Skip to main content

Метронидазол-RG

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕТРОНИДАЗОЛ-RG

METRONIDAZOL-RG

Препаратнинг савдо номи: Метронидазол-RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): Метронидазол

Чиқарилиш шакли: 1% гел 5, 10, 20, 30 г дан тубаларда ёки 30 г дан банкаларда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Протозойларга қарши воситалар

Фармакологик ҳусусиятлари

Метронидазол – имидазолнинг синтетик ҳосиласи. Бактерицид ва бактериостатик таъсир кўрсатади. Препарат анаэроб микроорганизмларнинг таъсир доирасига, соддаларга ва граммусбат бактерияларга нисбатан самаралидир. Ҳусусан, Veillonela spp., Fusobacterium spp., Bacteroides spp., Clostridium spp., Eubacterium spp., Peptostreptococcus spp., Peptococcus spp., Trichomonas vaginalis, Gardnerella vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia intestinalis ларга нисбатан фаол. Таъсир механизми метронидозолнинг 5-нитрогуруҳини анаэроб микроорганизмлар ва соддаларнинг ҳужайра ичи транспорт протеинлари томонидан биокимёвий жиҳатдан тикланиши билан боғлиқ. Метронидозолнинг тикланган 5-нитрогуруҳи микроорганизмлар ҳужайраларининг ДНКси билан, ўзаро таъсир қилиб, уларнинг нуклеин кислотасини синтезини ингибирлайди, бу бактерияни нобуд бўлишига олиб келади.

Маҳаллий қўлланганда препарат протозойларга қарши ва микробларга қарши ва шунингдек бироз антиоксидант фаолликка ҳам эга. Бундан ташқари, ҳуснбузарга қарши таъсир кўрсатиш қобилиятига эга.

Фармакокинетикаси

Препарат маҳаллий қўлланганда умумий қон оқимига жуда суст сўрилади. Максимал коцентратцияси (Сmax) тахминан 70 нг/мл ни ташкил қилади. Умумий қон оқимига тушган метронидозол гематоэнцефалик ва гематоплацентар тўсиқлар орқали ўтади.

Қўлланилиши

Препаратни қуйидаги касалликлари бўлган пациентларда маҳаллий даволаш учун қўлланади:

  • ҳуснбузар тошма, шу жумладан ўсмирларда жинсий етилиши даврида;
  • пушти ҳуснбузар, шу жумладан гормонал препаратларни қабул қилиш фонида пайдо бўлган пушти ҳуснбузар;
  • орқа тешик ёриғида ва геммороидал веналарнинг яллиғланишида инфекцияланиш хавфи;
  • ёмон битадиган ётоқ яралар, оёқларнинг трофик характерга эга ярали шикастланишлари, шу жумладан қандли диабет ва/ёки веналарнинг варикоз кенгайиши билан асоратланган;
  • себорея.

Қўллаш усули ва дозалари

6-yillik-qizil-jenshen

Сиртга. Препаратни одатда юпқа қават қилиб шикастланган соҳага эрталаб ва кечқурун суртилади. Гел билан ишлов бериладиган соҳани препаратни суртишдан олдин яхшилаб тозалаш зарур. Зарурат бўлганида препаратни боғлов остига суртиш мумкин. Одатда терапевтик самара препаратни қўллаш бошланганидан кейин икки ҳафтадан кейиноқ сезилади. Суртилганда препаратни бармоқларнинг ёстиқчалари (дўмбоқ жойи) ёки кафт билан шикастланган сохага яхшилаб ишқаланади. Препаратни ишлатишдан олдин ва кейин қўлларни яхшилаб ювиш тавсия қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратни сиртга қўлланганда метронидазолнинг қон плазмасидаги концентрацияси жуда оз, шунинг учун метронидозол учун хос бўлган тизимли ножўя таъсирларни ривожланиши кузатилмайди. Аммо айрим пациентларда препаратни суртилган жойда терини қичишиши, эшакеми, таъсирланиш, ачишиш ҳисси, қизариш ва шиш ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, терини қуриши ва тортишиш ҳисси, тери қопламларини кўчиши юз бериши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни компонентларига ва имидазол ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллашга қарши кўрсатма йўқ. Аммо уни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ва лактация даврида қўллаш зарурати туғилганда, фақат даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Метронидазолни сульфаниламидлар ва антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин. Варфариннинг антикоагулянт таъсирини кучайтиради (протромбин ҳосил бўлиш вақтини оширади). Дисульфирам билан бир вақтда қўллаш, гелнинг заҳарлилигини кучайтиради, бу неврологик белгиларни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Циметидин метронидазолни метаболизмини бостиради, бу метронидазолнинг қон зардобидаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Маҳаллий қўлланганда тизимли қон оқимига жуда оз сўрилишига қарамай, унинг таркибига кирувчи метронидазол, билвосита антикоагулянтлар ишлатилганда протромбин вақтини ошириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Гелни кўзга тушишидан сақланиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтда сиртга қўллаш учун гел шаклидаги препарат дозасини ошириб юборилиши тўғрисида хабарлар тушмаган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15­25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: