Skip to main content

Микогель

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МИКОГЕЛЬ

MIKOGEL

 

Препаратнинг савдо номи: Микогель

Таъсир этувчи модда (ХПН): миконазол нитрати

Дори шакли: гель

Таркиби:

1 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% моддага қайта ҳисобланганда 20 мг миконазол нитрати;

ёрдамчи моддалар: карбомер (карбомер 934Р), глицерин, пропиленгликоль, 15% ли аммиак эритмаси, 96% ли этанол, полисорбат (полисорбат 80), минерал мой, формальдегид эритмаcи, тозаланган сув.

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, бир хил консистенцияли, ўзига ҳос кучсиз ҳидли гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Имидазол ва триазол ҳосилалари.

АТХ коди: D01AC02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Микогель антимикотик ва антибактериал восита ҳисобланади.

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси – миконазол натрати – эргостерол биосинтезини ингибиция қилади ва мембрананинг липид таркибини ўзгартиради, бу замбуруғ хужайрасини нобуд бўлишига олиб келади. Дерматофитлар (Microsporum canis, Trichophyton rubrum, Epidermophyton floccosum), Candida, Cryptococcus тури ва айрим бошқа замбуруғларга, шунингдек Aspergillus тури замбуруғларига нисбатан яққол замбуруғларга қарши таъсир намоён қилади. Граммусбат микроорганизмлар (асосан стафилококклар) ва камроқ даражада – грамманфий бактерияларга нисбатан антибактериал фаолликни намоён қилади.

Фармакокинетикаси

Шикастланмаган тери орқали деярли сўрилмайди; миконазол маҳаллий қўлланилганида қон плазмасидаги концентрацияси минимал бўлади.

Қўлланилиши

  • миконазолга сезгир дерматофитлар ёки Candida тури замбуруғлари чақирган тери қопламалари ва тирноқларни шикастланиши;
  • граммусбат микроорганизмлар чақирган суперинфекцияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва болаларга Микогель терининг шикастланган соҳасига юпқа қават қилиб суткада 2 марта суртилади (ишқаланмайди). Зарурати бўлганида окклюзион боғлам остида қўлланилади.

Даволаш курси даволашнинг самарадорлиги ва микологик тестлар натижаларига боғлиқ ва 1 ҳафтадан 6 ҳафтагачани ташкил этади. Тери кандидомикозларини даволаш давомийлиги – 1-3 ҳафта, дерматофитлар чақирган инфекцияларни – 3-4 ҳафта, узоқроқ давом этувчи инфекцияларни – 5-6 ҳафтани ташкил қилади. Касалликнинг клиник симптомлари бартараф этилгандан кейин препаратни қўллашни камида яна 1 ҳафта давом эттириш керак.

Онихомикозни даволаганда дастлаб шикастланган тирноқ пластинкаси кўчгандан кейин гель тирноқ ўрнига суткада 1-2 марта суртилади. Даволаш янги тирноқ тўлиқ шакллангунигача камида 3 ой узлуксиз олиб борилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат кўпгина ҳолларда яхши ўзлаштирилади.

Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялар:

тери ва унинг ҳосилалари томонидан: суртиш жойида реакция, шу жумладан қизариш, таъсирланиш, ачишиш, тошма, қичишиш, терини қуриши; контакт дерматит;

иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Миконазол нитрати ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Герпес-вируси чақирган тери касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа суртма шакллари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Миконазолни тизимли қўллаганда CYP3А4/2С9 ни ингибиция қилиши аниқланган. Маҳаллий қўлланилганда тизимли сўрилиши чекланганлиги туфайли, клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар кам ҳолларда кузатилади. Шундай қилиб, миконазол билан бир вақтда қўлланилганда қанд даражасини пасайтирувчи препаратлар – сульфонилмочевина ва фенитоиннинг фаоллигини кучайиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар клиник аҳамиятга эга эмас.

Лекин варфарин каби перорал антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва протромбин индексини мониторингини олиб бориш керак.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни кўзларга ва очиқ яраларга тушишидан сақланиш керак.

Микроциркуляцияни бузилишилари, қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Тирноқлар шикастланганда уларни иложи борича қисқароқ қилиб кесиш керак.

Панжалар шикастланганда бармоқлар орасига синчковлик билан ишлов бериш, эркин ҳавони яхши ўтказадиган пойафзал кийиш ва пайпоқларни ҳар куни алмаштириш керак.

Аллергик реакция ривожланганда препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик даврида препаратни сиртга қўллаш мумкин, лекин эҳтиёткорликка риоя қилишни талаб этади (шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин).

Сиртга қўлланилганида даволаш даврида аёлларга эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Болалар.

Препаратни болаларда туғилган кейин шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллашга рухсат берилади.

Автотранспорт ёки бошқа механимзларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Хабарлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Тизимли сўрилмаганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши ҳолатлари аниқланмаган. Дозани ошириб юборилишининг кўринишлари бўлиб, одатда препаратни бекор қилгандан кейин ўтиб кетадиган терини таъсирланиши бўлиши мумкин.

Препарат перорал қўллаш учун эмас, фақат терига суртиш учун мўлжалланган. Дори воситасининг кўп миқдорини беҳосдан ютиб юборилганда меъдани тегишли равишда бўшатиш усулини қўллаш керак.

Чиқарилиш шакли

15 г дан тубаларда, 1 туба қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 2оС дан 8оС гача ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: