• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Меновазин

Home Йўриқномалар Меновазин
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕНОВАЗИН

MENOVASINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Меновазин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): рацемат ментол, новокаин, анестезин.

Дори шакли: суюқлик

Таркиби:

100 мл суюқлик қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: рацемат ментол – 2,5 г, новокаин – 1 г, анестезин – 1 г;

ёрдамчи модда: 70% этил спирти.

Таьрифи: рангсиз, тиниқ ментол хидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

АТХ коди: D04AB

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Рацемат ментол терига суртилганда ориқсизлантирувчи самараси ва терини қичишишини енгиллаштириш билан кузатиладиган нерв охирларини қўзғалишини ва юзаки қон томирларини кенгайиши ва салқинлик хиссини чақиради.

Новокаин – ўртача анестезия фаоллигига эга маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситадир. Натрий каналларини блоклайди, сезувчи нерв охирларидаги импулснинг ва нерв толалари бўйлаб генерациясига тўсқинлик қилади.

Анестезин – юзаки анестезия учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситадир. Сезувчи нерв охирларларидаги оғриқ импульсини пайдо бўлишига ва уларни нерв толалари орқали ўтишига тўсқинлик қилади.

Ментол – мажмуавий препарат таркибидаги новокаин ва анестезинни билан бир вақтда қўлланилганда препаратнинг махаллий оғриқсизлантирувчи таьсирини кучайтиради.

 

Фармакокинетика

Сиртга қўлланилганда препарат компонентлари тизимли қон оқимига деярли ўтмайди.

 

Қўлланилиши

Невралгия, миалгия ва артралгияда махаллий оғриқсизлантирувчи, қичишувчи дерматозда – маҳаллий қичишишга қарши восита сифатида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга буюрилади, терининг оғриқли соҳаларига бир кунда 2-3 марта суртилади.

 

Ножўя таъсирлари

Махаллий аллергик реакциялар, узоқ вақт қўлланганда – бош айланиши, умумий ҳолсизлик, артериал босимини пасайиши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат компонентлари (новокаин, анестезин) сульфаниламид препаратларини бактерияларга қарши таьсирини камайтиради. Маҳаллий анестезияловчи таъсирга эга препаратларни самарасини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Препарат юқори эътибор концентрациясинива психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи транспорт воситалари ва потенциал хавфли фаолият турларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация:

Хомиладорлик ва лактация даврида препаратни организмга таъсири хақида маьлумот йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат узоқ вақт қўлланганида, терида қўзғалувчанлик, тошмалар кузатилиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Спиртли эритма 25, 30, 40, 50 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Оловдан узоқроқда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6
373 Views
ОлдингисиМеновазин15.04.2018
Меновален15.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Меновазин
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.