Skip to main content

Метромикон

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕТРОМИКОН

METROMICONUM

Препаратнинг савдо номи: Метромикон

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): метронидазол, миконазол (metrоnidazolum, miconazolum)

Дори шакли: вагинал суппозиторийлар

Таркиби:

1 вагинал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: метронидазол – 100 мг, миконазол нитрати – 100 мг;

Ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ.

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, цилиндрконик шаклли суппозиторийлар. Кесимида ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар (кортикостероидлар билан мажмуаси мустасно). Имидазол ҳосилаларининг мажмуаси.

АТХ коди: G01AF20.

 

Фармакологик хусусиятлари

Метромикон – протозойларга қарши, замбуруғларга қарши ва антибактериал таъсирга эга бўлган мажмуавий препаратдир.

Метронидазол Gardnerella vaginalis; содда ҳайвонлар: Trichomonas vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolytica; анаэроб грамманфий бактериялар: Bacteroides spp. (B. fragilis, B. distasоnis, B. ovatus, B. thetaiotaomicron, B.vulgatus), Fusobacterium spp., Prevotella spp. (P. bivia, P. buccae, P.disiens); анаэроб граммусбат бактериялар: Clostridium spp., Eubacterium spp.; анаэроб граммусбат кокклар: Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. га нисбатан фаол. Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар чидамлидир. Таъсир механизми метронидазолнинг 5-нитрогуруҳини анаэроб микроорганизмлар ва содда ҳайвонларнинг ҳужайраси ичидаги транспорт протеинлари томонидан биокимёвий жиҳатдан қайтарилиши билан боғлиқ. Метронидазолнинг биокимёвий жиҳатдан қайтарилган 5-нитрогуруҳи микроорганизм ҳужайрасининг ДНК билан ўзаро таъсирга киришиб, уларнинг нуклеин кислотаси синтезини ингибирлайди, бу эса бактерияни нобуд бўлишига олиб келади.

Миконазолга энг сезгир дерматомицетлар ва ачитқилар ҳисобланади. Ранг-баранг темиратки қўзғатувчисига (Malassezia furfur), айрим дерматомикозларнинг қўзғатувчилари (Candida albicans, Trichophyton, Epidermophyton floccosum, Microsporum) га нисбатан фаолдир. Dimorphons fungi, Cryptococcus neoformans, Aspergillus spp., Pityrosporum, Torulopsis glabrata, Pseudallescheria boydii га нисбатан; айрим граммусбат микроорганизмлар, шу жумладан стафилококклар ва стрептококкларга нисбатан фаолликни намоён этади. Миконазолнинг фунгицид ва фунгистатик самараси эргостерол биосинтезини ингибирланиши, хужайра деворининг липид таркиби ва ўтказувчанлигини ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, бу замбуруғ жужайрасини ўлимига олиб келади.

 

Фармакокинетикаси

Суппозиторийлар кўринишида интравагинал қўлланганда метронидазолнинг биокираолишлиги 20% ни ташкил этади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сутига киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Гидроксил метаболитлари фаол эмас. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил қилади. Буйрак орқали (тахминан 20% ўзгармаган ҳолда) ва ичак орқали чиқарилади.

Интравагинал юборилганда миконазол нитрати жуда оз сўрилади ва плазмада аниқланмайди.

Қўлланилиши

Қуйидаги вагинал инфекцияларни даволашда қўлланади:

– вагинал кандидоз;

– трихомонад вагинит;

– бактериал вагиноз;

– аралаш инфекциялар томонидан чақирилган вагинитлар.

Қўллаш усули ва дозалари

Интравагинал, бир суппозиторийдан суткада 1 марта, бевосита уйқудан олдин, 10 кун давомида қўлланади.

Даволаш касаллик симптомлари йўқолганидан кейин яна бир неча кун давом эттирилади.

Даволаш курсининг давомийлиги ва такрор ўтказиш имконияти шахсий равишда белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: қоринда оғриқ ёки спазмлар, оғизда металл таъми, оғизни қуриши, қабзият, диарея, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш;

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ҳаракат бузилишлари (атаксия), периферик нейропатия (препаратни узоқ муддат қабул қилинганда), тиришишлар;

Психо-эмоционал бузилишлар: хавотирлик, кайфиятни ўзгарувчанлиги;

Вестибуляр  аппарат томонидан: бош айланиши;

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения;

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар (тери тошмалари, шу жумладан эшакеми);

Маҳаллий реакциялар: айниқса даволашни бошида таъсирланиш (ачишиш, қичишиш), бироқ бу даволашни тўхтатишни талаб этмайди ва қиннинг яллиғланган шиллиқ қаватига препаратнинг таъсири билан белгиланади. Кучли таъсирланишда даволашни тўхтатиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препарат компонентларига ёки нитроимидазолнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик;
  • тутқаноқ;
  • порфирия;
  • жигар фаолиятини оғир бузилишлари;
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлиги;
  • лактация даври;
  • 18 ёшгача бўлган пациентлар (қиз болалар) да қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганда метронидазол билвосита антикоагулянтларнинг таъсири кучайтиради.

Метронидазолни дисульфирам билан бир вақтда қўлланганда марказий нерв тизими томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин; фенитоин билан билан бир вақтда қўлланганда, қонда фенитоиннинг даражаси ошади, метронидазолнинг қондаги даражаси эса, пасаяди;

литий препаратлари билан – литийнинг заҳарлилигини ошиши кузатилиши мумкин;

фенобарбитал билан – қонда метронидазолнинг даражаси пасаяди; циметидин билан – қонда метронидазолнинг даражаси ошиши мумкин.

Метронидазолнинг алкоголь билан ўзаро таъсири дисулфирамга ўхшаш реакцияларни чақиради.

Метронидазол ва миконазол астемизол ва терфенадиннинг метаболизмини ингибирлайди, бунинг натижасида қон плазмасида астемизол ва терфенадиннинг концентрацияси ошади.

Метромикон билан бир вақтда қўлланганда қон плазмасида теофиллин ва прокаинамиднинг концентрацияси ўзгариши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Қон яратилишини бузилишлари, периферик ва марказий нерв тизими касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни қўллаганда жинсий алоқадан сақланиш керак. Вагинал суппозиторийларни ишлатилиши механик контрацепциянинг (презервативлар, вагинал диафрагмалар) ишончлилиги, суппозиторийларнинг асосини латекс ёки каучук билан ўзаро таъсири туфайли сусайиши мумкин.

Касалликни такрор юқишини олдини олиш мақсадида жинсий шерикни ҳам бир вақтда даволаш лозим, трихомонадли вагинит юз берган ҳолларда эса – ичга қабул қилинадиган препаратлар, масалан, метронидазол билан даволаш керак.

Даволаниш вақтида ва даволаш курси тугаганидан кейин 24-48 соат давомида алкоголни қабул қилишдан сақланиш керак (дисульфирамга ўхшаш реакциялар ривожланиши мумкин).

Препарат қўлланганда қонда жигар ферментлари даражаси ва глюкозанинг даражасини ўзгариши кузатилиши мумкин.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар: препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида фақат она учун потенциал фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида буюриш зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш лозим. Эмизишни даволаш тугаганидан кейин 24-48 соат ўтгач қайта бошлаш мумкин.

Одамнинг хулқига, автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Автотранспортни ҳайдаш ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсири бўлишини инкорт этиб бўлмайди. Бундай самаралар препаратни интравагинал буюрилганда тизимли биокираолишлиги паст бўлганлиги туфайли жуда кам учрайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида хабар берилмаган.

Бўлиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, оғизда металл таъми, атаксия, бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, тиришишлар, лейкопения, сийдикни тўқ рангга бўялиши (метронидазолнинг дозасини ошириб юборилиш билан боғлиқ), кўнгил айниши, қусиш, анорексия, диарея (миконазол нитратининг дозасини ошириб юборилиш билан боғлиқ).

Даволаш: симптоматик даволаш, ичга беҳосдан қабул қилиб юборилганда – меъдани ювиш керак.

Чиқарилиш шакли

Вагинал суппозиторийлар.

5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: