Skip to main content

МИЛДРОНАТ капсулалар

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МИЛДРОНАТ®

MILDRONAT®

Препаратнинг савдо номи: МИЛДРОНАТ®

Таъсир этувчи модда (ХПН): мельдоний (meldonium)

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг мельдоний дигидрати;

ёрдамчи моддалар: қуритилган картошка крахмали, кремний диоксиди, кальций стеарати.

Капсула (корпуси ва қопқоғи): титан диоксиди (Е 171), желатин.

Таърифи: оқ рангли, қаттиқ желатин капсулалар.

Капсула ичидагиси – кучсиз ҳидли оқ кристалл кукун. Кукун гидроскопик хусусиятга эга.

Фармакотерапевтик гуруҳи: юрак касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.

АТХ коди: C01EB22.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мельдоний – одам организмининг ҳар бир ҳужайрасида бўладиган гамма-бутиробетаин моддасининг структурали аналоги.

Кучли зўриқиш шароитларида мельдоний ҳужайраларнинг кислородга бўлган эҳтиёжи ва уни етказиб берилиши орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларда уларда моддалар алмашинувининг токсик маҳсулотларини тўпланишини бартараф этиб, уларни шикастланишлардан ҳимоя қилади; шунингдек тонусни оширувчи таъсир кўрсатади. Уни қўллаш натижасида организм зўриқишга чидамлилик ва энергетик заҳираларни тезда тиклаб олиш қобилиятига эга бўлади. Ушбу хусусиятлари туфайли мельдонийдан юрак-қон томир тизими фаолиятидаги, бош мияни қон билан таъминланишидаги турли бузилишларни даволаш, шунингдек жисмоний ва ақлий ишлаш қобилиятини ошириш учун фойдаланилади. Карнитин концентрациясини пасайиши натижасида қон томирларини кенгайтирувчи хусусиятларга эга бўлган гамма-бутиробетаин (ГББ) кучли равишда синтезланади. Миокард ўткир ишемик шикастланганда мельдоний некротик соҳани ҳосил бўлишини секинлаштиради, реабилитация даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокардни қисқарувчанлигини оширади, жисмоний зўриқишга толерантликни оширади, стенокардия хуружлари сонини камайтиради. Бош мияда қон айланишини ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, қонни ишемияга учраган соҳа фойдасига қайта тақсимлашга ёрдам беради. Кўз тубининг васкуляр ва дистрофик патологиясида самарали ҳисобланади. Препарат сурункали алкоголизм билан хасталанган беморларда абстиненция синдромида нерв тизимининг функционал бузилишларини бартараф этади.

Неврологик характерга эга бузилишларда (бош мияда қон айланиши бузилишлари, бош миядаги жарроҳлик операциялари, бош жароҳатлари, ўтказилган канали энцефалитдан кейинги) соғайиш даврида жисмоний ва интеллектуал фаолиятларни тикланиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Бир марталик перорал дозадан кейин қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Cmax) 2,23-2,43 мкг/мл ни, такрорий дозалар қўлланилганидан кейин эса 2,77 мкг/мл ни ташкил этади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига эришиш вақти (tmax) 1-3 соатни ташкил этади. Перорал юборилганида биокираолишлиги 78% ни ташкил этади. Овқат ушбу дори воситасини сўрилишини бироз секинлаштиради.

Тақсимланиши

Мельдоний қон оқимидан тўқималарда тезда тарқалади. Тақсимланиш ҳажми 88,07±8,56 л ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиш 78% ни ташкил этади. Мельдоний ва унинг метаболитлари йўлдош тўсиғи орқали қисман ўтади.

Биотрансформацияси

Экспериментал ҳайвонларда метаболизмни ўрганиш юзасидан тадқиқотларда мельдонийни асосан жигарда метаболизмга учраши аниқланган.

Чиқарилиши

Мельдоний ва унинг метаболитларини организмдан чиқарилишида буйрак орқали экскрецияси муҳим аҳамият касб этади. Бир марталик доза перорал қабул қилинганидан кейин мельдонийнинг организмдан эрта чиқарилишининг ярим даври (t1/2) тахминан 3,5-4,0 соатни ташкил этади. Такрорий дозалар қўлланганида мельдонийни ярим чиқарилиш даври фарқланади. Ушбу натижалар мельдонийни қон плазмасида тўпланиши мумкинлигидан далолат беради.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Кекса ёшдаги пациентлар

Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган ва тахмин қилинган биокираолишлик юқори бўлган кекса ёшдаги беморларда мельдонийнинг дозасини пасайтириш лозим.

Буйрак фаолиятини бузилишлари

Буйрак фаолияти кучсизланган ва тахмин қилинган биокираолишлиги ошган пациентларга мельдонийнинг дозасини пасайтириш лозим. Мельдоний ёки унинг метаболитлари (масалан, 3-гидроксимельдоний) ва карнитиннинг буйрак реабсорбцияси жараёнида ўзаро таъсири мавжуд бўлиб, унинг натижасида карнитиннинг буйрак клиренси ошади. Мельдоний, ГББ ва мельдоний/ГББ мажмуасининг ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига бевосита таъсири йўқ.

Жигар фаолиятини бузилишлари

Жигар фаолиятини бузилишлари ва тахмин қилинган биокираолишлиги ошган пациентларга мельдонийнинг дозасини пасайтириш лозим. Мельдоний 100 мг/кг дан ортиқ дозада қўлланилганида, каламушларда препаратнинг токсиклигини ўрганишга оид тадқиқотларда жигарни сариқ рангга кириши ва ёғларни денатурацияси аниқланган. Мельдонийнинг юқори дозалари (400 мг/кг ва 1600 мг/кг) қўлланганидан кейин ҳайвонларда ўтказилган гистопатологик тадқиқотларда жигар ҳужайраларида ёғларни тўпланиши аниқланган. Мельдонийнинг 400-800 мг ли юқори дозалари қўлланганидан кейин одамларда жигар фаолиятининг кўрсаткичларини ўзгаришлари кузатилмаган. Жигар ҳужайраларида ёғларни инфильтрациясини истисно этиш мумкин эмас.

Педиатрик популяция

Мельдонийни болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача) қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар йўқ, шунинг учун ушбу препаратни болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Қўлланилиши

Қуйидаги касалликларни мажмуавий даволаш учун қўлланилади:

  • юрак ишемик касаллиги (стенокардия, миокард инфаркти), сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатия, шунингдек бош мияни қон билан таъминланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (бош мия инсульти ва цереброваскуляр етишмовчиликни) мажмуавий даволашда;
  • гемофтальм ва кўзнинг шох пардасига турли этиологиядаги қон қуйилишлари, кўзнинг шох пардаси марказий венаси ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли (диабетик, гипертоник) ретинопатиялар;
  • иш қобилиятини пасайиши; жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар;
  • сурункали алкоголизмда абстиненция синдроми (алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада);
  • бронхиал астма ва сурункали обструктив бронхитда (иммуномодулятор сифатида мажмуавий даволашда) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Қўзғатувчи самарасини ривожланиши эҳтимолини назарда тутиб, куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия этилади.

  1. Юрак-қон томир касалликлари

Мажмуавий даволаш таркибида кунига 0,5-1,0 г дан, бутун дозани дарҳол ёки уни 2 марта қабул қилишга бўлиб, ичга қабул қилинади. Даволаш курси – 4-6 ҳафта.

Миокарднинг дисгормонал дистрофияси фонидаги кардиальгияда – кунига 0,5 г дан, бутун дозани дарҳол ёки 2 марта қабул қилишга бўлиб, ичга қабул қилинади. Даволаш курси – 12 кун.

  1. Бош мия қон айланишини бузилишлари

Ўткир фазада – препаратнинг инъекция дори шакли 10 кун давомида қўлланилади, сўнгра препаратни кунига 0,5-1,0 г дан, бутун дозани дарҳол ёки 2 марта қабул қилишга бўлиб, ичга қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта.

Сурункали бузилишларда – кунига 0,5 г дан, бутун дозани дарҳол ёки 2 марта қабул қилишга бўлиб, ичга қабул қилинади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта. Такрорий даволаш курсларини (одатда бир йилда 2-3 марта) шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин ўтказиш мумкин.

  1. Қон томирлар патологияси ва кўзнинг шох пардасини дистрофик касалликлари

Препаратнинг инъекция дори шакли қўлланилади.

  1. Ақлий ва жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчиларда

Катталарга – кунига 0,25 г дан 4 марта ёки кунига 0,5 г дан 2 марта ичга қабул қилинади. Даволаш курси – 10-14 кун. Зарурат бўлганида даволашни 2-3 ҳафтадан кейин такрорланади.

Спортчиларга кунига 0,5-1,0 г дан 2 марта машғулотлардан олдин ичга қабул қилинади. Даволаш курси давомийлиги тайёргарлик даврида – 14-21 кун, мусобақалар даврида –    10-14 кун.

  1. Сурункали алкоголизм

Кунига 0,5 г дан 4 марта ичга қабул қилинади. Даволаш курси – 7-10 кун.

  1. Бронхиал астма

3 ҳафта давомида ҳар куни 0,25 г дан ичга қабул қилинади. Даволаш бронхолитик препаратлар билан мажмуада олиб борилади.

Агар Сиз препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дарҳол қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Шифокор тавсияларига мувофиқ препаратни қабул қилишни давом эттиринг.

Ножўя таъсирлари

Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлар аъзолар тизимининг гуруҳлари ва MedDRA бўйича учраш тез-тезлигига мувофиқ таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан аллергик дерматит, эшакеми, ангионевротик шиш.

Жуда кам ҳолларда: анафилактик шок.

Руҳий бузилишлар

Кам ҳолларда: қўзғалиш, қўрқув ҳисси, шилқимлик, уйқуни бузилиши.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош оғриқлари.

Кам ҳолларда: парестезиялар, эт увишиши, гипестезия, қулоқларни шанғиллаши, бош айланиши, юришни бузилиши, ҳушдан кетишдан олдинги ҳолат, ҳушдан кетиш.

Юрак томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: юракни тез уриб кетиши, тахикардия/синусли тахикардия, юрак бўлмачаларининг фибрилляцияси, аритмия, кўкракда дискомфорт/кўкракда оғриқлар.

Қон томир тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: қон босимини ошиши/пасайиши, гипертензив криз, гиперемия, тери қопламаларини оқариши.

Нафас олиш тизими томонидан бузилишлар, кўкрак ва кўкс оралиғи касалликлари

Кам ҳолларда: томоқни яллиғланиши, йўтал, диспноэ, апноэ.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: диспепсия.

Кам ҳолларда: дисгевзия (оғизда металл таъми), иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея, қоринда оғриқлар, оғизни қуриши ёки гиперсаливация.

Метаболизмни бузилишлари

Тез-тез: дислипидемия, С-реактив оқсил миқдорини ошиши.

Тери ва тери ости ёғ тўқималари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: тошмалар, умумий/макулёз/папулёз тошмалар, қичишиш.

Суяк-мушак ва унга ёндош тизим томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: белда оғриқлар, мушакни бўшашиши, мушак спазмлари.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: поллакиурия.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар

Кам ҳолларда: умумий ҳолсизлик, эт увишиши, астения, шиш, юзни шиши, оёқни шиши, қизиб кетиш ҳисси, гипертермия, совуқ қотиш ҳисси, совуқ тер чиқиши, юбориш жойида реакциялар, шу жумладан юборилган жойда оғриқ.

Текширишлар

Кам ҳолларда: электрокардиограммада (ЭКГ) силжишлар, эозинофилия.

Келтирилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада қайд этиб ўтилмаган ножўя реакция пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мельдонийга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик.

Бош мия ички босимини ошиши (венада қон ўтиши бузилганида, бош мия ичи ўсмаларида).

Буйрак ва жигар етишмовчилиги (қўллаш хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар етарли эмас).

Ҳомиладорлик, лактация даври.

18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (қўллаш хавфсизлиги текшириб кўрилмаган).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мельдонийни узоқ таъсирга эга бўлган нитратлар ва бошқа антиангинал воситалар (стабил зўриқиш стенокардиясида), юрак гликозидлари ҳамда диуретик препаратлар (юрак етишмовчилигида) билан бир вақтда қўллаш мумкин. Мельдонийни шунингдек антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар ва микроциркуляцияни яхшиловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин. Мельдоний глицерилтринитрат, нифедипин препаратлари, бета адреноблокаторлар, бошқа гипотензив воситалар ва периферик вазодилаторларнинг таъсирини кучайтириши мумкинлигини назарда тутиш керак.

Sorbifer ва мельдонийни темир танқислиги оқибатидаги анемияси бўлган пациентларда бир вақтда қўлланиши натижасида қизил қон таначаларида ёғ кислоталарининг таркиби яхшиланган.

Ишемия/реперфузия оқибатида юз берган шикастланишларни бартараф қилиш учун мельдонийни оротат кислотаси билан мажмуада қўлланилганида қўшимча фармакологик самара кузатилади.

Мельдоний юракда азидотимидин (АЗТ) чақирган патологик ўзгаришларни бартараф қилишга ёрдам беради ва, митохондрияларни дисфункциясига олиб келувчи АЗТ чақирган оксидланиш стресси реакцияларига билвосита таъсир кўрсатади. Мельдонийни азидотимидин ёки ОИТС ни даволаш учун бошқа препаратлар билан мажмуада қўллаш орттирилган иммун танқислик (ОИТС) ни даволашда ижобий таъсирга эга.

Этанол чақирган мувозанат рефлексини йўқолиши юзасидан ўтказилган тестда мельдоний уйқуни давомийлигини камайтирган. Пентилентетразол томонидан чақирилган мушак тиришишлари вақтида мельдонийни мушак тиришишларига қарши яққол ифодаланган таъсири аниқланган. Ўз навбатида, мельдоний билан даволашдан олдин α2 адреноблокаторини, йохимбинни 2 мг/кг дозада ва азот оксиди синтазаси (АОС) ингибитори N-(G)-нитро-L-аргининни 10 мг/кг дозада қўлланилганида мельдонийнинг мушак тиришишларига қарши таъсири тўлиқ блокланади.

Мельдонийнинг дозасини ошириб юборилиши циклофосфамид келтириб чиқарган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин.

Мельдоний қўлланилганида ҳосил бўладиган карнитин танқислиги ифосфамид келтириб чиқарган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин.

Индинавир келтириб чиқарган кардиотоксиклик ва эфавиренз келтириб чиқарган нейротоксиклик юзага келган тақдирда мельдоний ҳимояловчи таъсирини кўрсатади.

500 мг мельдоний капсулаларини таркибида мельдоний сақлайдиган бошқа препаратлар билан биргаликда қўллаш мумкин эмас, чунки ножўя таъсирларнинг намоён бўлиш хавфи ошиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйракнинг сурункали касалликлари бўлган пациентлар препарат узоқ муддат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя этишлари керак.

Мельдонийни болаларда қўллаш тўғрисида маълумотлар етарли эмас.

Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси мельдоний ўткир коронар синдромида биринчи қатор препарати бўлиб ҳисобланмаслигини кўрсатади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги исботланмаган. Ҳомилага ножўя таъсиридан сақланиш учун ҳомиладорлик вақтида препаратни буюрилмайди.

Мельдонийни онанинг кўкрак сутига ажралиб чиқиши туфайли, препаратни лактация даврида қўлланганда эмизиш тўхтатилиши керак.

Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирига оид тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Мельдонийнинг дозасини ошириб юборилган ҳолатлар тўғрисида хабар берилмаган. Препарат кам заҳарли ва хавф солувчи ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди.

Симптомлари: артериал қон босими паст бўлганида бош оғриқлари, бош айланиши, тахикардия, умумий ҳолсизлик юз бериши мумкин.

Даволаш: симптоматик. Дозани ошириб юборилишининг оғир ҳолатларида жигар ва буйрак функциясини назорат қилиш лозим. Мельдонийни оқсиллар билан яққол боғланиши туфайли мельдонийнинг дозаси ошириб юборилганида гемодиализ сезиларли аҳамиятга эга эмас.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан поливинилиденхлорид қопламали поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

4 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Намликдан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: