Skip to main content

Месипол

Улашиш:
  Reading time 28 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕСИПОЛ

MESIPOL

 

Препаратнинг савдо номи: Месипол

Таъсир этувчи модда (ХПН): мелоксикам

Дори шакли: Мушак ичига юбориш учун эритма 15 мг/1,5мл.

Таркиби:

1,5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 15,00 мг мелоксикам;

ёрдамчи моддалар: меглюмин, гликофурол, полоксамер 188, натрий хлориди, глицин, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

Таърифи: ўзига хос ҳидли сариқ ёки яшил – сариқ рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши восита; оксикамлар.

АТХ коди: М01АС06

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мелоксикам – оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсирга эга ностероид яллиғланишга қарши препарат.

Яллиғланишга қарши таъсири яллиғланиш соҳасида простагландинларни биосинтезида иштирок этувчи циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) ни ферментатив фаоллигини тормозланиши билан боғлиқ. Мелоксикам меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини ҳимояловчи ва буйракларда қон оқимини бошқарилишида иштирок этувчи простагландинларнинг биосинтезида қатнашувчи циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1) га кам даражада таъсир қилади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Мелоксикам мушак ичига юборилганидан кейин тўлиқ сўрилади. Перорал қабул қилиш билан солиштирганда препаратнинг биокираолишлиги тахминан 100% ни ташкил қилади. Шундай қилиб, қабул қилиш усулини ўзгартириш ҳолатларида, дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

15 мг мелоксикамни мушак ичига юборилгандан кейин препаратнинг плазмадаги               1,62 мкг/мл ни ташкил этувчи максимал концентрацияси (Сmax) га тахминан 1 соатдан кейин эришилади.

Тақсимланиши

Мелоксикам плазма оқсиллари (асосан альбумин) билан аҳамиятли даражада – 99% боғланади. Гистогематик тўсиқлар орқали ўтади, синовиал суюқлигига ўтади. Синовиал суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги концентрациянинг 50% ни ташкил қилади. Тақсимланиш ҳажми (Vd) паст ва 11 л ни ташкил қилади.

Метаболизми

Жигарда тўртта фармакологик нофаол метаболитларни ҳосил қилиб, деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Асосий метаболит, 5′-карбоксимелоксикам (юборилган дозанинг 60%), оралиқ метаболит, 5′-гидроксиметилмелоксикамнинг оксидланиши орқали ҳосил бўлади (юборилган дозанинг 9%). In vitro шароитдаги тадқиқотлари, ушбу метаболик айланишда СYP 2С9 изоферменти муҳим ролни ўйнашини ва СYP 3A4 изоферменти эса қўшимча аҳамиятга эгалигини кўрсатган. Препаратнинг юборилган дозасининг 16% ва 4% ни ташкил этувчи иккита бошқа метаболитни ҳосил бўлишида, эҳтимол пероксидаза иштирок этади, унинг фаоллиги эса индивидуал ўзгариб туради.

Чиқарилиши

Мелоксикам учун характерли бўлган аҳамиятли ичак-жигар циркуляцияси препаратнинг чиқарилишига таъсир қилмайди. Мелоксикам метаболитлар кўринишида асосан буйрак ва ичак орқали тенг даражада чиқарилади. Мелоксикамнинг 5% дан камроғи ўзгармаган ҳолда ичак орқали чиқарилади ва ўзгармаган препаратнинг фақат жуда оз миқдоригина сийдикда аниқланади.

Мелоксикамнинг ўртача ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 20 соатни ташкил қилади. Плазма клиренси ўртача минутига 8 мл ни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Перорал ва ректал юбориш йўллари орқали юбориб бўлмаган ҳолатларда ревматоид артритни зўрайишини, остеоартрозни, анкилозланувчи спондилитни (Бехтеров касаллиги) қисқа муддатли симптоматик даволаш амалга ошмаган ҳолатларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни мушак ичига юбориш фақат даволашнинг биринчи 2-3 кунлари давомида кўрсатилган. Кейинчалик даволашни препаратнинг перорал шаклларида (таблеткалар) қўллаган ҳолда давом эттирилади. Препаратни вена ичига юбориш мумкин эмас.

Мелоксикамнинг максимал суткалик дозаси 15 мг ни ташкил қилади.

Тавсия қилинадиган доза оғриқнинг жадаллиги ва яллиғланиш реакциясининг оғирлигига қараб, суткада бир марта 7,5 мг ёки 15 мг ни ташкил қилади.

Препаратни қабул қилгандаги нохуш ножўя самараларни, қисқа муддатда симптомларни даволаш учун зарурий энг паст самарали дозасини қўлланилиши ҳисобига камайтириш мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Пациентнинг даволанишга бўлган реакцияси, шунингдек унинг симптоматик дори воситаларига бўлган эҳтиёжини мунтазам равишда баҳолаш керак.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳи

Кекса пациентлар ва ножўя самараларни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентлар:

Кекса ёшдаги пациентлар учун тавсия этиладиган доза суткада 7,5 мг ни ташкил этади. Нохуш реакцияларни пайдо бўлиш хавфи юқори бўлган пациентлар даволашни суткада 7,5 мг дозадан бошлашлари керак (1,5 мл сақлаган ампулани ярми) (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар:

Оғир буйрак етишмовчилиги туфайли гемодиализдан ўтувчи пациентлар учун суткалик дозаси 7,5 мг дан ошмаслиги керак (1,5 мл сақлаган ампулани ярми).

Буйрак функциясини енгил ёки ўртача бузилишлари бўлган (яъни, креатинин клиренси минутига 25 мл дан кўпроқ бўлган пациентларда) пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. (Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган диализ қилинмайдиган беморларни даволаш учун, “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар:

Жигар функциясини енгил ёки ўртача бузилишлари бўлган пациентларда дозани камайтириш талаб этилмайди. (Жигар функциясини оғир етишмовчилиги бўлган беморларни даволаш учун, “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Болалар:

Месипол, 15 мг мушак ичига юбориш учун эритмани 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Қўллаш усули:

Препаратни қатъий стерил шароитда мушак ичига чуқур инъекцияси орқали секин юборилади. Препаратни қайта юбориш ҳолатларида, чап ва ўнг томонларни алмаштириш тавсия қилинади. Қўлланилишидан олдин игнани томир ичида эмаслигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Оғриқ кучли бўлган ҳолларда препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш керак. Сон эндопротези бўлган пациентларда препаратни протезланган томондан қарама-қарши томонга юбориш керак.

Номутаносиблигини бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, Месипол ампуласи ичидагисини бошқа дори воситалари билан битта шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Мажмуавий қўлланиши. Таблеткалар, шамчалар, ичга қабул қилиш учун суспензия ва инъекция кўринишида қўлланадиган Месипол препаратининг умумий суткалик дозаси 15 мг дан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Қуйида келтирилган дорига нисбатан нохуш реакцияларни учраш тез-тезлиги камида 14 кунни ташкил қилган 27 клиник тадқиқотларда тасдиқланган ножўя кўринишлар тез-тезлигига мос равишда асосланган. Маълумотлар 1 йилгача бўлган вақт давомида ҳар куни перорал 7,5 мг ва 15 мг мелоксикам таблеткаси ёки капсуласи билан даволанган 1597 нафар пациент иштирокидаги клиник тадқиқотларга асосланган. Постмаркетинг ўрганишлар натижасида олинган препаратга нисбатан нохуш реакциялар ҳисобга олинган. Учраш тез-тезлигини пайдо бўлишига қараб, нохуш реакциялар қуйидаги тоифалар бўйича тавсифланган: Жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан ≤1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан ≤1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан ≤1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (≤1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлашни иложи йўқ).

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас:                        Анемия

Кам ҳолларда:                      Лейкопения, тромбоцитопения

Жуда кам ҳолларда:             Агранулоцитоз

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас:                        Анафилактик/анафилактоид реакциялардан ташқари аллергик реакциялар

Номаълум:                             Анафилактик шок, анафилактик/анафилактоид реакциялар

Рухиятни бузилиши

Кам ҳолларда:                      Кайфиятни бузилиши, даҳшатли туш кўришлар

Номаълум:                            Карахтлик, ориентацияни йўқолиши

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез:                                 Бош оғриғи

Тез-тез эмас:                        Бош айланиши, уйқучанлик

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда:                      Кўришни бузилиши, шу жумладан ноаниқ кўриш, конъюнктивит

Эшитиш аъзолари ва лабиринт томондан бузилишлар

Тез-тез эмас:                        Вертиго

Кам ҳолларда:                      Қулоқларда шовқин

Юрак томондан бузилишлар

Тез-тез эмас:                        Юрак уришини тезлашиши

НЯҚП ни қўллаш билан боғлиқ юрак етишмовчилигини ривожланиши тўғрисида хабар берилган.

Қон томир тизими томондан бузилишлар

Тез-тез эмас:                         Артериал босимни ошиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига  қаранг), қон қуйилишлар

Ушбу тадқиқотлар, баъзи НЯҚП, шу жумладан мелоксикамни қўллаш, балки артериал тромботик ҳолатлари хавфини аҳамиятсиз даражада ошиши билан кечиши мумкинлигини кўрсатади (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт).

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда:                       Аспирин ёки бошқа НЯҚП ларга аллергияси мавжуд бўлган баъзи одамларда астма хуружларини пайдо бўлиши

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез:                                 Диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея

Тез-тез эмас:                         Яширин ёки аниқ меъда ичакдан қон кетишлар, стоматит, гастрит, қабзият, метеоризм, кекириш

Кам ҳолларда:                      Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яралари, эзофагит, колит

Жуда кам ҳолларда:             Гастроинтестинал перфорация

Меъда-ичак қон кетишлари, яралари ва перфорациялари, айниқса кекса ёшдаги пациентларда оғир даражада кечиши ва ўлим билан якунланиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Жигар ва ўт чиқарувчи йўллар томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас:                         жигар функциясини бузилиши (масалан, трансаминаза ёки билирубин даражасини ошиши)

Жуда кам ҳолларда:              Гепатит

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас:                        Эшакеми, қичишиш, тошмалар

Кам ҳолларда:                       Ангионевротик шишлар, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз

Жуда кам ҳолларда:              Буллёз дерматит, кўп шаклли эритема

Номаълум:                             Ёруғликка сезувчанлик

Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас:                         Организмда натрий ва суюқликларни тутилиши, гиперкалиемия (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг), буйрак синамалари кўрсаткичларини ошиши (қон зардоби креатинини ва/ёки мочевинани ошиши)

Кам ҳолларда:                       хавф омили юқори бўлган беморларда функционал ўткир буйрак етишмовчилиги (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг)

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар

Тез-тез:                                 Инъекция жойида қаттиқлашиш ва оғриқ

Тез-тез эмас:                        Шишлар, шу жумладан қўл-оёқларни шишлари

Алоҳида жиддий ва/ёки тез-тез учрайдиган ножўя реакцияларнинг хусусиятлари

Мелоксикам ва бошқа потенциал миелотоксик препаратлар билан даволанган пациентларда жуда кам ҳолларда агранулоцитоз ҳолатлари пайдо бўлган.

Ушбу препаратни қабул қилиниши билан боғлиқ нохуш реакциялар қайд қилинмаган, бироқ бу ушбу синф дори воситалари учун одатдаги ҳолат ҳисобланади.

Ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин бўлган буйракни органик шикастланиши: жуда кам ҳолларда интерстициал нефрит, ўткир тубуляр некроз, нефротик синдром, сўрғичлар некрози қайд этилган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • мелоксикамга ёки ушбу препаратни бирон-бир ёрдамчи моддасига юқори сезувчанликда ёки аналогик таъсири бўлган воситалар, масалан, бошқа НЯҚВ, аспиринга юқори сезувчанликда. Мелоксикамни астма, бурун полипи, ангионевротик шиш ёки аспирин ёки бошқа НЯҚВ қўллангандан сўнг пайдо бўладиган эшакеми белгилари кузатилган пациентларга буюриш мумкин эмас (шу жумладан анамнезида);
  • меъда-ичак яра касаллигини фаол шакли ёки меъда-ичак яра касаллигини қайталаниши/қон кетиш ҳолатлари (2 ёки ундан ортиқ тасдиқланган яралар ёки қон кетиш ҳуружлари);
  • оғир жигар етишмовчилиги ёки жигарнинг фаол касаллиги;
  • диализ ўтказилмаётган беморлардаги оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам);
  • гастроинтестициал қон кетиши, цереброваскуляр қон кетиш ва бошқа қон кетишлар;
  • қон ивишини бузилиши ёки антикоагулянт дори воситаларини қабул қилиш (мушак ичига юбориш билан алоқадор қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар);
  • меъда-ичакдан қон кетиши ва анамнезида олдин НЯҚВ даволаш билан боғлиқ меъда-ичак тешилишлари;
  • оғир юрак етишмовчилиги;
  • ҳомиладорлик (биринчи уч ойлиги) ва эмизиш (“Ҳомиладорлик ва лактация” бўлимига қаранг);
  • 18 ёшгача бўлган болалар;
  • коронар шунтлашда (by-pass хирургия) операциядан кейин оғриқларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пациент сўнги вақтларда қабул қилган барча препаратлар, шу жумладан рецептсиз дорилар тўғрисида шифокорга хабар бериши керак

Фармакодинамик ўзаро таъсири:

Бошқа НЯҚП, жумладан салицилатлар (ацетилсалицил кислотаси билан ≥3 г/сут): бошқа НЯҚП ва яллиғланишга қарши препаратлар, шу жумладан ацетилсалицил кислотасини яллиғланишга қарши дозаларда (1 г бир марта ва ≥3 г/сут) бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Кортикостероидлар: меъда-ичакда яра пайдо бўлиши ва қон кетиш хавфи юқорилиги туфайли кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорлик талаб этилади.

Перорал антикоагулянтлар ва гепаринни терапевтик ва гериатрик дозалари: Тромбоцитлар функциясини сусайиши ва гастродуоденал шиллиқ қаватини шикастланиши туфайли, қон кетиш хавфи юқори. НЯҚП, варфарин каби антикоагулянтларни самарасини кучайтириш мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). НЯҚП ва перорал антикоагулянтларни ёки гепаринни терапевтик ёки гериатрик дозаларни бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Бошқа клиник вазиятларда қон кетиши хавфи юқорилиги туфайли, мелоксикам билан гепаринни бир вақтда қўллашда эҳтиёткорлик талаб этилади.

Агар бундай биргаликда қўлланишни иложи бўлмаса, халқаро нормаллашган индексни (ХНИ) синчков назорат қилиш лозим.

Тромболитик ва антитромбоцитар препаратлар: тромбоцитлар функциясини сусайиши ва гастродуоденал шиллиқ қаватларини шикастланиши туфайли қон кетиш хавфи юқори.

Серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (SSRI): гастроинтестинал қон қетишларнинг ривожланиш хавфи юқори (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва ангиотензин-II рецепторларини антагонистлари:

НЯҚП диуретиклар ва бошқа антигипертензив препаратлар самарасини пасайтириши мумкин. Буйрак функциясини бузилишлари бўлган баъзи беморларда (масалан, сувсизланган беморлар ёки буйрак функциясини бузилишлари бўлган кекса ёшдаги пациентлар) ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин-II рецептори антагонистлари ва циклооксигеназалар фаоллигини тормозловчи препаратлар билан мажмуада қўллаш, кейинчалик буйрак функциясини ёмонлашишига, шу жумладан одатда қайтувчан ўткир буйрак етишмовчилиги пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, шунга ўхшаш бирикмаларни қўллашни, айниқса кекса ёшдаги пациентларни даволашда эҳтиёткорлик талаб этилади. Пациентни адекват суюқлик билан таъминлаш зарур, шунингдек ёндош даволаш бошлангандан кейин буйрак функциясини назорат қилиш, охирида эса – мунтазам оралиқ вақт орқали (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Бошқа гипертонияга қарши препаратлар (масалан, бета-блокаторлар):

Бета-блокаторларни гипертонияга қарши самарасини пасайиши мумкин (қон томирларини кенгайтирувчи самарага эга простагландинларни ингибиция қилиниши ҳисобига).

Кальцийневрин ингибиторлари (масалан, циклоспорин, такролимус)

НЯҚП нинг буйрак простагландинларига нисбатан ўзаро таъсири кальцийневрин ингибиторларининг нефротоксиклигини ошириши мумкин. Мажмуавий даволаш вақтида буйрак функциясини текшириш зарур. Буйрак функциясини, айниқса кекса ёшдаги шахсларда синчков назорат қилиш тавсия этилади.

Бачадон ичи воситалари: НЯҚП ни қўллаш бачадон ичи воситаларининг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Аввал ностероид яллиғланишга қарши препаратларини (НЯҚП) бачадон ичи воситаларининг самарадорлигини пасайтириш тўғрисидаги хабарлар келиб тушган бўлсада, бироқ буни аниқлаш учун кейинчалик тадқиқотларни ўтказиш зарур.

Фармакокинетик ўзаро таъсирлари (мелоксикамни бошқа препаратлар фармакокинетикасига таъсири).

Литий: НЯҚП қонда литий даражасини оширади (литийнинг буйрак орқали чиқарилишини камайиши туфайли), бу литийнинг концентрациясини токсик даражагача ошишига олиб келиши мумкин. Литий ва НЯҚП ни мавмуада қўллаш тавсия этилмайди (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Агар бундай мажмуада қўллашга зарурат туғилса, мелоксикамни билан даволашни бошқа, уни дозасига тузатиш киритиш ва бекор қилишда қон плазмасида литийни концентрациясини синчков назорат қилиш керак.

Метотрексат: НЯҚП қон плазмасида метотрексатни концентрациясини ошириб, найчали секрециясини камайтириши мумкин. Шу сабабдан, метотрексатни юқори дозаларда қабул қилувчи пациентлар учун (ҳафтада 15 мг дан кўпроқ) НЯҚП ни ёндош қўллаш тавсия этилмайди (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Метотрексатни кичик дозаларда қабул қилувчи, айниқса буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларда НЯҚП ва метотрексат ўртасидаги ўзаро таъсир хавфини кўриб чиқиш лозим. Мавмуавий даволаш зарурати бўлган ҳолатларда қон таҳлилини ўтказиш ва буйрак функциясини кузатиш керак. 3 кун давомида иккала препаратни ҳам НЯҚП, ҳам метотрексатни қабул қилинганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, бунда метотрексатни қон плазмасидаги концентрацияси токсик концентрациягача ошиши мумкин. Гарчи мелоксикам билан даволаш метотрексатни фармакокинетикасига (ҳафтада 15 мг дозада) бевосита таъсир қилмаса ҳам, НЯҚП ни қўллаш натижасида метотрексатни гематологик токсиклиги кучайиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак (юқорига қаранг).

Фармакокинетик ўзаро таъсирлари (мелоксикамни бошқа препаратлар фармакокинетикасига таъсири).

Холестирамин: холестирамин мелоксикамнинг чиқарилишини жигар-ичак рециркуляциясини узиш йўли билан  шундай тарзда тезлаштирадики, бунда мелоксикамни клиренси 50% га ошади, ярим чиқарилиш даври эса 13±3 соатгача камаяди. Бундай ўзаро таъсир клиник аҳамиятга эга.

Антацидлар, циметидин, дигоксин ва фуросемид билан ёндош даволашга нисбатан клиник аҳамиятли фармакокинетик дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган.

Диабетга қарши препаратлар билан ўзаро таъсирини инкор қилмаслик керак.

Мелоксикам организмдан асосан жигар метаболизми йўли билан чиқарилади. Тахминан 2/3 дозаси цитохром Р 450 иштирокида метаболизмга учрайди (асосан, изоэнзим CYP 3А4 билан камроқ изоэнзим), қолган 1/3 дозаси эса бошқа йўллар, масалан пероксидаза билан оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Шу сабабли, CYP 2C9 ва/ёки CYP 3А4 ни таъсирини кучли тормозлайдиган препаратлар билан ўзаро таъсири пайдо бўлишини эътиборга олиш лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Симптомларни даволаш учун зарур бўлган минимал самарали дозаларни максимал қисқа давр давомида қўлланган ҳолларда нохуш самаралар минимал даражага етказиш мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига ва қуйида гастроинтестинал ва юрак-қон томир хавфига қаранг).

Терапевтик самара етишмовчилиги ҳолларида тавсия қилинган максимал суткалик доза оширилмаслиги керак: шунингдек бу қўшимча НЯҚП ни буюриш мумкин эмас, чунки бу терапевтик самараси тасдиқланмаган ҳолларда токсикликни ошириши мумкин. Мелоксикамни ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан циклооксигеназа-2 ни селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим. Ўткир оғриқларни даволашга муҳтож пациентлар учун мелоксикам буюрилмайди. Бир неча кун давомида яхшиланиш кузатилмаса, мелоксикам билан даволашнинг клиник афзаллигини қайта баҳолаш керак бўлади. Мелоксикам билан даволашни бошлангунича эзофагит, гастрит ва/ёки меъда-ичак яра касалликларни барча ҳолатлари тўғрисидаги маълумотни аниқлаш ва уларни тўлиқ даволаганлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.

Бундай турдаги касалликларни ўтказган пациентларни ва мелоксикам билан даволанган пациентларни касалликни қайталаниши бўйича мунтазам текшириш лозим.

Гастроинтестинал самаралар

Барча НЯҚП ларни даволашни ҳар қандай даврида қўлланганда анамнезида аввалги симптомлар ёки уларсиз ёки касаллик тарихида жиддий гастроинтестинал кўринишлар бўлганида, фатал оқибатларга олиб келувчи гастроинтестинал қон кетишлар, яралар ва тешилишлар ҳосил бўлиши тўғрисида хабар берилган. Анамнезида меъда-ичак яра касалликлари бўлган пациентларда, шунингдек кекса шахсларда НЯҚП лар дозаси оширилганда, айниқса агар касаллик қон кетишлар ёки тешилишлар билан асоратланган бўлса, гастроинтестинал қон кетишлар, яралар ва тешилишлар ҳосил бўлиши хавфи ошиши мумкин (“Ножўя реакциялар” бўлимига қаранг). Бундай пациентлар даволашни энг паст дозалар билан бошлашлари керак. Бундай пациентлар, шунингдек гастроинтестинал хавфни ошириши мумкин бўлган аспирин ёки бошқа ёндош препаратларнинг паст дозаларига муҳтож пациентлар учун ҳимояловчи воситалар билан мажмуавий даволашни эътиборга олиш зарур (масалан, мизопростол ёки протон помпаларининг ингибиторлари билан) (қуйидагига ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Гастроинтестинал токсиклик ўзгариши бўлган пациентлар, айниқса кекса шахслар асосан даволашни бошлаш босқичида ҳар қандай ноодатий абдоминал симптомлар (айниқса, гастроинтестинал қон кетишлар) тўғрисида хабар беришлари керак.

Меъда-ичак ярасини ҳосил бўлиши ва қон кетишлар хавфини ошириши мумкин бўлган ёндош препаратлар, терапевтик ёки гериатрик дозадаги гепарин каби, варфаринга ўхшаш антикоагулянтлар, ёки бошқа НЯҚП, шу жумладан яллиғланишга қарши дозаларда қабул қилинувчи ацетилсалицил кислотани (≥1 г дан бир марталик ёки ≥3 г дан суткалик дозаларда) қабул қилувчи пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Агар мелоксикамни даволаш сифатида қабул қилувчи пациентларда гастроинтестинал қон кетишлар ва яралар ҳосил бўлиши кузатилса, бундай даволаш бекор қилиниши керак. НЯҚП ларни анамнезида меъда-ичак йўлларининг касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бу касалликлар зўрайиши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).

Юрак-қон томир ва цереброваскуляр самаралари

Мувофиқ кузатиш ва тавсиялар анамнезида гипертония ва/ёки енгил ва ўртача турғун юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун муҳим, сабаби, НЯҚП даволаш билан боғлиқ суюқликларни тутилиши ва шишлар тўғрисида хабарлар берилган.

Клиник тадқиқотлар ва эпидемиологик маълумотлар, баъзи НЯҚП ларни шу жумладан мелоксикам қўлланилиши, (асосан юқори дозаларда ва узоқ муддат даволашда) артериал тромботик кўринишлар (масалан, миокар инфаркти ёки инсульт) нинг ривожланиш хавфи сезиларсиз даражада ошиши билан кечиши мумкинлигини кўрсатди. Етарли бўлмаган маълумотлар, мелоксикам учун бундай хавфларни истисно қилади. Назорат қилиб бўлмайдиган гипертония, сурункали юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги ташҳиси қўйилган, периферик артерия ва/ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларда кузатиладиган хавфлар синчков баҳолангандан сўнг мелоксикам билан даволаш ўтказилади. Юрак-қон томир касалликларининг (масалан, гипертония, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш) хавф омиллари бўлган пациентларда узоқ муддатли даволаш бошлангунича аналогик баҳолашни ўтказиш зарур.

Тери реакциялари

Мелоксикамни қўллаш билан боғлиқ терининг жиддий реакциялари, ҳатто айримлари ўлим ҳолатига олиб келувчи, шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон ва эпидермал токсик некролизлар тўғрисида хабарлар берилган.

Пациентларни оғир тери реакцияларининг барча белги ва симптомлари тўғрисида хабардор қилиш керак, шунингдек улар тери қопламларини текширувларидан мунтазам ўтишлари керак. Пациентлар бундай реакцияларнинг энг юқори хавфига даволаш курсини бошланишида дучор бўладилар: кўпчилик ҳолатларда реакцияларни бошланиши даволашнинг биринчи ойи даврида содир бўлади. Мелоксикамни қўллашни дастлабки тери тошмалари, шиллиқ қаватни шикастланиши ёки турли хил бошқа юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида дарҳол бекор қилиш керак.

Стивенс-Джонсон синдромини ва токсик эпидермал некролизни даволашда энг яхши натижаларга ташҳис эрта қўйилганда ва гумон чақирувчи препаратлар тўлиқ истисно қилинганда эришилган. Препаратни эрта бекор қилиш даволашни энг яхши прогнози билан боғлиқ. Агар пациентда Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролизни пайдо бўлиши мелоксикамни қўлланиши билан боғлиқ бўлса, у ҳолда ҳеч қачон мелоксикам билан даволашни ўтказмаслик керак.

Жигар ва буйракнинг функционал кўрсаткичларига ўзаро таъсири

Кўпгина НЯҚП лар каби кам ҳолларда зардобда трансаминазалар даражасини ошиши, қон зардобида билирубинни ошиши ёки бошқа жигар функциясини кўрсаткичлари, шунингдек қон зардобида креатинин концентрациясини ва азот мочевинани ошиши ва бошқа лаборатор бузилишлар кузатилган. Кўпчилик шунга ўхшаш намуналар ўзида фақат вақтинчалик ва аҳамиятсиз даражадаги кўрсаткичларни яширади. Агар бундай бузилишлар аҳамиятли ва барқарор таъсир кўрсатса, мелоксикамни қўллашни бекор қилиш керак ва мувофиқ текширувларни ўтказиш лозим.

Функционал буйрак етишмовчилиги

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) буйрак простагландинларининг қон томирларни кенгайтирувчи самарасини сусайтириши ва калавалар фильтрацияни пасайтириб функционал буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин. Бундай ножўя самаралар дозага қараб қайтувчан ҳисобланади. Даволашнинг бошида ёки доза оширилганидан сўнг ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари, сартанлар, диуретиклар билан ёндош даволашни қабул қилаётган кекса ёшдаги пациентлар, ҳамда гиповолемия, сурункали юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, нефротик синдром, югурикли нефропатия, оғир жигар етишмовчилиги (зардоб альбумини Чайлд-Пью шкаласи бўйича ≤25 г/л ёки ≥10 балл) бўлган пациентларда диурез ва буйрак функциясининг синчков назорати тавсия қилинади (“Дориларнинг ўзаро таъсирлари” бўлимига қаранг). Бундай пациентларга буйрак функциясини мунтазам мониторинги керак. Кам ҳолатларда НЯҚП лар интерстициал нефрит, гломерулонефрит, модуляр буйрак некрози ёки нефротик синдромини пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Организмда калий, натрийни даражаси ва суқликни тутилиши

НЯҚП лар қўлланган вақтда организмда натрий, калий ва суюқликни тутилиши, шунингдек диуретикларнинг натрийуретик самарасини пасайиши кузатилиши мумкин. Шунингдек гипотензив препаратларнинг антигипертензив самарасини пасайиши кузатилади (“Дориларнинг ўзаро таъсирлари” бўлимига қаранг). Бунинг натижасида сезувчан пациентларда шишларни зўрайиши ва кучайиши, юрак етишмовчилиги ёки гипертензия кузатилиши мумкин. Хавф омилига эга пациентларда клиник кузатувни ўтказиш зарур (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимларига қаранг).

Гиперкалиемия

Диабет ёки гиперкалиемик таъсири маълум бўлган ёндош воситалар гиперкалиемия пайдо бўлишига имкон яратиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсирлари” бўлимига қаранг). Бундай ҳолатларда қонда калий даражасини мунтазам баҳолаш керак.

Бошқа огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Кекса ёшдаги, саломатлиги кучсиз ёки заифлашган одамларда ножўя самаралар кўпинча ёмон ўтиши мумкин, улар бунга асосан синчков кузатувни талаб этади. Бошқа НЯҚП ларда кузатилган ҳолатлари каби, тез-тез буйрак, жигар ва юрак функцияси бузилган кекса ёшдаги одамларга алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади. Кекса ёшдаги одамларда НЯҚП ларни қўллаш билан боғлиқ ножўя реакцияларни учраш тез-тезлиги юқори, айниқса ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин бўлган гастроинтестинал қон кетишлар, тешилишлар кузатилиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Мелоксикам бошқа ҳар қандай НЯҚП лари каби инфекцион касалликларни симптомларини яшириши мумкин.

Бошқа ҳар қандай НЯҚП лар қўлланганда бўлгани каби, мушак ичига юборилганда инъекция жойида абцесс ёки некроз пайдо бўлиши мумкин. Бошқа дори воситалари каби мелоксикамни қўллаш циклооксигеназалар фаоллигини/простагландинлар синтезини тормозлайди, бу ҳомиладор бўлиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин ва шунинг учун бу препарат ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган аёлларга тавсия қилинмайди. Ҳомиладор бўлиш қийин кечаётган аёллар, ёки бепуштлик сабабини аниқлаш учун текширувлардан ўтаётганлар мелоксикамни қабул қилишни инкор этишлари керак.

Дори воситаси битта 1,5 мл ҳажмдаги ампулада 1 ммоль дан камроқ натрийни (23 мг) сақлайди, шунинг учун уни деярли натрий сақламайди деб ҳисоблаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳар қандай дори воситаларини қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш лозим.

Ҳомиладорлик

Простагландинлар синтезини сусайиши ҳомиладорлик ва/ёки эмбриофетал ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу эпидемиологик тадқиқотлар, бола ташлаш хавфини ошиши, шунингдек ҳомиладорликни эрта муддатларида простагландинлар синтези ингибиторларини қўллашдан сўнг юрак нуқсонлари ва гастрошизиснинг пайдо бўлишини кўрсатди. Юрак-қон томир тизимининг мутлоқ аномалиялар хавфи 1% камдан тахминан 1,5% гача ошади. Тахминан, дозалар ва даволаш давомийлигига қараб хавф ошади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар натижаси, простагландинлар синтези ингибиторларини қўллаш имплантациядан олдинги ва имплантациядан кейинги йўқотишларни ошишига ва эмбрионни ўлимига олиб келишини кўрсатди. Бундан ташқари, простагландинлар синтези ингибитори юборилган ҳайвонларда, шу жумладан органогенез даврида юрак-қон томир тизимида турли хил туғма нуқсонларни пайдо бўлиш тез-тезлигини ошиши тўғрисида хабарлар берилган. Мелоксикамни муҳим ҳолатлардан ташқари ҳомидорликни биринчи ва иккинчи уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди. Агар мелоксикамни ҳомиладор бўлиш ҳаракатидаги аёллар, ёки ҳомиладорликни биринчи ва иккинчи уч ойлигида қўлланса, унда препаратни дозаси максимал паст, даволаш давомийлиги эса мумкин қадар қисқароқ бўлиши керак.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида простагландинлар синтезини барча ингибиторлари

ҳомилада:

  • юрак-ўпка токсиклиги (артериал оқимини муддатидан аввал ёпилиши ва ўпка гипертензияси билан);
  • буйрак функциясини бузилиши, у олигогидроамниоз билан кечадиган буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

ҳомиладорликнинг охирида она ва чақалоқларда:

  • қон кетишлар вақтини узайиши мумкин, қон ивишига қарши самараси, ҳатто жуда паст дозаларда ҳам пайдо бўлиши мумкин;
  • бачадон қисқаришларини тормозланиши, бу туғруқ вақтини чўзилишига ёки узайишига олиб келиши мумкин.

Демак, мелоксикамни ҳомиладорликни учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Лактация

Мелоксикамни лактация даврида қўлланилиши тўғрисида маълумотларни йўқлигига қарамасдан, НЯҚП лар кўкрак сути билан чиқарилади. Эмизикли аёлларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва турли механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири бўйича махсус текшириш ўтказилмаган. Шунга қарамасдан, фармакодинамик профилига ва препаратга нисбатан тасдиқланган нохуш реакцияларга асосан, мелоксикам ушбу қобилиятларга нисбатан ҳеч қандай таъсирга эга эмас ёки аҳамиятсиз даражадаги таъсирга эга. Аммо кўришни бузилиши ёки уйқучанлик, бош айланиши ёки марказий нерв тизимининг ишидаги бошқа бузилишлар пайдо бўлганда ҳайдашдан ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш тавсия қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳолларида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Симптомлар: онгни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқлар, меъда-ичакдан қон кетиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафасни тўхташи, асистолия. Дозани ошириб юборилиши натижасида анафилактик реакцияларни пайдо бўлиши мумкинлиги тўғрисида таърифланган.

Даволаш: симптоматик ва тутиб турувчи даволашни ўтказиш лозим. Клиник тадқиқотларда 4 г холестираминни суткада 3 марта юбориш мелоксикамни организмдан тезда чиқарилишига ёрдам беради.

Чиқарилиш шакли

1,5 мл эритма сиғими 2 мл ли, юзасига яшил рангли кодловчи ҳалқа туширилган I тип шиша ампулада.

Ампуланинг бўйин қисмидаги синдириш жойида ўйиқча ва ундан юқорида оқ рангли нуқта бор.

3 ёки 5 ампуладан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Препаратни яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: