Skip to main content

Микотран

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

МИКОТРАН®

MIKOTRAN®

Препаратнинг савдо номи: Микотран®

Таъсир этувчи модда (ХПН): миконазол нитрати (miconazole nitrate)

Дори шакли: вагинал суппозиторийлар

Таркиби:

Ҳар бир вагинал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1200 мг миконазол нитрати;

ёрдамчи моддалар: витепсол S 55, твин 80.

Таърифи: оқ, овал (торпеда шаклида), қавариқ суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши дори воситаси.

АТХ коди: G01AF04.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Микотран® вагинал суппозиторийлари имидазолнинг синтетик ҳосиласи бўлган миконазол нитратини сақлайди. Миконазол нитрати замбуруғларга қарши фаолликка эга ва кенг таъсир доирасига эга бўлган воситадир. У айниқса патоген замбуруғлар ва ачитқиларга, шу жумладан Candida albicans га нисбатан самаралидир. Шунингдек Aspergillus spp., Cryptococcus neoformans, Pseudoallescheria boydii ва айрим граммусбат микроорганизмларга, шу жумладан стафилококклар ва стрептококкларга нисбатан хам фаолдир.

Миконазол нитрати хужайра мембранасининг эргостероли синтезини ингибиция қилади. In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотлар, Candida spp. га нисбатан миконазол замбуруғ хужайрасининг ўтказувчанлигини ўзгартириб, у томондан глюкозани истеъмол қилинишини сусайтиради.

Фармакокинетикаси

1200 мг миконазол нитратини ўз ичига олган бир суппозиторий интравагинал юборилганидан кейин плазмадаги ўртача максимал концентрацияси 10,4 мкг/л, ярим чиқарилиш даври 56,8 соатни, плазмадаги концентрация-вақт эгри чизиғи остидаги ўртача майдони (AUC) соатига 967 мкг/л ни, плазма оқсиллари билан боғланиши эса – 90-93% ни ташкил этади.

Интравагинал юборилганида миконазол нитрати жуда оз миқдорда (бир дозанинг тахминан 1,4%) сўрилади.

Қўлланилиши

Микотран® вагинал суппозиторийлари бир марталик дозада вульвовагинал кандидозни даволашда қўлланади.

Шунингдек Микотран® вагинал суппозиторийлари замбуруғли вагинал инфекцияларини (айниқса Candida spp. томонидан чақирилган инфекцияларни), шунингдек замбуруғлар ва граммусбат бактериялар (иккиламчи инфекцияни олиб келувчи стафилококклар, стрептококклар ва микококклар) томонидан чақирилган аралаш инфекцияларни даволашда ишлатилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Микотран® вагинал суппозиторийлари вульвовагинал кандидозни даволашда бир марта қўлланади, 1 вагинал суппозиторий бир марта уйқудан олдин қинга чуқур қилиб киритилади.

Зарурат туғилганида препаратни уч кундан кейин такроран қўллаш мумкин.

Препаратни шифокор билан маслаҳатлашмасдан қўлланмасин.

Микотран® вагинал суппозиторийларини, самарадорлигини пасайиши мумкинлигини ёки уни юборишдаги қийинчиликларни назарда тутиб, ҳайз кўриш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Вагинал суппозиторийларни қўллашдан олдин қўлларни ювинг ва қуритинг. Горизонтал ҳолатда ётинг ва оёқларингизни бироз кўтаринг. Суппозиторийни қинга иложи борича чуқурроқ юборинг. Ётган ҳолатда ярим соат давомида қолишга ҳаракат қилинг. Вагинал суппозиторийларни қўллагандан кейин қўлларни яна ювинг.

Кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) пациентлар: Ёшроқ пациентлар учун тайинланганидек тавсиялар берилади.

Болалар: Болаларга буюрилмайди.

Қиз болаларда қўлланмасин.

Ютиш ва бошқа усул билан қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Микотран® вагинал суппозиторийлари юборилганидан кейин айрим пациентларда (2-6%) қинда ачишиш ва қичишиш каби вагинит симптомлари кучайиши мумкин.

Бундан ташқари, чаноқ мушакларини спазмлари (2%), бош оғриқлари (1,3%), шунингдек жуда кам ҳолларда – эшакеми кузатилиши мумкин.

Нохуш  самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг!

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Миконазол нитратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир эҳтимолини пастлигига қарамай, Микотран® вагинал суппозиторийларини қуйидаги дори воситалари билан бирга қўлланганда ўзаро таъсири бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим:

Астемизол, цизаприд ва терфенадин: миконазол бу моддаларнинг метаболизмини сусайтиради ва уларнинг плазмадаги концентрациясини оширади.

Карбамазепин: карбамазепиннинг метаболизмини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Микотран® вагинал суппозиторийларини вульвовагинал кандидоздаги самарадорлигини ҳисобга олиб, биоматериални КОН ёрдамида микроскопик текширувини ўтказиш ва/ёки культурал текшириш усули ёрдамида “вульвовагинал кандидоз” ташхисини тасдиқлаш керак. Суппозиторийларнинг асоси таъсирида резинани шикастланиши эҳтимолини назарда тутиб, суппозиторийларни контрацептив диафрагмалар ва презервативлар билан бир вақтда ишлатиш тавсия қилинмайди.

Контрацептив диафрагма ва презервативлар вагинал суппозиторийлар қўлланганидан кейин 3 кун ўтгач ишлатилиши мумкин.

Микотран® вагинал суппозиторийлари қўлланганда тампонлар ишлатилмайди.

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик

Микотран® вагинал суппозиторийларини ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ишлатилиши юзасидан етарли маълумотларни йўқлигини назарда тутиб, препарат мазкур даврда қўлланмайди.

Микотран® вагинал суппозиторийларини ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида ўткир зарурат туғилган ҳолларда шифокор кузатуви остида қўллаш мумкин.

Лактация

Микотран® вагинал суппозиторийларини эмизикли оналарда қўллашни таъсири аниқ аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Микотран® вагинал суппозиторийларининг катта миқдори беҳосдан тасодифан ичга қабул қилиб юборилганида беморда сунъий равишда қусишни чақириш ва меъдани ювишни ўтказиш керак. Махсус антидоти йўқ, симптоматик даволаш буюрилади.

Миконазол нитратининг дозасини ошириб юборилиш симптомлари: оғиз бўшлиғи ва томоқда ачишиш ҳисси, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, диарея юз бериши мумкин.

Чиқарилиш шакли:

Микотран® вагинал суппозиторийлари, 1 дона пластик блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан паст бўлган хона ҳароратида, оригинал ўрамида сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

 

Улашиш: