Skip to main content

Микройодид

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МИКРОЙОДИД

MICROIODIDUM

 

Препаратнинг савдо номи: Микройодид

Таъсир этувчи модда (ХПН): калий йодид

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: калий йодид – 50 мкг, 100 мкг ёки 200 мкг;

ёрдамчи моддалар: қанд-рафинад, кальций стеарати ёки магний стеарати ёки стеарин кислотаси.

Таърифи: оқ рангли, ширин таъмли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: йод препарати.

АТХ коди: H03CA

Фармакологик хусусиятлари

Ноорганик йодид, қалқонсимон без функциясига таъсир кўрсатади, чунки йод тироксин (Т4) ва трийодтиронин (Т3) синтезида иштирок этади. Организмга  етарли даражада йод тушмаганида тиреоид гормонлар синтезини бузилиши ва қалқонсимон бези функциясини сусайиши содир бўлади. Препарат йод  етишмовчилиги ўрнини тўлдириб, бундай ҳолларда тиреоид гормонлар синтезини тиклайди. Аммо, йодидлар ортиқча бўлганида, тиреоид гормонлар биосинтези тормозланади, қалқонсимон безини гипофизнинг тиреотроп гормонларига бўлган сезгирлиги камаяди ва унинг  секрецияси гипофиз томонидан блокланади.

Фармакокинетикаси

Препарат овқат ҳазм қилиш йўлларидан яхши сўрилади, организмнинг барча тўқималари ва суюқликларига кенг тақсимланади. Юқори биокираолишлиги билан ажралиб туради. Асосан буйраклар орқали, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва кўкрак безлари орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • Ташқи муҳитда йод етишмовчилиги кузатиладиган туманларда истиқомат қиладиган аҳолида, биринчи навбатда, болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда бўқоқ ривожланишини ва йод етишмовчилиги ҳолатларини олдини олиш;
  • Бўқоқни мажмуавий медикаментоз ёки жарроҳлик даволаш курси тугагандан кейинги йод танқислиги билан боғлиқ қайталанишини олдини олиш;
  • Тиреотоксикознинг яққол шаклларини операцияга тайёрлаш;
  • Чақалоқлар, болалар ва ўсмирларда йод етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган бўқоқни даволаш;
  • Диффуз токсик бўлмаган (эутиреоид) бўқоқни даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни ичга овқатдан кейин етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Бошқача тавсиялар бўлмаганида  қуйидаги келтирилган дозаларда қўлланилади:

Эндемик бўқоқни ва йод танқислиги касалликларини ривожланишини олдини олиш:

Чақалоқлар ва болалар: суткада 50-100 мкг йод.

Ўсмирлар ва катталар: суткада 100-200 мкг йод.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида: суткада 150-200 мкг йод. Йод танқислиги билан боғлиқ бўлган бўқоқни медикаментоз ёки жарроҳлик даволаш тугатилганидан сўнг қайталанишини олдини олиш: суткада 100-200 мкг йод.

Бўқоқни даволаш:

Чақалоқлар, болалар  ва ўсмирлар – суткада 100-200 мкг йод.

45 ёшгача бўлган катталарда: суткада 300-500 мкг йод.

Препарат профилактика мақсадида узоқ муддат қўлланилиши лозим (даволаш курси 20 кун, 10 кунлик танаффус билан).

Препаратни буюриш давомийлигини шифокор белгилайди.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратни профилактика учун барча ёшдагиларда, ҳамда даволаш учун чақалоқларда, болаларда ва ўсмирларда қўлланилганида одатда ножўя таъсирлари кузатилмайди. Кам ҳолларда: препаратни доимий узлуксиз равишда қабул қилиш оғизда металл таъм билан, шиллиқ қаватларнинг шишиши ва яллиғланиши (тумов, конъюнктивит, бронхит) билан ифодаланадиган йодизм ҳолати ривожланишига олиб келиши мумкин. Қалқонсимон безида йирик фаол қисмлар бўлганида суткада 150 мкг дозадан ортиқ йод буюрилган ҳолларда,  қалқонсимон бези гиперфункцияси ривожланиши мумкин. Кам ҳолларда (йодга бўлган идиосинкразияда): аллергик реакциялар, тери тошмаси, эшакеми, Квинке шиши, эозинофилия, жуда кам ҳолларда – анафилактик шок кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Яққол  гипертиреоз (қалқонсимон без функциясини шиши), яширин гипертиреоз (суткада 150 мкг дан ортиқ дозада қўлланилганида),  герпетиформли дерматит (Дюринг касаллиги), аденоматоз бўқоқ, автоном  аденома, йодга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қалқонсимон без гиперфункциясини даволаш курсидан олдин ва препарат билан даволаш давомида, ҳар қандай бошқа йод препаратларини буюришдан сақланиш керак.

Қалқонсимон бези томонидан йодни ўзлаштирилишини перхлорат ва тиоционат сусайтиради (қондаги концентрацияси 5 мг/дл дан ортиқ бўлмаганида), тиреотроп гормони – кучайтиради.

Препаратни юқори дозаларда бир вақтда калий тежовчи диуретиклар билан бирга қабул қилиниши, гиперкалиемияни ривожланишига олиб келиши мумкин; йод сақловчи препаратларни юқори дозаларда бир вақтда литий препаратлари билан қўллаш,  бўқоқ  ва гипертиреоз ривожланишига олиб келади.

 

Махсус кўрсатмалар

Қалқонсимон безнинг гиперфункциясида, тиреостатик даволашга бўлган реакциясини йод етишмовчилиги оширади, йодни ортиқчалигини эса камайтиради.

Агарда янги туғилганларда йод етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган бўқоқни 2-4 ҳафта давомидаги даволаш курсидан кейин камайтиришнинг иложи бўлмаса, у ҳолда йод етишмовчилиги билан боғлиқ бўлмаган касалликни бошқа сабабларини тахмин қилиш мумкин.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат тавсия қилинган дозалардагина қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

50 мкг, 100 мкг ва 200 мкг йод (калий йодид шаклида) сақловчи таблеткалар, флаконларда 50 ёки 100 донадан; блистер қадоқда 10 та дан.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Дорихоналардан олиниш тартиби

Рецептисиз.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Улашиш: