор перитонеал диализда бўлган пациентларда дозани тўғрилаш керак эмас.

Турли этник гуруҳ пациентларида қўлланиши.

Дозани тўғрилаш керак эмас.

Юбориш усули

Препарат вена ичига инфузия кўринишида камида 60 минут давомида юборилади.

 

Ножўя таъсирлари

“Тарқалган” устунида келтирилган ножўя реакциялар, кўнгил айниши ва қусишдан ташқари, 3% дан кам тез-тезликда кузатилган.

Ножўя реакциялар-нинг таърифиТарқалган

> 1% < 10%

Тарқалмаган

> 0,1% < 1%

Кам тарқалган

> 0,01% < 0,1%

Жуда кам тарқалган

< 0,01%

Асоратланган инфекциялар
Антибиотиклар чақирган суперинфекцияларКандидозли  суперинфекция   
Қон ва лимфа тизимлари томонидан бузилишлар
Қон таҳлили кўрсаткичларида ўзгаришлар Анемия, лейкопения, нейтропения,  тромбоцитопения,

тромбоцитемия

  
Қон ивишини ўзгаришлари Протромбин вақтини ошиши/ ХМН (халқаро меъёрлаштирилган нисбат) ошишиТромбопластин даражасини ўзгаришиПротромбин даражасини камайиши/ ХМН камайи-ши; протромбин даражасини ўзгариши/ ХМН
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Ўткир юқори сезувчанлик реакциялари Аллергик реакциялар,

қичишиш,

тошма,

эшакеми,

эозинофилия

Анафилактик/ анафилактоид реакциялар,

Ангионевротик шиш, шу жумладан хиқилдоқни шиши (ҳаётга хавф солувчи)

Анафилактик шок (ҳаётга хавф солувчи)
Метаболизмни бузилишлари
Лаборатория параметрларини ўзгариши ГиперлипидемияГипергликемия, гиперурикемия 
Рухий бузилишлар
Хулқ-атвор бузилишлари Хавотирлик реакциялари,

рухий фаолликни ошиши/

қўзғалиш

Кайфиятни лабиллиги,

депрессия (жуда кам ҳолларда хавф туғдирувчи хулқ-атвор бузилиш-лари), галлюцина-циялар

Деперсонализа-ция, рухий реакциялар, депрессия (жуда кам ҳолларда ҳаётга хавф солувчи)
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Периферик сезувчанликни носпецифик ўзгаришлари Парестезиялар/ дизестезияларГипостезияГиперестезия
Хид ва таъм сезишни бузилиши Таъм сезишни бузилиши (шу жумладан якка ҳолларда агевзия)Ҳид сезишни бузилиши

(шу жумладан хид сезишни йўқотиш)

 
Неврологик фаолликни бузилишиБош оғриғи, бош айланишиОнгни чалкашиши ва ориентацияни йўқотиш,

уйқуни бузилиши,

тремор, вертиго

Патологик туш кўришлар, коор-динацияни бузи-лиши (бош айла-ниши ёки вертиго натижасида юришни бузили-ши, жуда кам ҳол-ларда йиқилиш натижасида жаро-ҳатланишга олиб келади, айниқса кекса пациентлар-да) турли клиник кўринишли тири-шиш хуружлари (шу жумладан grand mal хуружлари) 
  УйқучанликДиққатни бузилиши, нутқни бузилиши, амнезия 
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар Кўришни бузилиши (айниқса МНТ томонидан реакция вақтида)  
Эшитиш аъзолари ва вестибуляр аппарати томинидан бузилишлар
Эшитиш аъзолари томонидан бузилишлар  Қулоқларда шовқин 
Юрак-томир тизими томонидан бузилишлари
Қайта қутбланиш оқибатидаги бузилишларГипокалиемияли беморларда QT интервалини узайишиQT интервалини узайиши  
Носпецифик аритмиялар Юрак уришини кучайиши,

тахикардия

 Носпецифик аритмиялар
Қоринчалар аритмиялари  Қоринчалар тахиаритмиялари«Пируэт» қорин-чалар тахикар-дияси («torsade de pointes»)*,

Юракни тўхта-ши*

*(клиник аҳа-миятли бради-кардия, мио-карднинг ўткир ишемияси каби оғир аритмияга олиб келувчи ҳолатлари бўл-ган пациентлар-да)

Носпецифик симптомлар ВазодилатацияХушдан кетиш,

артериал гипотензия, гипертензия

 
Нафас тизими томонидан бузилишлар
Носпецифик респиратор симптомлар Ҳансираш (шу жумладан астматик ҳолатлар)  
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан бузилишлар
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан бузилишларКўнгил айниши, қусиш, меъда-ичак йўлларида ва қорин бўшлиғида оғриқАнорексия,

қабзият, диспепсия,

метеоризм, гастроэнтерит (шу жумладан эрозив гастроэнтерит), амилаза даражасини ошиши

Дисфагия, стоматит 
Антибиотиклар чақирган диареяДиарея Антибиотикни қўлланиши билан асоратлаган колит (жуда кам ҳолларда ҳаётга хавф солувчи асоратлар билан) 
Гепатобилиар бузилишлар
Жигар томонидан енгил ва ўртача даражали реакцияларТрансаминаза-лар даражасини ошишиЖигар фаолиятини бузилиши (шу жум-ладан ЛДГ (лактат-дегидрогеназалар) ошиши), билирубин даражасини ошиши, ГГТП (гама-глутамил-транспептидазалар) ошиши, зардобда ишқорий фосфатаза даражасини ошиши  
Жигар томонидан оғир даражадаги реакциялар  Сариқлик, гепатит (айниқса холестатик)Ҳаёт учун хавф-ли бўлган по-тенциал жигар етишмовчили-гини ривожла-нишига олиб келувчи фуль-минант гепатит
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар
Буллез тери реакциялари   Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидер-мал некролиз (ҳаётга потен-циал хавф туғ-дирувчи) каби буллез тери реакциялари
Таянч-ҳаракат тизими томонидан бузилишлар
Пайлар билан боғлиқ бузилишлар  ТендинитПайларни узилиши
Бўғимлар ва мушаклар томонидан носпецифик бузилишлар Артралгия,

миалгия

Мушак тонусини ошиши, мушакларни тиришишиАртритлар, таянч-ҳаракат тизими томони-дан симптом-ларни ривожла-ниши оқибати-даги юришни бузилиши
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Буйраклар фаолиятини бузилиши Дегидратация (диарея ёки суюқликни кам истеъмол қилиш чақирган)Буйраклар фаолиятини бузилиши, буйрак етишмовчилиги (дегидратация оқибатидаги, айниқса буйрак фаолиятини бузилиши бўлган кекса пациентларда) 
Умумий бузилишлар ёки юбориш жойидаги ҳолат
Умумий ҳолат Умумий ҳолсизлик,

носпецифик оғриқ,

гипергидроз

  
Инфузия жойидаги реакцияларИнъекция ва инфузия жойидаги реакцияларИнъекция ва инфузия жойидаги флебит/тромбофле-бит  
Умумий бузилишлар  Шиш 

Қуйидаги ножўя самараларининг ривожланиш тез-тезлиги моксифлоксацин билан босқичма-босқич даволаш қўллаганида (кейинчалик перорал қабул қилиш билан препарат вена ичига юборилганида) юқори бўлган.

Тарқалган: гамма-глютамил-трансфераза даражасини ошиши.

Тарқалмаган: қоринча тахиаритмияси, артериал гипотензия, вазодилятация, антибиотикни қўлланиши билан ассоциацияланган колит (кам ҳолларда ҳаёт учун хавфли асоратлар билан ассоциацияланган), турли клиник кўринишлари билан намоён бўлган тиришиш хуружлари (шу жумладан «grand mal» хуружлари), галлюцинациялар, буйраклар фаолиятини бузилиши (булар айрим ҳолларда дегидратация натижасида, айниқса буйраклар фаолиятини йўлдош бузилишлари бўлган кекса пациентларда буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ёки хинолон гуруҳининг бошқа антибиотикларига аниқланган ўта юқори сезувчанлик

Дориларнинг ўзаро таъсири

Моксифлоксацин билан атенолол, ранитидин, кальций сақловчи қўшимчалар, теофиллин, перорал контрацептивлар, глибенкламид, итраконазол, дигоксин, морфин, пробеницид каби воситаларнинг клиник аҳамиятли ўзаро таъсири исботланмаган.

Варфарин

Варфарин билан бирга қўлланганида фармакокинетик параметрлари, протромбин вақти ва

қон ивишининг бошқа параметрлари ўзгармайди.

ХМН (халқаро меъёрлаштирилган нисбат) қийматини ўзгариши. Антикоагулянтларни антибиотиклар билан, шу жумладан моксифлоксацин билан мажмуаси билан даволанган пациентларда, антикоагулянтлик фаолликни ошиш ҳоллари аниқланган. Инфекцион касалликлар (ва йўлдош яллиғланиш жараёни), пациентнинг ёши ва умумий ҳолати хавф омиллари бўлиб ҳисобланади. Моксифлоксацин ва варфарин орасида ўзаро таъсирлар клиник тадқиқотлар пайтида аниқланмаганлигига қарамасдан, бу препаратлар билан мажмуавий даволаш олаётган пациентларда ХМНнинг мониторингини ўтказиш ва зарурати бўлганида, перорал антикоагулянтнинг дозасини тўғрилаш лозим.

Дигоксин

Дигоксиннинг фармакокинетикаси моксифлоксациннинг таъсири остида бироз ўзгаради. Моксифлоксацин кўп марта қўлланганидан кейин соғлом кўнгиллиларда мувозанат ҳолатда AUC (концентрация-вақт эгри чизиғи остидаги майдони) га таъсирсиз кўрсатмай, дигоксиннинг Смакс тахминан 30% га ошиши кузатилган.

Фаоллаштирилган кўмир

Препарат вена ичига юборилганидан кейин фаоллаштирилган кўмирни қўллаш тизимли экспозицияни (биокираолишлигини) бироз (тахминан 20% га) пасайтиради.

Номутаносиблик

Моксифлоксациннинг инфузион эритмасини у билан номутаносиб қуйидаги эритмалар билан бир вақтда юбориш мумкин эмас, уларга: 10% ли натрий хлориди эритмаси, 20% ли натрий хлориди эритмаси, 4,2% ли натрий гидрокарбонати эритмаси, 8,4% ли натрий гидрокарбонати эритмаси киради.

 

Алоҳида эҳтиёткорлик чоралари

Эритмани музлатиш ёки совутиш мумкин бўлмаганлиги туфайли, уни совутгичда сақлаш тавсия қилинмайди. Эритма совутилганида унда чўкма ҳосил бўлиши мумкин, бироқ хона ҳароратида чўкма одатда эриб кетади.

Моксифлон® инфузион эритмаси ва вена ичига юбориш учун бошқа эритмалари мажмуавий қўлланган ҳолда, уларнинг ҳар бири алоҳида юборилиши лозим (шунингдек “Номутаносиблик” бўлимига қаранг).

Моксифлоксациннинг фақат тиниқ эритмаларини юборишга рухсат берилади.

 

Махсус кўрсатмалар

Айрим ҳолларда препаратни биринчи марта қўллашдан кейинроқ ўта юқори сезувчанлик ва аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Жуда кам ҳолларда анафилактик реакциялар, хатто препарат биринчи марта қўлланганидан кейин ҳаётга хавф солувчи анафилактик шоккача ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда моксифлоксацинни қўллашни тўхтатиш ва керакли даволаш чораларини (шу жумладан шокка қарши чораларни) ўтказиш керак.

Моксифлоксацин қўлланганида, айрим пациентларда электрокардиограммада QT интервалини ошиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун QT интервалини узайиши бўлган, гипокалиемияси тўғриланмаган, шунингдек IA синфи (хинидин, прокаинамид) ёки III синфи (амидарон, соталол) аритмияга қарши препаратларни қўллаётган шахсларда моксифлоксацинни буюришдан сақланиш керак, чунки бу тоифа пациентларда моксифлоксацинни клиник қўллаш тажрибаси йўқ.

Моксифлоксацинни QT оралиғини узайтирувчи (цизаприд, эритромицин, антипсихотик препаратлар, трициклик антидепрессантлар каби) препаратлар билан бирга, шунингдек брадикардия, ўткир миокард ишемияси каби аритмияга мойил холатлари бўлган пациентларга хам эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бунда уларнинг аддитив таъсири кузатилиши мумкин.

QT оралиғини узайиш даражаси препаратнинг концентрациясини ошиши билан зўрайиши мумкин, шунинг учун препаратнинг тавсия этилган дозасини ва инфузия тезлигини (60 минут ичида 400 мг) ошириш мумкин эмас. Бироқ пневмонияси бўлган пациентларда қон плазмасидаги моксифлоксациннинг концентрацияси ва QT интервалини узайиши орасида корреляция аниқланмаган. QT оралиғини узайиши қоринча аритмияларини, шу жумладан  “пируэт” туридаги қоринчалар тахикардиясини («torsade de pointes») ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин. Аритмияларга мойиллиги бўлган пациентларда моксифлоксацин қўлланганида қоринчалар аритмиясини ривожланиш хавфи ошиши мумкин.

Хинолонлар билан даволаш вақтида тиришиш хуружлари юз бериши мумкин, шунинг учун тиришиш хуружларини қўзғатиши ёки тиришиш хуружларининг бўсағасини пасайтириши мумкин бўлган марказий нерв тизимининг гумон қилинган ёки мавжуд касалликлари бўлган пациентларга, моксифлоксацинни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Етарли миқдордаги клиник маълумотлар бўлмаганлиги туфайли, жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью бўйича С босқичи) бўлган пациентларда моксифлоксацинни қўллаш тавсия қилинмайди.

Кенг таъсир доирасига эга антибактериал препаратларини, шу жумладан моксифлоксацинни қўллаш, сохтамембраноз колитни ривожланиш хавфини ошиши билан боғлиқ бўлади. Бу ташхисни моксифлоксацин билан даволаш вақтида оғир диарея кузатилган пациентларда кўзда тутиш керак. Бундай ҳолларда дарҳол тегишли даволаш чораларини буюриш керак.

Фторхинолонлар билан, шу жумладан моксифлоксацин билан даволаш фонида, айниқса моксифлоксацинни глюкокортикостероидлар билан бирга қабул қилаётган кекса беморларда пайларни яллиғланиши ёки узилиб кетиши ривожланиши мумкин. Шикастланган жойдаги оғриқ ёки яллиғланишнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганида препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва шикастланган оёқнинг ҳаракатини камайтириш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида моксифлоксацинни қўллаш мумкин эмас.

Болалар.

Моксифлоксацинни болаларда қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун Моксифлон® болаларда қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Автомобилни бошқариш ёки бошқа потенциал хавфли механизмлар билан ишлашдан олдин беморлар, Моксифлон® препарати билан даволашга шахсий реакцияларини баҳолашлари лозимлиги тўғрисида огоҳлантиришлари лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши юзасидан мавжуд бўлган маълумотлар чекланган. Моксифлоксацин 1200 мг гача бўлган дозада бир марта ва 600 мг дан 10 кун давомида соғлом кўнгиллиларда қўлланганида ҳар қандай жиддий ножўя самаралари аниқланмаган. Доза ошириб юборилган холларда клиник манзарага таяниш ва симптоматик тутиб турувчи даволашни ЭКГ–мониторинги билан бирга ўтказиш керак.

Препарат перорал юборилганида дозани ошириб юборишни даволаш учун фаоллаштирилган кўмирни қўллаш мумкин.

Чиқарилиш шакли

100 мл дан флаконда

 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: