Skip to main content

Медексол

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМA

МЕДЕКСОЛ

MEDEXOL

 

Препаратнинг савдо номи: Медексол

Таъсир этувчи модда (ХПН): дексаметазон

Дори шакли: кўз/қулоқ томчилари

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: дексаметазон фосфати (натрийли тузи шаклида) – 1 мг;

Ёрдамчи моддалар: креатинин, натрий цитрати, натрий борати, полисорбат 80, бензалконий хлориди, динатрий эдетати, натрий метабисульфити, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз ёки бироз сариқ рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: глюкокортикостероидлар.

АТХ коди: S01ВА01

Фармакологик ҳусусиятлари

Маҳаллий қўлланадиган синтетик глюкокортикоид препарат. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва антиэкссудатив таъсир кўрсатади.

1 томчи препарат томизилганидан сўнг яллиғланишга қарши таъсирининг давомийлиги 4 соатдан 8 соатгача.

Қўлланилиши

Медексол кўз/қулоқ томчилари қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

  • ўткир ва сурункали яллиғланиш жараёнларида: конъюнктивит, кератит, кератоконъюнктивит ва блефаритнинг йирингсиз шакллари; склерит ва эписклерит; ирит, иридоциклит ва турли хил генезли бошқа увеитлари; кўзнинг орқа кесимини яллиғланиши (хориоидит, хориоретинит); кўриш нерви неврити; оптиконевромиелит (Девик касаллиги); қовоқнинг ноинфекцион дерматозлари; симпатик офтальмияда;
  • кўз шох пардасининг турли хил этиологияли (кимёвий, физикавий ёки иммун) юзаки шикастланишларида кўз шох пардаси тўлиқ эпителизацияланганидан сўнг;
  • кўзнинг аллергик касалликларида: аллергик конъюнктивит ёки кератоконъюнктивитда;
  • қулоқларни аллергик ва яллиғланиш касалликлари (шу жумладан, микробли): ташқи ва ўрта қулоқни ўткир ва сурункали отитларида, эшитиш аъзоларида ўтказилган жарроҳлик операциялари билан боғлиқ бўлган инфекцион асоратларда,
  • операциядан кейинги ва жароҳатланишдан кейинги яллиғланиш жараёнларини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга

Ўткир яллиғланиш жараёнларида Медексолни 1-2 томчидан суткада 4-5 марта 2 кун давомида конюънктивага томизилади, сўнгра суткада 3-4 марта 4-6 кун давомида қўлланади.

Сурункали яллиғланиш жараёнларида препарат суткада 2 марта 4 ҳафта давомида томизилади. Препаратни максимал қўллаш давомийлиги 4 ҳафтани ташкил этади.

Операциядан кейинги ва жароҳатланишдан кейинги даврда яллиғланиш жараёнининг жадаллик даражасига қараб, Медексол 1-2 томчидан суткада 2-4 марта 2-4 ҳафта давомида томизилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга

Аллергик ва яллиғланиш жараенларни даволашда препарат 1 томчидан суткада 2-3 марта 7-10 кун давомида томизилади. Зарурат бўлганида, 10-кунида флюоресцеин синамаси (кўз шох пардасининг эпителийси бутунлигини текшириш мақсадида) ўтказилганидан кейин даволашни давом эттириш мумкин.

Ташқи қулоқ инфекцияларида 4 томчидан суткада 3-4 марта томизилади.

Эшитиш аъзоларида ўтказилган жаррохлик операциялари билан боғлиқ бўлган инфекцион асоратларда ва ўрта қулоқ отитларида 4-10 томчидан суткада 3-4 марта томизилади.

Ижобий натижага эришилгандан сўнг доза камайтирилади.

Альтернатив равишда, препарат билан тўйинтирилган дока турунда ташқи эшитиш йўлига қўйилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Препарат томизилгандан сўнг тез ўтиб кетадиган ачишиш хисси пайдо бўлиши мумкин.

Ножўя самаралар ривожланган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин эмас:

  • препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда;
  • Herpes simplex чақирган кератитда, сув чечак ва бошқа вирусли касалликларда;
  • кўзнинг микобактериал инфекцияларида;
  • кўзнинг замбуруғли касалликларида;
  • кўзнинг шох пардаси эпителиясини шикастланиши билан бирга кечадиган ўткир йирингли касалликларда;
  • кўз шох пардасининг эпителиопатиясида;
  • кўз ички босими ошганида;
  • қулоқ ноғора пардасини перфорациясида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири асосан препаратни чиқарилишидаги цитохром сақловчи ферментларни иштироки билан боғлиқ. Медексол фенитоин, барбитуратлар ва варфарин таъсирини кучайтириши мумкин. Препарат СYРЗА4 изоферментини индуция қилиб, кальций каналларининг блокаторлари, хинидин ва эритромициннинг самарасини камайтиради. Одатдаги маҳаллий қўллаш тартибида препаратнинг дозаси жигар ферментларини индукциялаш ёки уларни препаратга тўйиниши учун етарли эмас.

Махсус кўрсатмалар

Контакт линзалар тақилган вақтда препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни қўллашдан олдин контакт линзаларни ечиш ва препарат томизилганидан сўнг камида 15 минутдан кейин тақиш лозим.

Медексол кўз томчиларини узоқ вақт давомида қўллаш натижасида кўз босими ошиши мумкин. Агар препарат 2 ҳафта ва ундан ортиқ вақт давомида қўлланса, кўз ички босимини мунтазам равишда ўлчаш керак.

Препарат кўз шох пардасини герпеси бўлган беморларга буюрилганида, уни перфорацияланиши мумкинлигини кўзда тутиш керак.

Препарат билан даволаниш бактериал ёки замбуруғли инфекцияларнинг манзарасини яшириши мумкин, шунинг учун кўз ва қулоқнинг инфекцион касалликларини даволашда препаратни адекват микробларга қарши дори воситалари билан бирга қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврда қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Медексол препаратини, она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки гўдак учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина, қўллаш мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат томизилгандан сўнг кўз ёшини оқиши мумкинлиги туфайли, транспорт воситаларини бошқариш ёки механик ускуналарга хизмат кўрсатишдан олдин қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам.

Препарат билан маҳаллий даволанишда ҳеч қандай яққол кечувчи соматик ўзгаришлар кузатилмаган.

Аллергик реакциялар ривожланганида даволашни зудлик билан тўхтатиш керак.

Чиқарилиш шакли

Кўз/қулоқ томчилари 5 мл дан тиқин-томчилагичли ва ҳимоя халқаси билан таъминланган буралувчи ҳимоя қопқоқли пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Флакон очилгандан сўнг препарат 1 ой давомида ишлатилсин!

Яроклилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: